Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.3K subscribers
12.5K photos
1.61K videos
10 files
4.85K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

Туман марказий касалхонасида Гемодиалез бўлими ўз фаолиятини бошлади

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиалез ёрдами кўрсатилиши самарадорлигини ошириш чора тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-3846 сон қарори ижросини ҳамда нефрологик касалликлардан азоб чекаётган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида, Юқори Чирчиқ тумани марказий касалхонаси қошида Гемодиалез бўлими фаолияти йўлга қўйилди.

Бугун ушбу бўлимнинг очилиш маросимида Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи Т.Арзиқулов, туман ҳокими У. Атемов сўз олиб барча беморларга, юқори технологик тиббий ёрдамга муҳтож инсонларга ҳайрли бўлишини тиладилар.

📊Бугунги кунга қадар туман ҳокими У.Атемов ташаббуси билан тиббиёт бирлашмасининг Экстрокорпиал Детоксикация бўлими очилиши учун мебел, тиббий жиҳозлар, узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида генератор, 10 та UPS, тиббий жиҳозлар, 6 та 458 млн. сўмлик комплект гемодиалез аппарати келтирилди.

📣Ушбу бўлимнинг очилиши муносабати билан Юқори Чирчиқ ҳамда Паркент туманида яшовчи буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморларига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оққўрғон тумани. Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OHANGARON TUMANI. TIBBIYOTDAGI ISLOHOTLAR INSON QADRI UCHUN.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш тизимида 2022 йил сарҳисоби ва 2023 йил учун режалар ҳақида Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш Бошқармаси бошлиғи Т.Арзикуловнинг аҳолига мурожаати.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш Бошқармаси бошлиғи Т.Арзикуловнинг Янги йил табриги.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
👏4👍2👎1
❗️ССВ: “Р/500” ёзувли парацетамол таркибида вирус мавжудлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда фуқаролар қадоғида “Р/500” ёзуви бўлган парацетамол таблеткасини қабул қилишдан сақланишлари, чунки ушбу дори таркибида вирус мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур маълумотлар ҳақиқатга зид эканлигини таъкидлаш баробарида, юртдошларимиздан ҳар бир дори воситаси, хусусан, парацетамол таблеткасини ҳам шифокор тавсияси асосида, тегишли кўрсатма бўлгандагина қабул қилиш лозимлигини эслатиб ўтади.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
👍1👏1
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Танқидий-таҳлилий руҳда давом этаётган ушбу тадбирда вазирлик марказий аппарати ходимлари, республика даволаш-профилактика муассасалари, ҳудудий бошқармалар ва тиббиёт бирлашмалари ҳамда соҳага тааллуқли олий ўқув юртлари масъуллари иштирок этмоқда.

Ҳайъат йиғилишини Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов олиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👉 Бизга аъзо бўлинг
https://t.iss.one/tvhssb
👍2
Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири:

— Раҳбар кабинетда ўтириши, ишга келиб кетиши ёки қайсидир масала билан югуриб юриши мумкин, лекин тизимли муаммони ҳал қила олмаса ёки натижа кўрсатмаса, бундай раҳбарнинг кимга кераги бор?!

Бу гап, аввало, вазирликнинг ўзига ҳам тегишли.

Вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва туман тиббиёт бирлашмалари, ихтисослаштирилган марказлар, вилоят муассасалари раҳбарлари ишни тўғри ташкил қилмаганликлари учун бугун пастда иш кетмаяпти.

Ҳар бир раҳбар ўзгаришни ўзидан бошлаши керак. Ўзини тўғриламаса, ишга янгича ёндашмаса, ташаббус ва фаолликни ўзидан бошламаса, бугун талаб этилаётган натижани кўрсата олмайди.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#онлайн

"Республика ихтисослаштирилган марказларининг 1140 нафар мутахассисларини сафарбар қилиш орқали ҳудудларда жигар, қон-томир, қорин, кўкрак қафаси, трансплантология, микрохирургия, реконструктив ва пластик жарроҳлик амалиётлари кенг жорий этилади.

Буйрак трансплантацияси амалиёти жорий йилдаги 300 тадан 500 тага, жигар трансплантацияси 20 тадан 50 тага оширилади.

Ҳудудларда жорий йилда камида 15 минг нафар беморларга юқори технологияли амалиётларни қўллаш билан ёрдам беришни режалаштирдик.

Бунда, юрак туғма нуқсонли беморларга 2500 та окклюдер имплантацияси, 1700 та лапароскопия, 1600 та эндоваскуляр ҳамда шунтлаш, стентлаш, ангиография ва коронарография каби амалиётлар ўтказилади..."

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#онлайн

"Малака тоифасини беришда, инсон омили аралашмайдиган, шаффоф, 3 босқичли янги тизим жорий этилади.

Таълим йўналишидаги бюрократик тўсиқларга барҳам берилади.

Жумладан:

📌
Методик қўлланмалар, монографиялар, услубий қўлланмалар, илмий ишларга хулосалар беришни вазирлик томонидан тасдиқлаш тизими бекор қилиниб, барча ваколатлар эндиликда ОТМлар ва ихтисослаштирилган марказлар томонидан амалга оширилади.

📌Бундан ташқари, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб, малака тоифаси олиш бўйича тақдим этиладиган ҳужжатлари Давлат хизматлари марказлари орқали фақат электрон шаклда қабул қилиш тартиби жорий этилади.

📌Малака тоифа сертификатлари QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади.

📌Кейинги йилдан бошлаб фармацевтика ва тиббиёт ходимлари фаолиятини босқичма-босқич лицензиялашга ўтамиз.
.."

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
#Ўрганиш

Оҳангарон шаҳар 4-сектор ҳудудидаги дорихоналарда шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан аҳоли орасида шифокор кўрсатмасисиз дори-дармонларни истеъмол қилмаслик, хавфли-тақиқланган дори-дармонларни истеъмол қилиш мумкин эмаслиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

👉 Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb
👍1