Toshkent shahar FVB | Rasmiy kanali
2.05K subscribers
9.65K photos
1.84K videos
5 files
3.67K links
Toshkent shahar Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Axborot xizmati
Download Telegram
📢Ҳурматли Миробод тумани ахолиси ва юртдошлар!

❄️Юртимиз узра об-ҳавонинг тусланиши барчамизни огохликка чорлайди.

✔️Табиийки хаво ҳароратининг совиши иситиш воситаларига бўлган талабни янада оширади.

⚡️Миробод туман ФВ булими юзага келган вазиятни инобатга олган холда хонадонингиздаги иситиш воситаларини қаровсиз қолдирмаслигингиз ва газдан эҳтиёткорона фойдаланишингизни тавсия этади.

🙏Зеро, огоҳлигингиз сиз ва оилангиз учун зарурдир!

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати.
📢 Ҳурматли, Янгиҳаёт тумани ахолиси ! Сизни туман ФАВКУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР бу́лими огохлантиради!

🌨❄️Юртимиз узра об-ҳавонинг у́згариши барчамизни огохликка чорлайди!

✔️Табиийки хаво ҳароратининг совиши иситиш воситаларига бўлган талабни янада оширади.

👆 Шу сабабдан хонадонингиздаги иситиш воситаларини қаровсиз қолдирмаслигингиз ва газдан эҳтиёткорона фойдаланишингизни сўраймиз.

🔥Хонадонларингизда ис газидан захарланиш, хаво газ аралашмаси чакнаши билан боглик холатларни олдини олишингизни су́раймиз.

❗️Унутманг, огоҳлигингиз сиз ва оила аъзоларингиз саломатлиги учун зарурдир!

✍️Янгихаёт туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати.
@yangihayot_hokimligi
⚜️Юнусобод тумани Баркамол авлод болалар марказида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтқазиш мақсадида марказ ўқувчилари томонидан тадбир ташкиллаштирилди.

💠Байрам дастурига туман ФВБ ходимлари ташриф буюриб, тадбир дастуридан сўнг, тўгараклар фаолияти, ўрганувчиларга яратилган шароитлар ўрганиб чиқилди.

***

В детском центре «Баркамол авлод» Юнусабадского района, воспитанниками центра было организовано мероприятие с целью полноценого проведения досуга молодежи

💠В программе праздника приняли участие сотрудники районного МЧС , а после программы мероприятия была изучена деятельность клубов, условия, созданные для учащихся

✍️Юнусобод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати.
🥗Нонушта қилиш учун 5 муҳим сабаб

📌Юрак ва қон томирлар саломатлиги.
Нонушта тромбоцитлар ва қондаги холестерин миқдорини пасайтиради. Шунинг учун юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради.

😡Стрессдан ишончли ҳимоя. Нонушта бизни етарли энергия, минераллар ва витаминлар билан таъминлайди ва кун бўйи юзага келадиган асаббузарликлардан асрайди.

🧬Иммунитетнинг энг яхши ҳимоячиси. Таркибида етарли миқдордаги пре- ва пробиотикларни ўз ичига олган нонушта микроорганизмларга инфекцияга қарши курашишда ёрдам беради.

👩🏻‍🦰Гўзаллик ва ёшлик гарови. Фойдали нонушта бизни барча керакли моддалар билан таъминлайди, бу эса гўзал ва ёш кўриниш учун дастлабки қадамдир.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини янада кенгайтириш, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди. Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
В ходе беседы рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего расширения узбекско-казахстанского многопланового сотрудничества, укрепления отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства между двумя странами.
Состоялся также обмен мнениями по международной
и региональной повестке. Был рассмотрен график предстоящих двусторонних и многосторонних мероприятий.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👨🏼‍🎓Ёш қутқарувчи

ФВ Миробод тумани бўлими, туман халқ таълими бўлими ва туман Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда жойларда кўплаб қизиқарли анжуманлар ташкил этиб келишмоқда.

🦺Бугун ушбу ҳамкор ташкилотлар томонидан тумандаги 2-сонли спорт мактабида "Ёш қутқарувчи" кўнгиллилар клубининг мусобақаси бўлиб ўтди.

🔥Унда ёшлар фавқулодда вазиятларда қай тариқа ёрдам кўрсатиш кераклиги ҳақида мутасаддилардан керакли йўриқларни ўрганишди.

🎗Мусобақа ғолиблари муносиб тақдирланди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Бугун Юнусобод туманида “Қутиришга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида кўргазмали махсус-тактик амалий машғулот ва семинар бўлиб ўтди. Семинарда Юнусобод туман ФВБ ҳамда туманнинг бир қатор мутасадди ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда қутириш ва унинг салбий оқибатлари, аҳоли ўртасида ушбу турдаги касаллик билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган қатор вазифалар амалий таризда кўрсатиб ўтилди. Иштирокчилар тадбирда қутириш касаллигини келиб чиқиш сабаблари ва уни олдини олиш, уй ҳайвонларини доимий назорат қилиб бориш ва бир йилда бир маротаба қутиришга қарши эмлаш ишларини амалга ошириш кераклиги бўйича маълумотларга эга бўлишди. Ҳамда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
https://toshkentfvb.uz/new/
Тошкент шаҳар ФВБ
Матбуот хизмати
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди

Унга кўра, «ш» ва «ч» товушларини ҳарф бирикмаси тарзида ифодалашдан воз кечилади.

👉 https://kun.uz/63884410

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
📢Огоҳлик давр талаби

✔️Миробод тумани ФВ бўлими ходимлари томонидан “ARC BALANCE” корхонаси ишчилари билан ўзига хос тушунтириш ишларини олиб боришди.

⚡️Мулоқот давомида мутасаддилар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ис газидан заҳарланиш, ёнғин чиққанда бирламчи ёнғин учириш мосламаларидан қандай фойдаланиш мавзусида маълумотлар беришди.

👉Шунингдек, Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат соғломлаштириш хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ишчилар ётоқхоналарида дезинфекция ишлари амалга оширилди.


Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.
Президентимиз ва Элбоши яқинлашиб келаётган баҳорий Наврўз айёми муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Президент Узбекистана провел телефонный разговор с Первым Президентом Казахстана.
Глава нашего государства и Елбасы обменялись поздравлениями с наступающим весенним праздником Навруз, пожелали двум братским народам мира, благополучия и процветания.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-казахстанских отношений многовековой дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter