Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.1K subscribers
11.7K photos
1.48K videos
10 files
4.54K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик_сирлари

Хар бир инсон ўз соғлиғига ўзи масьул. Бугунги кунда долзарб муаммолардан бири бу асаб касаллиги – аср хасталиги Биламизки, асаб хасталигига дучор бўлган бемор бирдан депрессия (тушкунлик)га тушади. Тиббиёт экспертларининг маълумотига кўра шифокорларга мурожаат этувчи беморларнинг 70 фоизи, асосан, бош оғриғи, доимий депрессия, руҳий сиқилишлар, қўрқув, хавотир, ўткир ҳамда сурункали стресс (руҳий зўриқиш)га дучор бўлишади дейди-М.Жабборова Тошкент тумани Марказий шифохонаси Неврология бўлим бошлиғи.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик_сайли

Бўка туманида Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган "Саломатлик сайллари" акцияси тиббий кўриги бўлиб ўтди!

📍 Тиббий кўрик Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам илмий Маркази (РШТЁИМ) ва РШТЁИМ Тошкент вилояти филиалининг етакчи мутахасислари томонидан ўтказилди.

🩺19 нафар шифокорлардан ташкил топган ишчи гурухда травматолог, хирург, нейрохирург, болалар хирурги, терапевт, кардиолог, неврапатолог, педиатр, УТТ рентгенолог, МСКТ шифокорлари қатнашди. Мобил МСКТ аппарати ташкил этилиб бир нечта фуқаролар текширувдан ўтказилди
.

Тадбирда қатнашган барча аҳолига соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш жисмоний фаоллиги, ёд танқислиги, қандли диабетни олдини олиш, зарарли одатларни инсон организмига салбий таьсирлари ҳақида тушунтириш ишларива тавсиялар берилди.

👆Юқоридаги видео лавҳа айнан шу ҳақида....


👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саломатлик

Вирусли гепатит – ўткир юқумли касаллик. Жигар ҳужайраларининг зарарланиши, тери ва шиллиқ қаватларнинг сарғайиши, пешобнинг тўқ сариқ ёки «пиво»га ўхшаш, нажаснинг оқимтир тусга кириши баъзида эса жигар ва талоқнинг катталашиши билан ифодаланади.

КАСАЛЛИК ТУРЛАРИ

Вирусли гепатит деганда бир-бирига ўхшаш олти хил гепатит тушунилади. Булар A, В, С, D, E, G вируслари қўзғатадиган касалликладир. Касалликни олдини олиш мақсадида вилоятимиз миқёсида вирусли гепатитга эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимларига Вилоят СЭОМ ходимлари томонидан семинар тренинг ўтказилди.

👆Юқоридаги видео лавҳа айнан шу ҳақида....


👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саломатлик

ОИТС –
 вируслар иммун тизимининг зарарланиши натижасида янги касалликларнинг ва ёмон сифатли янги ҳосилаларнинг пайдо бўлиши билан характерланади. ОИВ хасталигининг аср вабосига айланаётганлигини эътиборга оладиган бўлсак, бу касаллик ҳақида бонг уришимиз, оммавий-ахборот воситаларида доимий равишда ёритиб боришимиз лозим. Бу ҳолатлар эса одамларни огоҳликка чорлайди….

Шу муносабат билан аҳолини ҳамда ёшлар орасида билим кўникмаларини ошириш мақсадида вилоятимизнинг Қибрай тумани 4-сонли ўрта таьлим мактабида, ОИТС га қарши кураш маркази ходимлари томонидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

👆Юқоридаги видеолавҳа айнан шу ҳақида......

👉Бизга аъзо бўлинг
https://t.iss.one/tvhssb
#Саломатлик_ойлиги

ЮРТИМИЗДА ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР САЛОМАТЛИГИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА!

🏥Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан 2023-2024 ўқув йили олдидан ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим тизимида фаолият олиб бораётган ўқитувчилар саломатлигини мухофаза қилиш мақсадида ташкил этилган "Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” Тошкент вилоятидаги барча шаҳар ва туман КТМП ва ОП ларда уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Вилоятнинг Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 75-сонли ОП да "Ўқитувчи ва мураббийлар
саломатлиги ойлиги” доирасида худуддаги ўқитувчилар ва мураббийлар учун тармоқ режаси асосида 10 дан ортиқ тор мутахассислар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Ушбу поликлиникага ташриф буюрган Соғлиқни сақлаш вазири А.Ш.Иноятовга тумандаги ўқитувчи ва мураббийлар ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#саломатлик

Қибрай тумани Тиббиёт бирлашмасида ЖАЙКАнинг ЭЙЁ "Озиқланиш ҳақида ўрганайлик" мавзусида лойиҳа раҳбари Абе Чиха Ру миллий координатор Муратова Нодира ва хамшира Йокахама Михо бошчилигида семинар ўтказилди.

🔹Интерактив ва савол-жавоб ҳамда қизиқарли ўйин тарзида ўтказилган семинарда иштирок этган КТМП, ОП,ОШП ва IT хамшираларга мавзуга оид слайдлар намойиш этилиб, кўплаб маълумотлар берилди.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик_сирлари

Инсон саломатлигини муҳофаза қилишда тиббиёт соҳасининг ўрни беқиёсдир. Хар бир инсон ўз соғлиғи учун ўзи масъулдир.

👨‍⚕️Тиббиёт фанлар номзоди, олий тоифали шифокор У.Абдуллаев "Урологик касалликларнинг клиник белгилари, ташхислаш ва даволаш стандартлари" асосида сўз юритди.

👆Юқоридаги видеолавҳа айнан шу ҳақида....

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Матбуот хизмати.

Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик_сирлари

Тиш касалликлари ўзининг этиологияси, патогенези, клиникаси ва патологик анатомияси жиҳатидан жуда ҳар хил. Стоматология амалиётида кўп учраб турадиган хилларини: кариесмас тиш касалликлари, кариес, пульпит, периодонтит, гингивит, пародонт касалликларини оқибатида "Ошқозон ичак касалликларининг келиб чиқиши" ҳақида Ангрен шаҳар Болалар стоматология поликлиникаси бўлим бошлиғи Б.Синдорова батафсил маьлумот берадилар.

👆Юқоридаги видеолавҳа айнан шу ҳақида.....

Telegram | Facebook
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести!

👩‍⚕️Тиш касалликлари ўзининг этиологияси, патогенези, клиникаси ва патологик анатомияси жиҳатидан жуда ҳар хил.

Вирусли гепатитнинг асосан 6 та — A, B, C, D, E, G каби турлари мавжуд. Улар клиник кечиши ва оқибатлари билан бир-биридан фарқ қилади. Юртимизда эса асосан касалликнинг A, B, C турлари кўп учрайди.

💊
Дорихонада сотилган дори воситаси қайтариб олинмайдими?

❗️
Тошкент вилоятида ўтган олти ойда 350 нафардан ортиқ эгизаклар дунёга келган.

🔴 Ҳар ким ўз саломатлиги учун, аввало, ўзи масъул. Қолаверса, бир шахснинг хатти-ҳаракати бошқалар ҳаёти ва соғлиги учун ҳам хавф туғдирмаслиги зарур!

❗️
Kibermakonda sodir etiladigan jinoyatlarga qarshi kurashish bo‘yicha Toshkent viloyatida – "Kiber haftalik"

ЖССТ: Дунёда сурункали гепатит B га чалинган беморларнинг 90 фоизига ўз вақтида ташхис қўйилмайди.

🟢ССВ: Юртимизда нуронийлар бепул соғломлаштирилади.

🏥Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “2022 — 2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги ПҚ-216-сонли қарори ижроси доирасида

🩺 Бўка тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли №10 ОПда Вилоят Даволаш профилактика муассасаларининг малакали мутахассислари иштирокида "Эзгулик" МФЙ аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкиллаштирилди.

🔰
Ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 1 август куни Пискент тумани Кўп тармоқли марказий поликлиникасида аҳолисининг муаммолари

Бугун, Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида Чирчик шаҳар, Бўстонлиқ ва Кибрай туманлари бош ҳамширалари, кўп тармоқли марказий поликлиника

🔰
ИНСОН САЛОМАТЛИГИ ОЛИЙ КАДРИЯТ!

🏥Айни кунларда, Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали Юқори Чирчиқ тумани 17-сонли подстанцияда, тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолияти

📌Аневризма – томир деворининг чўзилиши ва бўртиб чиқиши натижасида қон томир ёки юрак бўшлиғининг чегараланган кенгайиши.

❗️
Янги қарори: Оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари бўйича янги тиббиёт маркази ташкил этилади.

🔶
Саноқли дақиқалардан сўнг пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказида “Она сути билан озиқлантириш — саломатлик ва баркамол ривожланиш гаровидир” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бошланади.

🔷Бугун, Чирчиқ шаҳар Кўп тармоқли марказий поликлиникада аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкиллаштирилди.

🏥
Nurafshon shahar tibbiyot birlashmasiga qarashli ko'p tarmoqli markaziy poliklinikasi xodimlari tominidan "Oybek MFY" aholisi uchun tibbiy ko'rik hamda ko'p tarmoqli markaziy poliklinika mudiri o'rinbosari A.S.Churatayeva  tomonidan sayyor qabul tashkil etildi.

🔷Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалга оширилаётган тадбирлари доирасида

🏥Зангиота туман тиббиёт бирлашмасида фуқароларнинг мурожаатлари бўйича оммавий сайёр қабул ташкил қилинди.

❗️
Олимлар хулосаси: Вабо эпидемиясининг кучайиши глобал иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ.

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг эндокринология соҳасига оид ПҚ-102 сонли қарори

❗️
ЖССТ соғлом овқатланиш бўйича янги тавсияларни ишлаб чиқди.

🔷
Ёзда дори воситаларини қандай сақлаш керак?

⚡️
Бугун шаҳримизнинг "Саховат" МФЙ идорасида 1-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи кексалар учун Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида чуқурлаштирилган сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.

🏥
"НУРОНИЙЛАРИМИЗ  САЛОМАТЛИГИ  ДАВЛАТИМИЗ  ЭЬТИБОРИДА!" 

Telegram | Facebook
#саломатлик

Ангрен шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда жорий йилнинг 16-18 август кунлари Тошкент вилояти Онкология шифохонасининг 8 нафар етакчи, малакали мутахассиси,  онколог-шифокори иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Касаллик ташхислари ва ўтказилган лаборатория натижаларига кўра, кўрикдан ўтганлар тегишли тартибда марказий шифохоналарга йўлланмалар берилди.

Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мавлуда  Абдурахмонова тиббий кўрик ташкилотчилари ва шифокорлар билан учрашди ва ҳудудда хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида бу каби тадбирлар кўламини кенгайтириш бўйича суҳбатлашди.

Telegram | Facebook
#саломатлик

Фурқат Иманов - Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:

🏥 Ангренда тиббиёт соҳаси замон талабларига мос равишда. Мавжуд имконият ва қулай шароитлар туфайли бир қатор операция амалга оширилиб, аҳоли саломатлиги мустаҳкамланмоқда.

Ангрен шаҳар ўткир қон томир ва политравма марказ филиали жарроҳ ходимлари томонидан "Маҳорат мактаби"
жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Беморда эндотрахеал наркоз остида лапароскопик холецистэктомия қорин бўшлиғини дренажлаш операцияси амалга оширилди.
Операторлардан Э.Яхшибоев, ассистент Д.Эшонхоновлар ўз вазифаларини сидқидилдан бажардилар.

Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик_сирлари

Бугунги кунда аёллар орасида учраб турадиган киста касалликларининг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш йўллари, даволаш ва асоратлари тўғрисида Республика онкология ва радиология илмий амалий маркази Тошкент вилояти филиали онкогинекологи Дилноза Умарова батафсил маълумот берди.

👆Юқоридаги видеолавҳа айнан шу ҳақида....

💬
Telegram | 🌐Facebook
#саломатлик

ТОҒЛИ ҲУДУДДА ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

🏥Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасининг ташаббуси билан олис тоғли ҳудудда жойлашган аҳолига айниқса хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини яхшилаш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Шунингдек ётиб қолган ногиронлиги бор ҳамда ёши улуғ қариялар ҳолидан хабар олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилди.

💬Telegram | 🌐Facebook
#саломатлик

Ангрен шаҳрида Тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, айниқса, олис, тоғли ҳудудда тиббий кўрик ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов бошчилигида 4-Оилавий поликлиника шифокорлари ва ҳамширалари олис ва оғир ҳудуд саналган "Жигаристон" маҳалласи "Навгарзон" қишлоғида яшовчи аҳоли учун кўчма сайёр тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрик доирасида аҳолига ҳозирги мавсумда зарур бўлган дори-дармон воситалари тарқатилди.

Тиббий кўрикка барча ёшдаги фуқаролар тўлиқ жалб этилди. Шунингдек, ётиб қолган беморлар уйига борилиб, ҳолидан хабар олиниб, саломатлиги кўрикдан ўтказилди.

Telegram | Facebook
#саломатлик

Маҳалла аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Пискент тумани "Лолаариқ" МФЙда туман Тиббиёт бирлашмасининг ташаббуси билан вилоят, тумандаги малакали шифокорлар жалб этилган ҳолда, тиббий кўрик ташкил этилди.

Фуқаролар эндокринолог, терапевт, хирург, окулист, лор, кардиолог, стомотолог каби шифокорлар ҳамда УЗИ аппарати текширувларидан ўтишди.

Тиббий текширувлар натижасида турли касалликлар аниқланган беморларга даволаниш муассасаларида муолажа олишлари тавсия қилинди. Ётоқдаги беморлар ҳолидан ҳам хабар олинди.

Тиббий курикда 40 нафардан зиёд фуқаролар кўрикдан ўтказилиб, соғломлаштириш режалари белгиланди.

Telegram | Facebook
#саломатлик

Беморлар ҳолидан уйма-уй юриб хабар олинмоқда

Нурафшон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж ҳамширалари томонидан чилла давридаги чақалоқлар,туғиш ёшидаги аёллар ва ётиб қолган беморлар ҳолидан уйма-уй юриб хабар олинмоқда.

Аҳолига соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликлар, тўғри овқатланиш ҳақида тушунчалар берилиб, кўргазмали материаллар тарқатиляпти.

Telegram | Facebook
#саломатлик

Бекободда аёллар онкоскрининг текширувидан ўтказилмоқда

Бекобод шаҳрида Ўзметкомбинат АЖ хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Хотин-қизлар бошқармаси, Бекобод шаҳар ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида тиббий онкоскрининг текшируви ўтказилди.

Тадбирдан мақсад комбинатда меҳнат қилаётган аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, онкологик касалликларнинг олдини олиш ва уларни эрта аниқлашдан иборат.

Текширув давомида малакали шифокорлар аёлларни кўрикдан ўтказишди, уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди ва зарур маслаҳатлар берилди.
Бу саъй-ҳаракатлар аёллар саломатлигини яхшилаш ҳамда жамиятда онкологик хасталикларга қарши курашишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Telegram | Facebook
#саломатлик

Ангрен шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида олис ҳудудларда тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Унда шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг етакчи мутахассислари, тажрибали шифокор ва ҳамширалари томонидан маҳаллалардаги нуронийлар, аёллар ҳам болаларнинг саломатлиги назорат қилинди.

100 нафардан зиёд фуқаро жалб этилиб, турли касалликлар аниқланган беморларга амбулатор ва стационар шароитларда даволаниши учун йўлланмалар берилди.

Telegram | Facebook