Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.3K subscribers
12.5K photos
1.6K videos
10 files
4.84K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳамкорлик

🎥Жорий йилнинг 6-8 апрель кунлари Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Нажмиддинхўжа Шарипов Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов билан учрашди.
#ҳамкорлик

Тошкент вилоятида “Ақлли тиббиёт шаҳар кластери" барпо этилади

👉
Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#Ҳамкорлик

🤝Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг жорий йил май ойида Бошқирдистон Республикасига ташрифи доирасида белгиланган вазифалар юзасидан, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Т.Арзикулов, вилоятдаги маъсул раҳбарлар ва бошқарма ходимлари иштирокида Бошқирдистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташкилий-услубий департаменти раҳбари Г.Файзрахмановани қабул қилди.

Дўстона вазиятда бўлиб ўтган учрашувда Т.Арзикулов ва учрашув иштирокчилари, Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилаётган тиббиёт соҳасидаги ислоҳатлар ижроси юзасидан соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ижобий ишлар, оналик ва болалик масалалари ва келгусидаги вазифалар юзасидан маълумот бериб ўтилди.

Ўз навбатида департамент раҳбари Г.Файзрахманова Бошқирдистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги эришилган ютуқлар тўғрисида маълумот бериб ўтди ва вилоятимиз тиббиёт соҳаси ходимларини малака ошириш, тажриба алмашиш учун Бошқирдистон Республикасига таклиф этилганлигини билдирди.
👍15👏1
#ҳамкорлик

Хитойликлар билан тиббиёт соҳасининг бир қатор йўналишларида ҳамкорликлар йўлга қўйилди

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзикулов Хитой Халқ Республикасининг Фанчэнган шаҳар мэри Цю Минхун бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди.

Соғлиқни сақлаш, фармацевтика, Хитой халқ табобати ҳамда тиббиёт инновацияси йўналишларида ҳамкорлик қилиш мақсадида ўзаро музокаралар ўтказилди.

Тўрақул Арзикулов томонидан меҳмонларга вилоятдаги Паркент, Бўстонлиқ туманларидаги фармацевтика зоналари борасида батафсил маълумотлар берилди.

Цю Минхун ҳам юртимиз табиатида ўсадиган жуда кўплаб турдаги доривор ўсимликлар хитойлик мутахассисларни қизиқтираётганлиги, мавжуд доривор ўсимликларни экспорт қилиш, шунингдек, тиббиёт йўналишларида вилоятда бир қатор лойиҳаларни йўлга қўйиш борасида қатор таклифларни илгари сурди.

Шу билан бирга, 2025 йил апрел ойида Хитой давлатида ўтказиладиган тиббиёт форумига Тошкент вилояти мутахассисларини ҳам иштирокини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.
👍29
#ҳамкорлик

Кореяликлар билан ҳамкорликда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади

Жанубий Кореянинг Сеул миллий университети Стоматологик клиникаси профессорлари ҳамда малакали мутахассислари билан ҳамкорликда вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “Лаб - танглай ёриғи (қуён лаб ва бўри танглай) ва юз- жағ ривожланиш нуқсонлари” бор болаларни соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Вилоятда истиқомат қилувчи, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларидан ҳам келган ана шундай нуқсони бор 72 нафар бола дастлаб тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик натижаларига кўра, жарроҳлик амалиёти зарур бўлган болажонлар сараланиб, жорий йилнинг апрель ойида бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказишили режа қилинди.

Telegram | Facebook
👍13🔥3👏2
#Ҳамкорлик

Лаб ва танглай нуқсонли болаларни даволаш чоралари кўрилмоқда

Кореянинг Сеул миллий университети Стоматологик клиникаси мутахассислари вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “Лаб ва танглай ёриғи (қуён лаб ва бўри танглай) ривожланиш нуқсонлари” мавжуд бўлган 80 нафарга яқин бемор болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, шундан 20 нафарида жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Жорий йилнинг 8-12 апрел кунлари, Тошкент давлат стоматология институти клиникасида мазкур юқори лаб ва танглай кемтиклиги бор болаларда операция жараёнлари мувафаққиятли амалга оширилди.

Лаб, юмшоқ ва қаттиқ танглайдаги хасталикларда жарроҳлик амалиёти фақат бир маротаба ўтказилади. Шундан сўнг боланинг 8-9 ёшида тиш қаторлари меъёрий ҳолатга келиши мумкин. Дастлабки, амалиётдан сўнг, бемор ортодонтик даво олиши ҳамда логопед, педиатр шифокорнинг мунтазам кўригида бўлади.

Бундан ташқари, вилоятдаги 100 нафар эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг тишлари бепул даволанди.

Telegram | Facebook
👍5🤔1
#Ҳамкорлик

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Корея Республикасининг Кёнгидо вилояти ўртасида Соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда.

Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари О.Султонбеков бошчилигида Соғлиқни сақлаш тизимидаги раҳбар ходимлардан иборат делегация 2023 йил ноябрь ойида Корея Республикаси Кёнгидо вилоятига ташрифи давомида икки давлат ҳудудлараро тиббиёт алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича меморандум имзолашга эришилган эди. (Натижада 2023 йил сўнгида 15 нафар мутахассислар Кореяда малкака ошириб келди)

Ушбу халқаро ҳамкорлик миқиёсида жорий йилнинг 28 апрель куни Корея Республикаси Кёнгидо вилоятидан бир гуруҳ вакиллар ташриф буюриб, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида икки томонлама ҳамкорликдаги учрашув ўтказилди.

Учрашувда, Тошкент вилоятида Корея давлатининг етакчи мухатассислари иштирокида тиббиёт йўналишига бағишланган конференция ўтказиш ҳамда шундан сўнг вилоятнинг 10 нафар ёш мутахассисларини малака ошириш учун Корея Республикасида ўқитиш режалаштирилди.

Telegram | Facebook
👍12👏4
#Ҳамкорлик

Хитой билан халқ табобати ҳамда тиббиёт инновацияси йўналишларида ҳамкорлик қилади

Хабарингиз бор, Хитойнинг Фангченган шаҳрида Халқаро тиббий очиқ зонани ташкил этиш ташаббусининг 6 йиллиги муносабати билан ҳамда Хитойнинг ШҲТ раислигида “Тиббий инновациялар ва ҳамкорлик-2025” халқаро форуми бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 28-30 апрель кунлари “Тиббиёт инновациялари ва уларни соғлиқни сақлашни барқарор ривожлантириш учун баҳам кўриш” шиори остида ўтган тадбирда вилоятимиз вакиллари: вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф. Раҳматуллаева ва вилоят Соматика шифохонаси бош шифокори профессор М. Кенжаевлар иштирок этиб қайтишди.

Форум ишида Хитой халқ табобати ҳамда тиббиёт инновацияси йўналишларида ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан Фангченган шаҳар раҳбарияти билан ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Халқаро тиббий очиқ зона ва Хитой халқ табобати принциплари асосида фаолият олиб бораётган тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишилди.

Telegram | Facebook
👍13
#Ҳамкорлик

Корея делегацияси билан тиббиёт соҳасида ҳамкорликлар ўрнатилмоқда

Жорий йилнинг 1–4 июль кунлари Корея Республикасидан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Тошкент вилоятига келишди. Амалий ташрифнинг асосий мақсади – Ўзбекистон ва Корея мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш, замонавий тиббий билимларни оммалаштириш ва икки мамлакат ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Дастлаб, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси биносида вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Султонбеков бошчилигида соҳа масъуллари меҳмонлар билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари 3 гуруҳга бўлиниб, тиббиёт муассасаларида маҳорат дарслари ўтилмоқда. Шунингдек, Тошкент туманидаги перинатал марказ фаолияти билан танишишади.

Эртага пойтахтдаги “COURTYARD by MARRIOTT” меҳмонхонасида “Корея-Ўзбекистон 2025” халқаро тиббий анжуманида иштирок этишади.

Telegram | Facebook
👍2🔥2