Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
9.92K subscribers
12K photos
1.52K videos
10 files
4.64K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2022 йил 16 декабр кунидаги №04-04701-сонли кўрсатма хати асосида жорий йилнинг 23 декабр куни Вилоят Фтизиатрия-пульмонология марказида ҳудудлардаги фтизиатрлар ва умумий амалиёт шифокорлари учун "Сил касаллиги ва ОИТС патологияли беморларни даволашда замонавий ёндошув" мавзусида ўқув семинар ташкил этилди. Семинарни РФПИАТМ мутахассиси В.Г.Беллосеркович кизиқарли ва интерфаол усулда олиб борди. Ўқув -семинарда вилоят Фтизиатрия-пульмонология маркази координаторлари, ҳудудлардаги фтизиатрлар ва умумий амалиёт шифокорлари билан 30 нафар қатнашчи иштирок этди.
Узб сог сакл081222(в печать).pdf
5.8 MB
Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат Республика Ишчи гуруҳи аъзолари вилоятларда шароити оғир бўлган энг чекка қишлоқларда аҳоли му аммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ўз жойида ҳал этиш бўйича ишларни бошлаган эди.

Таъкидлаш муҳимки, тажриба сифатида илк манзил Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани танланган бўлиб, мазкур тажриба ўзининг ижобий натижаларини бергач, ушбу амалиётни бошқа ҳудудларда ҳам давом эттириш муҳимлиги белгиланди.

Мазкур ҳудуддаги тиббий муаммоларни ҳал килишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов масъул этиб тайинланди. Ўрганишлар самарали кечди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятовнинг шахсан ўзи операция амалиётини бажарди.

Тўлиқ маълумот: Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш газетасининг 2022 йил 8 декабрьдаги №48-сонида.

👉 Бизга аъзо бўлинг
https://t.iss.one/tvhssb
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 20 декабрь куни Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида ҳозирги кунда давлат аппаратида такрорланиш кўплиги, кераксиз штатлар борлиги, марказлашув юқорилигини, оқибатда бугунги мураккаб масалаларга тўғри ечим топиш учун ортиқча вақт, куч ва ресурс сарфланаётганини қайд этган эди.

Шу муносабат Давлатимиз раҳбари ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш, Ҳукумат, вазирликлар ва ҳокимликларнинг иш фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, улар фаолиятининг мезони сифатида фақат ва фақат одамларни рози қилишни белгилаш мақсадида кенг кўламли маъмурий ислоҳотларни илгари сурган эди.

Узоқ тайёргарлик кўрилган ва чуқур таҳлил қилинган ушбу ислоҳотларни ҳаётга жорий этиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз ҳаётида тарихий аҳамиятга эга ҳужжат – “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича қарор имзоланди.

Янги фармон ва қарор билан нималар ўзгаради?

1. Энг аввало, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

- Ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тага қисқартирилмоқда. Бунда, 20 та идора тўлиқ тугатилмоқда;

- барча вазирликларнинг штатлари 30 фоизгача қисқартирилади;

- илғор хорижий тажрибалар асосида давлат бошқаруви идоралари фақат вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекциядан иборат бўлади. Бунда, вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоққа кирувчи қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади.

Facebook|Instagram|Twitter
2. Ҳукуматда амалдаги 8 нафар Бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларидан фақат 4 нафар Бош вазир ўринбосари қолдирилмоқда.

Бош вазир ўринбосари бир вақтнинг ўзида вазир ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгалламайди ҳамда вазирликлар ва бошқа давлат идоралари фаолиятини тўғридан-тўғри бошқармайди.

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида амалдаги 269 та штатдан 120 таси қолади. Бунда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимидан иборат Вазирлар Маҳкамаси аппарати тугатилмоқда.

Унинг ўрнига Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил қилинмоқда.

3. Вазирларнинг сиёсий мақоми, ваколатлари, Президент, парламент ва жамоатчилик олдидаги сиёсий масъулияти ҳамда жавобгарлиги кескин оширилмоқда. Уларнинг соҳага ажратиладиган маблағларни ишлатишдаги мустақиллиги белгиланмоқда.

Шунингдек, ажратилган маблағлар ва умумий штат бирлиги доирасида вазирларга ўз тузилмасини мустақил белгилаш ваколати берилмоқда.

Вазирлар конституциявий мақомидан фойдаланган ҳолда, Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлайдиган тизим жорий этилмоқда. Яъни, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар вазирлар иштирокида муҳокама қилиниб, коллегиал ҳал этилади.

Содда қилиб айтганда, вазирлар:

- янги қарор лойиҳаларини ўзлари ишлаб чиқади;

- қарор лойиҳасининг долзарблиги, ташкилий-молиявий механизмлари ва кутилаётган натижаларини Ҳукумат аъзолари олдида ўзлари ҳимоя қилади.

4. Вазирлик ва идораларнинг функциялари қайта кўриб чиқилиб, бир-бирини такрорлайдиганлари қисқартирилади. Бунда, хусусий секторга ўтказилаётган давлат функциялари камида 3 баробарга кўпайтирилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳар бир вазирликнинг йил давомида эришиши зарур бўлган мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) белгиланади.

Вазирлар ҳар йил бошида ўзининг ўринбосарлари кесимида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, жамоатчиликка тақдим қилади.

Худди шу каби, вазирликларнинг жойлардаги бўлинмалари раҳбарлари ҳам мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича ҳудудий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиб, жамоатчиликка тақдим қилади.

Вазирлар ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг йил якунига қадар ушбу дастурлар ижроси ва мақсадли кўрсаткичларга эришилганлиги юзасидан очиқ ҳисобот бериши белгиланмоқда.

6. Давлат бошқарувида очиқликни таъминлаш, рақамли бошқарув моделига ўтиш мақсадида вазирликларнинг буйруқ ва қарорларини “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

7. Давлат бошқаруви аппаратини сақлаш харажатларини қисқартириш мақсадида вазирликларда:

- масофавий “онлайн қабул”, “виртуал ташриф“ каби замонавий технологияларга асосланган иш услублари кенгайтирилади;

- энергия сарфи босқичма-босқич, шу жумладан тежамкор технологиялар жорий этиш ҳисобига камайтирилади.

Умуман, фармон ва қарор билан республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти ва иш тизимини такомиллаштириш бўйича яна бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
⚡️ Тугатилаётган 12 та давлат бошқаруви органлари рўйхати

◾️
Президент фармонига кўра:

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги – Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ вазифа ва функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, саноатни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги – вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги – вазифа ва функциялари Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда;

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги – вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги – вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази – вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси – вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилмоқда.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Diqqat

❗️TOSHKENT VILOYATI IIBB OGOHLANTIRADI!

Hurmatli ota-onalar, unutmang, Pirotexnika mahsulotlari bolalar oʻyinchogʻi emas, jiddiy xavfdir!

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Док-1 Макс сиропи ўрганиш натижалари: Жиноят аломатлари мавжуд, барча масъуллар ишдан олинди, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди

Самарқанд шаҳрида Док-1 Макс дори воситасини қабул қилиш натижасида болаларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан махсус ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойига чиққан ҳолда хизмат текшируви ўтказилди.

Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt. Ltd” компаниясига тегишли Док-1 Макс таблетка ва сироп дори воситаcи мамлакатимизда 2012 йилдан рўйхатга олиниб, шу йилдан савдога чиқарилган. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги берган маълумотга кўра, ҳар бир дори сериялари текширилиб, уларга мувофиқлик сертификати берилган. Юртимизга ушбу препарат “Quramax Medical” МЧЖ томонидан импорт қилинган.

Текширув жараёнида мамлакатимизда ўткир респиратор касалликларга чалинган 21 нафар боланинг 18 нафарида Док-1 Макс сиропини ичиш натижасида ўлим ҳолати аниқланди.

Вафот этган болалар стационар даволанишга келгунига қадар ушбу препаратни уй шароитида бошқа дорилар билан бирга, 2-7 кун давомида, кунига 3-4 маҳал 2,5-5 миллилитргача қабул қилган. Табиийки, бу болага меъёридан анча ортиқ миқдор ҳисобланади.

Барча болаларга препарат шифокорлар рецептисиз берилган. Дори воситаси таркибидаги асосий модда парацетамол бўлгани учун Док-1 Макс сиропи ота-оналар томонидан мустақил ёки дорихона сотувчиларининг тавсияси билан шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган.
Бу эса беморларнинг аҳволи янада ёмонлашишига сабаб бўлган.

Ваҳоланки, парацетамол фақат тана ҳарорати 38-38,5 даражадан юқори бўлгандагина кунига 1 ёки 2 марта 1 ёшгача болага 100-125 миллиграмм, 1 ёшдан 3 ёшгача 200 миллиграмм, 3 ёшдан 5 ёшгача болаларга эса 250 миллиграмм дозада берилиши керак. Тана ҳарорати меъёрида бўлганда ушбу дори воситасини истеъмол қилиш қатъиян ман этилади.

Бундан ташқари, олиб борилган дастлабки лаборатор ўрганишлар Док-1 Макс сиропининг ушбу серияси таркибида этиленгликоль мавжудлигини ҳам кўрсатди. Ушбу модда заҳарли бўлиб, тахминан 1-2 мл/кг 95 фоиз концентрланган эритмаси бемор саломатлигида жиддий ўзгаришларни, яъни қусиш, хушдан кетиш, тутқаноқ, юрак-қон томир тизимидаги муаммолар ва ўткир буйрак етишмовчилигини келтириб чиқаради.

Вазирлик ишчи гуруҳи ўрганиш давомида аниқланган барча қонунбузилиш ҳолатлари эътиборга олиниб, хизмат вазифасига лоқайд ва беэътибор муносабатда бўлгани, болалар ўлими таҳлилини ўз вақтида юритмагани ва керакли чораларни кўрмагани учун 7 нафар масъул ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва қатор мутахассисларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Айни пайтда Док-1 Макс таблетка ва сироп дори воситалари юртимиздаги барча дорихоналар савдосидан ўрнатилган тартибда қайтариб олинган. Ўрганиш материаллари асосида аниқланган камчиликлар, тиббиёт ходимларининг масъулияти масаласи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида Ҳайъат йиғилишида кўриб чиқилади.

Шу ўринда вазирлик ота-оналардан фарзандлари саломатлигига бефарқ бўлмасликларини, дорихоналардан фақат шифокор рецепти билангина дори воситаларини харид қилишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👉 Бизга аъзо бўлинг
https://t.iss.one/tvhssb
🔰Қонунчиликка кўра 2023 йил 1 январдан:

🔹наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувлар наркология диспансерларининг ўзида, зарур ҳолларда бошқа муассасаларда амалга оширилади;

🔹наркология диспансерларидаги мавжуд койкалар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида олиш имконияти яратилади.

➡️ Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг амбулатор ва стационар бўлимларида тиббий психолог ёки психотерапевт лавозимлари жорий этилади.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#Жараён

Хабарингиз бор Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятовнинг шахсан ўзи Оққўрғон туманида жарроҳлик амалиётини бажарган эди.

Оққўрғон тумани Маданият МФЙда яшовчи Мадрайим Эгамбердиев 7 йилдан буён бош соҳасидаги ўсмасимон ҳосилалардан қийналиб келар ва Оққўрғон тумани тиббиёт бирлашмасида беморннинг бош соҳасидаги уч дона ўсмасимон ҳосилаларни вазирнинг биринчи ўринбосари жарроҳлик йўли билан олиб ташлаган эди.

Отахоннинг мураккаб жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолати хақида батафсил видеолавҳада.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев видеомурожаат орқали Док-1 Макс дори воситасини ичиш натижасида дунёда кўз юмган 18 нафар боланинг ота-оналари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Шу билан бирга, мазкур ишга алоқадор бўлган ва хатоликка йўл қўйган барча айбдорлар жавобгарликка тортилиши ҳамда ҳеч ким билан муроса қилинмаслигини маълум қилди.

👉 Бизга аъзо бўлинг
https://t.iss.one/tvhssb
#hokimiyat_hujjatlari

Tuman tibbiyot birlashmasiga qarashli boʻlgan bino qon quyish stansiyasiga qayta ixtisoslashtiriladi

🌐
BATAFSIL

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
⚡️Ўзбекистонда 20 га яқин боланинг ўлимига сабаб бўлган «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарувчи Ҳиндистоннинг Marion Biotech Pvt. Ltd компанияси раҳбари Хасан Ризо мазкур сиропларни ишлаб чиқариш тўхтатилганини маълум қилди.

«Ўлим ҳолатларидан афсусдамиз, ҳукумат тергов ўтказмоқда. Унинг натижаларидан келиб чиқиб, тегишли чораларни кўрамиз. Намуналар олинган. Ушбу маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилган, қолган жараёнлар давом этмоқда», — дейди Хасан Ризо ANI нашрига берган интервьюсида.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
⚡️ Амрилло Иноятов Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди.

А. Иноятов 1979 йилда туғилган. 2001 йил Бухоро давлат тиббиёт институтини, 2005 йилда Тошкент тиббиёт академиясида “Болалар юз-жағ жарроҳлиги” мутахассислиги бўйича аспирантурани тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Бухоро давлат тиббиёт институти илмий-текшириш лабораториясида бошлаган. 2006-2014 йилларда ушбу институтнинг “Хирургик стоматология” кафедраси ассистенти, мазкур кафедра мудири, Стоматология факультети декани вазифаларида ишлаган.

2014-2020 йилларда Тошкент давлат стоматология институти Бухоро филиалининг Стоматология факультети декани, ушбу филиал директори, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори сифатида фаолият кўрсатган.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Амрилло Иноятов 2020 йил 3 ноябрдан буён Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram