Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
4.51K subscribers
27.7K photos
3.19K videos
172 files
9.43K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
Шунингдек, тақдимотда мазкур платформанинг вазифаси бўйича сув омборлари тўғонларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш, сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар йўлга қўйилган сув омборлари тўғонларида МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила қайд этилганда сейсмометрик ва сейсмометрик кузатув маълумотларини бирламчи таҳлил қилиш ва тегишли хулосалар чиқариш, сув омборларини тўлдириш билан боғлиқ зилзилаларни мониторинг қилиш, сув омборларини сув билан тўлдириш ва сувдан фойдаланиш жараёнида сейсмик режимнинг ўзгаришини баҳолаш, сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасига замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича сўз борди.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

https://t.iss.one/QuyiZarafshonITHB
Forwarded from Sirdaryo-So'x ITHB matbuot xizmati (Mohichehra🌙)
Фарғона вилояти

Навбатдаги семинар Фарғона туманида ташкиллаштирилди

Сирдарё-Сўх ИТҲБ ходимлари Фарғона тумани Оқбилол массивида бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш ишлари юзасидан назорат тадбирларини ўтказишди.

Туманидаги "Файзиобод-2" насос станциясини қуриш мақсадида тендер ўтказилган, унга кўра "Марғилон Бинокор таъмир қурилиш" МЧЖ ғолиб деб топилган. Қурилиш-монтаж ишлари учун жами 80 761,946 млн.сум маблағ ажратилган бўлиб, насос стансия қуриш ҳамда 10,7 км қувур тортиш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Бугунги кунда 1 дона экскаватор, 1 дона автокран ҳамда 10 дан ортиқ ишчи-ходимлар жалб этилиб, трубаларда монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Бош пудратчига обектни белгиланган график асосида сифатли бажариб, ўз муддатида фойдаланишга топшириш буйича тегишли кўрсатмалар берилди.

📝Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
ҚЎШИМЧА ИМКОНИЯТ-ҚЎШИМЧА ДАРОМАД

Муҳокама тарзида ўтказилган семинарда ”Зарафшон” ИТҲБ ҳузуридаги “Мианкал-Тос” ирригация тизимлари бошқармаси мутахассислари, канал ва участка бошлиқлари иштирок этишди.

Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
💦СУВНИ ТЕЖАШГА БАРЧАМИЗ МАЪСУЛМИЗ

Самарқанд вилояти Ургут туманида қишлоқ ва сув соҳасида ерлардан унумли фойдаланиш ва сувни тежаб ишлатиш бўйича семинар ташкил қилинди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосари, Сув хўжалиги ташкилотлари, АТБ Агробанк ҳамда Агросаноат мажмуига тегишли бошқа масъул раҳбарлар иштирок этишди.

Зарафшон ИТҲБ Матбуот хизмати
ДЕНОВ ТУМАНИДАГИ 2760 ГЕКТАР ЭКИН МАЙДОНИНИНГ СУВ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНАДИ

Денов туманидаги “Ушор”, “Сина”, “Сунбула”, “Файзобод”, “Дашти Чинор”, “Кўкабулоқ” ва “Кўсор” кичик тоғларида қиш ойларида ёғадиган қорларнинг баҳорга келиб эриши ва баҳор ойларида тез-тез ёмғир ёғиши натижасида шу ҳудудларга яқин “Булунғурсой” сувга тўлиб тошади. Ана шу сойнинг суви “Ушор”, “Сина”, “Сунбула”, “Файзобод”, “Дашти Чинор”, “Кўкабулоқ” ва “Кўсор” кичик тоғ қишлоқлари ҳудудидаги текис майдонларда етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳамда боғ-роғларни йил давомида яшнатиб туради. Сойнинг сувини “Ушор”дан пастки қишлоқлардаги экин майдонларини оби-ҳаёт билан таъминлашда “Булунғур” каналининг аҳамияти катта. Ушбу каналнинг 5,012 километр қисмини инвестиция дастури бўйича реконструксия қилиш режалаштирилган.
Қурувчилар лойиҳа доирасида жами 5 миллиард 574,6 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишларини бажаради.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

Батафсилhttps://suvchi.gov.uz/uz/posts/1545735855/4911
КОЛЛЕЖДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ”

Бандихон сув хўжалиги ва мелиорация коллежига борар эканмиз “Очиқ эшиклар куни” тадбирининг устидан чиқдик. Коллеж директори Баҳодир Ҳақназаровнинг айтишича, коллеж билан танишиш ва ёшларни бу ерда ўқитиладиган касбларга қизиқтириш учун тумандаги 43 та мактабнинг битирувчилари таклиф қилинган экан.
Улар устахоналар, лабораторияларни кўриб, устозлар билан суҳбатлашиб турганига гувоҳ бўлдик.
Бандихон сув хўжалиги ва мелиорация коллежида 102 нафар ўқувчи ўқийди. Коллеж 640 ўринли бўлиб, 16 нафар педагог ва 11 нафар техник ходим ишлайди.
Ўқув хоналари ва устахоналар таълим стандартлари талаблари асосида жиҳозланган. Кутубхона, спорт зали, ётоқхона мавжуд.
Коллеж раҳбарияти Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва вилоятдаги бошқа сув хўжалиги ташкилотлари билан ҳамкорликда иш олиб боради.