Давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танловларни ташкил этиш ва ўтказиш тизимига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тушунтирилди
Жорий йилнинг 30 июль куни Сув хўжалиги вазирлигида Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан биргаликда давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танловларни ташкил этиш ва ўтказиш тизимига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан семинар ташкил этилди. Zoom платформаси орқали ташкил этилган семинарда вазирлик тизимидаги ташкилотлар, ҳудудий бўлинмаларнинг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича масъул ходимлари, Танлов комиссиялари аъзолари ҳамда бошқа тегишли бўлинмалари мутасаддилари иштирок этди.
Семинарнинг очилишида Сув хўжалиги вазири ўринбосари Ў.Шералиев, Бошқарув самарадорлиги агентлиги масъул ходими Х.Шакиров ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш, давлат хизматчилари ишини натижадорликка йўналтириш, аҳолининг давлат хизматига бўлган ишончини янада ошириш, соҳага истиқболли кадрларни жалб қилиш ва уларни профессионал мутахассис этиб тайёрлашнинг самарали тизимини жорий қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошриирилаётганлигини таъкидлади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 июндаги “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқди. Мазкур ҳужжатда Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси ва мақсадли кўрсаткичлари, Стратегияни амалга ошириш бўйича 2025–2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури каби қатор муҳим йўналишлар белгилаб берилганлиги билан аҳамиятлидир.
Фармонга асосан жорий йил 1 августдан бошлаб давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танловларни ташкил этиш ва ўтказиш тизимига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Давлат фуқаролик хизматига қабул қилишнинг ягона тартиби тасдиқланди. “Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”га асосан давлат органида 5–7, туман (шаҳар) давлат органида 3–5 нафар аъзодан иборат таркибда Танлов комиссияси тузилади. Лавозимга тайинлашда номзодни тегишли вазирлик ёки идора билан келишиш белгиланган бўлса, Танлов комиссияси таркибига мазкур вазирлик ёки идоранинг масъул вакили ҳам киритилади.
Ички танловлар вакант лавозим вужудга келган кундан бошлаб 10 иш куни ичида эълон қилинади. Бунда ички танловлар фақатгина бир давлат органи доирасида ёки давлат фуқаролик хизмати тизимидаги барча давлат органлари давлат фуқаролик хизматчилари учун эълон қилиниши мумкин. Ички танловлар натижасида танлов ғолиби аниқланмаган ёки вакант лавозим вужудга келган кундан бошлаб 15 иш куни ичида ички танлов эълон қилинмаган тақдирда, ушбу вакант лавозим автоматик равишда ташқи танлов сифатида эълон қилинади.
Танловларда иштирок этиш учун ҳужжат топширган номзодлар сони 5 нафар ва ундан кам бўлган ҳолларда танловнинг тест босқичи ўтказилмаслиги мумкин. Танловларнинг суҳбат босқичига ўтган номзодлар сони 20 нафардан ортиқ бўлган ҳолларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда қўшимча босқич (эссе ёзиш, тест ва ҳ.к.) қўшилиши мумкин.
Номзод бир ой давомида бештагача вакант лавозимлар бўйича танловларда иштирок этиши мумкин, холос.
Номзодларнинг тест синови бўйича ижобий натижалари олти ой давомида сақланиб, кейинги вакант лавозимлар бўйича ўтказиладиган танловларда инобатга олинади.
Тест синовидан четлаштирилган номзод уч ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди.
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан етарлича жавоб олди.
Инсон ресурсларини ривожлантириш
ва бошқариш бошқармаси

👍2👎1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қонун (ЎРҚ–1076-сон, 30.07.2025 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси тасдиқланди.
🔰 Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
✔️ Кодексга кўра, сув умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.
🔗 Сувдан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланишга бўлинади.
📋 Сув объектларининг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:
🔹 Ўзбекистоннинг ер усти ва ер ости сув объектлари;
🔹 Ўзбекистонда жойлашган ва унинг ҳудудини кесиб ўтадиган трансчегаравий ер усти ва ер ости сув объектлари.
✅ Сув объектлари танҳо ёки биргаликда фойдаланишда бўлиши мумкин.
🏛 Сув ресурсларини бошқаришда қарорлар қабул қилиш мақсадида республика ва ҳавзалар, зарур ҳолларда ҳудудлар даражасида коллегиал-маслаҳат органи шаклида сув кенгашлари ташкил этилади.
🖼 Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика сув кенгаши ташкил этилади.
📍 Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Сув кодекси қабул қилинди

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
📙 Кодексга кўра, сув объектлари доимий ёки вақтинча фойдаланишга, шу жумладан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга асосан фойдаланишга берилади.
⌛️ Сув объектидан вақтинча фойдаланиш муддати 3 йилдан кам бўлмаслиги ва 49 йилдан ошмаслиги керак.
✔️ Сувдан умумий фойдаланиш жумласига қуйидагилар киради, жумладан:
▪️ ўзининг ичимлик ва хўжалик-маиший эҳтиёжлари учун сув олиш;
▪️ чўмилиш;
▪️ чорва молларини суғориш;
▪️ спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлаш.
✅ Сувдан умумий фойдаланиш рухсатсиз ва чекловларсиз амалга оширилади.
📝 Сувдан махсус фойдаланиш Кодексда белгиланган ҳолларда рухсатнома асосида амалга оширилади.
🔗 Шунингдек, сув сервитути қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин, жумладан:
➖ сувдан умумий фойдаланиш;
➖ фуқаролар ва транспорт воситаларининг ўтиши;
➖ ҳайвонларни суғориш ва чорва молларини ҳайдаб ўтиш;
➖ соҳил бўйи зоналаридан эркин фойдаланишни ва ундан ўтишни таъминлаш.
📋 Сув сервитути оммавий ва хусусий сув сервитути шаклида бўлиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Сув объектларидан сув сервитути асосида фойдаланиш асослари белгиланди

💰 Кодексга кўра, балиқ хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби юридик шахслар томонидан бузилганда, уларга нисбатан қуйидаги миқдорларда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади, жумладан:
🔹 сувдан фойдаланувчилар белгиланган лимитдан ортиқ олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 20 фоизи;
🔹 сувдан фойдаланувчилар сув олиш шартномалари тузилмаган ҳолда олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 30 фоизи;
🔹 сувдан фойдаланувчилар сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ҳолда олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 5 фоизи;
🔹 сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари, сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сувдан фойдаланувчилар сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномасиз олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 40 фоизи.
✔️ Сув олиш тартибининг бузилиши молиявий санкциялар қўлланилганидан кейин 1 йил ичида такроран содир этилганда, ушбу молиявий санкциялар 5 баравар миқдорда қўлланилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкциялар қўлланади

Хоразм вилояти
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали мутахассислари билан биргаликда ўқув семинари ўтказилди.
Тадбир Президентимизнинг 2025 йил 19 июндаги “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-95-сонли Фармони ижроси юзасидан ташкилотларда тузилган танлов комиссиялари аъзоларининг янги талаблар асосида малакасини ошириш мақсадида ташкил этилди.
Унда барча тизим ташкилотлари инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича масъул ходимлари ва танлов комиссияси аъзолари иштирок этишди.
Семинарда ушбу Фармон мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди, шу билан бирга, иштирокчиларни қизиқтирган саволлар юзасидан тўлиқ маълумотлар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

👍2
ЗОМИН ТУМАНИДА ЙИРИК СУҒОРИШ ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Зомин туманидаги “Зомин-2”, “Лайлак уя” ва “Иқбол” ҳудудларини қамраб олган йирик ирригация лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида 3 та сув узатиш насос станцияси, 935 метр канал, 24 км магистрал сув қувури қуриш ҳамда мавжуд 2 та нимстанция қувватини ошириш режалаштирилган.
Ҳозиргача қуйидаги ишлар бажарилди:
Шу билан бирга, насос агрегатлари параметрлари аниқланиб, ишлаб чиқарувчи заводлар билан шартномалар имзоланган ва 18 та насос агрегати қурилиш майдонига олиб келинган ҳолда сувсиз қуруқ ҳолатда синовдан ўтказиш жараёни олиб борилмоқда.
Ташқи электр таъминоти бўйича ҳам ишлар амалга оширилди: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан 1-нимстанциядаги қурилиш ишлари тўлиқ якунланган, 2-нимстанцияда эса 98% ишлар бажарилган. Лойиҳага кўра, ҳар бир насос станцияси учун 110/10 кВтли янги нимстанциялар қуриш ҳам режалаштирилган.
Шунингдек, умумий узунлиги 62,1 км бўлган каналлар бўйича ҳам параллел равишда лойиҳалаш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунга келиб, 5,1 км тупроқ кўтариш (насип) ва 0,9 км бетонлаш ишлари амалга оширилди.
Қурилиш ишларига 48 та махсус техника, жумладан, 11 та экскаватор, 3 та бульдозер, 24 та автосамосвал ва 10 та қўшимча техника, шунингдек, 292 нафар ишчи-ходимлар жалб этилган.
Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида Зомин туманидаги 14 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларини барқарор сув таъминоти билан таъминлаш имкони яратилади. Бу эса ҳудуд аграр салоҳиятини юксалтиришга, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилади.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

24,0 км магистрал сув қувурлари ётқизилди, шундан 15,4 км янги қувурлар ва 8,6 км эски қувурлар таъмирланиб, изоляция қилинди;
1-кўтармали насос станцияси учун сув ўтказиш қобилияти 7 м³/с бўлган 935 метрлик канал қурилиши тўлиқ якунланди;
Диаметри 1420 мм бўлган 2 қаторли 9,05 км босимли қувур тортилиб, 1-кўтармали насос станцияси, сув тўплаш иншооти ва ёрдамчи бинолар қурилиб, 5 та насос агрегати ўрнатилиб, 72 соатлик синовдан ўтказилди;
2-кўтармали насос станциясида ҳам худди шундай ишлар тўлиқ бажарилди;
3-кўтармали насос станциясида 3,7 км (Д=820 мм) ва 8,6 км (Д=1020 мм) босимли қувурлар ётқизилиб, 8 та насос агрегати жойига ўрнатилди ва 72 соатлик синов ишлари амалга оширилди.
Шу билан бирга, насос агрегатлари параметрлари аниқланиб, ишлаб чиқарувчи заводлар билан шартномалар имзоланган ва 18 та насос агрегати қурилиш майдонига олиб келинган ҳолда сувсиз қуруқ ҳолатда синовдан ўтказиш жараёни олиб борилмоқда.
Ташқи электр таъминоти бўйича ҳам ишлар амалга оширилди: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан 1-нимстанциядаги қурилиш ишлари тўлиқ якунланган, 2-нимстанцияда эса 98% ишлар бажарилган. Лойиҳага кўра, ҳар бир насос станцияси учун 110/10 кВтли янги нимстанциялар қуриш ҳам режалаштирилган.
Шунингдек, умумий узунлиги 62,1 км бўлган каналлар бўйича ҳам параллел равишда лойиҳалаш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунга келиб, 5,1 км тупроқ кўтариш (насип) ва 0,9 км бетонлаш ишлари амалга оширилди.
Қурилиш ишларига 48 та махсус техника, жумладан, 11 та экскаватор, 3 та бульдозер, 24 та автосамосвал ва 10 та қўшимча техника, шунингдек, 292 нафар ишчи-ходимлар жалб этилган.
Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида Зомин туманидаги 14 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларини барқарор сув таъминоти билан таъминлаш имкони яратилади. Бу эса ҳудуд аграр салоҳиятини юксалтиришга, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилади.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Бухоро вилояти
МУТАХАССИСЛАРНИНГ БИЛИМ ВА МАЛАКА КЎНИКМАЛАРИНИ ОШИРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган “Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танловларни ташкил этиш ва ўтказиш тизимига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Давлат органлари ва ташкилотларида вакант лавозимлар учун танловларни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун масъул бўлган Танлов комиссиялари аъзоларининг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқув режасига асосан Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси, қишлоқ хўжалиги, ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш агентлигининг Танлов ҳамда Одоб-ахлоқ комиссиялари аъзолари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди.
Шунингдек, семинар давомида вилоят бошқармаларида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, уларнинг ахлоқ нормаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларини олдини олиш ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш билан боғлиқ ҳолатларни кўриб чиқиш мақсадида тузилган Одоб-ахлоқ комиссияларининг асосий вазифалари, комиссия фаолиятини ташкил этиш ва давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш чораларини кўриш билан боғлиқ муҳим тавсиялар бериб ўтилди.
Семинар бевосита очиқ мулоқот ва савол-жавоб шаклида давом этиб, иштирокчилар томонидан мавзу юзасидан берилган саволларга батафсил тушунтириш ва амалий тавсиялар берилди.
Аму Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати

Ўқув-семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармони мазмун-моҳияти, вакант лавозимлар учун танловларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиблари билан боғлиқ янгилик ва ўзгартиришлар, Танлов комиссиясининг вазифалари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, семинар давомида вилоят бошқармаларида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, уларнинг ахлоқ нормаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларини олдини олиш ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш билан боғлиқ ҳолатларни кўриб чиқиш мақсадида тузилган Одоб-ахлоқ комиссияларининг асосий вазифалари, комиссия фаолиятини ташкил этиш ва давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш чораларини кўриш билан боғлиқ муҳим тавсиялар бериб ўтилди.
Семинар бевосита очиқ мулоқот ва савол-жавоб шаклида давом этиб, иштирокчилар томонидан мавзу юзасидан берилган саволларга батафсил тушунтириш ва амалий тавсиялар берилди.
Аму Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти
Бугун Сувчилар мактабининг тажриба майдонида "Сув тежовчи суғориш тизимларидан самарали фойдаланишни ташкил қилишга кўмаклашиш" мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Семинарда туман "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаларининг сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича мутахассислари, илғор кластер вакиллари ва фаол фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Қашқадарё вилояти
Косон туманида сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Туманда 2025 йилда 25 минг 150 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунга қадар режа 3,5 минг гектарга ошириб бажарилган.
Семинар иштирокчилари “Косон” ҳудудидаги “Косон” фермер хўжалигининг 20 гектар пахта майдони мисолида Хитой усулида томчилатиб суғориш технологияси бўйича суғориш ишлари билан танишдилар.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати

Қорақалпоғистон:
Мутахассислар билимлари оширилди
“Сувчилар мактаби”нинг Нукус туманида жойлашган тажриба майдонида “Сув тежовчи суғориш тизимларидан фойдаланишни ташкил қилишга кўмаклашиш” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Тадбирда туманлар “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари масъул ходимлари ҳамда ҳудудлардаги фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этди.
Кўргазмали воситалар билан очиқ-мулоқот шаклида ўтказилган тадбирда сув тежовчи суғориш тизимларини қўллаш йўналишида фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг билим ва кўникмалари янада оширилди.

СУВ КОДЕКСИ БИЛАН СОҲАДАГИ АСОСИЙ ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ТИЗИМЛАШТИРИЛДИ
Сув ҳайвонот ва наботот олами, бутун инсониятга берилган энг улкан неъматдир. У – ҳаёт, тириклик манбаи. Сув билан билан дастурхонимиз тўкин-сочин, бозорларимиз ноз-неъматларга тўла ва арзон, турмушимиз фаровон.
Иқлим ўзгариши ва бошқа таъсирлар натижасида сувни етишмайдиган қисмини қоплашнинг ҳозирги даврида халқимизни сув билан таъминлаш, деҳқонларимизга зарур шароитлар яратиш учун давлатимиз томонидан жуда кўп имкониятлар ишга солинмоқда.
Хусусан, барча иқтисодиёт тармоқларининг ва атроф муҳитнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув инфратузилмасининг ва суғориладиган ерларнинг ҳолатини яхшилаш каби масалалар қамраб олинган “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.
Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 31 январда қабул қилинган.
Сенат томонидан 2025 йил 17 мартда маъқулланган.
Кодексни ишлаб чиқишда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Австралия, Вьетнам ва Германия давлатларида сув муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш тажрибалари ўрганилди.
Сув муносабатлари соҳасида мамлакатимиздаги асосий ҳуқуқий ҳужжатлар тизимлаштирилди, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8 та фармони ва 14 та қарори ҳамда Ҳукуматнинг 26 та қарорларидаги нормалар бирлаштирилди.
Янги кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кодексга кўра, сувдан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланишга бўлинади.
Сув объектларининг тоифаларига:
🔹 Ўзбекистоннинг ер усти ва ер ости сув объектлари;
🔹 Ўзбекистонда жойлашган ва унинг ҳудудини кесиб ўтадиган трансчегаравий ер усти ва ер ости сув объектлари киради.
Сув объектлари танҳо ёки биргаликда фойдаланишда бўлиши мумкин.
Сув умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Кодексда сув ресурсларини бошқаришда махсус ваколатли органлар белгиланган:
ер усти сувларини бошқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган органлари;
ер ости сувларини бошқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги.
Рашид Ташев,
Сув хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси
(Мақолани тўлиқ вариантини сайтда ўқиш мумкин – https://gov.uz/uz/suvchi/news/view/74425)