#Танлов
Паркент туманида "Ҳамшира – 2024" кўрик танлови бўлиб ўтди.
Паркент туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираларининг касбий билим ва малакалари тажрибали шифокорлар ҳамда олий тоифали ҳамширалар беллашишди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Якуний натижаларга кўра;
🥇-ўринни Болалар бўлими ҳамшираси Н.Мирсаъдиева
🥈-ўринни эса 46-оилавий поликлиника катта ҳамшираси Д.Мажлимова
🥉-ўринни Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг Қизилтоғ филиали патронаж ҳамшираси З.Абдиллаҳакимова
Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Telegram | Facebook

👍2
❗️ССВ: Ультратовуш диагностикаси соҳасидаги етакчи мутахассислар Тошкентда жам бўлди
Бугун Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида "Тиббиётда ультратовуш диагностикасининг инновацион технологиялари" мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади. Тадбирда Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан ультратовуш диагностикаси соҳасидаги етакчи мутахассислар ҳам иштирок этмоқда.
📑 Анжуман дастури Ўзбекистондаги мутахассисларнинг соҳадаги долзарб эҳтиёжларини қондириш, илғор ультратовуш диагностика тизимларидан самарали фойдаланиш мақсадида уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.
🤱🏻 Тадбирда таъкидланганидек, юртимизда кейинги йилларда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан туғма нуқсонларни эрта ташхислаш мақсадларига йўналтирилган, замонавий ультратовуш ускуналари билан жиҳозланган пренатал хоналари ташкил этилди.
✅ Мамлакатда тиббиёт амалиётини ўқув ва илмий фаолият билан фаол интеграциялашга бўлган юксак эҳтиёж тиббиётнинг илғор ютуқларини диагностика ва даволаш жараёнига жорий этишни жадаллаштириш зарурлигини тақозо этмоқда.
🎤 Анжуманда туғма нуқсонлар, юрак-қон томир, онкологик, гастроэнтерологик, урологик ва бошқа касалликлар скрининги, уларни эрта аниқлаш ва даволаш муаммолари муҳокама қилинмоқда.
📈 Таъкидланишича, бу йўналишда ультратовуш ускуналари имкониятларининг сезиларли даражада ошишига эришилди. Ўзбекистон олимлари томонидан такомиллаштирилган турли эластография усулларининг инновацион технологиялари — компрессион, нуқтали, икки ўлчовли силжиш тўлқинли эластография, допплерография билан биргаликда сурункали диффуз ва ўчоқли касалликларни эрта аниқлашда диагностик аниқлик даражасини 95 фоизга кўтарди.
📌 Санаб ўтилган ультратовуш технологиялари клиник амалиётга муваффақиятли жорий этилмоқда.
🔹 Шунингдек, ультратовуш диагностикаси мутахассисларининг олдида сут бези касалликлари скринингини такомиллаштириш, ушбу усулнинг тиббий тасвирлаш тизимидаги роли ва ўрнини аниқлаш каби яна бир вазифа турибди.
🧑🏻⚕️ Ҳозирги кунда тиббиёт ходимлари, жумладан, ультратовуш диагностикаси соҳасида фаолият олиб бораётган мутахасиссларнинг касбий тайёргарлиги ва уларнинг малакасини мунтазам оширишнинг самарали тизимини яратиш тиббиётнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
🌐 Тиббиёт ходимларининг касб малакасини ривожлантириш маркази бу йўналишда ўқув жараёнида ўқув-симуляция ва тренинг марказларидан фойдаланиб, кўплаб халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий клиникалар билан ҳамкорликда халқаро стандартларга мувофиқ замонавий таълим дастурлари, ўқитиш услублари ва технологияларини фаол жорий этиб келмоқда.
Анжуман 20 апрель куни ҳам ўз ишини давом эттиради.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн
🇺🇿🇩🇪 Яна саноқли дақиқалардан сўнг Германия пойтахти Берлин шаҳрида Германия – Ўзбекистон II тиббиёт форуми бошланади.
📌 Айни пайтда Германия Федерал соғлиқни сақлаш вазирлигининг конгресс залида икки мамлакатнинг соҳа масъуллари, етакчи тиббиёт муассасалари ва олий ўқув юртлари, хусусий клиникалари ва йирик компаниялари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари жам бўлмоқда.
📹 ССВ Матбуот хизмати ушбу анжуман тафсилотларини онлайн ёритиб боради.
———————-
🇺🇿🇩🇪 Через считанные минуты в столице Германии – городе Берлине начнется II Германо-узбекский медицинский форум.
📌 Сейчас в конгресс-зале Федерального министерства здравоохранения Германии собираются ответственные лица сферы, руководители ведущих медицинских учреждений и высших учебных заведений, частных клиник и компаний двух стран, представители дипломатического корпуса.
📹 Пресс-служба Минздрава будет освещать данное мероприятие в режиме онлайн.

👍4
#Онлайн
Нуфузли анжуман ўз ишини бошлади.
Форум аввалида Германия Федерал соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокчиларга қутлов сўзларни йўллаб, тадбирнинг аҳамияти ва ундан кутилаётган натижаларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров ҳам сўзга чиқиб, Германия тиббиёт муассасалари ва молия институтлари билан амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ва ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари хусусида сўз юритди.
Таъкидланганидек, сўнгги 7 йил ичида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш бўйича биргаликда салмоқли ишлар қилинди.
Хусусан, давлатимиз раҳбарининг ўтган йил май ва сентябрь ойларида бўлиб ўтган Германияга ташрифлари ўзаро муносабатлар тарихида мутлақо янги саҳифа очиб, кўп қиррали ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитди.
Икки мамлакат етакчиларининг мунтазам конструктив мулоқоти шериклик алоқаларини соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам изчил ривожлантиришга туртки бўлмоқда.

– Бугунги кунда Германия тиббиёт муассасалари ва молия институтлари кўмагида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Жумладан, айни пайтда Германия тараққиёт банки (“KfW”) билан ҳамкорликда тиббиёт соҳасида умумий қиймати 162,8 миллион еврога тенг 7 та инвестициявий ва грант лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ушбу мамлакатнинг Фрайбург, Гумбольдт, Гейдельберг, Шарите, Ганновер, Роберт Кох клиникалари ва тиббиёт олий таълим муассасалари билан онкология, нейрохирургия, кардиохирургия, телемедицина йўналишларида ҳамкорлик изчил давом этмоқда.
Ҳамкорларимиз орасида "Aesculap", “Heinemann Medizintechnik”, “Weinmann Emergency Medical Technology”, “Philips”, “Siemens Healthineers” каби қатор машҳур компаниялар ҳам бор.
Биз Германия билан онкология, эндокринология, кардиология, гематология, шошилинч тиббий ёрдам хизмати мутахассисларини тайёрлаш каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ва тажриба алмашишдан манфаатдормиз.
Шунингдек, германиялик ҳамкорларимизни юртимизда радиология соҳасини модернизация қилиш ва тиббиёт марказларимизни юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида иштирок этишга таклиф этамиз.
Ишончим комилки, мазкур анжуман мамлакатларимиз соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш йўлида янги ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш ҳамда ўзбек ва немис халқларини янада яқинлаштиришга хизмат қилади, – деди А.Худаяров.
Telegram | Facebook
👍1
#Учрашув
🔰Жорий йилнинг 18-19 апрел кунлари Бухоро вилояти Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Ш.Ж.Тешаев бошчилигида, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ўринбосари Ф.Н.Раҳматуллаева, бошқарманинг Инсон ресурсларини ривожлантириш бошқариш шўьба мудири А.М.Аҳмедқулова ҳамда Ангрен, Бекобод, Олмалиқ шаҳарлари, Оҳангарон, Ўртачирчиқ, Қуйичирчиқ, Янгийўл туманлари тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари иштирокида Бухоро вилояти Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида 2023-2024 ўқув йилида битирувчи курс талабалари учун “Каръера куни” да иштирок этиб, шартномалар имзоланди.
✅ Ташрифдан асосий максад: вилоятдаги бирламчи тизимда мавжуд вакант шифокор ўринларни тўлдириш, бирламчи тизимга чуқур билимга эга бўлган рақобатбардош кадрлар билан бойитиш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва аҳолининг розилигини олишдир.
✅Бу каби учрашувлар Республиканинг барча тиббиёт олийгоҳларида давом эттирилади.

👍4👌1
❗️Ҳар йили қайси шифокор кўригидан ўтиш ва қандай таҳлиллар топшириш керак?
📌 Кўпгина касалликларнинг бошланиши аломатларсиз кечиши, оғриқ муаммо жиддийлашгандагина пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли ўз вақтида ўтказилган тиббий текширув ва таҳлиллар хасталикларни ҳали белгилари намоён бўлмасдан аввал аниқлашга ёрдам беради.
📋 Ҳар бир инсон ҳеч бўлмаганда йилда бир марта ўтиши керак бўлган 10 та текширув ва таҳлилларни келтириб ўтмоқчимиз.
👩🏻⚕️ Оилавий шифокор текшируви
Одатий қабул давомида бўй, вазн, артериал қон босими ўлчанади, қандай шикоятлар борлиги сўралади. Ушбу дастлабки текширув шифокорга фуқаро учун мутахассислар ва таҳлилларнинг индивидуал рўйхатини яратиш имконини беради. Яъни, шахснинг ҳолатига қараб, кейинги таҳлиллар учун керакли мутахассисларга юборади.
🩸 Умумий қон таҳлили
Бу таҳлил, биринчи навбатда, организмда яллиғланиш жараёнлари мавжудлигини текширишга ёрдам беради. Унинг натижаларига кўра, қон касалликлари ёки камқонлик, ички қон кетиш, юрак-қон томир, аутоиммун, саратон ва бошқа хасталиклар бор-йўқлигига ишораларни кўриш мумкин бўлади. Агар муаммо аниқланса, шифокор қўшимча таҳлилларни буюради.
💉 Қондаги қанд миқдорини аниқлаш
Йилда бир марта ҳамма учун бундай текширувдан ўтиш тавсия этилади. Аммо 45 ёшдан ошган ва ортиқча вазнга эга бўлганлар учун бу, айниқса, муҳимдир. Агар қанд миқдори юқори ёки паст бўлса, шифокор беморни эндокринолог ва бошқа тор соҳа мутахассислари кўригига юборади.
🧫 Қон биокимёвий таҳлили
Унинг натижаларига кўра, ички органлар — юрак, жигар, буйраклар, ошқозон ости бези ва бошқаларнинг нормал ишлаши аниқланади. “Биокимё” умумий қон таҳлилига қараганда кўпроқ маълумот бера олади. Унинг ёрдамида айнан қайси органда муаммо борлигини аниқлаш мумкин. Зарур ҳолларда қўшимча текширувлар, жумладан, ПЗР тестлари ва ультратовуш текшируви буюрилади.
📑 Умумий пешоб таҳлили
Баъзи касалликларни пешоб ранги, унинг шаффофлиги ва чўкинди мавжудлигидан билиш мумкин. Бундай текширув туфайли сийдик йўли тизими (шу жумладан буйраклар) ва бошқа касалликлар билан боғлиқ муаммоларни кўрсатадиган яллиғланиш жараёнлари аниқланади. Умумий пешоб таҳлили натижалари касалликларни аниқлашга ёрдам беради, бироқ у билан тўлиқ ташхис қўйиб бўлмайди.
🫀Электрокардиограмма
Кардиограмма лентасидан 500 га яқин юрак касалликларини аниқлаш мумкин. Бундан ташқари, кардиограммадан нафақат бошдан кечирилган юрак хасталиклари, балки келажакда таҳдид солиши мумкин бўлган муаммоларни ҳам баҳолаш учун фойдаланиш мумкин. Масалан, юрак хуружи хавфи ҳақида ҳам билса бўлади.
🫁 Флюорография
Афсуски, сил касаллигининг дастлабки босқичларида ҳеч қандай аломат бўлмаслиги мумкин. Аммо бу хавфли касаллик эрта аниқланса, унинг ривожланишини тўхтатиш мумкин. Замонавий аппаратлар юқори сифатли тасвирларни тақдим этади, шунинг учун касаллик ҳақида ўз вақтида билиш ҳозир анча қулай.
☕️ Гастроскопия
Бу ёқимсиз текширув ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак касалликлари — гастрит, ошқозон яраси ёки ўсма кабиларни кўриш имконини беради. 45 ёшдан ошганлар ва хавф остида бўлганлар (чекувчилар, спиртли ичимликлар, фастфуд ва қаҳвани севувчилар) бу текширувдан ҳар йили ўтганлари маъқул.
👓 Офтальмолог кўриги
Яқин ва узоқни кўра олмаслик ҳамда астигматизм каби ҳолатларда, ҳатто, кўриш қобилияти ёмонлашмагандек туюлса ҳам, ҳар йили ушбу мутахассис текширувидан ўтиб туриш мақсадга мувофиқ. Ҳатто кўзлари яхши кўрадиганлар ҳам йилда бир марта офтальмолог кўригига борганлари маъқул. Бунда шифокор нафақат кўриш қобилиятини текширади, балки кўз туби ҳолати ва кўз ички босимини ҳам ўлчайди. Ушбу манипуляциялар сўқирликка олиб келувчи глаукома ва катаракта хавфини ўз вақтида аниқлашга имкон беради.
🧑🏻⚕️👩🏻⚕️ “Эркаклар” ва “аёллар” шифокорлари кўриги
Кўпчилик бундай текширувларни зарур эмас деб ҳисоблайди. Аммо аёллар учун гинеколог ва маммолог, эркаклар учун уролог ва проктолог кўригидан ўтиб туриш саратон ва бошқа кўплаб касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва муваффақиятли даволаш имконини беради.

#Анжуман
Куни кеча Тошкент вилояти (Ўзбекистон)-Волгоград вилояти (Россия) соғлиқни сақлаш анжумани бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда РИО ва РИАТМ Тошкент вилояти филиали ташаббуси билан ўтказилган ушбу нуфузли анжуманда филиал онкологлари иштирок этишди.
Шунингдек, Волгоград вилояти (Россия) нинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, ўртасида меморандумлар имзоланди.
Мамлакатларимиз ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун халқаро соғлиқни сақлаш форумида бир гуруҳ Волгоград вилояти (Россия) нинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари РИО ва РИАТМ Тошкент вилояти филиалининг эсталик совғалари билан тақдирланди.

👍3
❓Саломатлик учун қай бири фойдалироқ — ҳайвон ёғими ёки ўсимлик мойи?
📌 Ёғлар инсон танаси учун худди углевод ва оқсил каби жуда зарур. Бироқ айрим ёғ турлари борки, улар истеъмолини чеклаш кўплаб хавфли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Табиий ёғлар асосан 2 хил бўлади:
✅ Тўйинган (ҳайвон ёғлари);
✅ Тўйинмаган (ўсимлик мойлари).
🥩 Тўйинган ёғлар (хона ҳароратида эримайдиган) гўшт, сут, сариёғ таркибида бўлиб, организмга маълум даражада фойдаси бор. Аммо уларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш қон таркибида ёғ миқдорининг ошиши ва турли касалликлар келиш чиқишига олиб келади.
🥥 Саломатлик учун фойдали бўлган, яъни тўйинмаган ёғлар денгиз балиғи ва турли ўсимлик мойларида учрайди. Улар қаторига Омега-3 ва Омега-6 ёғ кислоталари киради.
🐟 Омега-3 асосан денгиз балиғи, зиғир уруғи ва ёнғоқ таркибида кўп бўлади. Омега-6 ёғ кислоталари эса кунгабоқар ва маккажўхори мойларида мавжуд. Шунингдек, ушбу ёғ кислоталари соя, зайтун мойи, авокадо каби маҳсулотлар таркибида ҳам сақланади.
🥜 Бундан ташқари, бошқа ёнғоқсимонлар, ерёнғоқ, писта, бодом, седана ва қовоқ уруғида ҳам фойдали ёғлар бўлиб, уларни истеъмол қилиш соғлик учун жуда фойдали.
‼️Унутманг! Туз қўшилган ёнғоқ, писта ва шунга ўхшаш маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш тавсия қилинмайди!

❓Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлаши керак?
📌 Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга.
👨👨👧👦 Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёши, бўйи, жисмоний имкониятлари, хоҳиши ва айниқса, мавжуд касалликларини инобатга олиши зарур.
👬— Хусусан, 3 ёшгача бўлган болалар билан фақат бадантарбия машқлари бажарилади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова. — 4-5 ёшли ўғил-қизларни эса аввал гимнастик машғулотларда “тоблаб”, танасини чиниқтириш мақсадга мувофиқ. Сабаби бу ёшдан кейин суякнинг қайишқоқлиги камайиб, бола кўпгина машқларни бажаришга қийналади.
🎾 Инсоннинг асаб тизими асосан 5-6 ёшдан мустаҳкамлана бошлашини инобатга олсак, спорт билан шуғулланиш учун бу палла энг мақбул давр ҳисобланади. Чунки бола бу вақтда мураббий берган вазифаларни бажара оладиган ёшга етади.
🏊 6 яшар боланинг хоҳишига кўра исталган спорт тўгарагига бериш мумкин. Аммо бу даврда улар учун энг фойдалилари — сузиш, бадиий гимнастика ва футбол.
🧍🏻Болаларда кўп учрайдиган сколиоз каби хавфли касалликларни 6-12 ёшгача сузиш, турникда машқлар бажариш ва енгил атлетика ёрдамида даволаш мумкин. Кўриш қобилияти паст ўғил-қизлар эса 9-11 ёшда стол тенниси ва катта теннис билан фаол шуғулланиши лозим.
‼️ Саломатлик учун барча спорт тури фойдали бўлса-да, улардан айримларини маълум даврларда чеклаш мақсадга мувофиқ.
🤼♂️ Масалан, танасининг ривожланиши кечикаётган 12-14 ёш оралиғидаги ўғил-қизларга каратэ, таэквондо, дзюдо каби оғриқ берувчи усулларга бой спорт турлари тавсия этилмайди. Акс ҳолда боланинг бўйи ўсмай қолиши мумкин.
🏋🏻 Худди шундай 9-12 ёшда оғир атлетика билан шуғулланиш ҳам маъқул эмас. Чунки бу болага “оғирлик” қилиб, буйраги атрофини ёғ қоплашига олиб келади.
(Давоми бор)

👍10
❗️Юртимизда иммунизация ҳафталиги ўтказилмоқда
🗓 Ҳар йили апрель ойининг охирги ҳафталигида дунё бўйлаб, жумладан, ЖССТ Европа минтақасида “Иммунизация ҳафталиги” кунлари бўлиб ўтади. Бу йилги тадбирлар мамлакатимиздаги даволаш-профилактика муассасаларида 21 апрелда бошланган бўлиб, 27 апрелгача давом этади.
🩺 Бунда аҳоли орасида юқумли касалликларнинг олдини олишда вакцинациянинг аҳамияти тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилиб, болаларни эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.
🎉 Ҳафталикнинг бу йилги дастурида жаҳон бўйлаб Кенгайтирилган иммунизация дастурининг 50 йиллиги нишонланмоқда. Ушбу дастур доирасида сўнгги ярим аср давомида аҳоли орасида вакцина орқали бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш туфайли кўплаб инсонлар, хусусан, болаларнинг ҳаёти сақлаб қолингани, аҳолининг умри узайгани аҳамиятга молик.
💉 Кенгайтирилган иммунизация дастури 1974 йилда яратилганида болаларни олтита касалликдан ҳимоя қилишга йўналтирилган бўлса, бугунги кунда у инсоннинг бутун ҳаёт цикли давомида эмлаш тавсия этиладиган 13 та универсал вакцинани ва маълум вазиятларга қараб тайинланадиган 17 та қўшимча вакцинани ўз ичига олган ҳолда кенгайтирилди.
🌐 ЖССТ маълумотларига кўра, сўнгги йилларда пандемия даврида жаҳон бўйича иммунизация йўналишида ўсиш бироз секинлашди. 2022 йилда дунё бўйлаб 2021 йилга нисбатан 4 миллион нафардан кўпроқ бола эмланган бўлса-да, 20 миллион нафар бола бир ёки бир нечта вакцина дозасини олмаган. Шундай бўлса-да, жаҳонда иммунизация қамрови юқори — ҳар 5 боладан 4 нафари эмлашнинг тўлиқ курсини олади. Бу эса келгусида уларнинг ҳаёти сақланиб қолишини англатади.
✅ Ҳафталикдан кўзланган асосий мақсад ҳам шу — ҳар бир инсон вакциналарнинг ҳаётни сақлаб қолувчи афзалликларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишини таъминлаш.
📌 Эслатиб ўтамиз, юртимизда болаларни режали равишда 13 турдаги юқумли касалликлар — гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекцияси, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекцияси, қизамиқ, эпидпаротит, қизилча, пневмококк, одам папиллома вирусига қарши вакциналар билан эмлаш ўтказилади.
‼️ Ҳозирда мамлакатимизда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этмоқда.

— Болаларнинг соғлом вояга етишида вакцинация энг самарали усуллардан бири ҳисобланади, — дейди Санитария-эпидемиология ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсунова. — Иммунизация ҳафталиги давомида олиб борилаётган эмлаш тадбирлари келгусида юқумли хасталикликлар билан касалланишнинг олдини олишга қаратилган.