Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.3K subscribers
12.5K photos
1.61K videos
10 files
4.85K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
⚡️#Соғлиқни_сақлаш_вазирлиги марказий аппаратидаги 12 та вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи;

— Бирламчи тиббий профилактика ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

— Шошилинч ва тез тиббий ёрдамни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

— Стационар ёрдамни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи;

— Дори воситалари ва тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

— Тиббий статистика ва истиқболни аниқлаш бошқармаси бошлиғи;

— Тиббий статистика ва маълумотлар таҳлили бўлими бошлиғи;

— Халқаро индикаторлар ва истиқболни аниқлаш бўлими бошлиғи;

— Кадрлар бошқармаси бошлиғи;

— Ташкилий-назорат бошқармаси бошлиғи;

— Бугалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи;

— Юридик бошқарма бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 26 июлдан 4 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi