Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
4.52K subscribers
27.5K photos
3.11K videos
171 files
9.38K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
МУТОЛАА

"Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги" журнали
нинг 2022 йил 12-сони нашрдан чиқди. Унда сув хўжалиги соҳасига оид кўплаб мақолалар ўрин олган.
12-сон 2022.pdf
9.7 MB
Журналнинг электрон версияси билан шу ерда танишасиз.
“АНГАРИҚ” КАНАЛИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

“Ангариқ” каналининг Хива шаҳридан ўтган ПК-0+00 дан ПК-25+00 гача бўлган қисми реконструкция қилинмоқда. “Ангарик” қаналини жами узунлиги 2,5 км бўлиб, “Отажон тўра” ва “Газчи” МФЙ ҳудудларидаги 820 гектардан зиёд экин майдонларини сув билан таъминлайди.

Бугунги кунда каналнинг 2,3 км узунликдаги қисми бетонлаштирилиб, 1300 м3 бетон ишлари, 8000 м3 тупроқ ишлари амалга оширилди ва 3 та сув олувчи иншоот таъмирланди.

Канал реконструкция қилиб бўлингач, сув таъминоти яхшиланади, сув йўқотишлари камаяди, каналнинг фойдали иш коэффициенти ортади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
НАВБАҲОР ТУМАНИДА ҲАШАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Кармана туманидан ўтувчи “Навоий” каналининг узунлиги 35 км, сув ўтказиш қуввати 12 м³/сек бўлиб, 8 минг 500 гектар майдонни суғоришга хизмат қилади. Каналнинг 12 км қисмини тозалашга 3 дона экскаватор жалб қилиниб, ишлар якунига етказилди.

Навбаҳор туманидаги Навбаҳор ҳудудини суғоришга хизмат қилувчи, сув ўтказиш қуввати 5 м³/сек бўлган “Узатма-2” каналида эса 2 дона гидротехника иншооти ва гидропостлар тўлиқ таъмирлаш ишлари тугатилди. Шунингдек, тумандаги кластер ва фермер хўжаликларининг 350 км узунликдаги ички суғориш тармоқлари механизм ва қўл кучи ёрдамида тозаланди.
Бундан ташқари Навбаҳор тумани ирригация бўлимига қарашли 4 та сувчилар уйининг атрофлари тозаланиб, ободонлаштирилди.

Бугун Навбаҳор тумани Навбаҳор ҳудудида ўтувчи “Узатма-2” каналида ҳашар ташкил этилиб, 5 км ички хўжалик суғориш тармоқлари ҳамда каналнинг 3 км қисми тозаланди.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2867

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАМАНГАН

Кузги-қишки мавсумда бажариладиган ишлар муҳокама қилиб олинди.
МИРОБЛАРНИНГ ИШИ ЙИЛ ДАВОМИДА ТЎХТАМАЙДИ

✔️Фахрий ирригаторлардан бири ўзаро мулоқотда “Сув тинади, лекин миробларнинг иши йил давомида тўхтамайди” дея айтганларининг мағзини чақсангиз, сиз ҳам ушбу ҳаётий ҳикмат қанчалар ҳақиқат эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қиласиз.

✔️ Норин-Қорадарё ИТҲБ таркибидаги “Шаҳрихонсой” ИТБга қарашли “Ҳақиқат” каналини тозалаш-таъмирлаш ишлари шу қадар қизғин бормоқдаки, ирригаторлар бу ишни йил якунига қадар бажаришни уддасидан чиқишни мақсад қилиб олишган.

✔️ ИТБ раҳбари Давронбек Одилов билан канал участкасида бўлганимизда кузги-қишки ишлар режа асосида сифатли тарзда бораётганига гувоҳ бўлдик. Айни дамда объектда 50 дан зиёд ишчилар, техник ходимлар, меҳнат қилишмоқда, 10 га яқин экскаватор, булдозер, ағдарма машиналардан фойдаланилмоқда.
✔️“Ҳақиқат” каналининг узунлиги 24 километр бўлиб, Андижон, Олтинкўл, Асака, Шаҳрихон туманлари далаларига секундига 20 метр куб сув етказиб бериш қувватига эга. Канал бирқатор йирик кўчаларни кесиб ўтадики, ер ости сув ўтказгичлар ҳамиша соз ҳолда бўлиши шарт.

✔️Каналда 45 та катта-кичик гидропостлар мавжуд. Ҳозирга қадар 6 та гидропост “Ақлли сув” тизимига боғланган. 2023 йилда сув бошқаришнинг янги тизими қолган гидропостларда ҳам жорий этилади.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати

Сайтда
ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2873

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
МУЗРАБОТДА ЛОТОК АРИҚЛАР НЕГА КЕРАК?

🔻 Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида Музработ тумани ҳудудида қазилган каналларни чўл каламушлари ўйиб, илма-тешик қилиб ташлаши туфайли сув экинзорларга тўлиқ етиб бормай, деҳқонларни овора-ю сарсон қилаверган.

🔻 Шундан сўнг мутахассислар чўл ҳудудидаги экинзорларнинг асосий қисмига сувни лоток ариқлар орқали таъминлашга қарор қилишган.

🔻 Жамоа хўжаликлари тугатилгандан кейин лоток ариқларга нисбатан эътибор сусайган кезлар кимдир лоток ариқларни қўпориб ташлади, бошқа биров уйига ёки чорва хўжалигига элтиб, молларига охур қилди. Бир қисми эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолди.

🔻 Лекин Музработ туманидаги кўпгина далаларни ариқ қазиб сув билан таъминлагандан кўра лоток ариқлар орқали сув олиб бориш афзаллигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда. Айнан шу сабаб бугунги кунга келиб тумандаги бир қатор далалар ҳудудида лоток ариқлар барпо этилаяпти.

Батафсил:
https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2870

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
“ҚЎРИҚТОМ” КАНАЛИ ТОЗАЛАНМОҚДА

💧“Тошсақа” ирригация бошқармаси тасарруфидаги “Қўриқтом” каналида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

💧 Умумий узунлиги 10,3 км, сув ўтказиш қуввати 16 м3/сек. ни ташкил этадиган ушбу канал Хонқа ва Янгиариқ туманларидаги 5200 гектардан зиёд экин майдонларини сув билан таъминлайди.

✍️ – Тозалаш ишларини имкон қадар тез якунига етказиш чораларини кўраяпмиз, – дейди “Қўриқтом” канали бошлиғи Равшан Рахимов.

✍️ – Кунлар совуқ бўлишига қарамасдан, барча механизаторлар, ишчи-ходимларимиз жонбозлик кўрсатишяпти. Уларга барча зарур шароитлар яратилиб, иссиқ овқат билан таъминланган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Сайтда ўқиш: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2871

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ЖОНДОРДА ҲАМ ИШЛАР ЖАДАЛ БОРАЯПТИ

➡️ Жондор - экин майдонларининг ҳажми жиҳатидан Бухоро вилоятидаги энг йирик туман.

➡️ Туманда 33 минг гектардан ортиқ экин ерлари мавжуд.

➡️ Айни кунгача 43 та сув иншоотларида, 23 км узунликдаги хўжаликлараро каналлар ва 242 км ички ариқларда тозалаш-тиклаш ишлари амалга оширилди.

➡️ «Намного» каналида тозалаш тадбирлари давом этаётган бўлса, «Озод Озода», «Қайимбобо», «Ғиёсбек Амирхон» каби ўнлаб фермер хўжаликларини экин майдонлари лазерли текислагич ёрдамида текисланмоқда.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2872

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from TOMCHI
СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

💧Каналга уланиш: 👉
@tomchikanali

Саволлар: 👉💧
@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш:
https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Forwarded from TOMCHI
СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ: Томчилатиб суғориш тизимининг умумий схемаси (1)

Тизимнинг сув сақловчи қисми ҳовуз, тиндиргич ёки цистерналардан, сув тозаловчи қисми қумли, дискли ёки тўрли фильтрлардан, сув етказиб берувчи қисми насос қурилмалари, бош ва тарқатувчи қувурлардан, сув ростловчи қисми турли задвижкалар, вентиллар ва фитинглардан, суғорувчи қисми томизгичли шланглар ёки ленталардан иборат бўлади.

Бундан ташқари томчилатиб суғориш тизимлари таркибига ўғитловчи мосламалар ҳамда автоматик бошқарув ускуналари ҳам киритилиши мумкин.
Ўғитловчи мосламалар ўғит эритмаларини тайёрлаш ва сувга қўшиш қурилмаларидан, автоматик бошқарув ускуналари эса бошқарув компьютери ва турли датчиклардан иборат бўлади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Forwarded from Yangi Navoiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Диёр 24» | Сув хўжалигида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида ариқ ва зовурлар тозаланмоқда
@Navoiy_vtrk
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Давлат раҳбари ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш масаласига ҳам тўхталади.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева началось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства и промышленности, обеспечения занятости населения. Глава государства также затронет вопрос улучшения энергоснабжения в регионах.

Facebook|Instagram|Twitter
СУВ ОМБОРЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

❇️ Наманган вилояти Сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси томонидан тизимдаги сув ва сел омборларининг техник ҳолатини яхшилаш, хавфсиз ишлашини ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилаяпти. Бу борада маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

❇️ Жумладан, Косонсой туманидаги “Ертикан” сув омборида сув чиқариш иншоотининг дарвозалар камераси ҳамда туннели деворларидан сувнинг филътрациясига қарши инъекция усулида таъмирлаш ишларини бажариш учун “Туннелмахсуслойиҳа” МЧЖ томонидан умумий қиймати 966,43 млн. сўмлик лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди.
❇️ Тендер асосида пудратчи “Шахрисабз махсус сувдренаж” МЧЖ билан 2022 йил 22 ноябрда шартнома тузилиб, ҳозирги кунда сув омборининг сув чиқариш иншоотида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

❇️ Бундан ташқари Чортоқ туманидаги “Чортоқ” сув омборининг сув чиқариш иншооти тунели бетон деворларидан сизаётган фильтрация сувларини инъексия усулида таъмирлаш объектига умумий қиймати 1419,3 млн.сўмлик лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди ва экспертизадан ўтказилди. Таъмирлаш ишларини 2023 йил январи ойида бошлаш режалаштирилган.

❇️ Янгиқўрғон туманидаги “Эскиер” сув омбори тўғонида жойлашган 18 дона пьезометрларни таъмирлаш учун “Намангансувлойиҳа” МЧЖ томонидан умумий қиймати 279,246 млн.сўмлик лойиҳа-ҳужжатлари тайёрланган эди. “Шарқ юлдузи махсус қурилиш” МЧЖ томонидан жорий йил ноябрь ойида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, тўлиқ якунланди.

❇️ Чуст туманидаги “Варзик” сув омбори тўғони ҳудудидаги эксплуатация йўлларининг асфальт қопламасини таъмирлаш ишларини бажариш учун “Намангансувлойиҳа” МЧЖ томонидан умумий қиймати 69,8 млн.сўмлик лойиҳа-ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Ҳозирда “Фаровон таъмир қурилиш дизайн” МЧЖ томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилилаётган бўлиб, 20 декабргача якунлаш режалаштирилган.

Жамолиддин Неъматов,
Наманган вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

Сайтда
ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2874

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ЙИЛ ОХИРИГАЧА «ОЙБАРАК» КАНАЛИГА СУВ ОЧИЛАДИ

🔼 «Ҳазорбоғ» каналидан сув олувчи «Ойбарак» каналининг умумий узунлиги 17 километр бўлиб, ундан Денов ҳамда Олтинсой туманларининг экинзорлари, боғ-роғлари, аҳоли томорқалари обиҳаёт билан таъминланади.

🔼 Сув ўтказиш қобилияти секундига 3,5 метр кубни ташкил қиладиган тупроқ ўзанли ушбу йирик суғориш тармоғи анча йилдан бери тозаланмагани учун айниқса 6,6 километр қисми лойқа ва чиқиндиларга тўлиб қолгани туфайли ҳар икки туман далалари сув таъминотида жиддий тўсиқлар юзага келаётганди.