Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
4.51K subscribers
27.3K photos
3.05K videos
168 files
9.32K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
МУКОФОТ МУБОРАК!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан сув хўжалиги соҳасининг бир гуруҳ фидойи ва фаол ходимлари “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Вазирликда мукофотларни топшириш бўйича тантанали йиғилиш ўтказилди.
Вазирлик юридик бошқармаси бошлиғи Равшан Шаропов, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази директори Зокир Ишпўлатов, Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги Бош директори ўринбосари Мадаминжон Қурбоновга “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони топширилди.
Мукофотланган барча ҳамкасбларни қутлаймиз.

Ахборот хизмати


Сайтда
ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2845

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
"Халқ сўзи" газетасининг бугунги (10 декабрь) сонида Қорақалпоғистонда ўтказилаётган "Меҳр ҳаракати" ҳақида ёритилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири А.Реимбаев тадбир дорасидаги ишлар ҳақидаги интервьюси келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев касб байрами муносабати билан табрик йўллади.
Жиззах

РЎЗҒОРГА БАРАКА КИРДИ

Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасида 157 нафар ходим ишлайди.
Касб байрами арафасида ҳар бир ходимга ёрдамчи хўжаликда етиштирилган 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Жумладан, картошка 10 кг, сабзи 10 кг, пиёз 10 кг, гўшт 3 кг, товуқ гўшти 4 кг, балиқ 8 кг, гуруч 6 кг, мош 20 кг, нўхат 15 кг, ошқовоқ 30 кг, тухум 60 дона, ўсимлик ёғи 3 литрдан берилди.
Ходимларнинг рўзғорига байрам билан бирга барака ҳам кирди.

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эътибор ва рағбат_

ХАТИРЧИЛИК СУВЧИЛАР ҲАМ ЭЪТИБОРДА.

Байрам муносабати билан Хатирчи тумани ирригация бўлими томонидан ишчи ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тарқатилди

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

https://t.iss.one/QuyiZarafshonITHB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СОВУҚ КУНЛАРДА ҲАМ КАНАЛЛАРНИ ТОЗАЛАШ ДАВОМ ҚИЛМОҚДА

Мамлакатимизда кузатилаётган совуқ об-ҳаво аграр соҳадаги айрим тармоқларда ишни давом қилдириш имконини бермаяпти. Лекин, юртимизнинг шимолий қисмидаги Қорақалпоғистон Республикасида бошқа ҳудудларга нисбатан ҳаво-ҳарорати анча паст, яъни совуқ бўлишига қарамай ҳудуддаги ирригация тармоқларини тозалаш ишлари бир зум тўхтамаяпти.
Шу йилнинг 9 декабрь куни Гидрометеорология хизматининг хабарида Қўнғирот туманидаги «Рәўшан» мини метеорологик станцияси -23 градус совуқ температурани кўрсатгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Мобиль репортаж усулида тайёрланган видеолавҳада тупроқнинг 25-30 сантиметргача музлаганини кўриш мумкин. Лавҳа Қўнғирот туманидаги “РПЛ Ажинияз” хўжаликлараро каналининг қазиш жараёнида тасвирга олинган. Бу ҳам қиш фасли сувчилар учун иш фасли,- деган иборанинг яна бир тасдиғидир.

Соҳага оид янгиликларни расмий тармоқларимизда кузатиб боринг!

https://krminwater.uz/
https://t.iss.one/krminwater/
ХОРАЗМДА ШЎР ЮВИШ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

Янгибозор туманининг Боғолон қишлоғидаги “Хоразм фахри” фермер хўжалигининг 43 гектар майдонида шўр ювиш тадбири кўргазмали семинар тарзда ўтказилди.
Семинарда Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва туман ирригация бўлимлари, вилоят Мелиоратив экспедицияси раҳбар ва мутахассислари, тумандаги фермер хўжалиги ва кластер раҳбарлари қатнашдилар.
- Бугунги семинарда далани шўр ювишга тайёрлаш, лазерли текислаш, сувдан унумли ва тўғри фойдаланиш, оби ҳаётни исроф қилмаслик ҳақида маълумотлар берилди. Юзага келган саволларга мутахассислар жавоб қайтардилар, - дейди Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Давлатёр Камолов.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Сайтда
ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2855

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube