Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.1K subscribers
11.7K photos
1.48K videos
10 files
4.54K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#Табрик #поздравление #congratulation

⚡️UZ: Бугун, 24-июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 64 ёшни қаршилади.

****

⚡️RU: Сегодня, 24 июля, Президенту Республики Узбекистан Шавкату Мирзиёеву исполнилось 64 года.

****

⚡️EN: Today, July 24, President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev is turned 64.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш Бошқармаси бошлиғи Т.Арзикуловнинг Янги йил табриги.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#Табрик

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи У.А.Абдуганиевнинг фидойи ўрта тиббиёт ходимларига йўллаган
табриги!!!!

“12 май — Халқаро ҳамширалар куни”
ҳар йили юртимизда кенг нишонланиб келинади. Бу йил байрам шодиёнаси аввалгилардан ҳам шукуҳли бўлиши, шубҳасиз. Боиси, бугунги кунда фидойилик, улкан матонат кўрсатган оқ либос соҳибларига халқимизнинг эъзоз-эҳтироми чексиздир.

Ҳамширалар, аввало, бор меҳр-муҳаббати, ғамхўрлиги, ширин сўзлари ила дард билан олишаётган оғир аҳволдаги беморларни парваришлаб, даволаш муолажаларини ўтказиб, бебаҳо неъмат бўлмиш саломатликларини сақлаб қолишмоқда.

Шунингдек, аҳоли орасида уйма-уй юриб, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, жисмоний фаол бўлишга доимий равишда чорлаб, халқимизни турли оғир хасталикларга дучор бўлишининг олдини олаётир. Шу боис ҳам уларни ер устидаги оппоқ фаришталарга қиёс этсак арзийди.
Қайд этиш жоиз, юртимиздаги оқ либос соҳибалари уларга берилаётган эътиборга ўзларининг фидойилиги, касби ва қасамёдига бўлган садоқати билан муносиб жавоб қайтармоқда.

Ўрта тиббиёт ходимларининг мамлакатимиздаги энг нуфузли тиббиёт муассасаларида мураккаб жарроҳлик операцияларини муваффақиятли ўтказишда шифокорларга кўмак беришидан тортиб, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати тизимидаги фаоллиги, фидойилиги ҳамда коронавирус инфекциясининг олдини олиш, касалликка чалинган беморларни даволаш борасидаги матонатию, патронаж тизимининг асосий бўғини сифатидаги фаолияти таҳсинга сазовор.

Ҳурматли ҳамширалар,
Қадрли ўрта тиббиёт ходимлари!
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни яна бир бор Халқаро ҳамширалар куни билан самимий муборакбод этаман. Ҳамиша халқимиз ардоғида бўлиб юринг, азиз ва мўътабар тиббиёт соҳаси ходималари!
 

👉Бизга аъзо бўлинг
https://t.iss.one/tvhssb
#Табрик

Ассалому алайкум, азиз дўстлар, қадрли ҳамкасблар!

Авваламбор, бугунги қувончли айёмда бутун вилоятимиз аҳлини Ватанимиз Мустақиллигининг 32 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди.

Айниқса, сўнгги етти йил мобайнида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг бутун дунёга очилиши учун барча шароитларни яратмоқда.

Сиз, азиз ва муҳтарам тиббиёт ҳодимларимизми Ватанимиз Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман!

Сизга Юртимиз равнақи, осойишталиги, турмушимиз фаровонлиги ҳамда халқимизнинг саломатлиги йўлида олиб бораётган масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар, мустаҳкам соғлик ва омад тилайман!
Озод ва обод юртимизнинг шон-шуҳрати янада зиёда, диёримиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи
Абдуганиев Улуғбек Абдуфаттахович!

Telegram | Facebook
#Табрик

Ассалому алайкум, Ҳурматли таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимларини 1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар» куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этаман.

Аввало, ушбу айём билан барча устоз ва мураббийлар, яьни тиббиёт тизимида фаолият юритиб келаётган педагог ходимларни самимий қутлаймиз

Дунёдаги энг бебаҳо бойлик – ақл-заковат ва илм, ўлмас мерос – яхши тарбиядир. Сизлар эса дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, тиббиёт тизимидаги ходимларининг янги авлодига етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз!

Азиз устозлар! Беморларни нафақат дори-дармон, балки меҳр-муҳаббат билан даволайдиган шифокору ҳамшираларни камол топтириш тиббиёт йўналишида дарс берувчи профессор-ўқитувчиларнинг билим ва маҳоратига чамбарчас боғлиқ.

Сизларга Юртимиз равнақи, осойишталиги, турмушимиз фаровонлиги ҳамда халқимизнинг саломатлиги йўлида олиб бораётган масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар, мустаҳкам соғлик ва омад тилайман!

Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

Улуғбек Абдуганиев,
Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.

Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи У.Абдуғаниевнинг Янги йил табриги.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Табрик_сўзи

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТИББИЁТ ХОДИМАЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ!!!

🌺Ассалому алайкум, Азиз аёллар!Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар! Халқимиз саломатлиги йўлида фидойилик қилаётган хурматли тиббиёт ходималари! Аввало, сизларни, эзгулик ва гўзаллик байрами 8 март — Хотин-қизлар куни билан Соғлиқни Сақлаш бошқармамиз раҳбарияти, тизимда меҳнат қилаётган барча эркак тиббиёт ходимлари номидан самимий муборакбод этаман!

🌸 Азиз ва муҳтарама опа-сингиллар! Айтиш жоизки, Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият тотувлигида, хонадонларда соғлом муҳитни барқарор топтиришда сиз азиз тиббиёт ходималарининг ўрнингиз беқиёсдир. Асосийси сизнинг ширин сўзингиз, беқиёс меҳрингиз, хасталик азоблари билан курашаётган танага сокинлик бериб дардини олишингизни, уларни яна соғлом ҳаётга қайтаришнингиз ўзи бир мўъжизадир.

🔰Айтиш жоизки, Президентимизнинг тегишли Фармонлари билан ўтган йили бир неча Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда фаолият юритаётган тиббиёт соҳаси мутахассислари мукофотланган бўлса, шуларнинг ичида Тошкент вилоятида меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг борлиги ҳам қувонарлидир.
Бу йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири ҳар йилгидан кўра кўтаринки руҳ, катта шодиёна тарзида ўтди. Унда давлатимиз раҳбари хотин-қизларимиз аҳоли саломатлигини асраш ва болаларни ўқитишдаги фидойилигини ҳам алоҳида таъкидлади.

🖌 Президентимизнинг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра, юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди. Уларнинг бир нечаси тиббиёт ходимлари экани соҳада фаолият юритаётган хотин-қизларимизнининг меҳнати нақадар улуғ эканини билдиради. Оқ халатга муносиб хизмат қилаётган мухтарама тиббиёт ходимлари, сизлар Президентимиз бошчилигида Янги Ўзбекистонни барпо этишда, ва шунингдек, тиббиёт соҳасидаги давлатимиз раҳбарининг кўрсатма ҳамда топшириқларини изчил амалга оширишда, бир сўз билан айтганда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этишда бор куч ва билимингизни сафарбар этиб келаяпсиз.

🍁Дунёдаги касблар кўп. Уларнинг ичида энг улуғ касб эгалари – тиббиёт соҳаси ходимларидир. Сиз азиз тиббиёт ходималаримиз муқаддас қасамёдингизга содиқ, ўз ишингизга фидойи бўлиб меҳнат қилиб, улуғ бир неъмат – халқнинг ишончи, эъзоз-эҳтиромига сазовор бўлиб келаяпсиз. Сиз ҳар қанча хурмат ва эътиборга лойиқсиз.

💐Сўзимнинг охирида барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман.

Хурмат билан

Т.АРЗИҚУЛОВ
Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори!

💬Telegram | 🌐Facebook
#Табрик

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Т.Арзикуловнинг фидойи ўрта тиббиёт ходимларига йўллаган
табриги!!!!

“12 май — Халқаро ҳамширалар куни”
ҳар йили юртимизда кенг нишонланиб келинади. Бу йил байрам шодиёнаси аввалгилардан ҳам шукуҳли бўлиши, шубҳасиз. Боиси, бугунги кунда фидойилик, улкан матонат кўрсатган оқ либос соҳибларига халқимизнинг эъзоз-эҳтироми чексиздир.

Ҳамширалар, аввало, бор меҳр-муҳаббати, ғамхўрлиги, ширин сўзлари ила дард билан олишаётган оғир аҳволдаги беморларни парваришлаб, даволаш муолажаларини ўтказиб, бебаҳо неъмат бўлмиш саломатликларини сақлаб қолишмоқда.

Шунингдек, аҳоли орасида уйма-уй юриб, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, жисмоний фаол бўлишга доимий равишда чорлаб, халқимизни турли оғир хасталикларга дучор бўлишининг олдини олаётир. Шу боис ҳам уларни ер устидаги оппоқ фаришталарга қиёс этсак арзийди.
Қайд этиш жоиз, юртимиздаги оқ либос соҳибалари уларга берилаётган эътиборга ўзларининг фидойилиги, касби ва қасамёдига бўлган садоқати билан муносиб жавоб қайтармоқда.

Ўрта тиббиёт ходимларининг мамлакатимиздаги энг нуфузли тиббиёт муассасаларида мураккаб жарроҳлик операцияларини муваффақиятли ўтказишда шифокорларга кўмак беришидан тортиб, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати тизимидаги фаоллиги, фидойилиги ҳамда коронавирус инфекциясининг олдини олиш, касалликка чалинган беморларни даволаш борасидаги матонатию, патронаж тизимининг асосий бўғини сифатидаги фаолияти таҳсинга сазовор.

Ҳурматли ҳамширалар,
Қадрли ўрта тиббиёт ходимлари!
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни яна бир бор Халқаро ҳамширалар куни билан самимий муборакбод этаман. Ҳамиша халқимиз ардоғида бўлиб юринг, азиз ва мўътабар тиббиёт соҳаси ходималари!
 
💬Telegram | 🌐Facebook
#табрик

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Туракул Арзикуловнинг тиббиёт ходимларига табриги

👉 Батафсил

Telegram | Facebook