TUPROQSIFATTAHLIL DUK
804 subscribers
10.7K photos
1.7K videos
103 files
8.34K links
“ТУПРОҚ ТАРКИБИ ВА РЕПОЗИТОРИЙСИ, СИФАТИ ТАҲЛИЛ МАРКАЗИ” давлат унитар корхонасининг расмий телеграм канали.
Download Telegram
ҚАЙСИ САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ ШЎР ТУПРОҚЛАРГА ЧИДАМЛИ?

Сабзавот экинлари шўрга чидамлилиги бўйича 3 гуруҳга бўлинади:

1). Шўрга жуда чидамли экинлар: ошқовоқ, лавлаги, бақлажон, сельдерей, карам (1% гача шўрланганликка бардош бера олади).

2). Шўрга ўртача чидамли экинлар: тарвуз, қовун, пиёз, помидор, шолғом, брюква (0,4-0,6% гача);

3). Шўрга чидамли экинлар: бодринг, сабзи, редиска, саримсоқпиёз, маккажўхори ва кўчат қилиб ўтқазилган барча ўсимликлар (0,1-0,4% гача).

Ўзбекистон шароитида сульфат-хлоридли ва хлорид-сульфатли шўрланган ерлар мавжуд. Шунинг учун шўрга чидамлилик бу ҳудудда хлорнинг миқдорига қараб белгиланади. Масалан, баъзи экинлар учун қуйидагича (хлор бўйича. %): ош лавлаги учун: 0,030-0,035; карам учун: 0,020-0,033; редиска учун: 0,17—0,20; картошка, пиёз. салат, исмалоқ ва укроп учун: 0,015-0,020, сабзи учун: 0.010-0,15. Бундан мана шу миқдорда шўрланган қатламларда юқорида санаб ўтилган экинларнинг илдизи яшаши мумкинлиги кузатилади.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида:

- 363 млн. долларлик 1,8 млн. тонна буғдой импорти қилинди (2019 йилда 272 млн. долларлик 1,6 млн. тонна);

- 68,2 млн. долларлик 38,9 минг тонна гўшт маҳсулотлари импорти қилинди (2019 йилда 29 млн. долларлик 20 минг тонна).

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
#Янгиликлар

💧Сув тежамкорлиги муҳим вазифа

📉Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини ҳамда ерни лазерли ускуна ёрдамида текислаган ҳолда дискретли суғориш усулини жорий қилиш суръатини беш баробарга оширилади:
2021 йилда 230 минг гектар майдонда мазкур технологияларни жорий қилиш ҳамда суғориладиган 200 минг гектар майдонларни лазерли ускуна ёрдамида текислаш орқали сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширилади.

2021 йил якунига қадар республика бўйича қуйидагилар:

✔️160 минг гектар пахта, 30 минг гектар мевали экинлар, 15 минг гектар узум ва 5 минг гектар бошқа экинлар етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш жорий этилади;

📉14 минг гектар донли экинлар, 2 минг гектар сабзавот ва полиз ҳамда 2 минг гектар озуқабоп экинлар етиштириладиган майдонларда ёмғирлатиб суғорилади;

📉600 гектар пахта етиштириладиган майдонларда дискретли суғориш технологияларини жорий қилишни таъминланади;

✔️200 минг гектар экин майдонларида, шундан 43 минг гектар шоли етиштириладиган майдонларда лазерли ускуна ёрдамида текислашни ташкил этилади.

Юқоридагилар "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора- тадбирлари ҳақида"ги Президент қарорида белгиланган.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
ЎТИН КУЛИ - БЕБАҲО ЎҒИТ

Ёғоч кули – бебаҳо ўғит бўлиб, боғдорчилик, сабзавот етиштиришда кенг қўлланилади. Унинг таркибида калий, фосфор, кальций ва ўсимлик учун зарур бўлган микроўғитлар мавжуд. Уни ерлар ҳайдалишдан олдин ҳам бериш мумкин.

Бунда 1 сотих жойга ўт ва ҳашак кулидан 20-30 кг дан, ўтин кулидан 60-70 кг дан ишлатилади. Кулни маҳаллий ўғитлар (ҳайвон гўнглари) билан аралаштирмаслик лозим, чунки бунда гўнг таркибидаги азот нобуд бўлиши мумкин. Кулни қуруқ жойда сақлаш, унинг намланишига йўл қўймаслик керак.

Айниқса, қиш мавсумида хонадонларда тонналаб кул заҳираси йиғилиб қолади. Бу экинларимиз учун ўта фойдали ўғит ҳисобланади. Кулни ахлатхоналарга ташламай, пакет ва қопларга жойлаб, бирор пана жойда сақланса, дарахт ва сабзавотлар учун озуқа бўлади.

Кулни мевали дарахт ва сабзавот касалликлари ва ҳашоратларига қарши восита сифатида ҳам қўллаш мумкин. Кулни шўрланган ерга сепилса, у шўрни кеткизади. Тупроқнинг нордонлик даражасини мувофиқлаштиради.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#bilasizmi

Tuproq dunyo miqyosida ko'mir yoqish natijasida atmosferaga chiqadigan zaxarli gazlarning 25% o'ziga absorb yani yutib toza havogacha filtrlaydi.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

Мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий этиш тизими такомиллаштирилмоқда

Мамлакатимизда сув ресурсларидан фойдаланиш механизмларини тубдан ислоҳ қилиш, улардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида сув тежовчи технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Амалга
оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари 2019 йилнинг ўзида қўшимча 33,2 минг гектарда сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилишини таъминлаш имконини берди, бу эса шу каби технологиялар қўлланилаётган ерлар умумий майдонининг 44 фоизини ташкил этди.

Батафсил: бу ерда

https://t.iss.one/TSTM_DUK
МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИ МАҲАЛЛИЙ ЎҒИТЛАР БИЛАН БИРГА ҚЎЛЛАГАН МАЪҚУЛМИ ЁКИ АКСИНЧА?

Минерал ўғитлар ва ҳайвон гўнгини биргаликда қўллаш уларни алоҳида қўллашга қараганда яхши самара беради.

Бу биринчидан, гўнг таъсирида тупроқдаги микробиологик жараён фаоллигининг кучайиши ва иккинчидан, минерал ўғитлар таъсирида гўнг ва тупроқдаги органик моддаларнинг тезрок парчаланиши билан боғлиқдир. Минерал ва маҳаллий ўғитлар биргаликда қўлланилганда, фосфорли ўғитларнииг тупроқ билан мустаҳкам бирикмалар ҳосил қилиши камаяди.

Гўнг билан тупроққа маълум миқдорда макроэлементлар келиб тушади, қайсики, микроўғитлар қўллаш муаммосини осонликча ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга.

Гўнгнинг парчаланиш жараёнида ажралиб чиқадиган карбонат ангидрид ҳаво таркибига ўтади ва ўсимликларда фотосинтез жараёнини кучайиши учун хизмат қилади. Минерал ва маҳаллий ўғитларни биргаликда қўллаш айниқса, тупроқда озиқ моддалари концентрациясининг ошиб кетишига ўта сезгир ҳисобланади.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#нарх_наво
#улгуржи

❇️ Ўзбекистон деҳқон бозорларида асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг хафталик нарх-навоси

💰 Республика вилоятлари кесимида маҳаллий деҳқон бозорлардаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг улгуржи нарх-наволарини
AgroMart.Uz Порталининг Нарх-наво бўлимида кузатиб боришингиз мумкин.

Барча вилоятлар бўйича нарх-наволар: 👉 бу ерда

https://t.iss.one/TSTM_DUK
ЎСИМЛИКЛАР РИВОЖИДА СУВ МЕЪЁРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Сувнинг меъёрда бўлиши ўсимлик учун энг асосий талаблардан бири. Сув етишмаслиги оқибатида фотосинтез ва ўсиш жараёнлари секинлашади, нафас олиш кучаяди, ўсимлик қарийди, ҳосилдорлик кескин камаяди, мева сифати ҳам ёмонлашади.

Илдизмевалар ва бодрингнинг пўсти дағаллашиб, хуштаъмлигини йўқотади. Агар намлик ҳаддан ташқари ортиқча бўлса, илдизларнинг нафас олиши ёмонлашади, сабзавот мевалари таркибида қанд ва тузи камаяди, сақлашга ярамайди.

Ҳавонинг ўта намлиги ўсимликларнинг нормал гуллашини ва мева тугишини қийинлаштиради, айни пайтда эса уларни замбуруғлар ва бошқа бактериал касалликлар билан зарарланишини кучайтиради.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
ФАО Ўзбекистон қишлоқ аёллари имкониятларини кенгайтириш учун техник кўмак кўрсатади

ФАО предоставляет техническую помощь для расширения прав и возможностей сельских женщин в Узбекистане

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
НОК НАВЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

ОЛИВЬЕ ДЕ СЕРР нави

Францияда яратилган. 1959 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган.

Бу нав қишки, меваси сентябрнинг учинчи ўн кунлигида пишади. Нок дарахти-нинг бўйи паст – 3,4 м бўлиб, шох-шаббаси кенг, пирамидасимон.

Нок дарахти экилган-дан сўнг бешинчи йили ҳосилга киради. Ҳосилдорлиги – 223,1 ц/га, энг юқори ҳосилдорлиги – 333,8 ц/га ни ташкил этади.
Меваси ясси-думалоқ, юзаси ғадир-будур, пишганда оч сариқ, қизил ғуборли рангга киради.

Мевасининг ўртача вазни – 157 г. Эти оқ сарғиш, сершира, оғизда эрийдиган даражада юмшоқ, мойли, мазаси нордон-ширин. Мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси – 4,7 балл.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

«Ҳокимга кўп нарса боғлиқ». Шавкат Мирзиёев Хоразм қишлоқ хўжалигини танқид қилди

❇️ Шавкат Мирзиёев 12—13 декабрь кунлари Хоразм вилоятида бўлиб қайтди. Ташриф якуни бўйича Урганч шаҳрида йиғилиш бўлиб ўтди. «Kun.uz»нинг хабар беришича, йиғилишда Президент вилоятдаги қишлоқ хўжалиги соҳасини танқид қилди.

«Нима учун Хоразмда мева-сабзавот кам, чунки сувдан фойдаланиш сиёсати йўқ? Эски тизим билан ишлаб бўлмайди. Дунё бўйича 2021 йилда озиқ-овқат муаммоси бўлиши мумкинлиги айтиляпти. Биз бунга тайёрмизми?», — деган Президент.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгиликлар

Ер кодексининг 8та моддаси бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги маълум қилинди

📃Амалдаги Ер кодексида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш, ер участкалари хусусий мулкдорларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ер участкалари билан боғлиқ зарарларни қоплаш бўйича нормалар мавжуд эмас. Ўтган 22 йил давомида кодекснинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилмаган.

🔶 Бу
ҳақда 14 декабр куни Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси йиғилишида Ер кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамасида маълум қилинди.

Батафсил: 👉 бу ерда ўқинг

https://t.iss.one/TSTM_DUK