Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАВОИЙ
Навбаҳор туманида ташкил этилган кўргазмали семинардан лавҳа.

ЖАҲОН БАНКИ МИССИЯСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
“Инфратузилмани бошқариш тизимини баҳолаш” дастури доирасида техник ёрдам кўрсатиш учун Жаҳон банки миссияси шу кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турибди.
Миссия Ўзбекистонда инфратузилмаларни бошқариш тизимини комплекс баҳолашни йўлга қўйишни ўрганиш мақсадида инфратузилма билан боғлиқ хизматларни яхшилаш учун институционал, қонунчилик ва функционал тўсиқларни аниқлайди. Бунда баҳолаш ишларини олиб бориш орқали инфратузилмалар харажатларини мақбуллаштириш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқиб, хулосаларни Ўзбекистон ҳукуматига тақдим этади.
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Жаҳон банкининг корпоратив бошқарув бўйича катта мутахассиси Ян Хоуксворт бошчилигидаги ушбу миссия вакиллари билан учрашув ўтказди.
Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2665
Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube

Forwarded from Quyi Zarafshon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЯШИЛ_МАКОН
#ДОЛЗАРБ_40_КУНЛИК
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Навбаҳор тумани "Дул дул" маҳалласи ҳудудида 5 гектар ер майдонини Яшил боғга айлантириш мақсадида ташкил этилган тадбирда.
Навбаҳорлик сувчилар хам ўз хиссасини қўшмоқда.
Куйи Зарафшон ИТХБ матбуот хизмати

“ЯНГИАРИҚ” КАНАЛИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА
Канал ва суғориш тармоқлари вақтида тозаланса, сув равон оқиб, беҳуда исроф бўлишининг олди олинади. Шу боис айни кунларда “Тошработ-Ўртачўл” ирригация тизими бошқармаси томонидан кузги-қишги тадбирлар қизғин амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумида Қизилтепа туманида жойлашган “Янгиариқ” каналининг 5,6 км қисмини тозалаш режалаштирилган.
1971 йилда ишга туширилган мазкур каналнинг жами узунлиги 8,8 км, сув ўтказиш қуввати 5 м3/сек. ни ташкил этиб, Қизилтепа туманининг Бўстон ва Ванғози ҳудудиларидаги 2260 гектардан ер майдонни сув билан таъминлайди. Таъмирлаш ишлари якунига етгач, ушбу майдонларнинг сув таъминоти янада яхшиланади.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2667

КЎЧАТ ЭКИШ – ЭЗГУ АНЪАНА
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг таркибидаги тизим ташкилотлари томонидан бу йилги куз-қиш мавсумига режалаштиришган сув хўжалиги объектлари бўйларида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят сув хўжалиги ташкилотлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг куз мавсумида 127 минг тупдан ортиқ турли мевали ва манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 20 минг туп кўчат ўтқазилди.
– Вилоятимизнинг барча сувчилари ушбу тадбирларда якдиллик билан иштирок этишмоқда, – дейди Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Одилбек Тоиров.
Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2668

ХОРАЗМЛИК СУВЧИЛАР УЧУН ХАВФСИЗЛИК ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Хоразм вилояти сув хўжалиги ташкилотларининг раҳбар ва мутахассислари учун хавфсизлик таъминлаш масалалари бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.
Ўқув-семинар иштирокчиларига сув хўжалиги объекларидаги энергетика ускуна ва қурилмаларидан фойдаланиш, уларни созлаш, таъмирлашда техника талабларига қатъий риоя қилиш тартиб-таомиллари, барча ишчи-ходимларни ўз касби ва иш тури бўйича белгиланган тартибда ҳамда муддатларда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқитиш, уларнинг бу борадаги билимларини синовдан ўтказиш каби масалалар бўйича тушунчалар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати
Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2669

МАЛАКА ТАЖРИБАДА ОШАДИ
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция мутахассислари учун “Дренаж маълумотлари тизими” йўналиши бўйича ўқув-тренинг курси ташкил этилди.
Эслатиш жоизки, 2021 йилда Швейцария халқаро ҳамкорлик агентлигининг грант маблағлари ҳисобидан Мелиорация ахборот тизими дастурий таъминоти ишлаб чиқилиб, синов режимида ишлаши йўлга қўйилган эди.
“Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” доирасида ўтказилаётган ўқув машғулотларида мелиорация соҳасига олиб кирилаётган янги технологиялар, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кенг қамровда тушунчалар бериб борилади. Дарслар масофадан туриб, онлайн шаклда олиб бориляпти.
– Бугун ер ости сувларини назорати муҳим масала, – дейди Мелиоратив экспедиция бўлим бошлиғи Рустам Исломов.
Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2670

АФЗАЛЛИГИ АМАЛДА ИСБОТЛАНМОҚДА
Яқин вақтларгача “Аму-Занг” ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги “Занг”, “Аму-Занг”, “Боботоғ”, “Какайди”, “Занг-9” каналларига Амударёдан “Аму-Занг-1”, “Аму-Занг-2” насослари ёрдамида етказиб берилаётган сув ҳажмини ўлчаш учун беш-олти нафар мутахассислар овораю сарсон эди. Охирги икки йилда бу каналларнинг бош қисмига “Ақлли сув” қурилмалари ўрнатилгач, суғориш тармоқларидаги обиҳаёт миқдорини инсон омили аралашувисиз аниқлаш имкони яратилди. Бошқача айтганда, мутахассислар ташвиши ҳар жиҳатдан осонлашди ва муҳими – сув ресурслари таҳлили аниқ ҳисоб-китоб қилинмоқда.
– Бошқармамиз тасарруфидаги каналлар орқали вилоятнинг 5 та туманидаги 113 минг гектардан ортиқ экинзорларга обиҳаёт етказиб берилади, – дейди “Аму-Занг” ирригация тизими бошқармаси бош гидрометри Алишер Хўжамқулов.
Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2672

ВАЗИРЛИКДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида 2022 йилги ёзги суғориш мавсуми якунлари ҳамда куз-қиш мавсумида суғоришни ташкил этиш бўйича жамоатчиликка ҳисобот бериш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди. Унда соҳа олим ва мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.
Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев мавзу юзасидан ҳисоботини тақдим этди.
Таҳлилларга кўра, 2022 йил суғориш мавсумида, яъни апрель-сентябрь ойларида 29 млрд. м3 сув етказиб берилди. Мавсум давомида 6,5 млрд м3 сув тежалишига эришилди.
Етказиб берилган сув билан бу йил ғалладан мўл ҳосил олинди, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан ҳар йилгидек хирмон кўтарилиши кутилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари сероблиги, бозорларимиз тўкислигига ҳисса қўшилди.
Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2673

ЭКИЛГАНИ ЭМАС, КЎКАРГАНИ ҲИСОБ
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Тўпаланг-Қоратоғ» ирригация тизими бошқармаси жамоаси 2021 йил кузи ва жорий йилнинг баҳор ойларида каналлар бўйига 67 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазишди. Ниҳолларнинг 55 минг тупи кўкариб, каналлар файзига файз қўшаяпти.
Бошқармада меҳнат қилаётган 229 нафар муҳандис-техник ходим айни кунларда мевали ва манзарали дарахт кўчати экиш учун ҳар куни ҳашар уюштиришмоқда.
Жорий йилнинг кузи ва келгуси йил баҳор ойларида 76,6 минг туп кўчат экиш режалаштирилган. Ниҳолларнинг 11,4 минг тупи жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтқазилади.
Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2674

ВАЗИРЛИКДА ТАРМОҚ КЕНГАШИ ОФИСИ ВА МАЛАКА ОШИРИШ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ
2022 йил 4 ноябрь куни Сув хўжалиги вазирлигида соҳада касбий малака ва билимларни ривожлантириш тармоқ кенгаши офиси ҳамда сув хўжалиги соҳасидаги раҳбар кадрлар малакасини ошириш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тармоқ кенгашига мўлжалланган хоналар Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ҳамда ЮНЕСКО амалга ошираётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида жиҳозланди.
Шунингдек, сув хўжалиги тизимидаги ўрта ва қуйи бўғин раҳбарларининг малакасини ошириш маркази Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси. 2-босқич” доирасида жиҳозланди.
Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2676

КУЗ ВА ҚИШДА АРИҚ-ЗОВУРИНГНИ ЯХШИ СОЗЛАСАНГ, БАҲОР ВА ЁЗДА ЎЙНАБ ЮРИБ СУВ ТУТАСАН
Фарғона вилоятининг сувчилари тез-тез йиғилишиб, бажарилган ишларни сарҳисоб қилишга ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар ҳақида гаплашиб олишга одатланишган. Бунинг аҳамияти жуда катта эканини ҳамма яхши билади. Қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил етиштиришда сувнинг аҳамияти қай даражада эканини ҳисобга олса сувчининг меҳнатига тенг келадигани йўқ деган гапни баралла айтиш мумкин. Экинга ўғит вақтида тушса ҳам, тракторга ёнилғи истаганча бўлса ҳам, агар сув топиб бериш қийин бўлса бирон бир самарага эришиб бўлмаслигини ҳамма билади. Шунинг учун сув, уни етарли даражаси етказиб келиш, дала бошигача исрофгарчиликсиз олиб бориш шу куннинг асосий вазифаси бўлиб келган ва шундай бўлиб қолаверади.
Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2677

УМИД УЙҒОНДИ
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Эко DRIP” заводи тежамкор технологиялар ишлаб чиқариш бўйича вилоятдаги энг йирик корхона ҳисобланди. Бу ерда сув тежовчи технологиялар учун 850 хилдан зиёд бутловчи қисмлар тайёрланади. Бугунги кунда ушбу корхона билан кўпчилик фермерлар қизиқ қолди. Энг муҳими, уларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Заводда Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ томонидан ташкил этилган навбатдаги учрашув Пискентлик фермерлар билан бўлди.
Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2678

МУҲИМ МАВЗУДА СЕМИНАР
Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 октябрдаги қарорига мувофиқ тасдиқланган “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари”ни ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят сув хўжалиги ташкилотлари раҳбар-мутахассислари иштирок этди.
– Давлат хизматчилари хизматдан ташқари вақтларда ҳам умум қабул қилинган ахлоқ нормаларига риоя қилишлари ва уларга зид бўлган хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийишлари шарт, – дейди Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими масъул ходими Ф.Пардабоев.
Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2679

СУВ РЕСУРСЛАРИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ ВА ТЕЖАШ БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
Боёвут тумани ҳокимлиги мажлислар залида келгуси йил ҳосили учун сув тежовчи технологияларни жорий этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Қайд этилдики, туманда деҳқончилик қилинаётган 31 000 гектардан зиёд экин майдонларининг қарийб 90 фоизи эскича услубда суғорилмоқда.
Йиғилишда ҳудудларнинг сув таъминотидан келиб чиқиб экинларни жойлаштириш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш соҳадаги энг асосий вазифа эканлиги таъкидланди.
Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2680

ОЗАРБОЙЖОНЛИКЛАР ЎЗБЕКИСТОНЛИК СУВЧИЛАР ТАЖРИБАСИНИ ЎРГАНАДИ
Сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва сувни бошқаришда замонавий технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида Ўзбекистон тажрибаси хорижий давлатлар томонидан ўрганилмоқда.
Озарбайжон Республикаси делегациясининг Самарқандга ташрифи чоғида Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ўтказилган учрашув мисолида айни фикр яна бир бор тасдиғини топди.
– Озарбойжонда сув танқислиги туфайли 2 йил олдин муаммоларга ечим излаб, соҳада янгича тизимни йўлга қўйиш мақсадида ҳукумат комиссияси тузилган эди, – деди Озарбайжон Иқтисодий тараққиёт вазири ўринбосари Сохиб Алекперов. – Лекин, натижадорлиги биз хоҳлагандек бўлмаганлиги сабабли, яқин ҳамкоримиз – Ўзбекистон тажрибасини ўрганишни маъқул кўрдик.
Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2681

Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM