Forwarded from "QASHQADARYO VILOYATI TELERADIOKANALI" DM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ" «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг долзарб 40-кунлиги доирасида вилоятимизда ҳам салмоқли ишлар қилинмоқда.
📱Расмий телеграм каналимиз
👉https://t.iss.one/qashqadaryo_trk
📱Расмий телеграм каналимиз
👉https://t.iss.one/qashqadaryo_trk
Forwarded from "O'zbekiston Qishloq va Suv xo'jaligi" va "Agro Ilm" jurnallari (Rasmiy kanal) (Улугбек Рустамович)
11-сон 2022.pdf
7.7 MB
“Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали 11-сон (2022)
Журналимиз веб сайтидан юклаб олиш: https://qxjurnal.uz/load/jurnal_2022/o_39_zbekiston_qishloq_va_suv_xo_39_jaligi_zhurnali_11_soni_juklab_olish/11-1-0-512
Журналимиз веб сайтидан юклаб олиш: https://qxjurnal.uz/load/jurnal_2022/o_39_zbekiston_qishloq_va_suv_xo_39_jaligi_zhurnali_11_soni_juklab_olish/11-1-0-512
Forwarded from "QASHQADARYO VILOYATI TELERADIOKANALI" DM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ" Қарши ирригация ва агротехнололгиялар институти талабалари амалиётда ўз билим кўникмаларини мустаҳкамлашди.
📱Расмий телеграм каналимиз
👉https://t.iss.one/qashqadaryo_trk
📱Расмий телеграм каналимиз
👉https://t.iss.one/qashqadaryo_trk
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноатни янада ривожлантириш борасида мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по задействованию имеющихся возможностей и новых резервов для дальнейшего развития местной промышленности.
Facebook|Instagram|Twitter
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по задействованию имеющихся возможностей и новых резервов для дальнейшего развития местной промышленности.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Дунёдаги мураккаб вазият, транспорт-логистика ва ишлаб чиқариш занжирларидаги узилишлар, энергоресурслар билан боғлиқ муаммолар мамлакатимизга ҳам таъсир қилаётгани таъкидланди.
Жаҳон молия бозорларидаги ўзгаришлар таъсирида четдан жалб қилинадиган ресурслар нархи ошаётгани қайд этилди.
Шу боис, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар бу қийин шароитда имконият излаши, бор салоҳиятни ишлатиши, таклиф ва ташаббус кўрсатиши кераклиги, келгуси йилга ўзига аниқ режа ва масъулият олиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Жорий йил 9 ойида саноат 5,3 фоизга ўсди. Лекин 65 та йирик ҳудудий корхонада ишлаб чиқариш 1,6 триллион сўмга камайган.
Вазирлар Маҳкамасига ишлаб чиқариш қисқарган тармоқлардаги корхоналарга айланма маблағи, солиғи, транспортига ёрдам бериб, тўла қувватга чиқариш бўйича топшириқ берилди.

Саноат зоналари инфратузилмасига бу йилда 1,2 триллион сўм ажратилди. Лекин, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида маблағларнинг 40 фоизини ҳам ўзлаштирилмаган.
Мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига ҳалигача инфратузилма олиб борилмаган саноат зоналарига шахсан бориб, ишларни охирига етказиш топширилди.
Охирги 6 ойда ҳамкор давлатлар бозорларига маиший техника экспорти – 3 баробар, трансформатор – 3,6 баробар, тиббий буюмлар – 9 баробар, трикотаж мато – 2 баробар ошди.
Агар мис, ПВХ, металл, полипропилен хом ашёларини кўпроқ олиш имконияти яратилса, тадбиркорларимиз экспортни бир неча баробар ошириши мумкин.
Лекин масъул вазирликлар бу масалалар билан шуғулланмаётгани танқид қилинди.
Мисол учун, гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун йилига 70 минг тонна полипропиленга талаб бор. Бироқ, биржага 2 баробар кам полипропилен қўйилмоқда. Натижада нарх 30 фоизга ошиб, тоннаси 1 минг 800 долларга кўтарилган.
Худди шундай, мебелчиликда ишлатиладиган формалин ички бозорда 260 доллардан сотилаяпти (рақобатчи бозорларга нисбатан 60 долларга қиммат).
Яратилган шароитлар ва маблағ борлигига қарамасдан, масъул вазирликлар ва мутасаддилар бу муаммолар билан шуғулланмаётгани танқид қилинди.
1 декабргача ишлаб чиқарувчи ва трейдерлар билан ишлаб, етишмаётган хом ашёни четдан олиб келиш ҳисобига захира яратиш ва график асосида уни биржага қўйиш топширилди.

Ўзбекистон “GSP+” тизимига қўшилганига бир йилдан ошди. Европа бозорида сотиладиган тайёр маҳсулотлар учун транспорт харажатларига 70 фоизгача субсидия берилмоқда.
Лекин, “GSP+”га кирадиган 6 минг 200 та божсиз маҳсулотнинг бор-йўғи 325 тури экспорт қилинаётгани кўрсатиб ўтилди.
Сабаби - корхоналаримиз йирик етказиб бериш занжирларига қўшила олмаяпти, халқаро сертификати йўқ. Сифати яхши бўлса ҳам, маҳсулотини сота олмаяпти.
Шу муносабат билан мутасаддиларга Европага келгуси йилда саноат экспортини 600 та маҳсулотга, экспорт ҳажмини 700 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Лекин, “GSP+”га кирадиган 6 минг 200 та божсиз маҳсулотнинг бор-йўғи 325 тури экспорт қилинаётгани кўрсатиб ўтилди.
Сабаби - корхоналаримиз йирик етказиб бериш занжирларига қўшила олмаяпти, халқаро сертификати йўқ. Сифати яхши бўлса ҳам, маҳсулотини сота олмаяпти.
Шу муносабат билан мутасаддиларга Европага келгуси йилда саноат экспортини 600 та маҳсулотга, экспорт ҳажмини 700 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Тўқимачиликда кейинги йилда ички бозорга қўшимча 5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 4,3 миллиард долларга етказиш топширилди. Бунинг учун:
- Европа, Туркия, Миср, Марокашга газлама, трикотаж мато экспортига транспорт харажатлари 2024 йил 1 январгача 70 фоиз қоплаб берилади;
- камида 50 хил турдаги янги текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастури тасдиқланади;
- янги турдаги тайёр текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига 100 миллион доллар, гиламчилик учун 50 миллион доллар йўналтирилади;
- тўқимачилик индустриал зоналари инфратузилмасига 200 миллиард сўм йўналтирилади;
- йил якунига қадар Туркия, Эрон, Бельгиядан технология ва мутахассислар (дизайнер ва технолог) олиб келинади.
Facebook|Instagram|Twitter
- Европа, Туркия, Миср, Марокашга газлама, трикотаж мато экспортига транспорт харажатлари 2024 йил 1 январгача 70 фоиз қоплаб берилади;
- камида 50 хил турдаги янги текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастури тасдиқланади;
- янги турдаги тайёр текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига 100 миллион доллар, гиламчилик учун 50 миллион доллар йўналтирилади;
- тўқимачилик индустриал зоналари инфратузилмасига 200 миллиард сўм йўналтирилади;
- йил якунига қадар Туркия, Эрон, Бельгиядан технология ва мутахассислар (дизайнер ва технолог) олиб келинади.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Қурилиш материаллари экспортини 2023 йилда 900 миллион долларга етказиш, ички бозор учун 5 триллион сўмлик қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга;
- қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун камида 7 йиллик, 2 йил имтиёзли давр билан “Саноат ипотекаси” дастурини ишлаб чиқиш ва бунга биринчи босқичда 50 миллион доллар ресурс йўналтириш;
- Нукус шаҳри, Булоқбоши, Қоровулбозор, Фориш, Чуст, Пахтачи, Сариосиё, Ўзбекистон туманларида қурилиш материаллари индустриал зоналарини ташкил этиш;
- Испания, Италия ва Туркиянинг етакчи корхоналари билан музокара ўтказиб, Ангренда чинни идишлар ва сантехника буюмлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил қилиш;
- келгуси йилда Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида каолиндан кластер усулида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича камида 200 миллион долларлик 10 та лойиҳани ишга тушириш топширилди.
Facebook|Instagram|Twitter
- қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун камида 7 йиллик, 2 йил имтиёзли давр билан “Саноат ипотекаси” дастурини ишлаб чиқиш ва бунга биринчи босқичда 50 миллион доллар ресурс йўналтириш;
- Нукус шаҳри, Булоқбоши, Қоровулбозор, Фориш, Чуст, Пахтачи, Сариосиё, Ўзбекистон туманларида қурилиш материаллари индустриал зоналарини ташкил этиш;
- Испания, Италия ва Туркиянинг етакчи корхоналари билан музокара ўтказиб, Ангренда чинни идишлар ва сантехника буюмлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил қилиш;
- келгуси йилда Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида каолиндан кластер усулида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича камида 200 миллион долларлик 10 та лойиҳани ишга тушириш топширилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, мебелсозликда келгуси йилда маҳсулот ҳажмини 5 триллион сўмга, экспортни 50 миллион долларга етказиш зарур.
Бухоро, Наманган, Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Хоразмда 100 га яқин маҳалла мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашгани, уларни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.
Ушбу вилоятлар ҳокимларига бир ой муддатда маҳаллалар атрофида мебель саноат марказларини ташкил қилишга кўрсатма берилди. Шунингдек:
- келгуси йилда 250 та мебелчилик лойиҳасини ишга тушириб, 10 мингта янги иш ўрни яратиш;
- 15 та мебелсозлик саноат зоналари инфратузилмасига 55 миллиард сўм ажратиш;
- мебелсозликка берилган божхона имтиёзлари муддатини 2024 йил 1 январга қадар узайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Бухоро, Наманган, Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Хоразмда 100 га яқин маҳалла мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашгани, уларни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.
Ушбу вилоятлар ҳокимларига бир ой муддатда маҳаллалар атрофида мебель саноат марказларини ташкил қилишга кўрсатма берилди. Шунингдек:
- келгуси йилда 250 та мебелчилик лойиҳасини ишга тушириб, 10 мингта янги иш ўрни яратиш;
- 15 та мебелсозлик саноат зоналари инфратузилмасига 55 миллиард сўм ажратиш;
- мебелсозликка берилган божхона имтиёзлари муддатини 2024 йил 1 январга қадар узайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда заргарликда ҳам имкониятлар жуда кенглиги, мамлакатимизда 300 миллион долларлик ички бозор борлиги таъкидланди.
Бу талабни бемалол ўзимизни маҳаллий заргарлар қондириши мумкин. Шу сабабли уларни қўллаб-қувватлаш учун 1 декабрдан бошлаб:
- олтин ва кумушга кечиктириб тўлаш учун барча банклар ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги кафолатлари қабул қилинади;
- кафолат олиш имконияти якка тартибдаги заргарлар учун ҳам яратилади;
- олтин, кумуш ва заргарлик учун зарур бошқа хом ашёларни қайта ишлаш учун вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишда лицензия талаби бекор қилинади;
- заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади;
- 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади (ҳозир 5 минггача рухсат берилган).
Тегишли вилоятлар ҳокимларига Самарқанд, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида заргарлик савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаларини ишга тушириш топширилди.

Президент келгуси йилда экспортни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилиши, бундан буён тармоқларга субсидиялар экспорт ҳажмига қараб бериладиган тизим яратилишини таъкидлади.
Бугунги йиғилишдаги топшириқлар ижроси натижасида ҳудудий саноатни ривожлантиришга қўшимча 300 миллион доллар ва 350 миллиард сўм маблағ ажратилиши қайд этилди.
Айтилган марраларга эришилса, келгуси йилда қўшимча 2 миллиард доллар экспорт ҳажмлари таъминланади.
Ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари бундан самарали фойдаланиб, 2023 йилда 8,2 миллиард долларлик ҳудудий саноат маҳсулотлари экспортини таъминлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Бугунги йиғилишдаги топшириқлар ижроси натижасида ҳудудий саноатни ривожлантиришга қўшимча 300 миллион доллар ва 350 миллиард сўм маблағ ажратилиши қайд этилди.
Айтилган марраларга эришилса, келгуси йилда қўшимча 2 миллиард доллар экспорт ҳажмлари таъминланади.
Ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари бундан самарали фойдаланиб, 2023 йилда 8,2 миллиард долларлик ҳудудий саноат маҳсулотлари экспортини таъминлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МАТБУОТ АНЖУМАНИ
Бу йилги суғориш мавсумида қанча сув ишлатилди?
Қанча сув тежалди?
Ёзги суғориш мавсуми якунлари ҳамда куз-қиш мавсумида суғоришни ташкил этиш масалаларига бағишлаб 2022 йил 4 ноябрь куни Сув хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақда маълумот берилди.
Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2673
Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube

АГРЕГАТЛАР МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНМОҚДА
Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларининг 20 минг гектар экинзорлари «Боботоғ» каналидан сув ичади. Ушбу каналга эса «Аму-Занг» каналидан «Боботоғ» насос станцияси ёрдамида сув ташлаб берилади. «Аму-Занг» каналидан обиҳаётни тортиш ва 79 метр баландликка чиқариш учун насос агрегатлари жуда юқори кучланиш ҳамда босим билан ишлайди. Шунга қарамай 1983 йилда қурилиб, ишга туширилган станциянинг насос агрегатлари ва электр двигателларидан 39 йилдан бери фойдаланилаяпти.
Суғориш мавсумида сув таъминотида бир кун узилиш бўлса, қанчалар тўпаланг бўлишини кўз олдимизга келтирайлик. Бу ҳолатни насос станциясида меҳнат қилаётган 33 нафар муҳандис-техникнинг ҳар бири чуқур англайди. Айнан шунинг учун ҳам улар «Кўзингни чиқмасдан олдин қўри» деган халқ нақлига амал қилишади. Насос агрегатлари ҳамда электр двигателларини доимо таъмирлаб туришади.
Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2686

ТАДБИРДАН ЛАВҲА
2022 йил 4 ноябрь куни Сув хўжалиги вазирлигида соҳада касбий малака ва билимларни ривожлантириш тармоқ кенгаши офиси ҳамда сув хўжалиги соҳасидаги раҳбар кадрлар малакасини ошириш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирдан тайёрланган лавҳа билан танишинг.

ТОЖИКИСТОНЛИК СУВЧИЛАР САМАРҚАНДДА
Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий комиссияси вакилларидан иборат делегация шу кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турибди.
Бухоро вилоятидаги “Қоракўл”, “Аму-Бухоро-1”, “Қуйимозор”, “Қизилтепа” насос станциялари фаолияти билан танишган меҳмонлар Самарқанд вилоятига ташриф буюришди.
Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий комиссияси котиби Баҳром Ғаффорзода бошчилигидаги делегация аъзолари сув хўжалигидаги ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар, бу борада Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Улар Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги “Сувли” насос станциясини бориб кўрдилар. Бу ерда ишчи-ходимларга яратилган шароит, насос станциясини ишлатиш тажрибасини ўргандилар.

Навбатдаги манзил Нарпай туманида жойлашган, 2014 йилда Осиё Тараққиёт банки инвестиция маблағлари ҳисобидан қуриб, фойдаланишга топширилган “Нарпай” насос станцияси бўлди.
Шунингдек, меҳмонлар Самарқанд туманидаги “Наврўз” насос станциясини ҳам бориб кўрдилар.
Делегациянинг сафари давом этмоқда.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати