Tafakkur egalari
7.68K subscribers
4.04K photos
4.09K videos
8 files
472 links
Тафаккур эгалари каналига аъзо бўлинг ва зиёлилар қаторидан жой олинг!
👉👉
@Tafakkur3
Download Telegram
Сиз нимани йўқотишдан қўрқасиз?

Телемухбир йўловчиларни тўхтатиб, савол беряпти:
— Сиз нимани йўқотишдан қўрқасиз?
Бу саволга одамлар турлича жавоб беришяпти. Бири «Ота-онамни йўқотишдан қўрқаман», дейди. Билмайдики, қўрқса-қўрқмаса, ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган энг азиз кишиларини эртами-кечми барибир йўқотади. Бошқа бир одам «Тинчликни», яна бири «Оила бахтини...» деди.
Ҳамма жавоблар тўғри.
Лекин...
Бирон бир киши «Виждонимни йўқотишдан қўрқаман», демади, «Иймонимни йўқотишдан қўрқаман», демади. «Эътиқодни, диёнатни, Ватанга садоқатни йўқотишдан қўрқаман», демади-я!
Мантиқан олиб қаралса, ота-онани йўқотишдан хоҳ қўрқинг, хоҳ қўрқманг, бир кунмас бир кун улар фоний дунёни тарк этишгач, армон билан бўлса-да, яшайверади киши. Худо кўрсатмасин-у, аммо тинчлик йўқолиб, урушга дуч келса ҳам, азоб билан бўлса-да, яшайверади инсон. Оила бахтини ҳеч ким йўқотмасин, аммо бу ҳол юз берса, янги бахт умиди билан ҳаёт кечираверади одам.
Аммо...
Иймонни йўқотса...
Виждонни йўқотса...
Эътиқод, диёнатдан,
Ватанга садоқатдан айрилиб қолсачи... Қандай яшайди!?
Иймонсиз, виждонсиз, эътиқод-диёнатсиз, садоқатсиз ҳам яшаяпман, дегувчи одам ёлғон сўзлабди. У ўзини тирик деб ўйлайди, аслида у тирик мурдадир.

Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан

Тафакквр қилувчилар учун!

@Tafakkur3
❤‍🔥14👍752🔥2👏1👌1😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дўнгалак

Умумий фойдаланиш учун курилган йўлга ўзбошимчалик билан дўнгалак (лежащий полиция) ўрнатиб олган инсонлар кўриб тафаккур килишсин!

@Tafakkur3
👍102👏21❤‍🔥1👌1
Афв ва мағфират ўртасидаги фарқ нимада?

Мағфират – Аллоҳ тало сенинг гуноҳингни кечиришидир. Лекин у саҳифангга ёзилган ҳолда қолади.

Афв – гуноҳингни худди у содир этилмагандай (амал) саҳифангдан ўчириб юбориш билан бирга кечиришидир. Афв ўчириб юборишни англатади, ўчириб юбориш, маҳв қилиш  сатр қилиш, беркитишдан кўра кучлироқдир.

Шу сабаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтишни тавсия қилганлар: “Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳиббул ъафва фаъфу ъанний”,   - Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт, кечир.
Ушбу дуони кўпайтиринглар, у ила севиклиларингизни ёд олинглар. Аллоҳим, бизга ҳад-ҳисобсиз ажрларингдан ато эт!

Изоҳ: Авф қилиш - маҳв қилиш, ўчириш ва гуноҳдан ўтиб юбориш ва у гуноҳ учун жазолашни тарк қилишдир.
Албатта Аллоҳ таоло ёмонликларни ўчириб юборувчи, маъсиятларни кечириб, ўтиб юборувчи ва уларнинг асоратларини кетказиб юборувчи ўта авф қилувчидир, Афувв Зотдир.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
20👍7❤‍🔥3🔥21👌1😍1
Сиз муҳандис ҳақидаги кулгили ҳикояни эслайсизми?

У ўз хизматлари учун 10 000 доллар сўраган ва бунга қуйидагича изоҳ берган: 1 доллар — винтни айлантириш учун, 9 999 доллар — айнан қайси винтни айлантиришни билиш учун.

Аслида, бу машҳур муҳандис ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлган — унинг исми Чарльз Протеус Штейнмец (1865–1923). Бир куни у Генри Форднинг ўзи билан тўқнаш келган.

Форднинг Ривер-Руждаги заводида катта генератор билан боғлиқ техник муаммо юзага келган ва завод муҳандислари муаммони тушуна олмаётган эдилар. Шундан сўнг, Форд шахсан ўзи Штейнмецга мурожаат қилган. Заводга етиб келгач, “кичик гигант” ёрдамдан бош тортган ва унга фақат блокнот, ручка ва ётоқ кераклигини айтган. У икки кун-у икки тунни генераторнинг товушини эшитиш ва жуда кўп мураккаб ҳисоб-китоблар қилиш билан ўтказган.

Учинчи куни у бирдан нарвон, метр ва тахта учун бор бўр талаб қилган. Қиёфасидаги нуқсонлар (букри ва елка дисплазияси)га қарамасдан, у нарвондан чиқиб, генераторнинг юқори қисмига етган. У ерда метр билан аниқ ўлчов олиб, бўр билан бир нуқтани белгилаган.

Шундан сўнг, у нарвондан тушиб, уни ўраб турган скептик муҳандисларга қуйидагиларни айтган: улар бўр билан белгиланган жойдан бошлаб, генераторнинг ён панелини очиб, катушкани ажратиб, 16 метр симни ечиб ташлашлари кераклигини айтган.

Кутилаётган тузатишлар киритилгач, муҳандисларнинг ҳайратига сабаб бўлиб, генератор мукаммал ишлай бошлаган.

Генри Форд бу ишдан хурсанд бўлган, то ки у General Electric компаниясидан 10 000 долларлик ҳисоб-фактурани олмагунча. У Штейнмецнинг ишини жуда юқори баҳолаган, бироқ бундай катта сумма учун иш тафсилотларини сўрашга қарор қилган.

Штейнмец унинг илтимосини қабул қилиб, ҳисобни қайта юборган ва унга қуйидагича изоҳ қўшган:

- Генераторга бўр билан белги қўйиш — 1 доллар;
- Айнан қаерга белги қўйишни билиш — 9 999 доллар;
Жами: 10 000 доллар.

Ҳисоб тўлиқ, мунозарасиз ва кечиктиришсиз тўланган.

Бу воқеа 1965 йил 14 майда “Life” журнали муҳарририга ёзилган Жек Б. Скотт номли киши хатида эслатиб ўтилган.

Штейнмец бўйи 120 см бўлганига қарамасдан, у буюк муҳандис ва олимга айланган. Альберт Эйнштейн, Никола Тесла ва Томас Эдисон унинг дўстлари бўлган. Унинг математика ва электротехникага қўшган ҳиссаси уни ўша даврнинг энг севимли ва тан олинган шахсларидан бирига айлантирган.

Ҳақиқий мутахассислик — бу на фақат меҳнат, балки билим, фидойилик ва тажрибанинг қийматидир. Ҳар бир инсон ўз соҳасида шундай даражага етиши керакки, унинг билими сўзсиз ишонч уйғотсин.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍2815
🇸🇦 “Ухлаётган шаҳзода” Саудия Арабистонида 20 йилдан ортиқ комада ётганидан сўнг вафот этди.

Қироллик оиласи аъзоси Алвалид бин Холид 2005 йилда 16 ёшида Лондонда жиддий автоҳалокатга учраганида комага тушиб қолган, бошидан қаттиқ жароҳат олган ва миясига қон қуйилган эди.

Оиласи уни шу йиллар давомида тиббий асбоб-ускуналар билан сақлаб келган, аммо бугун унинг юраги уришдан тўхтаган.

Эслатиб ўтамиз, Саудия қироллик оиласи дунёдаги энг бой оилалардан бири ҳисобланади. Пул эса ҳамма муаммога ҳам ечим бўла олмайди.

Manba Gorizont

P/s. Пулим кўп бўлса бахтли бўламан деганлар Тафаккур қилинг.

