Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
9.87K subscribers
11.7K photos
1.49K videos
10 files
4.56K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вирусли гепатитнинг асосан 6 та — A, B, C, D, E, G каби турлари мавжуд. Улар клиник кечиши ва оқибатлари билан бир-биридан фарқ қилади. Юртимизда эса асосан касалликнинг A, B, C турлари кўп учрайди.

Халқ орасида "сариқ касаллиги" деб ном олинган гепатит А нинг олдини олишда вакцинациянинг ўрни муҳим.

ССВ Матбуот хизматининг юқоридаги видеолавҳасида гепатитга қарши эмланишнинг самаралари ҳақида сўз боради.

Telegram | Facebook
Дорихонада сотилган дори воситаси қайтариб олинмайдими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби" тўғрисидаги низомга мувофиқ:

Дорихоналардан реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар кайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.

Telegram | Facebook
❗️Тошкент вилоятида ўтган олти ойда 350 нафардан ортиқ эгизаклар дунёга келган.

Статистиканинг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида вилоятимизда 34 623 та туғилиш қайд этилган. Шундан 361 нафари эгиз туғилганлар ташкил этади.

Ҳудудлар кесимида энг кўп эгизак чақалоқлар туғилиш кўрсаткичи:

Тошкент вилояти перинатал маркази - 133 нафар
Бекобод шаҳар – 27 нафар
Янгийўл шаҳар – 26 нафар
Олмалиқ шаҳар – 25 нафар
нафарни ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимида энг кам эгизак чақалоқлар туғилиш кўрсаткичи:

Ангрен шаҳар - 4 нафар
Охангарон шаҳар - 4 нафар
Нурафшон шаҳар - 5 нафар
Пискент тумани - 5 нафар

Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар ким ўз саломатлиги учун, аввало, ўзи масъул. Қолаверса, бир шахснинг хатти-ҳаракати бошқалар ҳаёти ва соғлиги учун ҳам хавф туғдирмаслиги зарур!

Бунинг энг муҳим шарти — эҳтиёткорлик! Айниқса, транспорт воситасини бошқариш ва ундан йўловчи сифатида фойдаланишда лоқайдлик ва бепарволикка асло берилиб бўлмайди.

‼️Юқоридаги видеолавҳа бу борада барчамизни огоҳликка чорлайди, деб умид қиламиз.

Telegram | Facebook
#Diqqat #cyberweek

❗️Kibermakonda sodir etiladigan jinoyatlarga qarshi kurashish bo‘yicha Toshkent viloyatida – "Kiber haftalik"

Bugun, 31 iyuldan 6 avgust kuniga qadar Toshkent viloyati hududida kiberjinoyatchilikni oldini olish va aholini kibertahdidlardan ogoh qilishga qaratilgan kiber haftalik (Cyber week) kompleks targ‘ibot-tashviqot tadbirlari o‘tkazilmoqda.

Xususan, "Cyber week" davomida fuqarolarni ogohlikka chorlovchi turli sohalar kesimida tanlovlar, matbuot anjumani va boshqa targ‘ibot tadbirlari o‘tkazilishi rejalashtirilgan.

Tanlov g‘oliblari IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi va hamkorlikdagi tashkilotlar tomonidan qimmatbaho sovg‘alar bilan taqdirlanadi.

Eslatma:
tanlovlarda tibbiyot hodimlari ham aktiv ishtirok etishi mumkin. Barchani "Cyber week"da faol bo‘lishga chaqiramiz.

Telegram | Facebook
❗️ЖССТ: Дунёда сурункали гепатит B га чалинган беморларнинг 90 фоизига ўз вақтида ташхис қўйилмайди

🔬 Гепатит — хавфли касаллик. Сўнгги таҳлилларга кўра, бу дард дунё бўйича йилига миллиондан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда.

🩺 Вирусли гепатитнинг, айниқса, B ва C турларидан касалланиш ҳамда ўлим кўрсаткичлари юқори. Хасталикнинг C турини тўлиқ даволаш мумкин. Аммо бу инфекцияни юқтирганларнинг фақат 21 фоизига ўз вақтида ташхис қўйилиб, атиги 13 фоизи зарур муолажаларни олаётгани ачинарли статистика.

🩸Худди шундай, сурункали гепатит B дан азият чекувчи беморларнинг бор-йўғи 10 фоизи ўз хасталигидан хабардор ва 2 фоизигина зарур дори-дармонларни қабул қилади.

📋 Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТ 2030 йилга бориб, гепатитни камайтириш бўйича янги тавсияларни тақдим этиш ҳаракатида.

👇 Унга кўра, хасталикнинг B ва C турлари билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолатларини камайтириш учун ташкилотга аъзо мамлакатлар қуйидагиларга амал қилиши зарур:

🤰🏻гепатит B га чалинган барча ҳомиладор аёллар даволанишини таъминлаш ва улардан дунёга келган чақалоқларни ушбу хасталик турига қарши эмлаш;

📊 гепатитнинг B ва (ёки) C турларини юқтирган беморларни ташхислаш кўламини 90 фоизга ва бундай инсонларни дори-дармонлар билан таъминлаш қамровини 80 фоизга етказиш;

💉 қон қуйиш, инъекция юбориш хавфсизлигини кафолатловчи илғор амалиётларни жорий этиш.

📉 Шунингдек, болаларни мазкур касалликка қарши оммавий эмлаш орқали гепатит B га чалиниш ҳолатларини камайтириш асосий стратегик мақсадлардан бири.

📌 Умуман, ЖССТ ўз соғлигини қадрлаган ҳар бир инсонга вақти-вақти билан гепатит текширувидан ўтишни, инфекция аниқланса, пайсалга солмай даволанишни ва хасталикнинг B турига қарши эмланишни тавсия қилади.

‼️ Қолаверса, экспертлар хулосасига кўра, спиртли ичимликлардан тийилиш, вазнни меъёрида сақлаш, қон босими ва қондаги қанд миқдорини доимий назорат қилиб бориш ҳам жигарнинг соғломлигини таъминлашга ёрдам беради.

Telegram | Facebook
Диққат, янги акция!

❗️ССВ: Юртимизда нуронийлар бепул соғломлаштирилади

🩺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир янги акцияни эълон қилди. Унга кўра, жорий йил 1 августдан 1 сентябргача юртимизда “Кексалар саломатлиги ойлиги” ташкил этилади.

Бу даврда мамлакатимиздаги нуроний отахон ва онахонлар малакали шифокорлар томонидан ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

Хўш, бундан кўзланган мақсад нима?

🏢 Таъкидлаш лозимки, айни дамда юртимизда 55 ёшдан ошган 3 миллион 200 минг нафарга яқин пенсия ёшидаги нуроний юртдошларимиз умргузаронлик қилмоқда. Уларнинг саломатлигини тиклашда, албатта, ўз вақтида кўрсатиладиган сифатли тиббий хизматнинг ўрни бениҳоя муҳим.

📌 Шу боис ушбу акция давомида тиббий текширув натижаларига мувофиқ аниқланган касалликлар бўйича давлат кўмагида кексаларнинг соғлигини мустаҳкамлаш чоралари кўрилади.

📋 Бунинг учун дастлаб тиббий текширувдан ўтказиладиган нуронийлар рўйхати шакллантирилиб, улар ёши, жинси ва саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга ажратилади.

⚕️Шундан сўнг акцияга жалб қилинган кекса ёшли инсонлар махсус тиббий бригадалар томонидан профилактик ва чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилади.

Тиббий кўриклар якунида:

🏥 ўткир ва сурункали хасталиклар қайд этилган катта ёшли беморлардан бир гуруҳи бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор шароитда, стационар ёрдамга муҳтож қатлам эса туман, шаҳар ҳамда вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволанади;

🔬юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга эҳтиёжи бор кекса ёшли беморларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар тақдим этилади.

🚑 Ўз навбатида, олис ва чекка ҳамда чегара ҳудудларда сайёр тиббий бригадалар томонидан чуқурлаштирилган текширувлар ўтказилади.

‼️ Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан жорий йил мамлакатимиз бўйлаб бир қанча саломатлик ойликлари ташкил этилди.

🔴 Мазкур соғломлаштириш тадбирлари орқали қишлоқ хўжалиги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, ёшлар, мактаб ўқитувчилари ҳамда боғча тарбиячилари тиббий текширувдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича уларнинг саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чоралари кўрилди.

Telegram | Facebook
🏥Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “2022 — 2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги ПҚ-216-сонли қарори ижроси доирасида Тошкент вилояти Тошкент туманидаги Туманлараро перинатал марказлари фаолиятини яхшилаш, репрадуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш мақсадида конфренция ташкил этилди.

🗒Конфренцияни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари И.Э.Баситханова бошчилигида ҳамда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ўринбосари Ф.Н.Рахматуллаева иштирокида ўтказилди.

👩‍⚕️Конфренцияда Вазирликнинг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича бошқарма бошлиғи ҳамда ҳудудий ОваБМҚ бўйича бошлиқ ўринбосарлари, Республика перинатал маркази раҳбари, 14 та ҳудудий перинатал марказлар ва 46 та туманлараро перинатал марказлар раҳбарлари қатнашди.

Ушбу конфренция кўтаринки рухда савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди ҳамда ТПМ фаолияти билан танишдилар.


Telegram | Facebook
#тиббий_кўрик

🏥Ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 1 август куни Пискент тумани Кўп тармоқли марказий поликлиникасида аҳолисининг муаммолари ва ижтимоий аҳволини ўрганиш жараёнида жами фуқаролардан 265 нафар мурожаатлар қайд этилиб, тиббий кўрик ташкиллаштирилди.

🩺Тиббий кўрик жараёнида 140 нафар фуқаролардан турли касалликлар аниқланган. 125 нафар фуқароларда ҳеч қандай касалликлар аниқланмади. Тиббий кўрикларда касаллик аниқланган 129 нафар беморларга амбулатор шароитда даволанишга тавсия берилди, 7 нафар беморларга туманда даволаниш учун йўлланма берилди. 4 нафар бемор Вилоят муассасаларига текширув учун юборилди.

🔶Ушбу кўрикда вилоятдаги барча ихтисослашган марказларнинг тор соха мутахассислари иштирокида УТТ, лаборатория, рентген текширувлари ўтказилди.
 
Telegram | Facebook
#семинар

🏥Бугун, Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида Чирчик шаҳар, Бўстонлиқ ва Кибрай туманлари бош ҳамширалари, кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника, оилавий шифокорлик пункти бош ва катта хамширалари, бирламчи тиббий бригадаларнинг бош дояси, махаллий тренерлар хамда бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасасининг 1та наъмунали, тажрибали ва билимли тиббий биригаданинг оила хамширалари, амалиётчи хамшираси, тиббий бригада дояларига семинар машғулоти ўтказилди.

Telegram | Facebook
🔰ИНСОН САЛОМАТЛИГИ ОЛИЙ КАДРИЯТ!

📌Тошкент вилоятида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлашга қаратилган чора-тадбирлар малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда мутазам равишда ўтказиб келинмокда.

Бўка тумани 10-ОПда тор соха мутахассислари иштирокида бўлиб ўтган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда,Тошкент вилояти Эндокринология диспансери тиббиёт ходимлари томонидан аҳоли эндокринологик кўрикдан ўтказилди. Аҳолидан қондаги қанд миқдори ўлчаниб эндокринологлар томонидан зарур тавсиялар берилди. Эндокринологлар томонидан жами 132 нафар аҳоли кўрилди.

Янгидан аникланганлар:

🔺Қандли диабет 3та,
🔺Диффуз бўқоқ 21та,
🔺Заҳарли бўқоқ 1та,
🔺Тугунли бўқоқ 3та,
🔺Семизлик 16та.

💊Янги аниқланган беморлар "Д"назоратга олиниб, 2 нафарига Республика Эндокринология Марказига йулланма берилди, аниқланган диффуз бўқоқ беморлар, болалар ва ўсмирларга марказлашган тартибда берилган йод препарати-Антиструмин дори воситаси тарқатилди.

Telegram | Facebook