Forwarded from Sirdaryo-Zarafshon ITHB Matbuot xizmati
- Мазкур иншоотнинг янгича усулда бошқарилиши 20 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва ҳудуд аҳли томорқалари учун узлуксиз равишда оби-ҳаёт етказиб берилишини кафолатлайди, - дейди Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантириш ва жорий этиш бўлими бошлиғи Ш.Миртозаев.
“Гидрострой мегастрой” МЧЖ раҳбари Б.Ғойипназаров эса, ўз чиқишида қисқа муддат ичида мавжуд 7 та насос агрегатининг 4 таси жорий таъмирдан чиқарилгани ҳақида маълумот берди.
Тадбирда шунингдек, ДХШ усули насос станциясини замонавий техник талаблар асосида ушлаб туриш, меҳнат жамоасини мунтазам равишда моддий ва маънавий рағбатлантириб бориш учун кенг имкониятлар яратиши таъкиб ўтилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.

Forwarded from Amu-Qashqadaryo ITHB
ҚАШҚАДАРЁДА СУВЧИЛАР УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги сув хўжалиги тизим ташкилотлари ходимлари учун 72 соатлик ўқув курслари ташкил этилди.
Ушбу ўқув курслари Касби сув хўжалиги ва мелиорация коллежи ҳамда Қамаши сув хўжалиги ва мелиорация коллежларида ташкил этилиб, вилоятдаги тизим ташкилотларининг 155 нафар ходимлари жалб этилди.
Малака ошириш курсларида сув ресурслари ва сувдан фойдаланиш, гидрометрия ва диспетчерлик, гидротехник иншоотлардан фойдаланиш ҳамда насос ва насос станцияларидан фойдаланиш каби мавзулар ўқитиляпти.
Ўқув курслари коллежнинг юқори малакали ўқитувчилари томонидан презентация ва кўргазмали асбоблар ёрдамида олиб бориляпти.
Курс якунида ходимларга сертификатлар берилади.
https://t.iss.one/AmuQashqadaryoITHB

Жарқўрғон сув тақсимлаш иншооти:
СЕЛ СУВЛАРИ ХАВФСИЗ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Жорий йилнинг 16-22 май кунлари республикамизнинг айрим жойларида кучли ёмғир ёғиши, тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши ҳақида хабар қилинган эди.
Сурхондарё вилоятига сафаримиз чоғида йирик сув хўжалиги объектларининг сел-тошқинга тайёргарлигини ўргандик. Сурхон-Шеробод ИТБ бошлиғи Шайдулла Раҳмонов билан бирга Жарқўрғон сув тақсимлаш иншоотига борганимизда сел сувлари ўтаётганининг гувоҳи бўлдик.
Бу ерда 8 киши ишлайди. 2 кишидан 4 сменада навбатчилик йўлга қўйилган. Навбатчилар учун ётоқ жой ташкил этилган.
Участка бошлиғи Даврон Холиёровнинг айтишича, Сурхондарё дарёси ўзанидан секундига 250 метр куб сел сувлари келаяпти.
Шундан 42 метр куб сув “Занг” каналига олинаяпти, 192 метр куб сув ташлама орқали ўтказиб юборилаяпти.
Сув тақсимлаш иншоотининг сув ўтказиш қобилияти секундига 1086 метр куб бўлиб, барча хавфсизлик чоралари кўриб қўйилган.
Ахборот хизмати

ХАВФНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ
Сел ва сув тошқинларини олдини олиш кечиктириб бўлмас тадбир ҳисобланади. Қуйи Чирчиқ туманининг Абай ҳудудида кузатилган сел тошқини оқибатида Чирчиқ дарёси қирғоқлари емирилган эди. Агар яна катта тошқин келса, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига хавф солиши мумкин. Сел ва сув тошқинларининг олдини олиш мақсадида Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан алоқадор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича тадбир амалга оширилди. Ўнга яқин оғир юк машиналари ёрдамида ҳарсанг тошлар келтирилиб, дарё қирғоқлари мустаҳкамланди.
– Бу йилги баҳор бирмунча серёғин келди, – дейди Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ бошлиғи Бахтиёр Қурбонов. – Махсус техникалар ёрдамида тўрт кун давомида Чирчиқ дарёси қирғоқлари мустаҳкамланиб, қайта тикланди.
Бундай тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга оширилмоқда.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати

Forwarded from Шухрат Суяров
СУВ-БЕБАҲО ГАВҲАР
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан мунтазам равишда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари олиб борилмокда.
Жумладан, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси ходимлари томонидан 2024 йилнинг бошидан буён сувдан оқилона фойдаланиш ва сув оби-ҳаёт истеъмолида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш борасида ўтказилган назорат тадбирларида 916 марта қонун бузилиш холатлари аникланди.
Ҳар бир ҳолат юзасидан белгиланган меъёр-талаблар асосида қонуний чоралар кўрилди. Тизимдаги ташкилотлар, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарларига огохлантириш ва ёзма кўрсатмалар мунтазам берилиб келинмоқда.
Вилоят худудларида сувнинг аҳамияти ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича амалий семинарлар ҳар хафтада давомида муайян долзарб мавзуга бағишланган “Сув хаёт манбаи” тамойилига амал қилишга чорловчи, тириклик манбаи бўлган бебаҳо неъматни кўз қорачиғидек асрашни тарғиб этган тадбирлар, анжуман ва давра суҳбарлари ташкил этилмоқда.
Баҳодир Маъмиров,
“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи