Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
4.52K subscribers
27.4K photos
3.06K videos
170 files
9.34K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
СУВ КОДЕКСИ ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Сув кодексини иккинчи ўқишга тайёрлаш учун 2024 йил 6 август куни Сув хўжалиги вазирлигида давра суҳбати ўтказилди.

Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев кодекс – ўз ҳаётини ушбу соҳага боғлаганлар учун ўта муҳим ва тарихий ҳужжат эканлигини таъкидлаб, уни такомиллаштириш, халқчил кўринишга келтириш учун таклифлар беришга чақирди.

Шунингдек, келгусида кодекс ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар ҳужжат лойиҳаси ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Кодекс сувдан оқилона фойдаланиш, самарали бошқариш ва муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга, сув етказиб берувчилар ва сув истеъмолчиларининг масъулияти оширишга, сувдан фойдаланишда рухсатнома олиш тартиби соддалаштирилишига хизмат қилиши таъкидланди.

Батафсил
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

❇️ Бугун Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори Зарипбой Норметов туман фермерлари билан учрашув ўтказди.

❇️ Учрашувда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли Қарори мазмун-моҳияти ҳамда 2023 йил 1 апрелдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли Қарорига мувофиқ сув тежовчи технологияларни жорий қилишни рағбатлантириш тартиблари тушунтириб ўтилди.

❇️ Шунингдек, сув ресурсларини тежаш, ундан мақсадли ва самарали фойдаланишда сув тежовчи технологияларнинг алоҳида аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛЛАРНИ ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН АСРАШ МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимининг юристи Эльмира Ембергенова ҳамда психологи Гулбахар Ембергенова иштирокида сув хўжалиги тизим ташкилотларида фаолият юритаётган аёллар билан давра суҳбати ўтказилди.
Унда бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқий асослар яратилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Хотин-қизларнинг оилавий турмуш муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш, ҳаётий ҳақ-ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш, ҳаётини қайта йўлга қўйишда моддий ва манавий, тиббий-психологик ёрдам бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Соҳага оид янгиликларни расмий тармоқларимизда кузатиб боринг!
https://t.iss.one/krminwater/
https://krminwater.uz/
Forwarded from TOMCHI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Maftuna Zuhriddinova, Buloqboshi tumani "Suv yetkazib berish xizmati" DM rahbari, o‘z tumanida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2024 yil 5 yanvardagi PQ-5-son qarorini, hamda «Suv yetkazib berish xizmati» faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasining 2024 yil 9 fevraldagi 79-son qarorini amalga oshirish jarayoni xaqida so‘z yuritmoqda.

Mazkur qarorga muvofiq endilikda qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilar (fermer va dehqon xo‘jaliklari, klasterlar)ga suv yetkazib berish xizmatlari uchun to‘lovlar bekor qilingan. Tuman irrigatsiya bo‘limlari va maxsus xizmatlari o‘rnida «Suv yetkazib berish xizmati» davlat muassasalari tashkil etildi. Bunda suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqdan 40 foizi muassasa faoliyatini moliyalashtirishga, ularga tegishli ob’yektlarni saqlash va texnik holatini yaxshilashga yo‘naltiriladi.


Kanalga ulanish 💬 Savollar 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM