Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
4.51K subscribers
27.3K photos
3.05K videos
169 files
9.33K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
«ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ» ЎТКАЗИЛДИ

Тадбир 9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда вазирлик марказий аппарати, вазирлик тасарруфидаги республика ва тизим ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларидан таклиф этилган масъул ходимлар, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Дастлаб, мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, вазирлик тизимида кўрилаётган чора-тадбирлар ва навбатдаги вазифалар ҳақида маърузалар тингланди.
Жумладан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Ойбек Абдуғаниев коррупциянинг жамият ривожига тўсиқ бўлувчи иллат эканлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди ҳамда унга барҳам бериш бўйича республикамизда кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
- Сув хўжалиги вазирлигида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом, вазирлик ва тизим ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти, шунингдек, регламент ва йўриқномалар, коррупциявий хатарларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш ҳамда коррупциянинг олдини олиш бўйича “Йўл харитаси”дан иборат жами 10 та ҳужжат ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Айни пайтда мазкур ҳужжатлар ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб борилмоқда, - дейди вазирликнинг Ички аудит ва комплаенс назорат бошқармаси бош мутахассиси Шокир Кулимбетов.
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги «Очиқ эшиклар куни» тадбирида мавзуга тегишли кўплаб саволларга жавоблар берилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Ахборот хизмати

Сайтда
ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2843

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Самарқанд

ФОТОФАКТ

Байрам муносабати билан Зарафшон ИТҲБ томонидан ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тарқатилди.
Қашқадарё

СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИНИ ЁРИТУВЧИ ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

Хабарингиз бор, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан “Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш масалаларини ёритишда журналистлар ва блогерларнинг хабардорлигини ошириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги лойиҳанинг миллий ҳамкори ҳисобланади.

Лойиҳа доирасида Қарши шаҳридаги "Афросиёб" меҳмонхонасида маҳаллий журналист ва блогерлар учун икки кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
МУКОФОТ МУБОРАК!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан сув хўжалиги соҳасининг бир гуруҳ фидойи ва фаол ходимлари “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Вазирликда мукофотларни топшириш бўйича тантанали йиғилиш ўтказилди.
Вазирлик юридик бошқармаси бошлиғи Равшан Шаропов, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази директори Зокир Ишпўлатов, Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги Бош директори ўринбосари Мадаминжон Қурбоновга “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони топширилди.
Мукофотланган барча ҳамкасбларни қутлаймиз.

Ахборот хизмати


Сайтда
ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2845

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
"Халқ сўзи" газетасининг бугунги (10 декабрь) сонида Қорақалпоғистонда ўтказилаётган "Меҳр ҳаракати" ҳақида ёритилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири А.Реимбаев тадбир дорасидаги ишлар ҳақидаги интервьюси келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев касб байрами муносабати билан табрик йўллади.
Жиззах

РЎЗҒОРГА БАРАКА КИРДИ

Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасида 157 нафар ходим ишлайди.
Касб байрами арафасида ҳар бир ходимга ёрдамчи хўжаликда етиштирилган 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Жумладан, картошка 10 кг, сабзи 10 кг, пиёз 10 кг, гўшт 3 кг, товуқ гўшти 4 кг, балиқ 8 кг, гуруч 6 кг, мош 20 кг, нўхат 15 кг, ошқовоқ 30 кг, тухум 60 дона, ўсимлик ёғи 3 литрдан берилди.
Ходимларнинг рўзғорига байрам билан бирга барака ҳам кирди.

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube