Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
4.52K subscribers
27.3K photos
3.05K videos
170 files
9.33K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
Тақдимотда ирригация ва мелиорация тадбирлари учун 109,8 млрд. сўм, хорижий инвестициялар ҳисобидан 113,0 млн. АҚШ доллари, Тахиатош гидроузелидаги тозалаш ишлари учун 25,0 млрд. сўм, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 39,6 млрд.сўм, кластер ва фермер хўжаликлари ҳисобидан 100 млрд. сўм, шимолий туманларга бириктирилган вилоят ҳокимликлари харажатлари ҳисобидан 120 млрд. сўм маблағлар эвазига амалга ошириладиган ишлар кенг муҳокама этилди.
Ҳар бир туман ва ҳар бир объект кесимида чора-тадбирларни қайтадан кўриб чиқиб, янада такомиллаштиришга келишиб олинди.

Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги
вазирлиги матбуот котиби

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2862

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ.
#ОАВ нигохида

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси жамоаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини кўтаринки руҳ билан, байрамона, рўзғорларида тўкин ва баракали дастурхон устида кутиб олди.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
https://t.iss.one/QuyiZarafshonITHB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СТУДИЯ 24

Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази раҳбари, Сув хўжалиги аълочиси Зокир Ишпўлатов билан суҳбат.

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ИШЛАЙМАН ДЕГАНГА СОВУҚ БАҲОНА БЎЛОЛМАЙДИ

Ташқарида қиш совуғи ҳукмрон бўлишига қарамай Олтинсой тумани ирригаторлари кузги-қишки таъмирлаш-тиклаш ишларини бир зум бўлсада тўхтатишмаяпти. Белгиланган режага кўра, йил охиригача «Хўжаипок» дарёсидан сув олувчи «Янгиариқ» каналининг 7,8 км қисми механизмлар ёрдамида тозаланади. Ушбу каналдан туман экинзорларининг катта қисми, яъни «Қорлиқ» ва «Оқолтин» ҳудудларидаги ерлар обиҳаёт билан таъминланади. Бугунгача каналнинг 5,8 км қисми лойқадан тозаланди. Фермерлар ва хусусий тадбиркорларнинг экскаватор ҳамда бошқа техникаларини сафарбар этиш ҳисобига канални тозалаш давом эттирилмоқда. Ажратилган 12 млн. сўм эвазига гидротехник иншоотларнинг 3 таси, гидропостларнинг 4 таси сифатли таъмирланди. Қолганлари ҳам йил охиригача созланади.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2864

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ВОДИЙНИНГ КЎРКИ ВА ҲАЁТ МАНБАИ БЎЛГАН ГИДРОИНШООТГА ҲАДЕМАЙ СУВ ОЧИЛАДИ

Фарғона водийсининг олтин камари, гўзаллик манбаи, яна ҳам бошқача айтганда ҳаёт асоси бўлган “Катта Фарғона” магистрал каналининг 1939 йилда халқ хашари билан қўлда кетмон билан қазилгани катта ижтимоий воқеа бўлган эди. Бу каналнинг 39 кунда қазилиб, 45 кун ичида фойдаланишга топширилишининг ўзиёқ ўзбек халқининг нималарга қодир эканлигини кўрсатган, дунё аҳлини лол қалдирган эди. Мана 83 йилдирки, бу улкан иншоот водийни гўзалликка буркаб турибди. Миллионлаб кишиларни тўйдирмоқда, боғ-роғларни, пахтазорларни, ғаллазорлаларни, маккажўхоризорларни, сабзавотзору полиззорларни, аҳоли томорқаларини сув билан таъминлаб, мўл-кўлчиликка асос солмоқда. Унинг сувидан ҳайвонот олами, парранда-ю-дарранда, ҳатто қурт-қумурсқагача баҳраманд бўлаётганини ўйлаган одам беқиёс аҳамиятга эга эканини англайди.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2865

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from ShirinMeva
💦💰Сув хўжалигида қандай лойиҳаларга хорижий инвестиция жалб этилаётганини билмоқчимисиз?

Унда мазкур ҳаволага ўтиб суҳбатни кўринг!

🔗WWW🔗Telegram 🔗Instagram 🔗Facebook 🔗YouTubе 🔗TikTok
МУТОЛАА

"Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги" журнали
нинг 2022 йил 12-сони нашрдан чиқди. Унда сув хўжалиги соҳасига оид кўплаб мақолалар ўрин олган.
12-сон 2022.pdf
9.7 MB
Журналнинг электрон версияси билан шу ерда танишасиз.
“АНГАРИҚ” КАНАЛИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

“Ангариқ” каналининг Хива шаҳридан ўтган ПК-0+00 дан ПК-25+00 гача бўлган қисми реконструкция қилинмоқда. “Ангарик” қаналини жами узунлиги 2,5 км бўлиб, “Отажон тўра” ва “Газчи” МФЙ ҳудудларидаги 820 гектардан зиёд экин майдонларини сув билан таъминлайди.

Бугунги кунда каналнинг 2,3 км узунликдаги қисми бетонлаштирилиб, 1300 м3 бетон ишлари, 8000 м3 тупроқ ишлари амалга оширилди ва 3 та сув олувчи иншоот таъмирланди.

Канал реконструкция қилиб бўлингач, сув таъминоти яхшиланади, сув йўқотишлари камаяди, каналнинг фойдали иш коэффициенти ортади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
НАВБАҲОР ТУМАНИДА ҲАШАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Кармана туманидан ўтувчи “Навоий” каналининг узунлиги 35 км, сув ўтказиш қуввати 12 м³/сек бўлиб, 8 минг 500 гектар майдонни суғоришга хизмат қилади. Каналнинг 12 км қисмини тозалашга 3 дона экскаватор жалб қилиниб, ишлар якунига етказилди.

Навбаҳор туманидаги Навбаҳор ҳудудини суғоришга хизмат қилувчи, сув ўтказиш қуввати 5 м³/сек бўлган “Узатма-2” каналида эса 2 дона гидротехника иншооти ва гидропостлар тўлиқ таъмирлаш ишлари тугатилди. Шунингдек, тумандаги кластер ва фермер хўжаликларининг 350 км узунликдаги ички суғориш тармоқлари механизм ва қўл кучи ёрдамида тозаланди.
Бундан ташқари Навбаҳор тумани ирригация бўлимига қарашли 4 та сувчилар уйининг атрофлари тозаланиб, ободонлаштирилди.

Бугун Навбаҳор тумани Навбаҳор ҳудудида ўтувчи “Узатма-2” каналида ҳашар ташкил этилиб, 5 км ички хўжалик суғориш тармоқлари ҳамда каналнинг 3 км қисми тозаланди.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2867

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАМАНГАН

Кузги-қишки мавсумда бажариладиган ишлар муҳокама қилиб олинди.
МИРОБЛАРНИНГ ИШИ ЙИЛ ДАВОМИДА ТЎХТАМАЙДИ

✔️Фахрий ирригаторлардан бири ўзаро мулоқотда “Сув тинади, лекин миробларнинг иши йил давомида тўхтамайди” дея айтганларининг мағзини чақсангиз, сиз ҳам ушбу ҳаётий ҳикмат қанчалар ҳақиқат эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қиласиз.

✔️ Норин-Қорадарё ИТҲБ таркибидаги “Шаҳрихонсой” ИТБга қарашли “Ҳақиқат” каналини тозалаш-таъмирлаш ишлари шу қадар қизғин бормоқдаки, ирригаторлар бу ишни йил якунига қадар бажаришни уддасидан чиқишни мақсад қилиб олишган.

✔️ ИТБ раҳбари Давронбек Одилов билан канал участкасида бўлганимизда кузги-қишки ишлар режа асосида сифатли тарзда бораётганига гувоҳ бўлдик. Айни дамда объектда 50 дан зиёд ишчилар, техник ходимлар, меҳнат қилишмоқда, 10 га яқин экскаватор, булдозер, ағдарма машиналардан фойдаланилмоқда.
✔️“Ҳақиқат” каналининг узунлиги 24 километр бўлиб, Андижон, Олтинкўл, Асака, Шаҳрихон туманлари далаларига секундига 20 метр куб сув етказиб бериш қувватига эга. Канал бирқатор йирик кўчаларни кесиб ўтадики, ер ости сув ўтказгичлар ҳамиша соз ҳолда бўлиши шарт.

✔️Каналда 45 та катта-кичик гидропостлар мавжуд. Ҳозирга қадар 6 та гидропост “Ақлли сув” тизимига боғланган. 2023 йилда сув бошқаришнинг янги тизими қолган гидропостларда ҳам жорий этилади.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати

Сайтда
ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2873

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
МУЗРАБОТДА ЛОТОК АРИҚЛАР НЕГА КЕРАК?

🔻 Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида Музработ тумани ҳудудида қазилган каналларни чўл каламушлари ўйиб, илма-тешик қилиб ташлаши туфайли сув экинзорларга тўлиқ етиб бормай, деҳқонларни овора-ю сарсон қилаверган.

🔻 Шундан сўнг мутахассислар чўл ҳудудидаги экинзорларнинг асосий қисмига сувни лоток ариқлар орқали таъминлашга қарор қилишган.

🔻 Жамоа хўжаликлари тугатилгандан кейин лоток ариқларга нисбатан эътибор сусайган кезлар кимдир лоток ариқларни қўпориб ташлади, бошқа биров уйига ёки чорва хўжалигига элтиб, молларига охур қилди. Бир қисми эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолди.

🔻 Лекин Музработ туманидаги кўпгина далаларни ариқ қазиб сув билан таъминлагандан кўра лоток ариқлар орқали сув олиб бориш афзаллигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда. Айнан шу сабаб бугунги кунга келиб тумандаги бир қатор далалар ҳудудида лоток ариқлар барпо этилаяпти.

Батафсил:
https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2870

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
“ҚЎРИҚТОМ” КАНАЛИ ТОЗАЛАНМОҚДА

💧“Тошсақа” ирригация бошқармаси тасарруфидаги “Қўриқтом” каналида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

💧 Умумий узунлиги 10,3 км, сув ўтказиш қуввати 16 м3/сек. ни ташкил этадиган ушбу канал Хонқа ва Янгиариқ туманларидаги 5200 гектардан зиёд экин майдонларини сув билан таъминлайди.

✍️ – Тозалаш ишларини имкон қадар тез якунига етказиш чораларини кўраяпмиз, – дейди “Қўриқтом” канали бошлиғи Равшан Рахимов.

✍️ – Кунлар совуқ бўлишига қарамасдан, барча механизаторлар, ишчи-ходимларимиз жонбозлик кўрсатишяпти. Уларга барча зарур шароитлар яратилиб, иссиқ овқат билан таъминланган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Сайтда ўқиш: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2871

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ЖОНДОРДА ҲАМ ИШЛАР ЖАДАЛ БОРАЯПТИ

➡️ Жондор - экин майдонларининг ҳажми жиҳатидан Бухоро вилоятидаги энг йирик туман.

➡️ Туманда 33 минг гектардан ортиқ экин ерлари мавжуд.

➡️ Айни кунгача 43 та сув иншоотларида, 23 км узунликдаги хўжаликлараро каналлар ва 242 км ички ариқларда тозалаш-тиклаш ишлари амалга оширилди.

➡️ «Намного» каналида тозалаш тадбирлари давом этаётган бўлса, «Озод Озода», «Қайимбобо», «Ғиёсбек Амирхон» каби ўнлаб фермер хўжаликларини экин майдонлари лазерли текислагич ёрдамида текисланмоқда.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2872

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from TOMCHI
СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

💧Каналга уланиш: 👉
@tomchikanali

Саволлар: 👉💧
@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш:
https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Forwarded from TOMCHI
СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ: Томчилатиб суғориш тизимининг умумий схемаси (1)

Тизимнинг сув сақловчи қисми ҳовуз, тиндиргич ёки цистерналардан, сув тозаловчи қисми қумли, дискли ёки тўрли фильтрлардан, сув етказиб берувчи қисми насос қурилмалари, бош ва тарқатувчи қувурлардан, сув ростловчи қисми турли задвижкалар, вентиллар ва фитинглардан, суғорувчи қисми томизгичли шланглар ёки ленталардан иборат бўлади.

Бундан ташқари томчилатиб суғориш тизимлари таркибига ўғитловчи мосламалар ҳамда автоматик бошқарув ускуналари ҳам киритилиши мумкин.
Ўғитловчи мосламалар ўғит эритмаларини тайёрлаш ва сувга қўшиш қурилмаларидан, автоматик бошқарув ускуналари эса бошқарув компьютери ва турли датчиклардан иборат бўлади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