Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.5K subscribers
12.5K photos
1.62K videos
10 files
4.85K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#Танлов

Оҳангарон туман тиббиёт бирлашмасида Хамшира-2023 кўрик танлови туман боскичи утказилди. Кўрик танловда тиббий ходимлар 4 та шарт асосида беллашишди.Назарий ,амалий ва ижтимоий сиесий саволлар буйича билимларини синашишди.Тезкор саволлар хам куйилди.Кўрик танлов хаққоний ва талаб даражасида ўтказилди. Кўрик танловда

1. Охангарон ТТБ туғрук бўлими туғруқдан кейинги палата хамшираси Тошпўлатова Динора 1-ўрин.
2. Кабул emergenji Department бўлими навбатчи ҳамшираси Юнусалиева Маьсума 2-ўрин
3. Жонлантириш бўлими навбатчи хамшираси Холматова Малика 3-ўрин

Тадбир юқори савияда ўтказилди. Иштирокчилар ва ғолиблари Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ҳамда шифокорлар томонидан фахрий ёрлиқ, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#Танлов

"Ҳамшира 2024" кўрик
танлови туман босқичи якунланди

Жорий йилнинг 15 апрель куни Пискент туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан "Хамшира 2024" кўрик танлови бўлиб ўтди.

🥇Мазкур кўрик танловда фахрли биринчи ўринни "Болалар бўлими" навбатчи ҳамшираси Фарангиз Хуснитдинова қўлга киритди.

🥈Иккинчи ўринни Туман Кўп тармоқли марказий поликлиникаси тиббий бригада патронаж ҳамшираси Зебо Умаровага насиб этди.

🥉Учинчи ўрин EMERGENCY DEPARTMENT қабул бўлими ҳамшираси Дилафруз Хусанова эгаллади.

Биз ғолибларни самимий қутлаган ҳолда, кейинги босқичларда ғолиб бўлишига тилакдошмиз!

Telegram | Facebook
#танлов

"Ҳамшира 2024" кўрик танлови шаҳар босқичи якунланди

Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан "Хамшира 2024" кўрик танлови бўлиб ўтди.

🥇-ўринни Ангрен акушерлик комплекси 2-туғруқ бўлими муолажа ҳамшираси Динара Муминова қўлга киритди.

🥈-ўринни 1-Оилавий поликлиника патронаж ҳамшираси Жайрона Абдумаликова

🥉-ўринни Ангрен шаҳар Болалар шифохонаси ҳамшираси Фарзона Неъмаджоновалар сазовор бўлишди.

Ғолиблар ташкилотчи томонидан рағбатлантирилди.

Telegram | Facebook
👍1
#Танлов

Паркент туманида "Ҳамшира – 2024" кўрик танлови бўлиб ўтди.

Паркент туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираларининг касбий билим ва малакалари тажрибали шифокорлар ҳамда олий тоифали ҳамширалар беллашишди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра;
🥇-ўринни Болалар бўлими ҳамшираси Н.Мирсаъдиева

🥈-ўринни эса 46-оилавий поликлиника катта ҳамшираси Д.Мажлимова

🥉-ўринни Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг Қизилтоғ  филиали патронаж ҳамшираси З.Абдиллаҳакимова

Якунда ғолиб ва совриндорлар  ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Telegram | Facebook
👍2
#танлов

👩🏻‍⚕️"Ҳамшира – 2024" республика кўрик-танлови кўп йиллардан бери Ўзбекистон ҳамширалари орасида тиббиёт маликаларини аниқлаб келмоқда.

♻️ Куни кеча танловнинг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳамширалар турли шартлар бўйича ўзаро беллашиб, билим ва маҳоратларини намоён қилди.

Якуний натижаларга кўра:
1-ўринни — Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси “Болалар бўлими” ҳамшираси Назокат Мирсаьдиева;

2-ўринни — РШТЁИМ Тошкент вилояти филиали “Реанимация” бўлими ҳамшираси Махлиё Ҳакимова;

3-ўринни — Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси Кўп тармоқли марказий поликлиника тиббий бригада патронаж ҳамшираси Мунисахон Каримовалар эгаллади.


❗️Маълумот учун, ҳудудий босқичларда 1-ўринни эгаллаган ҳамширалар Республика босқичига йўл олиб, улар орасидан танловнинг якуний ғолиблари Халқаро ҳамширалар куни арафасида аниқланади.

💬Telegram | 🌐Facebook
👍20👏1
#Танлов

Йилнинг энг яхши ҳамшираси аниқланди

Нурафшон шаҳридаги "Тонг" маданият саройида Нурафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ўртасида "Йилнинг энг яхши ҳамшираси" кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Тадбирда иштирокчилар ўз малакаларини намойиш этиб, соғлиқни сақлаш тизимига қўшган ҳиссаларини тақдим этдилар.

Танлов натижаларига кўра, 1-ўринни Терапия бўлими ҳамшираси З. Қўзибоева, 2-ўринни КТМ бўлими ҳамшираси М. Тўхтаева, 3-ўринни эса Гинекология бўлими катта ҳамшираси Х. Боева эгаллади.

Ғолиблар ва иштирокчилар Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқ, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Telegram | Facebook
👍11
#Танлов
#Ҳамшира_2025

Зангиота туман тиббиёт бирлашмасида тиббиёт ходимлари орасидан саралаб олинган ҳамширалар ўртасида "Ҳамшира-2025" кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Тадбирда иштирокчилар ўз малакаларини намойиш этиб, соғлиқни сақлаш тизимига қўшаётган ҳиссалари, билим ва кўникмаларини намоён этдилар. Тиббиёт ходимлари томонидан саҳналаштирилган бадиий қисм тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

Танлов натижаларига кўра:

1-ўрин – Кўп тармоқли марказий поликлиника хона ҳамшираси Шаҳноза Икромова;

2-ўрин – Туғруқ бўлими навбатчи ҳамшираси Азиза Абророва;

3-ўрин – 20-оилавий поликлиника тиббий бригада ҳамшираси эгаллади.
Ғолиблар ва барча иштирокчилар Зангиота туман тиббиёт бирлашмаси томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Telegram | Facebook
👍17
#танлов

Вилоятнинг "Энг яхши ҳамшираси" аниқланди

Олмалиқ шаҳрида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги ҳамширалар ўртасида "Ҳамшира-2025" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда ҳудудлардан саралаб олинган 19 нафар ҳамшира иштирок этди. Улар 4 босқич бўйича беллашдилар. Назарий билимларидан ташқари,   симуляцион хонада вазиятли масалалар орқали беморларни қабул қилиш,  ҳолатини баҳолаш, шифокор томонидан буюрилган тиббий муолажаларни дори-дармон, тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида бажариш, вазифани бажаришнинг энг тўғри йўлини топганлиги, ўзини тута билиши ва жавобларига қараб баҳолаб борилди.

Ҳайъат томонидан баҳоланган натижаларга кўра танловда 1-ўринни Зангиота тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Шаҳноза Икромова эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали ҳамшираси Маҳлиё Ҳакимова 2-ўрин, Янгийўл шаҳар Тиббиёт бирлашмаси, Оилавий поликлиника амалиётчи ҳамшираси Мухлиса Убайдуллаева 3-ўринга муносиб кўрилди.

Шунингдек, танловнинг қуйи босқичларида фаол бўлган яна 36 нафар тиббиёт ходимлари бир қатор номинациялар билан ҳам тақдирланишди. Якунида Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Telegram | Facebook
👍31🔥1