@Tafakkur3
👍32🔥65❤‍🔥1
Беморлик, фақирлик ва мухтожлик сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.
4. Тик туриб таом ейишлик.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
7. Намозни қазо қилишлик.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.
10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
12. Ёлғон гапиришлик.
13. Тонг вақтида ухлашлик.
14. Шомдан кейин ухлашлик.
15. Ялангбош хожатхонага киришлик.
16. Хожатхонада гаплашишлик.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
18. Фақирни камситишлик.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.
20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

"Мингта қимматбаҳо дур" китобидан. Абдулқайюм Комил таржимаси

Тафаккур қилиш қобилиятига эга инсонлар учун!

@Tafakkur3
16👍42
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Китобҳонлик ва билим сари содда йўл!

Тарбия — гап билан эмас, амал билан таъсирли.

Психология ва педагогика фанларида кўп маротаба таъкидланишича, болалар ва ёшлар фақат гапни эмас, балки атрофдаги катталарнинг хулқ-атворини кузатиб, ўрганадилар.

Вайнерларимиз тафаккур қилишаётганлигидан мамнунмиз!

@Tafakkur3
🔥298👍7❤‍🔥5👏5
Тақдирингиздан рози бўлинг.

Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган. Масалан:

- Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз...
- Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз...
- Ситамлар келди - бардошингиз тарбияланди...
- Ёмонлар атрофингизда бисёр бўлди, имонингиз чархланди...
- Тошбағирларга рўбарў бўлиб - меҳр беришни ўргандингиз...
- Касал бўлиб - соғлиқни қадрини билдингиз...
- Мусофир бўлиб - юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз...
- Ёшликда уқимай - улғайгач илмни қадрини ўргандингиз...

Фақат сиздан илтимос:

Етим бўлмасдан ота - онани, қарилик келишидан олдин ёшликни, касал бўлишдан олдин соғликни қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрига эртароқ етишга харакат қилинг! Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бўлади...

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍249🔥3❤‍🔥1
Суратда сиз 1954 йили Мисрнинг Кена шаҳрида юз берган воқеани кўриб турибсиз.

Жамиятда адолат ва ахлоқий меъёрларга риоя этилишини таъминлашда давлат ва жамоатчилик қандай қатъиятли бўлиши мумкинлигининг ёрқин намунасидир.

1954 йилда Нил дарёсининг тошқини оқибатида вужудга келган очарчилик шароитида бир нон сотувчи, одамларнинг азоб-у уқубатларидан фойдаланиб, нон нархини сунъий равишда оширган. Бу ҳаркат жамиятда қаттиқ норозилик уйғотган ва уни омма олдида қамчилаш каби оғир, аммо таъсирли жазо билан жавобгарликка тортилган.

Бугунги кунда ҳам шундай ҳолатларда, агар айрим шахслар жамоат манфаатини поймол қилса ёки халқнинг оғир ҳолатидан фойдаланиб шахсий бойлик орттиришга уринадиган бўлса, уларга ҳам мана шундай нисбатан кескин ва ибратли чоралар кўрилса, жамиятда ўрнатилган меъёр ва қонунларга нисбатан ҳурмат ошган бўлар эди.

Чунки баъзан тафаккурга йўлнинг шундай оғриқли, лекин таъсирли кирралари ҳам бўлади. Бу — одамлар онгини уйғотиш, жамоат манфаатини шахсий манфаатдан устун қўйишни ўргатиш ва ижтимоий масъулият туйғусини кучайтиришнинг самарали йўлларидан биридир. Жамиятда ҳақиқат, адолат ва инсоф мезонларини тиклаш фақат ҳуқуқий тизим эмас, балки ахлоқий масъулият ҳисси орқали ҳам амалга ошади.

Социолог, Сухробхўжа Хидиров.

@Tafakkur3
👍21🔥117❤‍🔥31👏1👌1
Тасаввур қилинг

• Сиз 1900 йилда туғилгансиз. 14 ёшга тўлганингизда, биринчи жаҳон уруши бошланади, 18 ёшингизда 22 миллион инсоннинг ўлимига гувоҳ бўласиз.
• Кўп ўтмай "Испан гриппи" деб номланган глобал пандемиядан 50 миллион инсон кўз юмади. 20 ёшингизда пандемиядан тирик чиқасиз.
• Сиз Иккинчи жаҳон уруши бошланганда 39 ёшдасиз ва 45 ёшга тўлганингизда уруш тугайди. Ҳаммаси бўлиб 60 миллиондан ортиқ ўлим бўлади.
• 52 ёшингизда Корея уруши бошланади.
• Вьетнам уруши 64 ёшингизда бошланади ва 75 ёшингизда тугайди.

1985 йилда туғилган инсон, бувиси ва буваси ҳаётнинг қанчалик қийинлигини билмайди деб ўйлайди.

1995 йилда туғилган ва бугунги кунда 25 ёшли йигит, Amazon буюртмаси уч кундан кўпроқ вақт ўтгач келмаса, Facebook ё Instagramда постидаги лайклар сони 15 дан ошмаса, бу дунёнинг охири деб ўйлайди.

Бугунги кунда кўпчилигимиз фаровон ҳаёт кечирмоқдамиз, ўйин-кулгиларининг турли манбаларига эга бўлдик ва кўпинча бизда керак бўлгандан ҳам кўпроқ нарсаларимиз бор.

Аммо одамлар ҳамма нарсадан шикоят қиладилар. Бугун кўпчиликда электр токи, телефон, озиқ-овқат, иссиқ сув ва уй бор. Буларнинг ҳеч бири олдин бўлмаган.

Аммо инсоният бундан ҳам фожеали вазиятларни бошидан кечирди ва ҳаёт қувончини ҳеч қачон йўқотмаган.

Шунчаки эгоистликдан воз кечиш, шикоят ва йиғлашни тўхтатиш вақти келмадими?
Мурат Азамов

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍3195👏5❤‍🔥4👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чекиш соғлиқ учун зарарли!

Илмий асосланган маълумотларга кўра, чекиш инсон соғлиғига энг кўп зарар етказувчи омиллардан биридир. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (JSST — WHO) ва бошқа нуфузли илмий тадқиқот марказлари узлуксиз маълумот тақдим этмоқда.

-Дунё миқёсида:

🔴 Йилига 8 миллиондан ортиқ инсон чекиш сабабли вафот этади (ЖССТ маълумоти, 2023):

7 миллион — тўғридан-тўғри чекиш оқибатида,
1.3 миллион — пассив чекиш (атрофдагилар чекишидан нафас олиш) орқали.

Ўзбекистонда:

Илмий баҳоларга кўра, Ўзбекистонда ҳар йили тахминан 15–20 минг киши чекишга боғлиқ касалликлар сабабли вафот этади.
Эркаклар ўртасида чекиш даражаси юқори (айрим тадқиқотларда 30–40% гача).

Чекишга боғлиқ касалликлар (80 дан ортиқ тури аниқланган):

🫁 Нафас аъзолари касалликлари:

* Ўпка раки (lung cancer)
* Хроник бронхит
* Эмфизема
* ХОБЛ (Хроник Обструктив Ўпка Беморлиги)

❤️ Юрак-қон томир тизими:

* Юрак ишемик касалликлари
* Инсульт (мияга қон қуйилиши)
* Гипертония

🧠 Нерв тизими:

* Мия қон айланишининг бузилиши
* Алцгеймер ва Паркинсон касалликларининг хатарини оширади

🧬 Онкология касалликлари:

* Ошқозон раки
* Халқум, оғиз бўшлиғи, тухумдон, жигар ва буйрак раки

🧒 Ҳомиладорлик ва болалар соғлиғи:

* Ички бачадондаги ўсишнинг секинлашиши
* Туғма нуқсонлар
* Болаларда астма ва аллергиялар

👨‍⚕️ Бошқа зарарлар:

* Иммунитетнинг пасайиши
* Терининг қаришини тезлаштиради
* Жинсий фаолиятга салбий таъсир (импотенция)
* Тиш ва оғиз бўшлиғи муаммолари ва х.к.

Биз сизга эслатдик холос, тафаккур қилиш ўзингиздан!

@Tafakkur3
13👍6👏2
АХЛОҚ ГЎЗАЛЛИГИ

Ҳазрат Мусо (а.с) чўпонлик қилаётганида сурувдан бир қўй қочди. Ҳазрат Мусо (а.с) югуриб уни қувлай бошлади. Чориқларини ечди, оёқларининг таги шишди, қаварди. Кечгача қўйни қидирди. Қўй кўздан йўқолди. Кейинроқ қўй ҳам чарчади. Ҳазрат Мусо (а.с) уни ушлаб олди. Меҳр билан қўйнинг бошини силади, онасидек эркалади. Заррача ҳам жаҳл қилмади, ғазабланмади. Фақатгина меҳр кўрсатди, кўзларидан ёш оқди. «Менга-ку раҳминг келмади, ўзингга нега жабр қилдинг?» - деди. Шу лаҳзада Аллоҳ малакларга шундай деди: «Пайғамбарлик Ҳазрат Мусога ярашади». Ҳазрат Мусо (а.с) шундай марҳамат қилди: «Ҳамма пайғамбарлар болалиги ёки ёшлигида чўпонлик қилган. Чўпонлик қилиб синовдан ўтмасидан Аллоҳ уни йўлбошчи қилмайди. Ҳукмдорлар инсонларга чўпонлик қилар эканлар. Аллоҳнинг амрига итоат этмоқлари шарт. Сурувни бошқараётганда Ҳазрат Мусо (а.с) сингари мулойим, ҳушфеъл бўлиши, ақл ва тадбир билан иш юритиши лозим. Шундай йўл тутса, Аллоҳ унга ойнинг тепасида, юксакликлар салтанатида руҳий чўпонликни беради. Пайғамбарларни ҳам бундай чўпонликдан қутқарган, уларга покиза, солиҳ бандаларга чўпонлик қилишни буюргандир» .

“Мавлоно Румийдан ҳикматлар”

Тафаккур қилувчи қалблар учун!

@Tafakkur3
👍2711👏6❤‍🔥32🔥1
Ҳозирги кўпчилик касалликларнинг сабаби — инсоннинг очликни ҳис қилмай қўйганидир!

Инсон учун экологик муаммолардан кўра давомий тўқ юриш (бунинг ортидан келиб чиқадиган ортиқча вазн, семизлик эмас) хавфлидир.

Очлик – организмнинг ўзига хос стерилизациясидир. Очликни ҲИС қиладиган тана доимо тўқ юрадиган танага нисбатан соғлом бўлади. Сабаби, очлик натижасида инсон вужудида аутофагия жараёни фаол бўлади. Организмларнинг тозаланишида – стерилизациясида аутофагия жуда муҳим ва асосий жараён.

Ҳужайралар қарийди, ўлади ва ўлик ҳолатида танада қолади. Ўлик ҳужайралар ёғ, оқсил ва углеводлардан иборат. Айнан очлик – аутофагия жараёнида мана шу “биологик чиқиндилар” парчаланиб, ўзлаштирилади. Натижада инсон танаси ўлик ҳужайралардан – “биологик чиқиндилар”дан қутулади. Саратон ҳужайралари ҳам ана шундай тарзда ўзлашади (йўқ қилинади). Ёки, бошқача айтилса, “эритилади”.

Очлик қоннинг кимёвий таркибини яхшиланишига ёрдам беради. Энг аввало, ортиқча глюкоза тўпланмайди, натижада, қандли диабетнинг олди олинади.

Очлик саратон ҳужайралари ҳосил бўлишининг олдини олади. Саратон касалликларида очликка етадиган профилактик усулни ҳали замонавий тиббиёт таклиф этолмаган.

Очлик миянинг тўлақонли ишлашига ёрдам беради. Энг қизиғи, инсон оч қолган маҳалда хотираси яхши ишлайди, айниқса, ўқиган нарсаси миясида қолади. Инсон тўқ бўлса, тана инсон учун эмас, балки, биринчи навбатда, таомни – ёғ, оқсил ва углеводларни парчалашга ўтади. Тана аъзолари зўриқиб ишлайди. Очликда эса аксинча жараён кетади, тана аъзоларининг юкламаси кам бўлади. Ҳар нарса ишлатилаверса эскиради, қобилиятини йўқотади. Тана аъзоларимиз ҳам шундай. Очлик жараёнида тана аъзолари пассив тиним ҳолатига ўтади. Эътибор беринг, очлик вақтида одам ҳожатга кам боради. Бу дегани, ошқозон, ичак, буйрак, жигар... каби аъзолар дам оляпти. Ўйлаб кўринг, ўзингиз дам олмай ишласангиз қай аҳволга тушасиз?

Энди яна бир ўйлаб кўринг: кечки овқат рациони кучли бўлса, тана аъзолари туни билан ишлаб чиқади. Одамнинг ўзи ухлайди, аъзолар эса ишлайди, дам олмайди. Касалликлар шундан бошланади.

Ҳазрат пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрадилар: “Қалбларингизни очлик билан нурлантиринг, нафсингизга қарши жиҳод қилиб, унинг тарбиялашда очликни ва ташналикни қурол сифатида ишлатинг...”

Абу Ҳомид Ғаззолий “Мукошафатул қулуб” асарида ёзади: “Қорин тўйгунча ейиш қалбни сўқир қилади ва инсоний феъл-атворлар йўқолишига сабаб бўлади...”

Шу асарда яна ёзилади: меъдани қалб остида қайнаётган ва буғларини унга қаратган идишга ўхшатишади. Буғ кўпайгани сари у етиб борган жой ҳам шунчалик безовта-беҳузур бўлиб, хира тортади. Шунга ўхшаш, меъда ҳам тўлдирилганига монанд равишда қораяди ва заифлашади. Кўп еган одамнинг ақли заиф бўлади, илм ўргана олмайди. Чунки, доимий тўқлик ва очкўзлик ақлни сўқир қилади.

Бу ерда муттасил оч юрилсин, деган даъват йўқ, фақат тананинг маълум муддат очликни ҳис қилиши ҳақида сўз бормоқда. Зеро, очликни ҳис қилиш ва очлик ўртасида фарқ бор.

Демак, очлик инсоннинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан тикланишига ёрдам беради. Шунинг учун, инсон доимо тўқ бўлмасдан, ҳеч бўлмаса, кунига бир марта очликни ҳис қилишида унга жуда катта манфаат бор.

Бахтиёр Абдуғафур

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍237🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу видеони албатта кўринг!

Ушбу видеони ўсмир ёки вояга етаётган фарзандингизга, шогирдларингизга, танишларингизга албатта кўрсатинг. Бу насиҳат уларнинг ҳаётида чуқур из қолдириши мумкин.

📚 Зотан, илмдан ўзга нажот йўқ. Илм – нур, жаҳолат – зулмат.

Бугунги кўрилган бир сониялик видео, эртанги ҳаётда йўл-йўриқ бўлиши мумкин.

Улашинг, кўришсин ва тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
👍1454
Инсон қадри қанча?
Инсон хотираси қанча?
Инсон қалби қиймати қанча?
Инсон садоқати нархи қанча?

Неча пул?
Неча кун?
Неча килограм?
Неча тийин?


Кўп кимгадир бино қўйманг, кўп жонингизни бераверманг, кўп ўзингиздан кечаверманг. Мен кимгадир муҳимман, менсиз шу ишнинг бориши, шу одамнинг ҳаёти тўхтаб қолади, деяверманг.

Ёнингиздагилар юрагини очиб кўролмайсиз, улар наздидаги асл баҳоингизни билолмайсиз, ортингиздан нималар айтишлари мумкинлигини тасаввурингизга сиғдиролмайсиз. Сиз умрингиз, соғлиғингиз, ёшлигингизни бағишлаган иш/одамлар сизни дарров унутишга тайёр туради. Инсон улар-"инса"-унутувчи улар.

Сизга ҳар дақиқа ўзингиз ва руҳингиз олдида хиёнатга тайёр эканликларини хаёлингизнинг бир четига ҳам келтирмай яшайсиз.

Сизга яхши гаплар гапиришлари мумкин, қандайдир ҳозир ёзаётганим бачкана гапларни тўқиб беришлари, ишонтиришлари мумкин.

Лекин, аччиқ ҳақиқат шуки, ҳамма ўз умрини ўзи учун яшашга келади. Якка келади, якка кетади.

Сиз уларнинг эркаликлари, истаклари, хизматларига жон фидо қилиб ўтасиз-кетасиз, сизсиз ҳам дунё давом этаверади, ҳаёти сизга туташ бўлган одамлар сизсиз бўлган ҳаётини қуради ва бамайлихотир яшашда давом этади.

Садоқатига ишончингиз комил бўлиб турган пайтда ҳам ёдда сақланг, ҳамма нарса ўткинчи ва нисбий. Ишонманг.

Бизлар сизни алдаймиз.
👍186🤔6🔥42
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yangiruhiyat

Телефон бор, интернет бор, планшет бор… Лекин бола ҳаётда адашиб қоляпти. Сабаби — сифатли таълим йўқ.

Кунлик овқат билан ҳаётни тўлдириб бўлмайди. Болага ҳам фикр, ҳам дунёқараш, ҳам салоҳият керак.

Маънавият ва маърифат маркази шу ҳақда тиниқ, жонли ролик чиқарибди. Ҳар бир сатрда бола келажаги бор, кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
12👍7👏3❤‍🔥21
ЯПОН КАМПИРИ!

Хозирги кунда Японияда яшаётган ватандошимиз бўлган бир аёл сўзлаб бераяпти:
Эрталаб шунақа ширин ухлаб ётибман. Яна ярим соатгина ухлай деган буюк мақсад бор мияда. Болалар хўроздан олдин уйғониб олган. Катта ўғлимиз уйни бошига кўтариб, шўхлик қилаябди. Нақд 7 маҳаллага эшитилади. Буёғдан яқинда туғилган чақалоғимиз ҳам нотани баландидан олиб, йиғлашни бошлади. Буёқда, онасини "Болам, бўлди қил, даданг ухлаябди. Ҳозир, қўшнилар ҳам чиқишади" дейиши, анави иккита болани овозидан ҳам баланд-да)) Хуллас, болали одамга КЎЗОЧКИЧ (Будильник)ни ҳам кераги йўқ😁

Шу пайт, эшик жиринглади. Энди турмасам, бўлмайди деб ўрнимдан туриб, эшикни туйнугидан мўраладим. Қарасам, бир Япон кампир турибди. Болаларни шовқини учун, эътироз билдириб, жанжал қилгани келди-ёв, эрталабдан кайфиятни ҳам расво қилдиларинг деб, эшикни очдим.

- "Оҳаёу, акачан умаретано?"( Хайрли тонг, чақалоқли бўлдиларингми?) деди.

- Ҳа, яқинда чақалоқли бўлган эдик. Болани бақириб йиғлагани уйқунгизни бузиб юборди шекилли. Минг бор узр десам, "Йўқ, аксинча, болани овозидан мазза қилаябман. Ҳар куни балконга чиқиб оламан чақалоқларингни овози эшитиш учун" деса бўладими. Нима дейишимни билмай қолдим.

Япон кампир яна гап бошлади. "Мен, сизлардан 3 та олдиндаги фалон рақамдаги уйда ёлғиз яшайман. Неччи кундан бери чақалоқни овозини эшитиб, кўргим келади. Лекин, кира олмадим. Бугун эрталабдан овозини эшитиб, тўғри келавердим деди.
Мен ҳам, "Киринг, киринг" деб уйга таклиф қилдим. Японларда унча-бунчага бировни уйига кириш йўқлиги учун, минг ҳижолатда кирди. Болани ўйнатди, кўтарди. Озгина гаплашдик.

Айтишича, 83 ёшда эканлар. Фарзандлари анча олдин уйдан чиқиб кетган экан. Иккита фарзанди ҳам оила қурмабди. 1 йилда бир, 2 йилда бир келса, келади, бўлмаса шу ҳам йўқ дейди. Мени энг таъсирлантирган гапи: "Бу домда деярли ҳамма қариялар, худди қариялар уйига ўхшайди. Ҳозиргилар туғмай ҳам қўйди. Шунинг учун, бу домда, ҳамма чақалоқларни яхши кўради, майлими ҳар замонда чақалоқларингни кўриб турсам дейди. Мен ҳам, кўриб турсам эмас, бизни олдимизга кўчиб келсангиз ҳам майли дедим. Кулиб-кулиб чиқиб кетди))

Кампир чиқиб кетди-ю, юрагим бўм-бўш бўлиб қолди. Ичимда нимадир музлаб қолди.

Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тош-у тарозу деб бежизга айтмаган доно халқимиз!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍4915👏5❤‍🔥31👌1🤣1
#ҳикоя

СУРАТ

Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:
– Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.
– Бўлди, кетдим.
– Шошма, болам. – Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термулди. – Гап бор.

Типирчилаб соатга қарадим: ҳали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...
– Нима эди?
Онам кўзимга ҳамон маъюс термилиб ўтирарди.
– Суратга тушайлик, – деди тўсатдан.
Ажабландим.
– Нега?
– Яқинда мен ўламан.

Онам бу гапни худди: «Қўшникига чиқиб келаман», дегандек оҳангда айтди. Кулиб юбордим.
– Қўйсангиз-чи, ойи.

Шундай дедим-да, чиқиб кетдим.

Орадан икки ҳафта ўтди-ю...
Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен аҳмоқ! Нима учун, нима учун ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан? Жаҳоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратларинг ётибди. Ҳар хил. Ҳар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ!

Ўткир Ҳошимов✍️

@Tafakkur3
👍26🔥87❤‍🔥5🤔43😍1
ТАБАССУМ ҚИЛИШ ОДАТИНГИЗ БЎЛСИН!

​​Табассумли инсонга машаққатларни енгиш завқ бағишлайди.

У машаққатларни табассум билан қарши олиб, табассум билан бартараф қилади.

Совуқ инсон эса, оддий муаммони ҳам ҳал эта олмай қийналади.

Уни бартараф этиш у ёқда турсин ундан ўзини олиб қочади.

Натижада муаммолар гирдобига тушиб, замонни ёмонлайди, тақдирдан нолийди.

Аслида уни бу ҳолга туширган ўзининг табиати ва тарбияси эканини унутиб қўяди.

У ҳаётда меҳнатсиз роҳат топишни хоҳлайди.

У осмондан тилла ёғишини ёки ер тагидан хазина топишни кутиб яшайди.

Инсон кўнглининг чўкиб, юзининг тундлашишига асосий сабаб умидсизликдир.

Табассум қилишни истасангиз, умидсизликни енгинг.

Бунга ҳамманинг имкони бор.

Ақл-шуурингизни умидворликка, келажакдан яхшилик кутишга одатлантиринг.

Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш ярамайди.

Эртага хотира бўлиб қоламиз. Табассум қилинг, севинг ва ёмонлик қилганга мурувват кўрсатинг, тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
16❤‍🔥6👍31👏1🤔1
ИНСОН ҲУЛҚИ АБАДИЙ ЯШАЙДИ

Тириклик, яъни ҳаёт тўрт унсур бўлмиш тупроқ, сув, ҳаво ва оловни жамламисидан пайдо қилинган. Мана шу бирликдан яратилган шакл охир оқибат инсон деб аталган чегарада якун топган. Бу чегара руҳнинг имтиҳон манзилидир. Барча хитоб, огоҳлантириш ва эслатишлар руҳга шу манзилда пайғамбарлар орқали етказилади. Руҳга ўзининг жаннатдан қувилиши хабари ва яна жаннатга қайтиш йўлларини Аллоҳ таоло Китобларида баён қилади. Тўрт унсурнинг қўшилишидан ҳаёт пайдо қилинганидек вужуддаги руҳ, нафс ва ақлнинг бирлиги ва харакатидан Ҳулқ пайдо бўлади. Шу ҳулқ бизнинг Менлигимиз бўлиб ўлганимизда ва қайта тирилганимизда ҳисобга тортилади. Маълум бўлдики,  руҳ вужудда нафс ва ақл даражасида фаолият кўрсатади. Мана шу ақл ва нафс руҳга ҳулқ либосини кийдиради. Илк босқичдаги руҳ ортга қайтганда ҳулқ номи билан қайтади ва ҳулқи жазо ё мукофотга лойиқ кўрилади. Руҳ ўзича ҳеч қандай маъно ёки қадр касб этмайди.  Яъни,  жаннатдаги мақомида бўлади. Шунинг учун у жаннатдан чиқарилади ва ўзлигини топиш топширилади. Ўзлигини топиш бу унинг ҳулқидир. Бундан буёғига энди у ҳулқига яраша номланади.  Ўзини топишда Аллоҳга ва У юборган пайғамбарларга эргашса унинг руҳи иймонли руҳ дейилади ва ҳулқи мақтовли мақомда бўлади. Агар акси бўлса унинг руҳи иймонсиз руҳ деб аталади ва ҳулқи мазаммат мақомида бўлади.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
10👍5🔥4