Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
9.67K subscribers
12K photos
1.53K videos
10 files
4.67K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
🔰ПҚ-102 Карор Дастури ижроси доирасида Тошкент вилоятидаги ижтимоий ҳимояланган қандли диабет бор беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, уларни қўллаб-кувватлаш, даволаш самарадорлигини ошириш ва тиббиёт ҳодимларини билим савиясини янада ошириш мақсадида барча шаҳар туманларда "Қандли диабет 2 тур беморларни терапевтик ўқитиш бўйича миллий мактаби" ўқув семинарлари ташкил этиб келинмокда!

👩‍⚕Куни кеча Ўртачирчиқ туманида Тошкент вилояти эндокринология диспансери тренерлари "Қандли диабет миллий мактаби"да ўқитиш бўйича ўқув дарсларини олиб боришди.

Семинарда 6 нафар оилавий шифокор,34 нафар патронаж ҳамширалар ва 10 нафар Қандли диабет 2 тур беморлар фаол иштирок этишди.

📝Дарслар Қандли диабет касаллиги этиологияси, патогенези, 1 ва 2 тур Қандли диабетни фарқлаш, Қандли диабетда тўғри овқатланиш, озиқ-овқатлар каллорияси, қайси моддалардан иборатлиги ҳақида олиб борилди, бундан ташқари қатнашчилар билан мавзуга оид савол жавоблар ва тестлар ўтказилди.

Telegram | Facebook
❗️Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

📌 Кам ҳаракатлик, генетик омиллар, эндокрин касалликлар, нотўғри овқатланиш ёки психологик бузилишлар ҳамда стрессларга берилувчанлик сабабли сўнгги йилларда дунё миқёсида ортиқча вазн ва семизлик жиддий муаммога айланди.

🫀 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, юрак қон-томир касалликлари ер юзида ўлимнинг асосий сабабчиси бўлиб, айнан семизлик унинг ривожланишига олиб келади.

Хўш, бу муаммонинг олдини олиш учун нима қилиш лозим?

👩‍⚕️ Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова соғлом овқатланишнинг муҳим қоидалари ҳақида айтиб ўтди.

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт:

🫕 Нонушта;
🍜 Тушлик;
🍲 Кечки овқат.


🫙 Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқатдан аввал 1 стакан сув ичиш лозим.

2-қоида.

🥬 Сув ичгандан сўнг ва асосий овқатдан аввал хом сабзавотлар (помидор, бодиринг, карам, редиска, булғор қалампири, қизил сабзи, турп, салат барги ва бошқа кўкатлар)ни алоҳида ёки салат кўринишида истеъмол қилинг. Салатга уйда тайёрланган майонез, қатиқ/шўр бўлмаган сузма ёки зайтун, кунгабоқар мойи ва лимон шарбати қўшиш мумкин.

3-қоида.

🏃🏻‍♀️ Асосий овқатдан сўнг 2 соат оралиғида 30 дақиқагача жисмоний юклама (1 сонияда 2 қадам ташлаб пиёда юриш ёки велосипед ҳайдаш ёки шунга ўхшаш жисмоний фаоллик) бўлиши шарт.

4-қоида.

🍎 Ҳўл меваларни куннинг биринчи ярмида асосий овқатдан 2 соат кейин истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

5-қоида.

🛏 Агарда уйқуга кетишдан аввал қорин очса, сувда қайнатилган 2 та тухум оқи ёки 50-100 грамм атрофида оқ гўшт (товуқ, курка тўш гўштлари) ёки ярим стакан ёғсиз қатиқ/кефир истеъмол қилиш мумкин.

Telegram
| Facebook
#No_comment

📋 Президентимизнинг 2023 йил 8 сентябрдаги тегишли қарорига асосан учта алоҳида муассаса негизида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ташкил этилиши соҳада бутунлай янги даврни бошлаб берди
.

🧑🏻‍⚕️Шу кунларда ушбу муассаса директори Наталья Надирханова бошчилигидаги бир гуруҳ малакали мутахассислар мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш, жойларда туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлиб турибди.

🩺 Сафар давомида шаҳар ва туманлар кесимидаги туғуруққа кўмаклашувчи муассасалар фаолияти, соҳадаги мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, ҳудудлардаги акушер-гинеколог, неонатолог ва анестезиолог-реаниматолог каби мутахассисларга зарур амалий ёрдамлар кўрсатиляпти.
_____________

📋 На основе соответствующего постановления Президента от 8 сентября 2023 года на базе трех отдельных центров был образован Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр здоровья матери и ребенка, что ознаменовало совершенно новый период в этой сфере.

🧑🏻‍⚕️ В эти дни группа квалифицированных специалистов во главе с директором центра Натальей Надырхановой находится с Республике Каракалпакстан и Хорезмской области в целях ознакомления с проводимой работой по исполнению данного постановления, а также изучения качества медицинских услуг, оказываемых на местах женщинам фертильного возраста и беременным.

🩺 В рамках поездки подробно анализируется деятельность родильных учреждений в городах и районах, имеющиеся в сфере проблемы, принимаются меры по их устранению. Вместе с тем, акушерам-гинекологам, неонатологам, анестезиологам и другим специалистам оказывается необходимая практическая помощь.

Telegram | Facebook
#Семинар

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПК-102 Қарори Дастурининг 9-12-37-39 бандлари ижросини бажариш, РИЭИАТ Маркази ҳамда Тошкент вилояти эндокринология диспансерининг 2024 йил учун режа дастури асосида шаҳар, туманларга чиқишлари ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида РИЭИАТМ мутахассиси, Тошкент вилояти куратори т.ф.н Д.А.Алиева ва диспансер эндокринологи Паркент туман тиббиёт бирлашмасида бўлишди!

Мутахассислар томонидан аҳоли билан мулокотда бўладиган бирламчи тиббиёт ходимларидан 107 нафарига махсус дастур асосида "Қандли диабет 2 тур беморларни терапевтик ўқитиш миллий мактаби" бўйича дарс ўтилди.

Семинардан сўнг 40ёшдан ошган аҳолини скринингдан ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар кўрилиб, скринингдан ўтказиш тартиби ҳақида назарий ва амалий ёрдам кўрсатилди.

🩸Шундан сўнг Заркент қишлоғидаги 40 ёшдан ошган 116 нафар аҳоли қандли диабет ва диабет олди скринингидан ўтказилиб, улар орасида 2та КД 2-тур, 4 та Семизлик янгидан аниқланиб диспансер назоратига олинди.

Telegram | Facebook
#Янгилик

📍Оҳангарон туман тиббиёт бирлашмасида меҳнат қилишни жуда кўпчилик шифокорлар исташади ва шунинг учун турли ҳудудлардан малакали врачлар  бу манзилга ишлаш истагида келишади.

📌Бунинг сабаби, туман тиббиёт бирлашмасида тиббий хизмат кўрсатиш учун керак бўладиган барча жиҳоз ва технологияларнинг мавжудлигидир!

Куни кеча ҳам бирлашма бошлиғи Жавлон Кадиров иштирокида барча оилавий поликлиникалар учун  янги тиббий жиҳозлар келтирилди.

✳️Эндиликда, туманимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланса ажаб эмас!

Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПК-102 Қарори Дастурининг 9-12-37-39 бандлари ижросини бажариш, РИЭИАТ Маркази ҳамда Тошкент вилояти эндокринология диспансерининг 2024 йил учун режа дастури асосида мақсадида РИЭИАТМ мутахассиси, Тошкент вилояти куратори т.ф.н Д.А.Алиева ва диспансер эндокринологи Паркент туман тиббиёт бирлашмасида семинар машғулоти ташкиллаштирилди.

📹 Бу ҳақда "Нурафшон" телеканали томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳадан батафсил билиб олишингиз мумкин.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Тиббий_кўрик

📌Республика Мудофаа Вазирлиги, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда, Олмалиқ шаҳар тоғ металлургия комбинати таркибидаги поликлиникасида Олмалиқ шаҳар ва Оҳангарон туманларида фаолият юритаётган ҳарбий қисм яъни "Ҳарбийларнинг оила аъзолари" чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

🩺Бунда тор мутахассислардан жаррох, нервпатолог, терапевт, уролог, инфекционист, кардиолог, эндокринолог, педиатр, болалар нервпатологи, дерматолог шифокорлари жалб қилинган, лаборатор текширувлар, УТТ, партотив рентген, ЭКГ текширувлардан ўтказилди.


💬Telegram | 🌐Facebook