Toshkent shahar FVB | Rasmiy kanali
2.05K subscribers
9.65K photos
1.84K videos
5 files
3.67K links
Toshkent shahar Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati
Download Telegram
Жойлардаги профилактик тадбирлар

Ёнғин, чақнаш ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари бошқа мутасадди ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда республика бўйлаб мунтазам равишда профилактик тадбирларни ўтказиб келмоқдалар. Батафсил...

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
Бугун Тошкент шаҳар ФВБ томонидан «Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни» доирасида жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди

«Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни» тадбири доирасида Сергели туманида қурилаётган “Sergeli Residence” кўп қаватли турар жой мажмуасида иш фаолиятини олиб бораётган 42 нафар ишчи-хизматчи, электр пайвандчи, иш бошқарувчи ходимлар ўртасида профилактик тадбир ўтказилди.
https://toshkentfvb.uz/new/
Тошкент шаҳар ФВБ
Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Россия элчиси Владимир Тюрденевни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари Россиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасига 11 йилдан ортиқ вақт мобайнида раҳбарлик қилаётган Владимир Тюрденевнинг икки томонлама дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этиб, учрашув якунида элчини Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлади.

Президент Шавкат Мирзиёев принял посла России Владимира Тюрденева.
Глава нашего государства особо отметил личный вклад Владимира Тюрденева, более 11 лет возглавляющего дипломатическое представительство России в Узбекистане, в дело укрепления двусторонних отношений дружбы, стратегического партнерства и союзничества между странами, и в завершение встречи наградил посла Почетной грамотой Республики Узбекистан.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚУТИРИШ КАСАЛЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган шифохоналарининг бирида ФВДТга кирувчи хизматларнинг куч ва воситалари жалб қилинган ҳолда ўқув машқи ўтказилди. Тадбир давомида шартли равишда содир бўлган зилзиладан сўнг махсус хизматлар ва тиббиёт ходимларининг ҳаракатлари амалда синовдан ўтказилди.
————————-
В одном из медицинских учреждений Мирабадского района Ташкента состоялись учения с привлечением сил и средств всех служб ГСЧС. В процессе мероприятия отрабатывались действия персонала больницы и сотрудников профильных структур после условного землетрясения.

👇Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube
МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳудудида жойлашган ўйингоҳда Ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича Тошкент шаҳар ФВБ гарнизони биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Унда бошқарманинг ҳудудий бўлимлари ҳамда таркибий тузилмалардан жами 14 та терма жамоа иштирок этиб, ҳар бирида 6 нафардан, жами 84 нафар ҳарбий хизматчи қатнашди.
Мусобақаларда ҳарбий хизматчилар “Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш”, “Ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар эстафетаси 4х100 метр” ҳамда “Жанговар ёйилиш” турлари бўйича беллашдилар.
Натижаларга кўра, жамоалар орасида фахрли 1-ўринни Янгиҳаёт туман ФВБ, 2-ўринни Сергели туман ФВБ ҳамда 3-ўринни Миробод туман ФВБ терма жамоаси эгаллади. Жамоалар Тошкент шаҳар ФВБнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

@toshkentoqshomigazetasi
✔️Очиқ эшиклар куни

⛽️Миробод тумани ФВ бўлими очиқ эшиклар куни муносабати билан жойларда кўплаб хайрли ишларни амалга оширишмоқда.

📈Жумладан, ФВ туман бўлими томонидан бу галги очиқ эшиклар куни умумтаълим мактабларининг ўқувчилари орасида ташкил этилди.

📝Унда келажагимиз эгалари бўлмиш ёшлар қутқарувчилар ҳаёти ва ёнғин хавфсизлиги техникалари билан танишди. Мутасаддилар фавқулодда вазиятлар ва унинг чоралари ҳақида мактаб ўқувчиларига маълумотлар беришди. Таъбир жоиз бўлса, айтиш лозимки, ушбу тадбир ўқувчиларда ўзига хос илиқ хотира бўлиб қолади.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📛Карантин қоидаларига риоя этиш бугунги куннинг асосий қоидасидан бири бўлмоқда.

✔️Туман Санитария - эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакиллари аҳоли гавжум бўладиган жойларда тарғибот ишларини олиб боришмоқда.

🎥Лавҳамиз шу ҳақда:

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати