Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
4.52K subscribers
27.3K photos
3.05K videos
169 files
9.33K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
ЮКСАК ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФДАН
МАМНУН БЎЛДИК

🔶 Наманган вилояти сувчилари, шу жумладан, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси жамоаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини кўтаринки руҳ билан, байрамона, рўзғорларида тўкин ва баракали дастурхон устида кутиб олдилар.

🔶 Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган табригида “Айниқса, бутун дунёда иқлим ўзгариб, ер ва сув ресурслари борасида ҳам турли муаммолар кўпайиб бораётган ҳозирги вақтда ҳақиқий матонат ва жасорат, омилкорлик фазилатларини намоён этиб, барча қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштириб келаётганингиз юксак таҳсин ва тасанноларга муносибдир”, деган фикрларини насос станциялари ходимларининг ҳам меҳнатига берилган юксак баҳо сифатида қабул қилдик.
🔶 Бу йил қишлоқ хўжалиги соҳаси машаққат ва синовларга бой бўлди. Шунга қарамай, сув хўжалиги ходимлари оби-ҳаётни экин майдонларигача етказиб бериб, ҳосилга ўз ҳиссасини қўшдилар. Агар мамлакатимиздаги суғориладиган майдонларнинг 55 фоиздан ортиғига насос станциялари хизмат кўрсатишини ҳисобга оладиган бўлсак, эришилган ютуқларда насос станцияси ходимларининг ҳиссаси залворли эканлигига амин бўламиз.

🔶 Жорий йил 5 декабрь куни Президентимиз Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

🔶 Таъкидландики, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тупроғи унумдор, лекин 235 та насос станцияси эскиргани сабабли 380 минг гектар майдонда сув таъминоти оғирлашган, шундан 60 минг гектари оборотдан чиқиб кетган. Қолаверса, бу насос станцияларида электр энергияси меъёрга нисбатан 1,5-2 баравар кўп сарфланмоқда.

🔶 Шу боис Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда водий вилоятлардаги насос станцияларини модернизация қилиш режалаштирилаётгани, бунинг учун биринчи босқичда 118 та насос станциясини янгилашга 200 миллион доллар жалб қилиниши маълум қилинди.

🔶 Бунинг натижасида 30 минг гектар майдон қайта фойдаланишга киритилиши, 57 минг гектар суғориладиган ернинг сув таъминоти яхшиланиши, 4 минг 375 та томорқа сув билан таъминланиши, энг муҳими, йилига 290 миллион киловатт-соат электр энергияси иқтисод қилиниши айтиб ўтилди.

🔶 Ана шу 118 та насос станциясидан энг кўпи, яъни 72 таси Наманган вилоятига тўғри келади. 2023-2027 йиллар оралиғида шунча насос станцияларимизнинг модернизация бўлиши, бизни қувонтиради ва ишимизни енгиллаштириб, кўрсаткичларимизнинг янада яхшиланишига хизмат қилади.

🔶 Рақамлар билан айтадиган бўлсак, 72 та насос станциясининг модернизация қилиниши натижасида 35 150 гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланади, 9 616 гектар ер қайтадан фойдаланишга киритилади, йилига 6831.9 млн сўм эксплуатация харажатлари ва 206 миллион киловатт-соат электр энергияси иқтисод қилинади.

🔶 Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраевнинг касб байрами муносабати билан сув хўжалиги ходимларига йўллаган табригида насос станциялари ходимларининг эришган натижалари ҳам тилга олинган. Жумладан, насос станцияларида сув миқдорини онлайн мониторинг қилувчи 1 335 та қурилма ўрнатилгани ҳамда 2022 йил якунига бориб вазирлик тизимидаги насос станцияларида ўтган йилга нисбатан 350 млн. кВт соат электр энергияси иқтисод қилиниши кутилаётгани эътироф этилган.

🔶 Ўз навбатида, Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси жамоаси вазирлик раҳбариятининг ҳайъат ва селектор йиғилишларида берган топшириқларини ўз муддатида ва сифатли бажариш учун астойдил ҳаракат қилмоқдалар.

🔶 Жумладан, топшириқдан келиб чиқиб, касб байрами арафасида барча ходимларга ёрдамчи хўжаликлардан олинган даромадлар ҳисобидан 12 турдаги маҳсулотлар тарқатилди.

🔶 Ёрдамчи хўжалик имкониятлари кенг.
Янги йил байрами арафасида ҳам барча ходимларга совғалар улашиш, ана шундай маҳсулотлар тарқатиш режалаштирилган.

Жаҳонгир Умаров,
Норин-Сирдарё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи

Сайтда
ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2854

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилнома | Фарғона водийсида сув таъминоти яхшиланади: 1 йилда 20 млн доллар тежалиб, 150 млн доллар даромад келтирадиган лойиҳа
#11dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
ЯНГИ НАСОС СТАНЦИЯСИ КЕЛГУСИ ЙИЛ ИШГА ТУШАДИ

Узун туманидаги тоғли «Боботоғ» массивида фермер хўжаликлари далалари, боғ-роғлари ва аҳоли томорқаларини ҳисобга олганда умумий суғориладиган ер 1785 гектарни ташкил этади. Шунинг 420 гектари «Янгиобод» маҳалласи ҳудудига тегишли. Ушбу майдонлар Кофарниҳон дарёсидан сув олувчи МР-1 каналидан сув ичади. Каналнинг ПК-111+50 қисмидан кейин «Янгиобод» маҳалласи ҳудудига деярли обиҳаёт ўтмай қоларди. Айрим ҳолларда сувсизликдан далаларда экилган зироатлар яхши ривожланмай, белгиланган ҳосил етиштирилмасди. Боз устига хўжалик ҳисобидаги сув чиқариш қуввати секундига 250 куб метр бўлган «Янгиобод» ва «Гулистон» насос станциялари эскиргани ҳамда яроқсиз ҳолга келиб қолгани туфайли анчадан бери ишламаяпти.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2856

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
“ЎНГ ТАРМОҚ-2” КАНАЛИДА ТОЗАЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

“Шўразак” ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги “Ўнг тармоқ-2” канали ўтган асрнинг ўнинчи йилларида қурилган. 1998 йилда мукаммал таъмирланган каналдан шу кунларда ҳам унумли фойдаланиб келинаётган бўлса, таъмирталаб ҳолга келиб қолганди.

Умумий узунли 12,9 километрни ташкил қилувчи ушбу каналнинг 3,4 километрини тозалаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда “Голд Люкс Пром” ХК томонидан қишнинг аёзли кунларига қарамай тозалаш-таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Тозалаш ишлари бажариб бўлингач, каналнинг сув ўтказиш қуввати янада яхшиланиб Гулистон туманининг Бешбулоқ, Дўстлик, Сайхунобод туманининг Янгиобод, Бўстон ҳудудларидаги 6400 гектардан кўпроқ экин майдонларининг сув таъминоти яхшиланади.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2857

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
МУКОФОТ ЭГАСИНИ ТОПДИ...

Куни кеча нишонланган сана – “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари” куни – Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси Транспорт, механизация ва таъминот бўлими диспетчери Наталья Бондарчук учун қўшалоқ байрамга айланиб кетди. Наталья Владимировна Жиззах шаҳрида ташкил этилган тантанада вилоят ҳокими Эргаш Солиев қўлидан “Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишонини қабул қилиб олди.

Н.Бондурчук қарийб чорак асрдан буён Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг 14 та туманини обиҳаёт билан таъминлаб келаётган мана шу йирик ирригация тармоғида ишлаб келмоқда. У бошқармада кичик хизматчилар бўлими йўл варақа диспетчери сифатида иш бошлаб, кейинги йиллар давомида ирригация тизимлари ва гидротехник иншоотларидан фойдаланиш ва марказий хизмат бўлимларида муҳандис-техник, кадрлар ва махсус иш буйича инспектор, сув тақсимлаш ва гидрометрия сектори муҳандис гидротехниги вазифаларини усталик билан бажарди.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2858
МЕҲНАТГА ЯРАША РАҒБАТ

“Шовот-Қуловот” ирригация тизими бошқармасининг 2-тоифали муҳандис-гидротехниги Қадамбой Жуманиёзов ва “Полвон-Ғазовот” ирригация тизими бошқармаси “Зей-яб” канали бошлиғи Бахтиёр Атамурадовнинг кўп йиллик хизмати ва намунали иш фаолияти эътиборга олиниб, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг ташаккурномалари билан тақдирланди.

– Узоқ йиллар давомида қилган камтарона хизматларим қадрланганлигидан беҳад мамнунман, – дейди Қадамбой Жуманиёзов. – Бундан кейин ҳам бор билим ва куч-ғайратимни соҳамизни янада ривжлантиришга бағишлайман.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2859

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИДА ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратида кўнгиллилик ва ихтиёрийлик асосида беғараз донорлик акцияси ташкил этилди.
Тошкент шаҳар қон қуйиш маркази ходимларининг айтишича, қон олиш жараёни санитария-гигиена талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. Сув хўжалиги ходимларининг ушбу эзгу ишда ташаббус кўрсатаётгани халқимиз сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, оғир хасталикка чалинган беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишга муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.

– Ушбу акцияда вазирлигимиз хотин-қизлари ҳам фаол иштирок этди, – дейди С.Султонова. – Бу каби хайрия акциялари юзлаб бемор кишиларга, хусусан, қонга муҳтож бўлган бемор хотин-қизларнинг соғайиб кетишида муҳим аҳамият касб этади, деб ўйлайман.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2860

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Самарқанд

ФОТОФАКТ

Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси томонидан ишчи-ходимларга ёрдамчи хўжалик ҳисобидан гўшт, ёғ, картошка, пиёз, турли мевалардан иборат жами 16 турдаги маҳсулот тарқатилди.
НАВОИЙЛИК НАСОСЧИЛАР ҚУЁШ ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШГА ЎТДИ

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг маъмурий биносига қуввати 15 Квт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди.
Мазкур панеллар йилига 43 200 Квт/соат электр энергиясини ишлаб чиқаради.
Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Жасур Назаровнинг айтишича, эндиликда бу муқобил энергия манбаи бошқарманинг маъмурий биносини электр энергияси билан тўлиқ таъминлайди.


Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2863

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
2023 ЙИЛГИ ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ МУҲОКАМА ЭТИЛМОҚДА

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Республика ишчи гуруҳи ҳамда Қорақалпоғистондаги сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари иштирокида “2023 йилда сув танқислигининг олдини олиш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар” тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари Дарябай Каипов иштирок қилди ва Президентимизнинг Қорақалпоғистонда сув таъминотини яхшилаш, ирригация ва мелиорация объектларини реконструкция қилишга қаратаётган эътиборини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг Ишчи гуруҳ вакили, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув хўжалигини механизациялаш бошқармаси бошлиғи Қ.Муратов, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири А.Реимбаев ва бошқа масъуллар иштирокида Қорақалпоғистон Республикасида 2023 йил суғориш мавсумида сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан ишончли таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар тақдимоти ўтказилди.
Тақдимотда ирригация ва мелиорация тадбирлари учун 109,8 млрд. сўм, хорижий инвестициялар ҳисобидан 113,0 млн. АҚШ доллари, Тахиатош гидроузелидаги тозалаш ишлари учун 25,0 млрд. сўм, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 39,6 млрд.сўм, кластер ва фермер хўжаликлари ҳисобидан 100 млрд. сўм, шимолий туманларга бириктирилган вилоят ҳокимликлари харажатлари ҳисобидан 120 млрд. сўм маблағлар эвазига амалга ошириладиган ишлар кенг муҳокама этилди.
Ҳар бир туман ва ҳар бир объект кесимида чора-тадбирларни қайтадан кўриб чиқиб, янада такомиллаштиришга келишиб олинди.

Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги
вазирлиги матбуот котиби

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2862

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ.
#ОАВ нигохида

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси жамоаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини кўтаринки руҳ билан, байрамона, рўзғорларида тўкин ва баракали дастурхон устида кутиб олди.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
https://t.iss.one/QuyiZarafshonITHB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СТУДИЯ 24

Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази раҳбари, Сув хўжалиги аълочиси Зокир Ишпўлатов билан суҳбат.

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube