TUPROQSIFATTAHLIL DUK
881 subscribers
9.89K photos
1.57K videos
103 files
7.57K links
“ТУПРОҚ ТАРКИБИ ВА РЕПОЗИТОРИЙСИ, СИФАТИ ТАҲЛИЛ МАРКАЗИ” давлат унитар корхонасининг расмий телеграм канали.
Download Telegram
УРГУТЛИК ФЕРМЕР 2 ГЕКТАР ЕРГА ПИЁЗ ЭКИБ, 260 МИЛЛИОН СЎМ СОФ ФОЙДА КЎРДИ.

Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, тумандаги Қ.Раҳимов агрофирмаси ҳудудидаги «Илҳомжон Фармон даласи» фермер хўжалиги умумий 7 гектар ер майдонида фаолият юритиб келмоқда.

Шундан 2 гектар ер майдонига сабзавот яъни, пиёз маҳсулоти эккан фермер бугунги кунда 1 гектар ер майдонидан 130 тонна жами 260 тоннадан ортиқ пиёз етиштирди.

— Ерга меҳр билан қарасанг, у ҳеч қачон сени алдамайди. Мана астойдил меҳнат қилиб, 2 гектар ер майдонидан 260 миллион сўм фойда олдим, — дейди “Илҳомжон Фармон даласи" фермер хўжалиги раиси С.Ашуров. — Яхшигина даромад олиш билан бирга ишсиз бўлган 7 нафар оила аъзоларимнинг бандлигини таъминлашга ҳам эришдим.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Янгийўл_тумани
#Пахта_2020

Янгийўлда терим қизғин паллага кирмоқда

🌱Янгийўл туманида жорий йилда 2 минг 50 гектар майдонда ғўза парваришланган бўлиб, 5 минг 950 тонна пахта хом ашёсини давлатга сотиш режалаштирилган.

🧪Бугунги кунда йиғим-терим мавсуми тобора қизғин паллага кирмоқда. Ихтиёрий равишда теримда қатнашишни хоҳлаётган фуқаролар туман СЭОМ ходимлари томонидан назоратдан ўтказилиб, улар билан меҳнат шартномаси имзоланяпти ва теримга жалб этилмоқда.

👩‍⚕️Ҳар бир терим отрядига иштирокчиларнинг соғлиғини назоратга олиш мақсадида бир нафардан ҳамшира бириктирилган.

📊"Мақсутали ўғли Раҳмонали" фермер хўжалиги 35 гектар майдонда ғўза парвариш қилиб, 120 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёсини олишни мўлжалламоқда.

📝 Кеча теримда 10 тонна пахта ҳосилини саронжомлашга муваффақ бўлдик, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Раҳмонали Джабборов. –Далаларимизда пахта кўп. Терим мавсуми тобора қизғин паллага кирмоқда.

Манба: Тошкент вилояти хокимлиги

https://t.iss.one/TSTM_DUK
Suvni qanday tejash mumkin? UzWaterAware'dan foydali va qiziqarli ma'lumotlar

Toza ichimlik suvi – Yer sayyorasida insoniyat kun ko‘rishi uchun eng zaruriy shartlardan biri. Suv tiklanuvchi resurs bo‘lsada, dunyo aholisi ortib borayotgani hisobiga suv tanqisligi muammosi paydo bo‘lgan hududlar soni ham yildan yilga ko‘paymoqda.

Batafsil:👉https://bit.ly/2FEdKQ1

https://t.iss.one/TSTM_DUK
МАНДАРИННИНГ ФОЙДАСИ ВА ЗАРАРИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

Парҳезшунослар куз-қиш мавсумида айниқса севиб истеъмол қилинадиган мандариннинг инсон учун фойдали ва зарарли томонларини маълум қилишди.

“Нордон мандаринлар ошқозон-ичак йўлига таъсир қилиб, оч қоринга ёки мандаринлардан диета сақлаётганларга зиён етказиши мумкин”, деб маълум қилган шифокор Елена Соломатина.

Мутахассиснинг таъкидлашича, мандариннинг парҳез хусусиятларига қарамай, унда бир қошиқ шакар бўлади, бу эса қанд касалига эга одамларга зиён етказиши мумкин. Бошқа барча ҳолларда бу мева жуда фойдали ҳисобланади.

“Унда бир қатор фойдали моддалар: калий, С витамини, яллиғланишга қарши антиоксидантлар бор. С витамини иммунитетни мустаҳкамлайди. Яна мандаринлар бактерияларга қарши таъсирга эга. Бу хусусият мандаринда апелсиндан кучлироқдир”, деб қўшимча қилган мутахассис. Соломатинанинг таъкидлашича, мандарин шарбати сиртқи қўллашда ҳам фойдалидир.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
ҲАЙВОН ГЎНГЛАРИНИНГ ЧИРИШ ДАРАЖАСИГА КЎРА ТУРЛАРИ

Гўнгларни чириш даражасига кўра - янги, чала чириган, чириган гўнглар ва чиринди турларига фарқланади.

Таркибидаги тўшама сифатида ишлатилган сомон ўз табиий ранги ва мустаҳкамлигини сақлаб қолган гўнг - янги гўнг деб юритилади. Бундай гўнгдан тайёрланган сувли сўрим қизғиш - сариқ ёки яшилтоб тусда бўлади.

Чала чириган гўнгда сомон ўз мустаҳкамлигини йўқотиб, тўқ жигарранг тусга ўтади. Сувли сўрими қуюқ, қорамтир тусли. Массаси янги гўнг массасига нисбатан 20—30% камаяди.

Чириган гўнг - қора ёпишқоқ масса, таркибида сомон ёки бошқа тўшама бор-йўклиги сезилмайди. Сувли сўрими рангсиз. Массаси янги гўнг массасининг ярмига тенг.

Чиринди - органик моддага бой, қорамтир тусли, бир жинсли масса. Массаси янги гўнг массасининг 25% ига яқин.

Гўнгни обдон чиритиб, кейин тупроққа киритиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бунда гўнг таркибидаги органик моддалар ва азотнинг кўп қисми исроф бўлади.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
Дунёда дарёлар мамлакатларнинг чегаралар қисми бўлиб ҳобланиши.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
#Янгиликлар

🌱 Ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлил қилинди

🔶 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.

_______________


🌱 Проанализирована результативность реформ в сфере карантина растений

🔶Президент
Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 21 сентября провел совещание, посвященное анализу результативности реформ в сфере карантина растений.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пахта_2020
#Таассурот

⚡️Айни пайтда пахта терими авж паллага кирмоқда. ШУ муносабат билан вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан Оққўрғон пахта далаларига пресс-тур ташкил этилди. Мазкур видеода жараёндан айрим лавҳалар, тафсилотлар бор. Шунингдек, видеомуҳандисимиз бу сафар парданинг орқа томонига назар ташлаган. Яъни, жараёнда журналист ва операторлар қандай ишлаши, бу касбнинг ўзига хос қизиқ жиҳатлари ҳақида ҳикоя қилинади.

📹 Кўринг, томоша қилинг, ҳар бир ишдан завқ олиб меҳнат қиладиган касб эгаларининг фаолиятига ичкаридан баҳо беринг.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
ЎСИМЛИКЛАР ТЎҚИМАЛАРИДА СУВНИНГ ҲАРАКАТИ

Ўсимликларнинг ўсув органлари тўқималарида 70 дан 95% гача, уруғларнинг заҳира тўпловчи ва механик туўқмалари ҳужайраларида эса, 5-15% гача сув бўлади.

Сув ўсимликлардаги энергетик ўзгаришлардан, аввало фотосинтез жараёнида, кимёвий бирикмаларнинг ҳосил бўлишида алоҳида аҳамиятга эга.

У қуёш нурининг фотосинтези учун зарур, кўзга кўринадиган ва шунга яқин ультрабинафша нурини ўтказиб, инфрақизил радиациянинг маълум қисмини тутиб қолади.

Ўсимлик тўқима ҳужайраларида сувнинг бўлиши тургорга сабаб булади. Бу турли туман физиологик ва биокимёвий жараёнларнинг муҳим йуналганлик ва жадаллик омилидир.

Ўсимлик танасида органик бирикмаларнинг биокимёвий синтези ва парчаланиш реакциялари бевосита сув иштирокида боради.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР УЧУН БОР (B) МИКРОЭЛЕМЕНТИНИНГ АҲАМИЯТИ

Минерал ўғитлар ичида мева ва барглар ривожланиши учун энг кўп ўзлаштириладиган элемент бу Бор (В) ҳисобланади. Шундай бўлсада, бор фойдали бўлибгина қолмай, заҳарли ҳамдир.

Бор элементи ҳужайра деворларини тиклашда, мева ҳосил бўлишида ва мева уруғлари шаклланишида муҳим рол ўйнайди.

Бор микроэлементи дарахт ривожланиш босқичларидаги куртак ёриш, гуллашнинг бошланиши, гуллар чангланиши ва кучли гул тўплар ҳосил бўлишига ёрдам беради. Мева шаклланишида, уларнинг йириклашишида катта ўрин тутади.

Бор етишмовчилиги меваларнинг сифати бузилиши билан намоён бўлади.

Масалан, олма меваларида ички бузилиш юзага келади ва яхши ранг олувчи мевалар пишишидан олдин тўкила бошлайди.

Бор етишмовчилиги ишқорли ёки қумлоқ тупроқларда кўп учрайди. рН юқори тупроқларда ва қуруқ об-ҳаво шароитларида ҳам ушбу элемент етишмовчилиги одатий ҳол.


https://t.iss.one/TSTM_DUK
#Tехнология

АЗОТ, ФОСФОР ВА КАЛИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИНГ САБЗАВОТ ЕТИШТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ

🔵 Азот сабзавотларнинг вегетатив аъзолари, поя ва барглари ўсишига ёрдам беради. Карам, салат, исмалоқ ва бошқа барги учун ўстириладиган сабзавотлар азотга, айниқса кўп муҳтождир. Лекин азотнинг ҳаддан ташқари кўп бўлиши сабзавот ўсимликларининг палаги ғовлашига, гуллаш ва мева тугиши секинлашувига олиб келади, натижада ҳосил камайиб кетади ҳамда сабзавотнинг сифатига ҳам салбий таъсир этади. Карам тез ва кучли ўсиб, карам бошлари ёрилиб кетади, картошка туганакларининг ичи говак бўлиб қолади ҳамда ундаги крахмал миқдори камаяди, қовунларда ширадорлик пасаяди. Илдизмевалар, картошка, пиёз ва бошқа сабзавот маҳсулотлари узоқ саҳлашга яроқсиз бўлиб қолади.

🟢 Фосфор ўсимликларнинг палаги ўсишини сусайтиради, уруги, туганаклари, пиёз бошлари, илдизмевалари тез пишиб етилишига ёрдам беради.

Фосфор мевалар таркибида қуруқ моддаларни кўпайтиради, крахмал ва шакар миқдорини оширади. Помидор, бақлажон, шолгом, редиска ва салат фосфорга талабчан бўлади. Уруғини олиш учун ўстириладиган барча икки йиллик сабзавотлар ҳам фосфорга талабчандир.

🟣 Калийни сабзавот экинлари жуда кўп ўзлаштиради. Калий кул таркибига киради ва ўсимликларда углеводлар ҳосил бўлишида катта аҳамиятга эга. Ўсимликларни калий билан яхши озиқлантириш механик элементлар (луб) ҳосил бўлишига ёрдам беради ва пояларнинг мустаҳкамлигини оширади. Экинга калий етишмаса, ўсимликлар азот ва фосфорни ёмон ўзлаштиради, уларнинг вирусли ва замбуругли касалликларга чидамлилиги пасаяди. Картошка, лавлаги ва сабзи тупроқда калий кўп бўлишини талаб этади.

Манба: 👉@Karantin_Kitoblar👈

https://t.iss.one/TSTM_DUK
🌱Мош экиш схемаси ва миқдори

Эгат оралиғи 60-70 см, бир қаторда ўсимликлар оралиғи 15 см холатда экилади. Экиш миқдори навига қараб ўртача 16 кг гектарига (195-260 минг ўсим./га) ташкил қилади. Агар 90 см эгат оралигида икки қаторда экилганда, ўсимликлар оралиғи 15 см ва уруғ экиш миқдори 30 кг гектарига (400 минг ўсим./га) ташкил қилади...
🧾Батафсил👉 https://agro-olam.uz/mosh-ekish-sxemasi-va-miqdori/

https://t.iss.one/TSTM_DUK
Forwarded from Xushnudbek.uz
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи эфирга узатилмоқда.
O‘zbekiston agrosektorni rivojlantirish uchun kredit oldi.

Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish xalqaro jamg‘armasi 46,2 mln dollar miqdorida kredit va 800 ming dollar miqdorida grant taqdim etdi. Mablag‘lardan “Qishloq xo‘jaligini diversifikatsiya va modernizatsiya qilish” loyihasini amalga oshirish uchun foydalaniladi.

Batafsil:👉https://bit.ly/3kFCC8P

https://t.iss.one/TSTM_DUK