TUPROQSIFATTAHLIL DUK
804 subscribers
10.7K photos
1.69K videos
103 files
8.33K links
“ТУПРОҚ ТАРКИБИ ВА РЕПОЗИТОРИЙСИ, СИФАТИ ТАҲЛИЛ МАРКАЗИ” давлат унитар корхонасининг расмий телеграм канали.
Download Telegram
#Янгиликлар

🌿Ўрта Чирчиқ туманида куз-қиш мавсумида ҳам қорамолга емиш етиштирилаяпти. Бунинг учун махсус контейнерларда гидропоника усулида арпа ва буғдой ўстирилади.

Гидропоника
усулида қорамолга емиш етиштирилади
Бу сувли озуқа уй жониворлар учун махсус тайёрланади.
Қаранг, унда қанча оқсил бор. Бу ҳаммаси силосли сомон ўрнини босади. Сигир ўтлоқда ўтлаб юргани билан баробар. Шунинг учун сут ҳам 20 фоизга кўпаяди.

Батафсил: https://bit.ly/3nUwQlo

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Қарорлар #Янгиликлар

Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и
______

О мерах по расширению масштаба научных исследований о выращивании и переработке лекарственных растений, развитии налаживания их семеноводства

Постановление Президента Республики Узбекистан

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

📍Ўзбекистонда Ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилади

Шавкат Мирзиёевнинг “Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий таҳлил тизимларида давлат бошқарувини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Батафсил бу ерда ўқинг: 👉 https://bit.ly/37gQL7q

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

🌸Ўзбекистонда жорий йилда қанча пахта ҳосили йиғиб олинди?

Республикада жорий йилда 1 млн 34 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 3 млн 82 минг тонна ёки белгиланган ялпи ҳосилга нисбатан 99,4 фоиз пахта хомашёси тайёрланди.

Фарғона 107,7 %
Хоразмда 106,7 %
Андижонда 106,6 %
Наманганда 105,1%
Тошкентда 104,4 %
Самарқандда 103,6%
Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоийда 102,7 %
Жиззахда 100,7 %
Қашқадарёда 95,8 %
Сирдарёда 93,5 %
Бухорода 89,1 %
Сурхондарёда 82,3 % пахта ҳосили териб олинди.

⚡️Пахта етиштирувчи 136 та тумандан пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этган 104 таси, 97 та пахта-тўқимачилик кластеридан 78 таси, 11 та пахта кооперациясидан 8 таси ҳамда 29 минг та фермер хўжаликларидан 23,0 минг таси шартномани ортиғи билан бажарди.

Республикада ҳар гектар пахта майдонида ўртача ҳосилдорлик 29,8 центнерни (шартнома 30,0 ц/га) ташкил қилди.

Жорий йилда фаолият юритган 97 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 927 минг гектар майдондан 2 млн 794 тонна (30,1 ц/га) ва 11 та кооперациялар томонидан 106,6 гектар майдондан 288 минг тонна (27,0 ц/га) пахта хомашёси етиштирилди.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

🌾Cурхондарё вилоятида 623,2 минг тонна дон маҳсулотлари етиштирилган

Сурхондарё вилоят статистика бошқармаси маълумотига кўра, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан дон етиштириш 10,3 фоизга ошган.

Ишлаб чиқарилган дон маҳсулотларининг
🔹74,6 фоизи фермер хўжаликлари;
🔹12,0 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар;
🔹13,4 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳисобига тўғри келган.

🟢 Ҳудудлар бўйича Музработ тумани энг юқори кўрсаткични қайд этиб, унинг ҳиссаси 95,6 минг тоннани ташкил этган.

Манба: kun.uz

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

📍Қишлоқ хўжалиги вазири: Ўзбeкистоннинг саккизта вилоятида агрологистика марказлари Франциянинг Rungis Semmaris компанияси иштирокида ташкил этилади ва ишга туширилади

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Франциянинг Rungis Semmaris (Ранжис Саммарис) компанияси ўртасида ҳадли битим 2020 йил 9 декабрь куни Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида онлайн тарзда имзоланди.

Rungis Semmaris компаниясининг иштироки билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда ягона бўлган, юқори халқаро стандартларга мувофиқ саккизта йирик агрологистика марказлар тармоғини яратиш ва бошқариш лойиҳаси амалга оширишни режалаштирмоқда.

Батафсил бу ерда ўқинг👉🏻https://bit.ly/3gKCzYH

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

💧Сув тежамкорлиги муҳим вазифа

📉Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини ҳамда ерни лазерли ускуна ёрдамида текислаган ҳолда дискретли суғориш усулини жорий қилиш суръатини беш баробарга оширилади:
2021 йилда 230 минг гектар майдонда мазкур технологияларни жорий қилиш ҳамда суғориладиган 200 минг гектар майдонларни лазерли ускуна ёрдамида текислаш орқали сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширилади.

2021 йил якунига қадар республика бўйича қуйидагилар:

✔️160 минг гектар пахта, 30 минг гектар мевали экинлар, 15 минг гектар узум ва 5 минг гектар бошқа экинлар етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш жорий этилади;

📉14 минг гектар донли экинлар, 2 минг гектар сабзавот ва полиз ҳамда 2 минг гектар озуқабоп экинлар етиштириладиган майдонларда ёмғирлатиб суғорилади;

📉600 гектар пахта етиштириладиган майдонларда дискретли суғориш технологияларини жорий қилишни таъминланади;

✔️200 минг гектар экин майдонларида, шундан 43 минг гектар шоли етиштириладиган майдонларда лазерли ускуна ёрдамида текислашни ташкил этилади.

Юқоридагилар "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора- тадбирлари ҳақида"ги Президент қарорида белгиланган.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

Мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий этиш тизими такомиллаштирилмоқда

Мамлакатимизда сув ресурсларидан фойдаланиш механизмларини тубдан ислоҳ қилиш, улардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида сув тежовчи технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Амалга
оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари 2019 йилнинг ўзида қўшимча 33,2 минг гектарда сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилишини таъминлаш имконини берди, бу эса шу каби технологиялар қўлланилаётган ерлар умумий майдонининг 44 фоизини ташкил этди.

Батафсил: бу ерда

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

«Ҳокимга кўп нарса боғлиқ». Шавкат Мирзиёев Хоразм қишлоқ хўжалигини танқид қилди

❇️ Шавкат Мирзиёев 12—13 декабрь кунлари Хоразм вилоятида бўлиб қайтди. Ташриф якуни бўйича Урганч шаҳрида йиғилиш бўлиб ўтди. «Kun.uz»нинг хабар беришича, йиғилишда Президент вилоятдаги қишлоқ хўжалиги соҳасини танқид қилди.

«Нима учун Хоразмда мева-сабзавот кам, чунки сувдан фойдаланиш сиёсати йўқ? Эски тизим билан ишлаб бўлмайди. Дунё бўйича 2021 йилда озиқ-овқат муаммоси бўлиши мумкинлиги айтиляпти. Биз бунга тайёрмизми?», — деган Президент.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

Ер кодексининг 8та моддаси бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги маълум қилинди

📃Амалдаги Ер кодексида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш, ер участкалари хусусий мулкдорларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ер участкалари билан боғлиқ зарарларни қоплаш бўйича нормалар мавжуд эмас. Ўтган 22 йил давомида кодекснинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилмаган.

🔶 Бу
ҳақда 14 декабр куни Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси йиғилишида Ер кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамасида маълум қилинди.

Батафсил: 👉 бу ерда ўқинг

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

Ҳукумат қарори (788-сон, 15.12.2020 й.) билан Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди.

☑️ Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалигида “Ақлли қишлоқ хўжалиги” (Smart agriculture) ва рақамли технологиялар жорий қилинади.

🔰 Стратегияга кўра, 2030 йилга қадар, жумладан:

30 та хорижий ОТМ билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ташкил этилади;

қишлоқ хўжалиги соҳасида кўрсатиладиган интерактив хизматлари сони 20 тага етказилади;

📊 Аграр таълим тизимидаги ОТМларни дунёнинг нуфузли 1000 та олий таълим муассасалари рўйхати (QS рейтинг тизими)га киритиш чоралари кўрилади.

🖥 2020/2021 ўқув йилидан соҳадаги барча бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълимнинг кредит-модуль тизими босқичма-босқич жорий этилади.

🏢 Тошкент давлат аграр университетининг Нукус, Термиз ва Самарқанд филиаллари институтга айлантирилади.

Манба: huquqiyaxborot телеграм канали

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

Фарғонада япон тематика боғи ва чой плантациялари ташкил этилади

🌱Фарғона вилоятининг Риштон туманида япон тематика боғи ва чой плантациялари ташкил этилади. Бу ҳақда Риштон тумани ҳокими Суфхонжон Солиевнинг аҳолига қилган мурожаатномасида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дарё»

Япониянинг Киото префектурасидаги Майдзуру шаҳри ва Риштон тумани ўртасида биродарликни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланган. Ушбу ҳамкорлик доирасида Риштонда экспортбоп чой плантациялари ташкил этилиши режалаштирилган. Плантацияда япон чойлари маҳаллийлаштирилади.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини темир йўл орқали Ўзбекистондан олиб ўтишда 50% чегирма тақдим этади

🔵 “2021-йил 1-январдан 2021-йил 31-декабргача мева-сабзавот маҳсулотларини Ўзбекистондан Россияга “Ўзбекистон темир йўллари”га тегишли бўлган совутилган ҳолда олиб ўтишда 50% чегирма бўлади”, деб таъкидлади "Россия темир йўллари".

Батафсил: бу ерда ўқинг

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

🌱Карантин аҳамиятига эга зарарли организмлар рўйхати кенгайтирилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори билан тасдиқланган Республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўсимликлар карантини – қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар мажмуи.


https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

📍Кластер усули туфайли пахта ҳосилдорлиги 10 фоизга ортди

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, ер майдонлари тўлиқ хусусий кластер ва кооперацияларга берилгани пахтачиликда ҳосилдорликни бир йилда ўртача 10 фоизга ошириш имконини яратди.

Мева-сабзавотчилик, ғаллачилик ва чорвачиликда ҳам 500 га яқин кластер ва кооперациялар фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг натижасида, пандемиянинг салбий таъсирига қарамасдан, 1 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилинди.

Бу йил 91 минг гектар ер майдони қайтадан фойдаланишга киритилди. 133 минг гектар ёки ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномасидан

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

🌱Кластер – бугунги кун фермерларнинг локомотивидир!

Маълумки кейинги йилларда, юртимизда мева-сабзавот ва узумчилик соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт ҳажмини ошириш, фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларни ўзлаштириш, пахта, ғалладан қисқартирилаётган майдонларга экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, боғ, токзор ва иссиқхоналар имкониятларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида, қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларида ишлаб чиқаришнинг янги - кластерлар ва кооперативлар усуллари йўлга қўйилмоқда.

Бу борада Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 23 октябрдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилиниб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида мева-сабзавот кластерлари ташкил этилмоқда.

Давомини бу ерда ўқинг👉🏻https://bit.ly/3q1jN2K

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

🥔Булунғурда қарийиб 2 минг гектар ерга картошка экилади

2021 йил ҳосили учун 1 минг 850 гектар майдонга картошка экиш режалаштирилди.
Тажрибали деҳқонлар картошкадан мўл ҳосил етиштириш асосан уруғнинг сифатига боғлиқ эканлигини яхши билишади. Шу мақсадда, мамлакатимиз Президенти ва ҳукумат томонидан картошкачиликни ривожлантириш, унинг иқлимбоп ва серҳосил навларини маҳаллийлаштириш юзасидан истиқболли лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Жумладан, 2020 йилда Самарқанд вилоятида 9 минг 414 гектар ерга картошканинг “Пекас”, “Гала”, “Фонтане”, “Эволюшн”, “Аризона” сингари R1 навлари экилган бўлиб,131 минг 557 тоннадан ортиқ ҳосил йиғиштириб олинди.

Батафсил бу ерда ўқинг👉🏻https://bit.ly/2YY6LXZ

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

Шу кунгача 18 минг гектардан ортиқ майдонда янги боғ барпо этилди

🌳Соҳа мутахасислари томонидан бу йил жами 88,6 минг гектар янги боғларни (шундан 11,8 минг га анорзор) барпо этиш учун 65,9 млн. дона мевали дарахтлар ҳамда 92 млн дона ток кўчатлар талаби ҳисоб-китоб қилинган.

🍇 Бугунги кунгача 18,1 минг гектар янги боғ шундан 2,7 минг гектари анорзорлар ва 14,3 минг гектар янги токзорларга кўчатлар экиб бўлинди.

Янгидан боғ ва токзорларни барпо қилишда Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, ва Фарғона вилоятлари пешқадамлик қилмоқдалар, яъни ушбу вилоятларда йиллик режанинг 20-25 фоизи миқдорида экиш ишлари амалга оширилди.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

🍉Полиз табиби — тарвуз ҳақида сиз билмаган фактлар

🍉Тарвуз сувга бойлиги боис пешоб ва сафро ҳайдовчи таъсирга эга. Шарбати буйраклар ва жигарни токсинлардан тозалайди. Организмда холестерин миқдорини камайтиради.

🍉Унинг таркибидаги фолий кислотаси тери ва соч гўзаллигига ижобий таъсир кўрсатади, ҳазм тизимини яхшилайди, моддалар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади.

🍉Қариш жараёнини секинлаштиради, онкологик касалликлардан профилактика қилади.

🍉Маҳсулотнинг 100 грамми организмнинг магнийга бўлган эҳтиёжини 60 фоизга тўлдиради. Бу эса бошқа моддаларнинг сўрилишига ёрдам беради, юрак-қон томир тизими учун фойдали.

🍉Стрессдан ҳимоялайди, бахт гормонларининг ишлаб чиқарилишига импульс беради.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

🌸 Тожикистонда бодом гуллади – 2022 йилги ҳосил хавф остида

🔹EastFruitнинг тожикистонлик мутахассислари хабар беришича, мамлакатнинг жанубий вилоятларида иқлим ўзгариши, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларидаги аномал иссиқ ҳаво туфайли, Хатлон вилоятида яқинда бодом дарахтлари гуллаган. Худди шундай ҳолат Тожикистон жанубининг Афғонистон билан чегарадош бошқа вилоятларида ҳам кузатилмоқда.

Батафсил: 👉 Бу ерда ўқинг

🌱@uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube