Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.5K subscribers
11.7K photos
1.47K videos
10 files
4.52K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.iss.one/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
М У Н О С А Б А Т
-------------------------------
Янгийўл шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида беморлар учун шароитлар яратилмагани, палаталарда конденционерлар йўқлигидан @yangiyolliklar телеграм каналига мурожаат қилинган энди.
Ушбу мурожаат юзасидан Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси рахбарияти туман хокимлиги телеграмм канали оркали шундай муносабат билдиради. Таькидланишича, туман тиббиёт бирлашмаси қошида 2021 йил 17 июль куни юқумли касалликлар бўлими негизида “Covid-19” касаллигини даволашга мўлжалланган шифохона очилганлиги муносабати билан 4 та қаватга 8 дона кондиционерлар ўрнатилган. Беморларга керакли шарт-шароитлар яратилди. Юкоридаги расмлар мазкур юкумли касалликлар булимидан олинган.
Тошкент вилояти Согликни Саклаш бошкармаси матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сигарет чекиш нима биласизми? Тингланг ва хулоса чикаринг!
Коронавирусинфоуз телеграм сайтининг маълумотига кура, Август ойидан Ўзбекистонда коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси ишлаб чиқарилади. Вакцина биринчи босқичда ойига 10 млн доза, кейинчалик йилига 200 млн дозага қадар ишлаб чиқарилиши мумкин.
БИЛАСИЗМИ?
ОЛМА - ЎПКA ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИ

🍎 Агар пишириб ейилса, қуруқ йўталга дармон бўлади.

🍏 Нордон олмани хамир орасига ўраб, оловда пишириб истеъмол қилинса, қон аралаш ичкетарни тўхтатади.

🍎 Сил ва тананинг озиб кетишига дармон бўлади.

🍏 Олма қоқини туйиб анор суви билан ейилса, ошқозонга қувват бағишлайди, сафроли ичкетарни боғлайди ва қайт қилишни бартараф этади.

🍎 Олма гипертония (қон босими меъёридан ошиши) хасталигида ижобий самара беради.

🍏 Ширин олма сурункали қулунж (колит, йўғон ичак яллиғланиши) га мубтало бўлган кишиларга фойдалидир.

🍎 Олма пешоб ҳайдовчи таъсирга ҳам эга. Шу хосияти билан у танадан щавель кислотасини чиқаришда фойда қилади. Шу боис, узоқ вақт мобайнида олмани истеъмол қилиш (пўстини ажратмай) подагра ва пешоб-тош хасталикларда шифо ато этади.
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
Азизлар, бир ўйлаб кўринг...
Ва фикр килинг...
-------------------------------
Уйим-жойим, болам-чақам, ўқиш, иш деб елиб югурамиз.

Соғлиққа умуман вақт йўқ!!!

Юрибманку, деб соғлигимиз йўқолганда ҳамма нарса қилишга тайёр бўламиз.

Чет эл касалхоналари ҳам қолмайди..

Қаерда энг зўр шифокорни эшитсак, чопамиз...

Лекин, афсус, вақт ўтган бўлади!!!

Сизга яшаш учун озгина муддат қолганини айтишади.

Ортга қарайсиз...

Шунча елиб югурганингиз, ҳамма учун яхши кўриниб, куйиб, пишганингизнинг ҳаммаси шу ондаёқ кўз ўнгигиздан бирма-бир ўтади ва сиз ўзингизга нима учун айнан мен, деб кўксингизга урасиз...

Ҳа, нима учун????

Чунки сиз ўзингиздаги омонат бўлган тана аъзоларингизни авайламадингиз!!!

Вақтида сув ичмадингиз, вақтида уларни тозаламадингиз, ҳар хил баҳоналарни рўкач қилдингиз.

Энди энг ачинарлиси, бу ҳолатда ҳамманинг тинчи йўқолади...

Сизга бирор нарса бўлса, энг қийналган инсонлар
сизнинг ота-онангиз, фарзандларингиз...

Уларнинг кўнгли чўкади...

Кўзида на қувончи бўлади, на ҳаётнинг маъноси қолади.

Ахир у эндигина ҳаёт қувончларидан баҳраманд бўлаётган эди...

Уларнинг айби нима???

Ахир айбдор ўзингизку!!!

Шунинг учун оёғингиз юрганда, тана аъзоларингиз ишлаб турганда уларни авайлаб асранг!!!

Танангиз аъзоларини қанча яхши кўрсангиз, улар сизга беминнат 100 йиллар давомида хизмат қилиб беради.

Ҳаммангизга мустаҳкам соғлиқ тилайман!!!

Чунки соғлиқдан бошқа
бойлик йўқлигини мендан ҳам яхши биласизлар.

СИЗНИНГ СОҒЛИГИНГИЗ ОИЛАНГИЗ, ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ, ЯКИНЛАРИНГИЗ БАХТИ!!!

ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ САЛОМАТЛИГИ СИЗНИНГ БАХТИНГИЗ!!!
БИЛАСИЗМИ - СУВ БОШ ОҒРИҒИНИ ТЎХТАТАДИ
Бош оғриққа қарши инсон одатда таблеткалардан фойдаланади.
Лекин кўп ҳолларда сув ҳам самарали восита бўлиши мумкин.
Сувсизлик туфайли пайдо бўлган чарчоқ бош айланиши ва бош оғриғини чақириши мумкин.
Сув ичмасангиз бош мияга кислород етиб бориши қийинлашади.
​Согликни Саклаш Вазирлиги нинг маълумоти: -АНТИБИОТИКЛАРНИ ШИФОКОР РЕЦЕПТИСИЗ СОТИШ ҚОНУН БИЛАН ТАҚИҚЛАНАДИ

Кейинги пайтларда кўпчилик одамлар ўпка яллиғланиши жараёнларида, тана ҳарорати кўтарилганда ва бошқа касалликларда билиб-билмай, антибиотиклардан фойдаланишни одатга айлантирди. Айниқса, бугун коронавирусга чалинган юртдошларимиз орасида ўзбошимчалик билан антибиотик ва гормон олиш ҳолатлари жуда кўп кузатилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, бунга нафақат уларнинг етарли тиббий билимга эга эмаслиги, балки айрим ҳолларда дорихона эгаларининг ушбу дори воситалари билан савдо қилиш бўйича юртимизда белгиланган тартиб-қоидаларни четлаб ўтаётгани ҳам сабаб бўлмоқда.

ССВ Матбуот хизмати ушбу мавзу юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳаббат ИБРАГИМОВАга бир неча саволлар билан мурожаат қилди.

— Маълумки, антибиотиклар тиббиётда энг кўп тайинланувчи ва унинг қарийб барча соҳаларида қўлланилувчи дори воситаси саналади, — дейди М.ИБРАГИМОВА. — Бироқ улардан нотўғри фойдаланиш жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Жумладан, кейинги пайтларда антибиотикларни палапартиш ишлатиш натижасида касалликка сабаб бўлувчи бактерияларнинг препаратларга чидамлилиги ортиб бормоқда. Биргина мисол, бундан 15-20 йил илгари пенициллин кўплаб бактериологик касалликларга қарши самарали восита ҳисобланган бўлса, ҳозирга келиб, бу бактериялар мазкур антибиотикни “писанд” қилмаяпти.

Қолаверса, бугун мамлакатимизда баъзи беморлар ушбу дори воситасидан вирусли касалликлар, хусусан, “COVID-19” инфекциясини даволашда ўзбошимчалик билан фойдаланаётгани, уларнинг аҳволини янада оғирлаштириб, айрим ҳолларда ўлимга ҳам сабаб бўлмоқда.

— Антибиотиклардан ўзбошимчалик билан фойдаланишни олдини олишда юртимиз дорихоналарида ушбу воситанинг чакана савдосини белгиланган талабларга мувофиқ ҳолда ташкил этиш қанчалик муҳим?

— Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз қонунчилигига кўра, антибиотикларни шифокор рецептисиз бериш тақиқланади. Жумладан, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ, дори воситаларини рецепт билан (антибиотиклар шулар жумласидан) дорихоналардан чакана реализация қилиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган қоидаларга асосан амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, бу каби дори препаратларини дорихоналарда сотиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклдаги рецептлар бўйича ёки тасдиқланган Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхатига кўра рецептсиз амалга оширилади. Қолаверса, Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги тегишли Қарорига кўра, тиббиёт ташкилотларида мулкчилик ва идоравий мансублигидан қатъи назар, беморга рецептсиз рецепт бўйича бериладиган дори воситаларни буюриш тақиқланади.

— Бу тартибга амал қилмаганларга қандай қонуний чоралар кўрилади?

— Мамлакатимизда дорихона ходими рецепт билан бериладиган дори воситасини рецептсиз сотганлиги учун қонуний жавобгарлик белгиланган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1651-моддаси (дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 1863-моддасига (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) кўра, бундай шахслар тегишли жавобгарликка тортилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сонли қарорига асосан ушбу қонунбузарликни дорихона мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) амалга оширса, бу ҳолат лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланиб, лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келади.
М У Н О С А Б А Т
-------------------------
🔰Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан бирлашмага карашли туғруқ бўлимида дунёга келган чақалоқларга маълумотнома берилмаётгани ҳақидаги мурожаат ўрганилди, дейилади Охангарон шахар хокимлиги телеграмм каналида билдирилган муносабатда. Унда таькидланишича, жорий йилда Охангарон тиббиёт бирлашмаси туман ва шаҳар миқёсида бўлинганлиги, туғилиш ва ўлимни рўйхатга олиш электрон базаси "УзМедИнфо" туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобида бўлганлиги сабабли, шаҳар тиббиёт бирлашмасида 30 июндан бошлаб платформа ишдан чиқди.
🔹Ҳозирда Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида, туғилиш ва ўлимни рўйхатга олиш учун берилган платформа ишга тушди ва кечиктирилган маълумотномалар (метрка) тез орада ўз эгаларига тақдим этилади. Юзага келган ноқулайликлар учун Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси беморлардан узр сўрайди, дейилади муносабатда.
Тошкент вилояти Согликни Саклаш бошкармаси матбуот хизмати
❗️ Согликни Саклаш Вазирлиги Матбуот Хизматининг хабарига кура, кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 843 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 556 нафарга етди, 8 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 27 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 126627 (+843) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌80 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌21 нафари Андижон вилоятида,
📌21 нафари Бухоро вилоятида,
📌89 нафари Жиззах вилоятида,
📌24 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌18 нафари Навоий вилоятида,
📌31 нафари Наманган вилоятида,
📌85 нафари Самарқанд вилоятида,
📌27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌95 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌75 нафари Фарғона вилоятида,
📌56 нафари Хоразм вилоятида,
📌98 нафари Тошкент вилоятида,
📌123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 556 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 75 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 19 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 95 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
🔹Навоий вилоятида 20 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 158 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 31 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 96 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 56 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 40 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 68 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 121145 (+825) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 853 нафарни ташкил қилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу видеолавха Янгийул тумани хокимлиги телеграмм каналида эълон килинди
---------------------------
Сизнинг эшигингизни қоқган ковид касаллигини вакцина билан енгинг. Марра сизники!
Таклифсиз келган ковид касаллигининг оғир нуқтасини енгиб, бугун ўз иш фаолиятини бошлаган туман ҳокими халқнинг дарду ташвишлари сари отланди.
Туман Тиббиёт бирлашмасида ковидга ихтисослашган шифохонага бориб, энг оғир аҳволдаги беморлар холидан хабар олди.
Беморларга ва туну кун хизмат олиб бораётган шифокорларга зарурий барча шароитларни яратиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди.
Туманда фаолият олиб бораётган шифокорлар билан учрашиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида тегишли тартибда топшириқлар берилди ва назоратга олинди.
ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИГА КЎРА, ДАВОЛАНИШ УЧУН ОРДЕР БЕРИШ ТИЗИМИ ТЎЛИҚ РАҚАМЛАШТИРИЛАДИ

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Мазкур қарорда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда ошкоралик, адолатлилик ва шаффофлик тамойиллари асосида замонавий талабларга жавоб берадиган самарали хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш, ордер бериш механизмини такомиллаштириш ва тўлиқ рақамлаштириш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ИМТИЁЗЛИ ДАВОЛАНИШНИНГ ШАФФОФ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланди.

Унга кўра, жорий йил 1 октябрдан бошлаб, юртимиздаги 13 та ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасаси ва Болалар миллий тиббиёт марказига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинади ва молиялаштиришнинг янги механизми асосида уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилади.

Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ихтисослаштирилган муассасаларга даволанишга йўллашда:

📌 касалликнинг оғирлиги даражасидан келиб чиқиб ахборот тизими орқали навбатда туришнинг шаффоф механизмлари татбиқ этилади;

📌кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар тоифасига кирувчи фуқаролар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига мувофиқ аниқланади;

📌беморларга ўзларининг сўровлари, мурожаатлари ҳамда навбати ҳақидаги ахборотни реал вақт режимида олиш имконияти таъминланади;

📌беморларга, уларнинг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма берилади;

📌йўлланма ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантирилади ва давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббий хизматлар олиш ҳуқуқини беради;

📌бемор, даволанганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси даволаган муассасага базавий нархлар доирасида беморга кўрсатилган тиббий хизматларни асословчи ҳужжатларга мувофиқ, сарфланган маблағни Давлат бюджети ҳисобидан ўтказиб беради.

Қарорга мувофиқ, амалдаги ордер бериш тартибига асосан расмийлаштирилган ордерлардан 2022 йилнинг 1 январига қадар фойдаланиш белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ИМТИЁЗЛИ ТОИФАГА КИРУВЧИ БЕМОРЛАР НОДАВЛАТ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА ҲАМ БЕПУЛ ДАВОЛАНАДИ

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра:

📌2021 йил 1 ноябрдан бошлаб,
республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва урология;

📌2022 йил 1 январдан
кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология
илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилади.

Ушбу янги тизим орқали имтиёзли тоифага кирувчи шахслар тиббий хизмат кўрсатадиган Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартномаси мавжуд давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотларини ўз хоҳишига кўра эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек:

📌имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талаблар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади;

📌нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тузиладиган шартнома асосида базавий нархлардан келиб чиқиб, амалга оширилади.

Бундан ташқари, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатилган тиббий хизматлар сифатини баҳолаш ҳамда уларнинг тасдиқланган стандартларга мувофиқлигини, ажратилган маблағлар самарадорлиги ва натижадорлигини назорат қилиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ОЛИЙ ТИББИЙ ТАЪЛИМДА ОНКОЛОГИЯ СОҲАСИ БЎЙИЧА ТОР МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАНАДИ

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида тиббиёт соҳасига етук ва малакали кадрлар етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, мазкур қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун олий тиббий таълим муассасалари магистратураси ва клиник ординатурасида тор соҳа мутахассислари тайёрланади.

Шу билан бирга, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази томонидан ўрта тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш тизими яратилади.

Бундан ташқари, Корея Республикасининг етакчи илмий ва тиббиёт марказлари билан ҳамкорликда онкология, гематология, радиология, клиник иммунология, юқори технологик трансфузиология, лаборатория ва бошқа йўналишлар бўйича кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўлга қўйилади.

Яна бир янгилик шуки, 2021 йил 1 августдан бошлаб, онкология, онкогематология ва гематология муассасаларининг паллиатив ёрдам кўрсатиш бўлимлари шифокорлари, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун ўта хавфли шароитлари учун 25 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
46 ТА ТУҒРУҚ БЎЛИМЛАРИ НЕГИЗИДА ТУМАНЛАРАРО ПЕРИНАТАЛ МАРКАЗЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 январдан бошлаб, босқичма-босқич туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғруқ бўлимлари негизида туманлараро перинатал марказлари ташкил этилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ:

📌оналар, янги туғилган чақалоқлар ва болалар учун ҳудудларда самарали перинатал, неонатал ва педиатрик хизматларни олиш имкониятини яратиш;

📌минтақавий перинатал марказларни такомиллаштириш ва 3-даражали акушерлик муассасаларини белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозлаш белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЯГОНА ҚИСҚА РАҚАМЛИ “ТЕЗКОР АЛОҚА” ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органларида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга республика миқёсида тиббий хизматларни кўрсатиш, уларнинг мурожаатларини қабул қилиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этишга мўлжалланган ягона қисқа рақамли бепул “тезкор алоқа” тизими йўлга қўйилади.

Шунингдек, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари биноларида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ихтисослаштирилган муассасаларнинг расмий веб-сайтларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг ҳажмлари, ихтисослаштирилган бепул тиббий ёрдамни кўрсатиш шартлари ва тартиби тўғрисидаги маълумотлар жойлаштириб борилади.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб ихтисослаштирилган муассасаларнинг расмий веб-сайтларида бўлимлар кесимида мавжуд ўринлар сони, шу жумладан бўш ўринлар сони, кўрсатиладиган тиббий хизматлар турлари ва нархлари жойлаштирилади ва мунтазам янгиланиб турилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​​​Президент Шавкат Мирзиёев видеоселекторда Ўзбекистондаги эпидемиологик ҳолат мураккаблашганига тўхталиб, вакцинацияни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

«Мен жаҳоннинг етакчи олимлари тадқиқотлари билан қизиқдим: коронавирус пандемияси 10 йил давом этиши тахмин қилинмоқда. Биз энди бу вирус билан яшашни ўрганишимиз зарур.

Афсуски, касаллик тарқалиши яна кучайиб кетди. Вазият мураккаб, бундай вазиятда эса асосий чора - вакцинацияни кучайтириш. 3 млн доза Moderna вакцинасини 4 августда эмас, эртароқ олиб келяпмиз. Ўзимизда «Спутник» вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз.

Энди фаол эмланиш зарур. Мени ҳайрон қолдираётгани зиёли одамлар ҳам вакцина олишдан қайтаришяпти. Халқимиз саломатлигини сақлаш учун барча чораларни кўрамиз», деди Президент.

Давлат раҳбари ҳукумат ҳар бир фуқаро ҳаёти учун курашишда ва бунинг учун зарур воситаларни йўналтиришда давом этишини таъкидлаб, фуқаролар ўз ҳаётлари ва саломатликлари учун масъул эканликларини яна бир бор эслатиб ўтган.

«Вакцина олганлар шифохонадан тўрт кунда чиқяпти, эмланмаганларга эса жуда оғир бўляпти. Ҳа, вакцина олгандан кейин касалланиш мумкин, лекин касаллик енгил формада кечяпти», дея қайд этган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX дастури орқали ажратилган Moderna вакцинасининг 3 миллион дозаси 29 июл куни махсус рейс билан Ўзбекистонга етказилиши кутилмоқда.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi