TUPROQSIFATTAHLIL DUK
836 subscribers
10.5K photos
1.64K videos
103 files
8.07K links
“ТУПРОҚ ТАРКИБИ ВА РЕПОЗИТОРИЙСИ, СИФАТИ ТАҲЛИЛ МАРКАЗИ” давлат унитар корхонасининг расмий телеграм канали.
Download Telegram
#тупроқсифаттаҳлил #бухоро #ромитан

Бухоро вилояти Ромитан тумани тупроқлари шўрланиш даражаси.

Ромитан тумани Бухоро вилоятининг шимолий-ғарб қисмида жойлашган бўлиб, шимол томондан Пешку тумани, шарқ томондан Бухоро тумани, жануб ва ғарб томондан Жондор тумани билан чегарадош.

Ромитан қишлоқ хўжалик ер турлари ер майдони тупроқлари текширилган туманининг жами 245,1 минггектарни, шундан қишлоқ хўжалик ерлари эса
22,9 минггектарни ташкил этади. Бу ерларда пахта, ғалла, боғдорчилик ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун барча имкониятлар яратилган.
Тупроқ мелиоратив ҳолатининг ёмонлашувига ва унумдорлигининг пасайишига сабаб бўлувчи шўрланиш жараёнлари Ромитан туманида
22,9 минггектар ерни ташкил этади.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#тупроқсифаттаҳлил #шўрланиш #бухоро

Бухоро вилоятидаги суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси бўйича тавсифи.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#тупроқсифаттаҳлил #шўрланиш #бухоро

Бухоро вилояти Жондор туманидаги суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси бўйича тавсифи.

Туманда жами суғориладиган ерлар 28070,8 гектарни ташкил қилади, Бу туманда тарқалган тупроқларнинг мелиоратив ҳолати вилоятдаги туманлар орасида энг оғири ҳисобланади. Мавжуд суғориладиган тупроқларнинг деярли барчаси, яъни 28017,3 минг гектари (99,8 %) турли даражада шўрланган. Шу жумладан, 10581,2 гектари (37,69 %) кучсиз, 10744,7 гектари (38,28 %) ўртача, 5249,2 гектари (18,70 %) кучли ва 1442,2 гектари (5,1 %) жуда кучли даражада шўрланган тупроқлар Жондор туманида тарқалган суғориладиган тупроқларнинг механик таркиби ҳам турлича бўлиб, муайян механик таркиб яққол устунликка эга эмас, жумладан, оғир қумоқли ва лойли, ўрта қумоқли, енгил қумоқли ҳамда қумлоқли-қумли механик таркибга эга бўлган тупроқлар деярли тенг равишда тарқалган.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#тупроқсифаттаҳлил #шўрланиш #бухоро #когон

Бухоро вилояти Когон туманидаги суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси бўйича тавсифи.

Туманда жами 16845,0 гектар суғориладиган ер майдонлари бўлиб, шундан 11839,2 гектари (70,3%) турли даражада шўрланган. Шўрланиш даражалари бўйича уларнинг 7699,1 гектари (45,71%) кучсиз, 2635,1 гектари (15,64%) ўртача, 847,4 гектари (5,03%) кучли ва 657,6 гектари (3,9%) жуда кучли даражада шўрланган тупроқлар ҳисобланади.

Когон туманида тарқалган суғориладиган тупроқларнинг механик таркиби ўрта ва енгил қумокли механик таркибли бўлиб, шу билан бирга, оғир қумоқли ва лойли ҳамда қумлоқли-қумли механик таркибли тупроқлар ҳам мавжуд.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#тупроқсифаттаҳлил #шўрланиш #бухоро #олот

Бухоро вилояти Олот туманидаги суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси бўйича тавсифи.

Туманда жами 17218,0 гектар суғориладиган ер майдони бўлиб, шундан 13233,1 гектари (76,9%) турли даражада шўрланган. Шўрланиш даражаси бўйича тавсифи қуйидагича: 4478,7 гектари (26,01%) кучсиз, 5012,5 гектари (29,11%) ўртача, 2038,7 гектари (11,84%) кучли ва 1703,1 гектари (9,9%) жуда кучли даражада шўрланган тупроқлар ҳисобланади.

Олот туманида тарқалган суғориладиган тупроқлар механик таркиби бўйича оғир қумоқли ва лойли, ўрта қумоқли, енгил қумоқли ҳамда қумлоқли-қумли механик таркибга эга тупроқлар ҳисобланади. Ўрта қумоқли ва қумлоқли-қумли механик таркибли тупроқлар кенг тарқалган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
#тупроқсифаттаҳлил #шўрланиш #бухоро #қоровулбозор

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси бўйича тавсифи.

Туманда жами 15280 гектар суғориладиган тупроқлар бўлиб, шундан 11308,6 гектари (74,0%) турли даражада шўрланган, шўрланиш даражаси бўйича 7631,7 гектари (49,95%) кучсиз, 2163,0 гектари (14,16%) ўртача, 337,3 гектари (2,21%) кучли ва 1176,6 гектари (7,7%) жуда кучли даражада шўрланган тупроқлар ҳисобланади.

Қоровулбозор туманининг суғориладиган тупроқларининг механик таркиби оғир қумоқли ва лойли, ўрта қумоқли, енгил қумоқли ҳамда қумлоқли-қумли бўлиб, ҳеч қайси бир механик таркибли тупроқлар энг кўп тарқалмаган, яъни, юқорида кўрсатилган механик тупроқлар тенг равишда тарқалган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
#тупроқсифаттаҳлил #шўрланиш #бухоро #пешку

Бухоро вилояти Пешку туманидаги суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси бўйича тавсифи.

Туманда жами 18685,0 гектар суғориладиган тупроқлар бўлиб, шундан 14124,3 гектари (75,6%) турли даражада шўрланган. Шўрланиш даражаси бўйича 8275,2 гектари (44,29%) кучсиз, 3620,1 гектари (19,37%) ўртача, 1222,0 гектари (6,54%) кучли ва 1007,1 гектари (5,4%) жуда кучли даражада шўрланган тупроқлар.

Пешку тумани суғориладиган тупроқларининг механик таркиби (63% атрофида) ўрта қумоқли, шунингдек, енгил қумоқли, оғир қумоқли ва лойли ҳамда қумлоқли-қумли механик таркибга эга бўлган тупроқлар ҳам мавжуд.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
#тупроқсифаттаҳлил #шўрланиш #бухоро #ромитан

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси бўйича тавсифи.

Туманда жами 22948,0 гектар суғориладиган тупроқлар бўлиб, уларнинг барчаси турли даражада шўрланган, шундан 13841,5 гектари (60,32%) кучсиз, 7103,0 гектари (30,95%) ўртача даражада, 1408,9 гектари (6,14%) кучли ва 594,6 гектари (2,6%) жуда кучли даражада шўрланган тупроқлар.

Бухоро вилояти бўйича Ромитан туманининг суғориладиган тупроқлари тўлиқ шўрланишга учраган бўлиб, уларнинг асосийси кучсиз ва ўрта шўрланган тупроқлар ҳисобланади.

Ромитан туманининг суғориладиган тупроқларининг механик таркиби бошқа туманлардан фарқли равишда, асосан, қумлоқли-қумли, оғир қумоқли ва лойли механик таркибга эга тупроқлар. Шунингдек, енгил қумоқли механик таркибга эга тупроқлар ҳам мавжуд.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
#тупроқсифаттаҳлил #шўрланиш #бухоро #шофиркон

Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси бўйича тавсифи.

Туманда жами 23054,8 гектар суғориладиган тупроқлар бўлиб, шундан 20754,3 гектари (90,0%) турли даражада шўрланган. Шўрланиш даражасига кўра 18021,9 гектари (78,17%) кучсиз, 2043,,6 гектари (8,86%) ўртача, 581,8 гектари (2,52%) кучли ва 107 гектари (0,5%) жуда кучли даражада шўрланган тупроқлар ҳисобланади.

Шофиркон тумани суғориладиган тупроқларининг механик таркиби асосан, енгил, қумоқли ва ўрта қумоқли механик таркибга эга, шунингдек, оғир қумоқли ва лойли ҳамда қумлоқли-қумли механик таркибли тупроқлар ҳам мавжуд.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
#тупроқсифаттаҳлил #шўрланиш #бухоро #қоракўл

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси бўйича тавсифи.

Туманда жами 19462,7 гектар суғориладиган тупроқлар бўлиб, шундан 19105,7 гектари (98,2%) турли даражада шўрланган. Шўрланиш даражаси бўйича 11338,5 гектари (58,26%) кучсиз, 5730, 1 гектари (29,44%) ўртача, 1392,2 гектари (7,15%) кучли ва 644,9 гектари (3,3%) жуда кучли даражада шўрланган тупроқлар.

Қоракўл тумани суғориладиган тупроқларнинг механик таркиби (50%) ўрта қумоқли ва енгил қумоқли тупроқлар. Шунингдек, оғир қумоқли ва лойли ҳамда қумлоқли-қумли тупроқлар ҳам тарқалган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
#тупроқсифаттаҳлил #шўрланиш #бухоро

Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси бўйича тавсифи.

Бухоро шаҳрида жами 1759,1 гектар суғориладиган ер майдонлари бўлиб, шундан 733,2 гектари (41,7%) турли даражада шўрланган. Шўрланиш даражаси бўйича 685,4 гектари (38,96%) кучсиз, 47,8 гектари (2,72%) ўртача даражада шўрланган бўлиб, кучли ва жуда кучли даражада шўрланган тупроқлар мавжуд эмас.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇👇

Telegram | Facebook | Instagram