Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.5K subscribers
11.7K photos
1.47K videos
10 files
4.52K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
Булиб утаетган малака ошириш семинаридан фотолавхалар
⚡️#Соғлиқни_сақлаш_вазирлиги марказий аппаратидаги 12 та вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи;

— Бирламчи тиббий профилактика ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

— Шошилинч ва тез тиббий ёрдамни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

— Стационар ёрдамни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи;

— Дори воситалари ва тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

— Тиббий статистика ва истиқболни аниқлаш бошқармаси бошлиғи;

— Тиббий статистика ва маълумотлар таҳлили бўлими бошлиғи;

— Халқаро индикаторлар ва истиқболни аниқлаш бўлими бошлиғи;

— Кадрлар бошқармаси бошлиғи;

— Ташкилий-назорат бошқармаси бошлиғи;

— Бугалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи;

— Юридик бошқарма бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 26 июлдан 4 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
​Тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилса, нима қилиш керак? Бу ҳолатда антибиотиклар ёрдам берадими?

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллева жавоб беради (2-кисм):

— Антибиотиклар тана ҳароратини туширмайди. Тана ҳароратини 38 даражагача кўтарилиши меъёр ҳолат ҳисобланади, яъни инсон организмига вирус тушса, организм вирус билан курашиши учун ва иммунитет ҳужайралари пайдо бўлиши учун организмнинг ҳарорати 38 даражагача кўтарилиши керак. Тана ҳароратини бу даражагача кўтарилиши қўрқинчли эмас.

Тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилганда, қуйидагилар тавсия қилинади:

📌 “Витамин С” га бой суюқликларни ичиш, кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш (лимон чойлар, малина чойлар, наъматак чойлар, оддий қора ёки кўк чойларни ичиш керак. Бу ўз ўрнида ҳужайра ва тўқималарни сувсизланишининг, қон қуюлишининг олдини олади ва тана ҳароратини туширади;

📌 Томоқ ва бурунни тузли ёки чой содали суюқликлар билан кунига 8 мартадан ортиқ чайиш;

📌 70 фоиз спиртни илиқроқ сув билан илитиб танани артиш ҳам тана ҳароратини туширишга ёрдам беради.

Тана ҳарорати 38 даражадан юқори бўлса – ёшга мос равишда:

▶️1 ёшгача болага 100-125 мг,

▶️1 – 5 ёшли болаларга 125-50 мг,

▶️5 ёшдан катталарга 500 мг бир марталик дозада “Парацетамол” ёки “Ибупрофен” таблеткаси қабул қилинади, холос. Шу билан бирга, зудлик билан оилавий шифокор билан боғланиш керак!

Оилавий шифокор келгунига қадар “Витамин С” га бой суюқликларни кўпроқ, кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш, яъни лимон, малина, наъматак ёки оддий қора ёки кўк чойларни ичиш талаб этилади.

Истисно ҳолатларда, агарда шифокор келгунча 4-6 соатдан ортиқ вақт ўтса, бу даврда тана ҳарорати 38 даражадан юқорига қайта кўтарилса, “Парацетамол”ни яна бир бор қабул қилиш керак.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Этанги об хаво
⚡️Эртага Ўзбекистонга салқин ҳаво массалари кириб келмоқда.

Эрондан кириб келган аномал иссиқ ванихоят расман якунига етмоқда. Бу йилги ёз анча иссиқ бўлди ва эртадан иссиқ кунлар тугамоқда.
❗️Согликни Саклаш Вазирлиги Матбуот Хизматининг хабарига кура мамлакатимизда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича энг юқори антирекорд қайд этилди

🔺2021 йил 26 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 125784 (+789) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌75 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌23 нафари Андижон вилоятида,
📌16 нафари Бухоро вилоятида,
📌79 нафари Жиззах вилоятида,
📌25 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌16 нафари Навоий вилоятида,
📌32 нафари Наманган вилоятида,
📌78 нафари Самарқанд вилоятида,
📌25 нафари Сирдарё вилоятида,
📌89 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌72 нафари Фарғона вилоятида,
📌42 нафари Хоразм вилоятида,
📌105 нафари Тошкент вилоятида,
📌112 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 521 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 92 нафар,
🔹Андижон вилоятида 98 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 33 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 104 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
🔹Навоий вилоятида 10 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 120 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 28 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 72 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 65 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 40 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 61 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 120320 (+871) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 845 нафарни ташкил қилди.
Согликни Саклаш Вазирлиги Матбуот Хизматининг маълумотига кура юртимизда коронавирусга қарши 1миллион 99 минг нафардан ортиқ киши тўлиқ эмланди

❗️26 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 212 665 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 145 826 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 44 907 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 21 932 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 6 551 554 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 4 201 493 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1 693 153 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 656 908 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 099 618 нафарни ташкил қилмоқда.

📊26 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (26 192 доза),
📌Фарғона вилояти (25 987 доза),
📌Андижон вилояти (24 118 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 868 174 доза,
📌Фарғона вилоятида 853 109 доза,
📌Андижон вилоятида 728 179 доза,
📌Самарқанд вилоятида 609 168 дозани ташкил қилмоқда.
💉Эмлаш жараёнлари давом этади.
Юртимиздаги мураккаб эпидемик ҳолат биринчи галда Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси фаолиятида яққол намоён бўлади.

Ушбу муассасанинг реанимация бўлими бугун “COVID-19” инфекциясига қарши чинакам жанг майдонига айланган. Бу ерда даволанаётган кўпчилик беморларнинг ягона орзуси бор: у ҳам бўлса, тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олишдир.

Афсуски, ҳамма ҳам шу орзуга ета олаётгани йўқ. Бугун бу ерда ҳомиладор аёллар, норғул йигитлар, мурғак гўдаклар, қўйингки, турли ёшдаги беморлар ҳаво етишмаслиги, нафас қисиши каби оғир ҳолатда ўлим билан олишмоқда. Аччиқ бўлса ҳам айтиш керак, шифокорларнинг ҳар қанча уринишларига қарамай, айрим беморларнинг охирги қадамлари шу масканда қолмоқда...

“O‘zbekiston-24” телеканали ижодкорларининг ССВ Матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланган ушбу телелавҳа орқали бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлиб, зарур хулосалар чиқарасиз, деган умиддамиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МЕҲР - ОҚИБАТ ЙЎҚОЛМАСИН !

Ўзаро меҳр - оқибат, самият, бағрикенлик билан бошланган кун қандай яхши!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртимиздаги мураккаб эпидемик ҳолат биринчи галда Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси фаолиятида яққол намоён бўлади.

Ушбу муассасанинг реанимация бўлими бугун “COVID-19” инфекциясига қарши чинакам жанг майдонига айланган. Бу ерда даволанаётган кўпчилик беморларнинг ягона орзуси бор: у ҳам бўлса, тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олишдир.

Афсуски, ҳамма ҳам шу орзуга ета олаётгани йўқ. Бугун бу ерда ҳомиладор аёллар, норғул йигитлар, мурғак гўдаклар, қўйингки, турли ёшдаги беморлар ҳаво етишмаслиги, нафас қисиши каби оғир ҳолатда ўлим билан олишмоқда. Аччиқ бўлса ҳам айтиш керак, шифокорларнинг ҳар қанча уринишларига қарамай, айрим беморларнинг охирги қадамлари шу масканда қолмоқда...

“O‘zbekiston-24” телеканали ижодкорларининг ССВ Матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланган ушбу телелавҳа орқали бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлиб, зарур хулосалар чиқарасиз, деган умиддамиз.
М У Н О С А Б А Т
🔰Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган “Бўка туманидаги аянчли ахволдаги шифохона” сарлавхаси остида эълон қилинган мақола ва фотосуратлар юзасидан Бўка тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти шундай муносабат билдиради. Унда таъкидланишича, ушбу мақолада эълон қилинган маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди, чунки бундай бино ва тиббиёт маскани Бўка туманида мавжуд эмас. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли фойдаланишда бўлган барча бино иншоотлар бугунги кунда соз ҳолатда бўлиб, ТТБ хўжалик бўлими ва рахбариятининг доимий назоратида.
🔹Шуни алоҳида айтиш жоизки, интернет фойдаланувчиларидан турли ёлғон маълумотларга ишонмасликлари ва шунингдек, аҳоли ўртасида ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумот тарқатиш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида эслатиб ўтамиз!
Тошкент вилояти Соғлиқни Сақлаш Бошқармаси Матбуот Хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Нурмат Отабеков вакцина олган беморнинг қўл мушагидан метал бўлаги чиқарилгани акс этган видеоларга муносабат билдирди
и б р а т л и д у н ё
------------------------------
​​ОМАДЛИ БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ? УНДА...

– Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг;
– Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;
– Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг;
– Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;
– Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;
– Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир;
– Ҳамиша аввал саломлашинг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг;
–Атрофдаги қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг.
М У Н О С А Б А Т
-------------------------------
⚡️Ижтимоий тармоқларда Олмалик шаҳар тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимидаги айрим камчиликлар хусусида хабарлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти томонидан расмий муносабат билдирилди.

Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси реанимация бўлимида ҳозирги кунда 10 нафар беморлар даволанмоқда. Шундан “Пневмония” ташхиси билан реанимация бўлимида 6 нафар беморга тиббий муолажалар қилинмоқда. Марказий шифохонанинг Реанимация бўлими 12 койкага мўлжалланган.

Бўлим ички дорихона томонидан керакли дори-дармон билан, ходимлари эса бир маротабалик ҳимоя кийимлари билан тўлиқ таъминланган бўлиб, тиббий ходимларга ойлик маоши ўз вақтида тўланади.

Бўлим бошлиғи У.Охунова ва бошқа реаниматолог-шифокорлар тиббий ходимлар билан муомаласи яхши. Ҳамширалар сони беморларга нисбатан етарли ва ўз вазифаларини вақтида бажаришади.

Ижтимоий тармоқда келтирилган масала юзасидан шуни маълум киламизки, ушбу масала ижтимоий тармоқларда тарқалган вақтда Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси реанимация бўлимининг 4 нафар ҳамшираси бошқа касаллик бўйича соғлиғини тиклаш мақсадида даволанишда бўлишган.

Ўрганишлар давомида ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолатлар асоссиз деб топилди, дейилади муносабатда.
Тошкент вилояти Согликни Саклаш бошкармаси матбуот хизмати
✍️Ижтимоий тармоқда вакцина олиш билан боғлиқ мурожаатга муносабат

📌Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Шокир Норқобиловдан олинган хатда шундай дейилади:
- Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 2021 йил 1 июлдаги 120-сонли ички буйруғи ва Ангрен шаҳар СЭО ва ЖСБнинг 2021 йил 21 июлдаги 02/1775-сонли расмий огоҳлантириш хати асосида Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмасида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари, айниқса, қабул бўлими ва шаҳар Тез тиббий ёрдам бўлими беморлар, фуқаролар билан доимий равишда кўпроқ мулоқотда бўлишларини инобатга олиб ҳамда COVID-19 коронавирус инфекциясининг омма орасида тарқалишининг олдини олиш, ходимлар соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида эмлаш ишлари олиб борилиши белгиланган. Очиғи, тиббиёт ходими вакцина олмаса, ўзи соғлом бўлмаса аҳоли саломатлигини мустаҳкамлай олмайди. Бугунги кун ҳолатига жами 2 минг 600 нафардан зиёд тиббиёт ходими бўлиб, улардан 92 фоизи вакцина олди. Вакцина олган тиббиёт ходимлари, фуқаролар ўртасида муолажанинг инсон саломатлиги ва организми учун ҳеч қандай ножўя таъсирлари қайд этилмади, дейилади хатда.
Тошкент вилояти Согликни Саклаш бошкармаси матбуот хизмати
ССВ: ИЮЛЬ ОЙИДА 1003 ҚИСҚА РАҚАМЛИ CALL-МАРКАЗИГА КУНИГА ЎРТАЧА 1800 ТА МУРОЖААТ КЕЛИБ ТУШМОҚДА

Пандемиянинг илк кунлариданоқ жамоатчиликнинг коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволларига ўз вақтида жавоб бериш, фуқароларга тиббий йўл-йўриқ кўрсатиш тизими йўлга қўйилган эди. Бир йил аввал ишга тушган қисқа рақамли 1003 Call-маркази ҳозирда ҳам туну кун фаолият кўрсатмоқда.

Ўтган йил касаллик авжига чиққан вақтда унда 200 нафардан ортиқ профессор ўқитувчилар, тажрибали шифокорлар уч сменада узлуксиз фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилган эди. Шу йилнинг май-июнь ойларида марказда 15 нафар мутахассис қўнғироқларга жавоб берган бўлса, июлда мурожаатлар сони ошгани муносабати билан ой бошида 25 нафар, ҳозирда эса 50 нафар мутахассис навбатма-навбат туну кун уч сменада хизмат қилмоқда.

Уларнинг орасида тиббиёт фанлари номзоди ва докторлари, малакали мутахассислар бўлиб, фуқаролардан тушган саволларга тиббий асосланган жавоблар ва тавсиялар беришмоқда.

Маълумот учун, Call-марказга жорий йилнинг май ойида кунига ўртача 300 та қўнғироқ келиб тушган бўлса, июнь ойида бир кунда ўртача 200-400 нафар фуқаро мурожаат қилган. Июль ойига келиб эса, кунлик мурожаатлар сони ўртача 1800 тагача кўтарилган. Шундан, июлнинг биринчи ўн кунлигида ўртача мурожаатлар сони кунига 1450 тани, иккинчи ўн кунлигида эса — 2080 тани ташкил қилди.

Жумладан, 15-25 июль кунлари жами 23 436 та қўнғироқ келиб тушди, солиштириш учун: июнь ойининг ҳудди шу даврида 3711 нафар фуқаро қўнғироқ қилганди.

Энг кўп берилаётган саволларга эътибор берадиган бўлсак, бугун вируснинг қайси штаммлари юртимизда қайд этилган, улар клиникаси бўйича бир-биридан қандай фарқ қилади, болаларда уларнинг белгилари қандай намоён бўлмоқда, бир марта касалланган киши яна қайта вирусни юқтириши мумкинми каби қатор саволлар берилмоқда. Шунингдек, коронавирусга қарши эмлаш билан боғлиқ саволлар ҳам долзарб бўлиб турибди.

— Бундан ташқари, касалликнинг енгил шаклини бошидан ўтказаётган фуқаролар ҳам мурожаат қилиб, уй шароитида қандай даволаниш, қайси дори воситаларини қабул қилишлари кераклигини сўрашмоқда, — дейди Феруз Тожиев, Call-марказ мутахассиси. — Албатта, биз уларга дориларни тавсия эта олмаймиз. Шунинг учун бундай тавсия бера оладиган тиббиёт ходимларига, хусусан, оилавий поликлиникадаги шифокорларга мурожаат қилишлари кераклиги, у ерда эса беморга ҳолатига қараб дорилар тўплами берилишини айтамиз. Таъкидлаш лозимки, фуқароларнинг берган саволлари бир-бирини қайтармайди. Ҳар қайсисини алоҳида деталлар қизиқтиради. Мутахассисларимиз шунга мос тарзда, уларни қониқтирган ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, мурожаатчилар Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги COVID-19 билан оғриган беморларни қабул қилаётган шифохоналарнинг манзили ва қайси тиббиёт муассасаларида бўш жой мавжудлигини ҳам сўрашмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Call-марказ фуқароларни қийнаган саволларига вақтида жавоб бериш, уларга йўл-йўриқ кўрсатиш борасида ўз вазифасини бажариб, аҳоли оғирини енгил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда коронавирус инфекцияси, пневмония ёки ушбу касалликларга гумон қилинган ва бошқа юқумли хасталиклар билан касалланган беморларни даволаш мақсадида мамлакатимиз бўйича жами 82 та махсус шифохоналар фаолият юритмоқда.

Касаллик клиник белгиларсиз ва енгил кечаётганлиги сабабли уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлиги назорати ва даволанишини ташкил этиш ҳамда уларга амбулатор ҳамда бемор уйига борган ҳолда хизмат кўрсатишни ташкил қилиш мақсадида 124 та ихтисослаштирилган махсус поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилган. Уларда 222 та “мобил бригадалар” ташкил этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi