Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
4.52K subscribers
27.5K photos
3.1K videos
171 files
9.38K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
МУКОФОТЛАР ИШЧИЛАРНИ РУҲЛАНТИРАДИ

🔷 Сурхондарё вилоятида 326 минг гектар суғориладиган майдон бўлиб, далаларнинг 80 фоизи насослар ёрдамида оби ҳаёт билан таъминланади.

🔷 Шу рақамлардан ҳам аён бўладики, воҳа қишлоқ хўжалигида эришилаётган барча ютуқларда Аму- Сурхон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг минг нафардан зиёд муҳандис-техник ходимларининг салмоқли ҳиссаси бор.

🔷 Экинларнинг вегетацияси даврида 113 та насос станциялари жамоаси экинзорларни кафолатли сув билан таъминлаб, истеъмолчиларнинг олқишларига сазовор бўлишмоқда.
🔷 Жамоа сувчиларининг ана шундай залворли ҳиссасини инобатга олган Насос станциялари ва энергетика бошқармаси маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан идорада жамоа аъзоларини тўплаб, тантанали тадбир ўтказди.

🔷 Файзли дастурхон ёзилиб, илғорлар шарафланди ва мукофотланди. Жумладан, бошқарма раҳбари А.Абдураҳимов 12 нафар илғор муҳандис-техник ходимлар кўксига “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонларини тақди. Шундан сўнг 28 нафар ишчи-хизматчиларга қимматбаҳо совғалар берилиб, ҳар бирига тўн ёпилди.

🔷 - Бошқармамизда байрам ва тантанали кунларни файзли дастурхон атрофида нишонлаш анъанага айланган, - дейди бошқарма касаба уюшмаси раҳбари Толибжон Жўраев. - Конституция байрами муносабати билан бошқарманинг ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан илғорларни рағбатлантириш мақсадида 50 миллион сўм ажратилди. Шубҳасиз, мукофотлар муҳандис- техник ходимларимизнинг ғайратига ғайрат қўшиб, янги меҳнат ютуқларига руҳлантиради.

🔷 - Кўпнинг, айниқса, ўзинг билан бирга меҳнат қилаётган жамоанинг орасида мукофот олиш жуда ҳам завқли бўларкан,- дейди мукофотланганлардан бири, Термиз таъмирлаш участкаси таъмирловчи- чилангари Қаҳрамон Нортожиев. - Менга ва бошқа ходимларга телевизор, печ ҳамда бошқа турдаги қимматбаҳо буюмларни совға қилиб, эгнимизга тўн ёпишди. Албатта, мукофотлар бизга билдирилган ишонч бўлса, иккинчидан, янада яхшироқ ишлашимизга туртки бўлади.

🔷 Файзли дастурхон атрофида билдирилган эзгу тилаклар ҳамда куй- қўшиқлар кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшмоқда.

✏️ Аму- Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
БАЙРАМ МУБОРАК, МУКОФОТ МУБОРАК!

Бугун 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.
Байрам арафасида республикамизнинг барча ҳудудларидан энг фаол сувчилар «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди.
Мукофотланганларнинг барчасини қутлаймиз, ишларида улкан омадлар тилаймиз.

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
МЕЛИОРАЦИЯ ХОДИМЛАРИ ҲАМ БАЙРАМНИ КЎНГИЛДАГИДЕК НИШОНЛАМОҚДА

🔶 Аму-Сурхон ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция ходимлари ҳам Конституциямизнинг 30 йиллигини кўнгилдагидек байрам қилишаяпти.

🔶 Раҳбарият мелиораторлар хонадонларида байрам оилавий нишонланишини ҳисобга олиб, уларга совға тайёрлади.

🔶 Ҳар бир ходимга 2 килограмдан гўшт, 30 килограмдан картошка, шунча миқдорда пиёз-сабзи, 5 килограмдан ошқовоқ, шунчадан гуруч, 3 литрдан ўсимлик ёғи ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тарқатилди .

🔶 Бундан ташқари, ишчи- хизматчиларга бир ойлик иш ҳақи миқдорида мукофот берилди.
🔶 - Мелиорация ходимлари ҳам вилоят қишлоқ хўжалиги ривожига ирригаторлар, насос станциялари муҳандис-техниклари билан тенг улуш қўшиб келишаяпти, - дейди Мелиоратив экспедиция раҳбарининг ўринбосари Нуриддин Тўраев. -Рағбат ишчиларни руҳлантириши табиий. Бозор иқтисодиёти шароитида ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш раҳбариятнинг доимий диққат-эътиборидаги масалалардан бирига айланган. Ходимлардан йил ўн икки ой иш талаб қиламиз, байрамларда мукофотласак, кўнгилланиб меҳнат қилишади, берилган топшириқларни сифатли адо этишади.

🔶 Шуни ҳам айтиш жоизки, экспедиция ишчиларидан бир неча нафарига “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари топширилди.

✏️ Аму- Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
СУВ ОМБОРЛАРИ ХОДИМЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Навоий вилояти Сув омборлари ва йирик гидротехник иншоотлардан фойдаланиш бошқармасида 59 нафар ходим меҳнат қилади. Бошқарма раҳбарияти ходимларнинг ижтимоий ҳимоясига доимий эътибор бериб келаяпти.
Байрам арафасида бошқарма томонидан ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган 8 хил турдаги қишлок хўжалик махсулотлари тарқатилди. Жумладан, ҳар бир ишчи-ходимга 10 кг дан картошка, 20 кг пиёз, 50 кг сабзи, 10 кг мош, 20 кг гуруч, 5 кг мол гўшти, 5 кг товуқ гўшти ва
10 кгдан балиқ гўшти тарқатилди.

✏️ Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Хоразм

ФОТОФАКТ

Байрам муносабати билан Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ходимларига картошка, пиёз, гурнч, ёғ, тухум ва пул мукофотлари тарқатилди.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2832

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ХОДИМЛАРГА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ
ТАРҚАТИЛДИ

❇️ “Кармана-Конимех” ирригация тизими бошқармаси ҳисобида жами 144,8 км туманлараро каналлар, 154 та гидропост, 146 та гидротехник иншоот бўлиб, уларнинг соз ҳолатда ишлаши, сув истеъмолчиларига хизмат кўрсатиш учун 96 нафар ишчи-ходим меҳнат қилиб келмоқда.

❇️ Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга қўшимча даромад манбаини яратиш мақсадида эрта баҳордан туманлараро каналларнинг қирғоқ бўйларига турли қишлоқ хўжалик экинлари экилган эди.

❇️ Шу билан бирга, жами 0,2 гектар майдонда енгил конструкцияли иссиқхоналар ташкил этилиб, помидор, бодринг ва лимон етиштирилаяпти. Келгусида иссиқхона майдонларини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.
❇️ Конституция байрами ва Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни арафасида Навбаҳор туманида жойлашган Шаббода сувчилар уйида тадбир уюштирилди.

❇️ Сув хўжалигига кўп йиллик хизматлари сингган, хизмат вазифасига масъулиятли, ташаббускор ва фаол бир гуруҳ ходимларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

❇️ “Кармана-Конимех” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Улуғбек Назаровнинг маълум қилишича, байрам муносабати билан барча ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – жами 1 тонна картошка, 5 тонна сабзи, 5 тонна шолғом, 100 кг ёғ ва 1 тонна балиқ ҳамда 300 кг гўшт махсулотлари тарқатилди.

✏️ Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАВОИЙ

👍 Навоийлик сувчиларнинг байрам дастурхонидан лавҳа.

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
НАВБАТДАГИ КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР
АСАКА ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛДИ

Норин-Қорадарё ИТҲБ раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган режа асосида жойларда амалга оширилаётган ишлар ва юзага келаётган муаммолар муҳокама қилиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 7 декабрь куни сув хўжалигида кузги - қишки тадбирлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 10 майдаги 243-сонли қарори асосида олиб борилаётган ишлар Асака туманида кўргазмали равишда ташкил этилди.

Унда Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли бўлим бошлиқлари ва қуйи тизим ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Кўргазмали семинарда кузги-қишки тадбирлар билан боғлиқ жиҳатлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 243-сонли қароридан келиб чиқадиган вазифалар кўриб чиқилди.