TUPROQSIFATTAHLIL DUK
881 subscribers
9.89K photos
1.57K videos
103 files
7.57K links
“ТУПРОҚ ТАРКИБИ ВА РЕПОЗИТОРИЙСИ, СИФАТИ ТАҲЛИЛ МАРКАЗИ” давлат унитар корхонасининг расмий телеграм канали.
Download Telegram
#Пахта_2020

Тошкент вилояти Оққўрғон туманининг “Оққўрғон” массиви, 2-сектор ҳудудида жойлашган "Хатирчилик Абдулла" фермер хўжалигида жорий йилнинг 11 сентябрида пахта ҳосилини йиғиб-териш юмушлари биринчилар қаторида бошланди.

✳️Шу муносабат билан сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ҳамда қишлоқ хўжалик ходимлари пахтазорда бўлиб, мавсум иштирокчиларига яратилган шарт-шароитлар билан қизиқиб, теримчиларнинг ишига муваффақият тилади.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

https://t.iss.one/TSTM_DUK
Тупроққа юза ишлов бериш, алмашлаб экишга амал қилмаслик ва ўғитларнинг оз берилиши чиринди (гумус)нинг камайиб кетишига олиб келади. Бундай ўзгаришлар оқибатида тупроқда сув ва шамол эрозиясини кучайтириб юборади. Биргина эрозия туфайли ўсимликка бериладиган азот ва фосфорнинг 40-50 %, калийнинг бундан кўп ювилиши туфайли ғўза ҳосилдорлиги 5-6 центнергача камайиб кетади.

https://t.iss.one/tstm_duk
#Экспорт

🇮🇳Ҳиндистонга қайси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш мумкин?

🔰“Ўздавкарантин” инспекцияси томонидан олиб борилган музокаралар натижасига кўра, Ҳиндистон бозорига юқорида келтирилган 38 хил мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш мумкин.

Манба: 🔰”Ўздавкарантин”инспекцияси

https://t.iss.one/TSTM_DUK
ТРАНСПИРАЦИЯ

Тупроқда ва ўсимликда бўладиган кимёвий ва биокимёвий жараёнлар сувли муҳитда кечади. Ўсимлик сув билан етарли таъминлангандагина унда ўсиш, ривожланиш ва барча физиологик жараёнлар нормал ўтади.

Ҳар қандай маданий ўсимлик уруғи униб чиқишидан олдин маълум миқдорда сув шимади.
Ўсимликлар таркибида 80-90% гача сув бўлади. Ўсув даврида ўсимликлар бу сувнинг асосий қисмини буғлантириб юборади.

Кузатишларга қараганда, ўсимликлар бутун вегетация давомида ўзлаштирган сувнинг атиги 0,01-0,03% ни ўз организмини шаклланиши учун сарфлайди. Ўсимликларнинг сувга бўлган талаби уларнинг ривожланиш фазаларига қараб турлича бўлади.

Ўсимликлар илдизи ёрдамида тупроқдаги намни ўзлаштириб, уни организми оркали атмосферага буғлатиб туриши ТРАНСПИРАЦИЯ, 1 грамм қуруқ модда ҳосил қилиши учун сарфлаган сув миқдори эса, транспирация коэффиценти дейилади.

Тупроқнинг сув режимини ўрганиш ва бошқариш йулларини билиш экинлардан юқори ва сифатли ҳосил олишда катта ахамиятга эга.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
2021-yil hosili uchun qishloq xo‘jaligi ekinlarini joylashtirishning prognoz hajmlari tasdiqlanadi

Vazirlar Mahkamasining “Mavjud yer maydonlaridan samarali foydalanish, 2021-yil hosili uchun qishloq xo‘jaligi ekinlarini oqilona joylashtirish va mahsulot yetishtirishning prognoz hajmlari to‘g‘risida”gi qarori loyihasi e'lon qilindi.

Batafsil:👉 https://bit.ly/32s3MJV

https://t.iss.one/TSTM_DUK
ХИТОЙДАН КИРИБ КЕЛАЁТГАН 25 ТОННА САРИМСОҚ АНДИЖОНДАН ОРТГА ҚАЙТАРИБ ЮБОРИЛДИ!

Андижон вилояти «Дўстлик» ўсимликлар карантини чегара масканида Хитой Халқ Республикасидан кириб келаётган юк автомашинаси бирламчи карантин назоратидан ўтказилди. Унга кўра, 25 тонна саримсоқ пиёз маҳсулотига карантин рухсатномаси йўқлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, олиб келинган давлатга қайтариб юборилди. Бу ҳақда «Ўздавкарантин» инспекцияси хабар берди.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
ЎСИМЛИКЛАР РИВОЖИДА МИС (Cu) МИКРОЭЛЕМЕНТИ

Мис етишмаган ўсимликларда баргларнинг учи оқаради ва қурийди, донли экинлар бошоқ тортади, лекин пишмасдан яшиллигича қолади, ўсимликлар ўсишдан тўхтайди, хлороз ва сўлиш касалликларининг белгилари кузатилади.

Тупроқда мис танқислигига жавдар, арпа, бугдой, сули умуман чидамсиздир. Зиғир, қанд лавлаги, хантал, вика, люпин, тамаки, пахта ва сабзавот экинлари ҳам мис тақчил тупроқларда касалликларга осон чалинади.

Ўсимликларда миснинг ўртача миқдори 0,0002% ёки 1 кг қуруқ модда таркибида 2 мг га тенг бўлиб, асосий қисми уруғ таркибида тўпланади. Мис азот алмашинувида фаол иштирок этувчи нитратредуктаза каби ферментлар таркибига ҳам киради.

Турли тупроқ турларида миснинг ялпи миқдори турлича бўлиб, 0,1-150 мг/кг ни ташкил этади. Азотли ўғитлар меъёрига мос равишда ўсимликларнинг мисга бўлган талабчанлиги ҳам кучаяди. Қишлоқ хўжалигида кенг қўлланиладиган мисли микроўғитлар жумласига мис купороси, мисли кукун ва мис колчедани киради.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

Ўзбекистон 51 минг тоннадан зиёд узум экспорт қилди

🍇🍇 Республика боғларида етиштирилган узум маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 22,8 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда.
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, қиймати 46,8 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 51 минг тоннадан зиёд узум маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,4 минг тоннага кўп.

📊 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, экспорт қилинган мазкур узум маҳсулотининг энг кўп улуши Фарғона (15,3 минг тонна), Тошкент (9,6 минг тонна), Наманган (7,2 минг тонна), Хоразм (3,6 минг тонна) ва Қашқадарё (3,1 минг тонна) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.

Батафсил: https://bit.ly/3mfFAm9

https://t.iss.one/TSTM_DUK
Forwarded from Kadastr - Live
Адбуллаев Абдушукур Хамидович “Ўзархив” агентлигининг “Соҳа ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Кўкрак нишони бугун “Ўзархив” агентлиги Бош директори Юсупов Улуғбек Мирталибович томонидан топширилди.

Абдушукур Хамидович 2005 йилдан 2017 йилга қадар "Ўзархив" агентлиги Бош директори лавозимида фаолият юритган. Архив соҳасида кўплаб шогирдларни етиштирган.

Уларнинг раҳбарлигида архив соҳасига “Архив маълумотномаларини ягона ойна орқали бериш интеграллашган тизими”, “Архив ҳужжатларини сақлов хавфсизлигини бошқариш ва назорат қилиш интеграллашган ахборот тизими”, “Архив сақловхоналарида микроиқлимни бошқариш ва назорат қилиш автоматлаштирилган тизими”, Архивнинг асосий иш фаолиятини автоматлаштириш учун мўлжалланган марказлашган ахборот тизим”, “Шахсий таркиб руйхатларини рақамлаштириш дастури”, “Архив-Геокадастр ахборот тизими”, “Архив ҳужжатларини қидирув тизими” жорий этилган.

Жамоамиз номидан Абдушукур Хамидовични табриклаймиз.
НОКНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Барча мева ва полиз маҳсулотлари каби нок ҳам инсон организми учун катта аҳамиятга эга.

Унинг таркибида арбутин, пектин, фоли кислотаси, бета-каротин мавжуд бўлиб, А, В1, В2, В5, В6, В9, С, Е, К, Н ва РР витаминлари ҳамда инсон организми учун керакли минераллар – калий, кальций, рух, селен, мис, ва марганец, темир, йод, олтингугурт, фтор, фосфор ва натрий мавжуд. Шунингдек, оқсил, ёғ ва углеводга бой бўлиб, 100 гр. мева 42 ккалга эга.

Мазкур мева юрак-қон тизимини яхшилаш, буйрак ва қовуқ яллиғланишининг олдини олиш, организмни турли заҳар ва хилтлар(холестрин)дан тозалаш хусусиятига эга.

Нок таркибида оз миқдорда бета-каротин, лютеин ва зеаксантин мавжуд бўлиб, улар C ва A витаминлари билан биргаликда организмни зарарли моддалардан муҳофаза қилади. Шу билан бирга ушбу маҳсулот жигар ва қандли диабет касалликларида, семизликни олдини олишда фойдалидир.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
ТУПРОҚ ШЎРЛАНИШИНИНГ БОШ САБАБЛАРИ НИМАДА?

Тупроқ шўрланиши – бу тупроқнинг ўсимлик илдизи жойлашган қатламида тузлар тўпланиши бўлиб, у ўсимлик илдизига етарли даражада намни олишга тўсқинлик қилиб, ҳосилдорликни камайишига олиб келади.

Ўзбекистонда суғорма деҳқончилик туфайли ерларни шўрланиши жиддий муаммога айланган, шу жумладан Ўзбекистонда давлат буюртмаси бўйича пахта ва буғдой экилади, катта ер майдонларида эса самарадорлиги паст даражада бўлган ер ситртидан суғориш усули амалга оширилади. Шунинг учун суғорма қишлоқ хўжалиги ерларнинг деярли 51%и шўрланишга юз тутган.

Тузлар тўпланишининг сабаби

Суғорма деҳқончилик туфайли тузларнинг тўпланиши асосан икки омил билан боғлиқ. Улардан биттаси – бу тузни суғорув сув таркибида келиши. Иккинчиси эса – бу меъёридан ортиқ сув билан суғориш туфайли шўр сизот сувларининг сатҳи кўтарилиши ва дренаж тизимининг ишлаш ҳолати ёмонлиги.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
ЕРНИ КУЗДА ШУДГОРЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ

Ерни кузда шудгорлаш асосий агротехник тадбирлардан бири булиб, ўсимликларнинг ўсиб ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.

Кузда ҳайдаб қўйилган ерда намлик кўп тўпланади, микробиологик жараёнлар учун қулай шароит яратилади. Ўсимлик қолдиқлари кўмилиб чириши учун имконият яратилади.

Кузда ҳайдаб қўйилган ерни баҳорда экин экишга тайёрлаш анча осон бўлади. Сифатли ўтказилган кузги шудгор баҳорги хайдашга нисбатан экинлар ҳосилини 10-20% оширади, хосил эрта ва сифатли булиб етилади.

Тупроқ намлиги максимал дала нам сиғимига нисбатан 40-60% бўлганда ер сифатли ҳайдалади. Қуруқ ёки сернам тупроқ хайдалганда палахса ва кесаклар ҳосил бўлади.

Республикамизнинг шимолий зонасида ноябрь ойи, марказий зонасида 15 ноябрдан 15 декабргача, жанубий зонада 20 ноябрдан 15 декабргача бўлган вақт кузги шудгор учун энг қулай вақт ҳисобланади.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

Энг кўп пахта терган теримчига 10 миллион сўм пул мукофоти берилди

🔶 Фарғона
вилоятида пахта мавсуми уюшқоқлик билан ўтказилаётган бўлиб, терим қизғин паллага кирди. Ҳар куни хирмонларга 10 минг тоннадан зиёд ҳосил уюлмоқда.

🚩Вилоят ҳокимлиги бу йил ҳам илғор теримчилар ўртасида мусобақа ўтказди. Унда 14 та тумандан 42 нафар теримчи иштирок этди.

Эрталаб соат саккиздан кеч соат бешгача бўлган вақт ичида Ёзёвон, Олтиариқ туманлари вакиллари Ҳакима Халилова ва Фотима Убайдуллаевалар 256 ҳамда 253 килограммдан пахта териб биринчи ўринни эгаллади.

💰Вилоят ҳокимлиги мусобақанинг барча иштирокчиларини тақдирлади. Чунки энг оз кўрсаткич ҳам 150 килограммдан юқори эди. Биринчи ўринга 10 миллион сўм, иккинчи ўринга 7, учинчи ўринлар эгалари 5 миллион сўм билан мукофотланди. Қолганларга электрон жиҳозлар совға қилинди.

Батафсил: 👉 https://bit.ly/3mklp6p

https://t.iss.one/TSTM_DUK
Томорқада сим 🐛қуртидан қандай қилиб бутунлай қутулиш мумкин?

Сим қурти
– бу халқ тилида темиртак деб номланган учадиган қўнғизнинг личинкаси. Бу зараркунанда картошка, сабзи ва бошқа сабзавотларнинг бутун ҳосилига зарар етказиши мумкин. У илдизмева ва новдаларни (пояларни) тешади, ейди ва шу билан экинни нобуд қилади. Сим қурти тушган экинда ҳосил кам бўлади, у ҳам бўлса ейилган бўлади. Зарарланган картошкани бутун қиш давомида сақлаб бўлмайди.