Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.3K subscribers
11.7K photos
1.47K videos
10 files
4.53K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
🔄 Live

#tibbiy_ko‘rik

⚡️⚡️⚡️ Ayni damda Yangiyo‘l shahar tibbiyot birlashmasining oliy toifali shifokorlari ishtirokida "Baxt" MFY hududida joylashgan Sport maktabida shahar aholisi uchun bepul chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘rik o‘tkazilmoqda.

👉 Bizga aʼzo boʻling https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик_сирлари

Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий ва амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали жаррох-онколог У.Қосимов

Онкологик касалликларни этиологияси, турлари, аломатлари тўғристда сўз юритади. Ҳар бир инсон ўз соғлиғига ўзи масьул шундай экан касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олиш осон. Хаста бўлмасдан туриб ҳар бир инсон онколог-шифокорга профилактика учун ҳеч бўлмаганда 1-2 йилда бир марта учраса мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда, инсон саломатлиги билан боғлиқ кўпгина нохуш ҳолатларнинг олди олинади.

Эндоскопия ҳозирги кунда замонавий тиббиётни энг олдинги қаторларида юрган текширув турларига киради дейди Тошкент вилояти бош эндоскопия шифокори А.Абдуҳакимов.

Тўғри овқатланиш рационига эьтибор қаратиш натижасида қанчадан қанча касалликларни олдини олиш тўғрисида сўз юритади Тиббиёт фанлар номзоди онкогинеколог Д.Набиева.

👆Юқоридаги видео
лавҳа айнан шулар ҳақида

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Умумхалқ хайрия ҳашари 18 март куни ўтказилади

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида 2023 йил 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида аввал хабар берилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида ҳамда тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳашар маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#Tibbiy_ko’rik

🏥Nurafshon shahar tibbiyot birlashmasiga qarashli koʻp tarmoqli markaziy poliklinikasi xodimlari tomonidan “Degantepa” MFYda  tibbiy koʻrik oʻtkazildi.

🩺Tibbiy koʻrikda 50 nafar fuqaro koʻrikdan o’tkazilib ulardan 8 nafarida surunkali xolestistit,
-12 nafarida yurak ishemik kasalligi
-4 nafarida arterial gipertenziya,
-7 nafarida ginekologik kasallillar
-3 nafarida kamqonlik aniqlandi.

🔹Shuningdek chilla davridagi chaqaloqlar, yotib qolgan bemorlar va nuroniy onaxonlar holidan xabar olindi.

👉 Bizga aʼzo boʻling https://t.iss.one/tvhssb
#Расмий_муносабат

Тошкент вилояти Бўка туманида тез тиббий ёрдам автомашинасида хўжалик ишлари қилинаётгани кўрсатилган ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат.

🚑 Бўка тумани аҳолиси сонидан келиб чиқиб 8 та умумий профилдаги тез тиббий ёрдам бригадалари, 1 нафар реанимацион тез тиббий ёрдам бригадаси, жами 9 нафар бригада аҳолига туну-кун тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатиб келмоқда.

🔹Тарқалган хабарлардаги 10 235 ZAA давлат рақам белгили 2013 йилда ишлаб чиқарилган Дамас русумли махсус автомашина, Тез тиббий ёрдам автомашинаси эмас, балки Бўка тумани Марказий оилавий поликлиника учун ажратилган “Тиббий хизмат” автомашинаси хисобланади.

🔹Ушбу автомашина аҳолига тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатмайди.

✔️Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 19 декабрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассаларининг автотранспорт воситалари билан таьминлаш меьёрлари ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 330-сонли буйруғи 2-иловаси 3-бандида;

📌“Тиббий хизмат махсус автомашиналаридан тиббиёт муассаларида, поликлиникаларда, туғруқхоналарда, қон хизмати, вазирлик тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида, илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг клиникаларида, суд-тиббиёт экспертиза бюроларида, санаторияларда, СЭОЖСХ ларда ва тизимдаги бошқа муассаларида тиббий хизмат ишларида фойдаланилиши” белгиланган.

 📝Ушбу ҳолатни ўрганиш учун, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилди ҳамда қонун бўзилишига йўл қуйган мутасадди раҳбарлар ва уларнинг ҳодимларига интизомий жазо чоралари кўрилишини маьлум қиламиз.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
❗️Сўнгги икки ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида дунёга келди

📊 Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 141 090 туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 714 тага (3,5%) кўпайган.

🤱Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони:

Самарқанд вилояти – 16 500,
Фарғона вилояти – 15 099,
Қашқадарё вилояти – 14 766,
Сурхондарё вилояти – 13 010,
Андижон вилояти – 12 469,
Тошкент шаҳри – 12 291,
Наманган вилояти – 12 145,
Тошкент вилояти – 11 062,
Бухоро вилояти – 6 612,
Хоразм вилояти – 6 501,
Қорақалпоғистон – 6 436,
Жиззах вилояти – 6 365,
Навоий вилояти – 4 185,
Сирдарё вилояти – 3 649 нафар.

👉 Bizga aʼzo boʻling https://t.iss.one/tvhssb
📌Тошкент вилояти бош эндокринологи ва диспансер тренерлари Л.Сагирова, Г.Алимбаевалар иштирокида Ангрен шаҳрида оилавий шифокорлар ва патронаж ҳамшираларга "Қандли диабет миллий мактаби" бўйича семинар-тренинг ташкил этилди.

❗️Семинарда 11 нафар оилавий шифокор ва 39 нафар патронаж ҳамшираларга кўргазмали қўлланмалар ёрдамида, диабетик беморлар билан ишлаш, уларни уй шароитида назорат қилиш, кимлар ҳавф гуруҳига кириши ва беморларнинг оила аъзоларига касаллик ҳақида тушунча бериш тўғрисида маълумот берилди.

👨‍⚕Семинардан сўнг диспансер мутахассислари томонидан жами 50 нафар оилавий шифокор ва патронаж ҳамширалар скринингдан ўтказилди.

🩸Қонда қанд миқдори текширилди, вазн, бўй ва бел айланалари ўлчанди.
♦️2 нафарида қонда қанд миқдори нормадан юқори,
♦️1 нафар ҳомиладорда тугунли буқоқ ll даража,
♦️4 нафарида семизлик аниқланди.
Уларга эндокринолог томонидан зарур маслаҳат ва тавсия берилиб, лаборатор шароитда қонда глюкоза, холестерин, гормонлар таҳлилини ўтказиш учун йўлланма берилди.

https://t.iss.one/tvhssb