Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.1K subscribers
11.7K photos
1.48K videos
10 files
4.54K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#Спорт

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг тиббиёт муассасалари ходимлари орасида “Соғлиқни сақлаш вазири кубоги-2023” спорт мусобақаларини ташкил килиш тўғрисида”ги қарорини бажариш мақсадида "Шашка" спорт мусобақаси Тошкент вилояти босқичи вилоят Болалар фтизиатрия сихатгоҳида ўтказилди.

🥇ўрин-Охангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси: М.базарова.

🥈ўрин-Охангарон туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси: М.Юнусалиева.

🏆Ушбу ходимлар ғолиб деб топилганлиги сабабли Республика Финал босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.

Telegram | Facebook
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести!

❇️Sog‘liqni saqlash vazirligi hamda viloyat Sog‘liqni saqlash boshqarmasi tomonidan Piskent tumani Suvti mahallasida fuqarolar uchun chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘rik tashkil etildi.

Таълим ва тиббиёт муассасаларига трансёғ, туз ва шакар миқдори кўп бўлган маҳсулотларни олиб кириш, тайёрлаш ва уларни сотиш бутунлай чекланади.

❗️
Халқаро эпидемиологлар: Коронавируснинг янги штамми “омикрон”дан ҳам юқумлироқ бўлиши мумкин

Ўтириб ишлайдиганлар қанча жисмоний машқ қилишлари керак?

📍"Tashabbusli budjet" jarayonining 2-mavsumida Toshkent viloyati Sog'liqni saqlash boshqarmasi tasarrufidagi hududlarda ovoz berish natijalariga ko‘ra quyidagi loyihalar g‘olib deb topilgan:

🏥
Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази раҳбари Б.Рисқиев бошчилигида ҳамда "Низомий" номидаги Республика Педогогика университети профессори, психология фанлари доктори Феруза Акрамова ва "Ташкентская Правда газетаси муҳаррири Х.Убайдуллаевлар иштирокида семинар ташкил этилди.

Тиббий кўрик саломатлик учун муҳим!

📌Гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантациясига муҳтож болалар давлат ҳисобидан даволанади

❗️Эфиопияда вабо эпидемияси авж олмоқда

Олис ва чекка ҳудудларга бориб ишлаётган шифокорлар қанча маош олади?

🏥
Nurafshon shahar tibbiyot birlashmasi bosh hamshirasi patrоnaj doyalari, patronaj hamshiralari Nurafshon shahar "Oqila ayollar" harakati faollari ishtirokida "Reproduktiv salomatlik va sog'lom oilani shakllantirish asoslari" mavzusida seminar o'tkazildi.

🔰Obod xonadon, obod koʻcha, obod mahalla shiori ostida Bekobod tumanining chekka hudududi Xonobod mahallasida tuman tibbiyot birlashmasining tor mutaxassislari tomonidan aholi uchun chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘rik tashkil etildi.

✳️Piskent tumani Suvti mahallasida aholi salomatligini muhofaza qilish, kasalliklarni erta bosqichda aniqlash va davolanishga yordam berish maqsadida chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘rik tashkil etildi.

ТВССБ. Ўзбек эндокринологлари халқаро ўқув курсларида муваффақиятли иштирок этди

🟠“Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.

🔵Toshkent viloyatida 20-sentabr kuni Maktabgacha va maktab ta’limi muassasalarida yod preparatlarini tarqatish.

🏥Nurafshon shahar tibbiyot birlashmasiga qarashli ko’p tarmoqli markaziy poliklinika xodimlari tomonidan Nurafshon shahar sport maktabi o’quvchilari tibbiy ko’rikdan o’tkazildi.

Олмалиқ шаҳрида Эндокринологик тиббий кўриклар ташкил этилди!

💻 Бугун юртимизда тиббиёт соҳасини рақамлаштиришга ҳар қачонгидан-да кўпроқ эътибор қаратиляпти.

🔶ССВ: Репродуктив саломатликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

⚡️Қайси шифокорга қачон кўриниш керак?

🟣Давлат тиббий суғуртаси тизими аҳолига қандай қулайликлар яратиши ҳақида билиб олинг.

❗️Бемор умрини 25 йилга узайтирувчи аорта протези яратилди

Ҳар куни бир пиёла қатиқ ичиш учун 7 та сабаб!!!

🟡“Соғлиқни сақлаш вазири кубоги-2023” спорт мусобақаларини ташкил килиш тўғрисида”ги қарорини бажариш мақсадида "Шашка" спорт мусобақаси Тошкент вилояти босқичи вилоят Болалар фтизиатрия сихатгоҳида ўтказилди.


Telegram | Facebook
🔰Эндокринология тизимини юкори малакали кадрлар билан таьминлаш!

📌 Эндокринология тизимига оид ПК 102 -сонли Карори дастурининг 28 банди ижроси доирасида Республика Эндокринология Марказида ташкил этилган 504 соатлик сертификатланган ўқув курсларида бугунги кунда кўплаб болалар ва катталар эндокринолог мутахассислари таёрланмоқда!

👩‍⚕Тошкент вилояти Эндокринология диспансери болалар бўлимида фаолият юритиб келаётган шифокор эндокринолог М.З.ШААГЗАМОВА ҳам ушбу уч ярим ойлик курсда "Болалар эндокринологи" мутахассислиги буйича ихтисослик курсини муваффақиятли тамомлади!

‼️Бунунги кунда диспансердаги 10 ўринли болалар бўлими диспансер раҳбари М.КАРИМОВА саъйи ҳаракатлари билан вилоятдаги эндокрин бемор болаларни даволанишлари, маъданий ҳордиқ ва жисмоний машғулотлар билан шуғулланишлари учун ҳар томонлама шарт-шароитлар яратилган бўлиб, эндиликда ушбу бўлим болалар эндокринологи мутахассислигига эга бўлган малакали шифокор билан ҳам таъминланди!

Telegram | Facebook
❗️ССВ: Тиббиёт ходимларига малака тоифаси беришнинг шаффоф тизими жорий этилди

Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги тегишли қарорига мувофиқ янги ташкил этилган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш марказига малака тоифалари беришда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали унинг шаффофлигини таъминлаш вазифаси юклатилган эди.

Мазкур топшириққа кўра, малака тоифаси беришда ҳужжат топшириш ва аттестациядан ўтказишнинг мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизими яратилди.

Унга кўра, 2023 йил 11 сентябрдан бошлаб Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази томонидан малака тоифаси бериш бўйича тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ҳужжатларини фақат электрон шаклда tibtoifa.ssv.uz ахборот тизими орқали қабул қилиш бошланди.

Янги тизим асосида онлайн тартибдаги малака тоифаси бериш бўйича дастлабки аттестацияларни жорий йил 16 сентябрдан бошлаб ўтказиш йўлга қўйилди.

Оғзаки имтиҳонлар (суҳбат) онлайн шаклда махсус дастур орқали Тошкент шаҳри ва вилояти учун Марказ биносида зарур қурилмалар билан жиҳозланган хоналарда, Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги мутахассислар учун муассасанинг ҳудудлардаги ана шундай хоналарида ўтказилмоқда.

Бунда имтиҳонларнинг онлайн суҳбат босқичи учун бериладиган билет саволлари “Random” (инсон омили минималлашган, компьютер технологияси ёрдамида тасодифий савол танлаш) дастури орқали танланади.

Билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун кўпи билан 15 дақиқа вақт ажратилади ва 10 баллик тизимда баҳоланади. Имтиҳон якунида ушбу дастур умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб, ўша заҳоти эълон қилади.

Аттестация жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида онлайн трансляция қилинади.

Мазкур тизимнинг яна бир афзаллиги шундаки, эндиликда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси олишда ҳужжат топшириш ҳамда аттестациядан ўтиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб пойтахтга келишига бутунлай барҳам берилди.

Энг муҳими, эндиликда назарий билими, амалий кўникмалари ва касбий маҳоратини мунтазам ошириб борган тиббиёт ходимларигина малака тоифасини бериш бўйича имтиҳонлардан ўта олади.

Бу эса тизимни етук ва чуқур билимга эга, халқаро рақобатбардош кадрлар билан бойитиш имконини беради. Зеро, бу — аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Telegram | Facebook
#саломатлик

Фурқат Иманов - Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:

🏥 Ангренда тиббиёт соҳаси замон талабларига мос равишда. Мавжуд имконият ва қулай шароитлар туфайли бир қатор операция амалга оширилиб, аҳоли саломатлиги мустаҳкамланмоқда.

Ангрен шаҳар ўткир қон томир ва политравма марказ филиали жарроҳ ходимлари томонидан "Маҳорат мактаби"
жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Беморда эндотрахеал наркоз остида лапароскопик холецистэктомия қорин бўшлиғини дренажлаш операцияси амалга оширилди.
Операторлардан Э.Яхшибоев, ассистент Д.Эшонхоновлар ўз вазифаларини сидқидилдан бажардилар.

Telegram | Facebook
#Учрашув

🔰Тошкент вилоятида тиббиёт муассасаларида мавжуд вакант ўринларини тўлдириш мақсадида, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Тошкент Педиатрия тиббиёт институти ҳамкорлигида Бакалавр битирувчи курс талабалари билан учрашув ўтказилди.

❇️Ушбу учрашувда
: Тошкент вилоятида битирувчи талабаларни иш билан таъминлаш ва ишлаш учун шифокорларга қулай шарт-шароитлар яратилганлиги, ҳамда бирламчи тизимга етук ва чуқур билимга эга бўлган рақобатбардош кадрлар билан бойитиш кераклилиги, зеро — аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва аҳолини розилигини олиш учун янги босқичларга олиб чиқишда муҳим омил бўлиб хизмат қилиниши, ёш кадрлар вилоятимиз равнақи йўлида олдиларига қўйган мақсадларидан ортга чекинмасликлари даркор,дейди Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи У.А.Абдуганиев

Бугунги учрашув кўтаринки руҳда, савол жавобга бой тарзда ўтди ва битирувчиларга келгуси ишларида омад, зафарлар тиланди.

Telegram | Facebook
❗️ЖССТ ўсмирлар ўртасида тамаки истеъмолини чеклашга доир тавсияларини эълон қилди

🔴 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кейинги йилларда ёшлар ўртасида тамаки маҳсулотлари истеъмоли, хусусан, электрон сегарета чекиш оммалашиб бораётганидан хавотирда.

Ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг ҳар 10 нафардан 9 нафари 18 ёшга тўлмай туриб, ҳатто баъзилари 11 ёшдан чекишни бошлайди. Вояга етмаганлар ўртасида бу иллат кўп ҳолларда мактаб муҳитида авж олаётгани ачинарли.

📊 Яна бир ташвишланарли ҳолат, тамаки тутуни пассив чекувчилар, яъни ён-атрофдаги ўсмирлар ва болалар ҳаётини ҳам заҳарламоқда. Худди шу омил йилига 1,3 миллионга яқин кишининг ўлимига сабаб бўляпти.

📈 Хусусан, дунёдаги болаларнинг ярми тамаки тутуни билан ифлосланган ҳаводан нафас оляпти.

📌 Ваҳоланки, кашандалик олдини олиш мумкин бўлган ўлим ҳолатларининг биринчи сабаби. Мутахассислар XXI асрнинг биринчи ярмида чекиш туфайли яна 450 миллион одам ўлиши мумкинлигини тахмин қиляпти.

🩺 Бунинг энг кенг тарқалган сабаблари саратон, юрак хуружи, инсульт ва сурункали обструктив ўпка касалликларидир.

♨️ Қолаверса, сигаретнинг атроф-муҳитга ҳам зиёни катта. Уларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш йилига 84 миллион тонна карбонат ангидрид (CО2) ҳосил бўлишига олиб келади.

➡️ Шундан келиб чиқиб, ЖССТ аввалроқ ҳукуматларни бундай маҳсулотлар реализацияси ва рекламасини тартибга солишга чақирганди.

‼️ Кеча ташкилот томонидан эълон қилинган янги баёнотда мактабларда тамаки истеъмолини тўлиқ тақиқлаш ва “никотиндан холи муҳит” яратиш юзасидан тавсиялар берилди.

Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇦🇿 Шу йил 2-11 октябрь кунлари мамлакатимизда Ўзбекистон – Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси ўтказилади.

➡️🔴 Унинг доирасида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва ҳудудлардаги етакчи даволаш муассасаларида юқори технологик операциялар, қўшма амалиётлар, маҳорат дарслари, катталар ва болаларда кам инвазив хирургия, офтальмология, онкология ва гинекология каби қатор йўналишлар бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади.

💠 Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, фармацевтика, халқ табобати, тиббий таълим ва илм-фан соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокамалар марказида бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон – Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси соҳа ривожида янги имкониятлар эшигини очиши, шубҳасиз!

Telegram | Facebook