Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
4.52K subscribers
27.3K photos
3.05K videos
168 files
9.32K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
ВАЗИРЛИКДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида 2022 йилги ёзги суғориш мавсуми якунлари ҳамда куз-қиш мавсумида суғоришни ташкил этиш бўйича жамоатчиликка ҳисобот бериш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди. Унда соҳа олим ва мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.
Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев мавзу юзасидан ҳисоботини тақдим этди.

Таҳлилларга кўра, 2022 йил суғориш мавсумида, яъни апрель-сентябрь ойларида 29 млрд. м3 сув етказиб берилди. Мавсум давомида 6,5 млрд м3 сув тежалишига эришилди.

Етказиб берилган сув билан бу йил ғалладан мўл ҳосил олинди, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан ҳар йилгидек хирмон кўтарилиши кутилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари сероблиги, бозорларимиз тўкислигига ҳисса қўшилди.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2673

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ЭКИЛГАНИ ЭМАС, КЎКАРГАНИ ҲИСОБ

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Тўпаланг-Қоратоғ» ирригация тизими бошқармаси жамоаси 2021 йил кузи ва жорий йилнинг баҳор ойларида каналлар бўйига 67 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазишди. Ниҳолларнинг 55 минг тупи кўкариб, каналлар файзига файз қўшаяпти.

Бошқармада меҳнат қилаётган 229 нафар муҳандис-техник ходим айни кунларда мевали ва манзарали дарахт кўчати экиш учун ҳар куни ҳашар уюштиришмоқда.

Жорий йилнинг кузи ва келгуси йил баҳор ойларида 76,6 минг туп кўчат экиш режалаштирилган. Ниҳолларнинг 11,4 минг тупи жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтқазилади.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2674

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ВАЗИРЛИКДА ТАРМОҚ КЕНГАШИ ОФИСИ ВА МАЛАКА ОШИРИШ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

2022 йил 4 ноябрь куни Сув хўжалиги вазирлигида соҳада касбий малака ва билимларни ривожлантириш тармоқ кенгаши офиси ҳамда сув хўжалиги соҳасидаги раҳбар кадрлар малакасини ошириш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тармоқ кенгашига мўлжалланган хоналар Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ҳамда ЮНЕСКО амалга ошираётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида жиҳозланди.
Шунингдек, сув хўжалиги тизимидаги ўрта ва қуйи бўғин раҳбарларининг малакасини ошириш маркази Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси. 2-босқич” доирасида жиҳозланди.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2676

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
КУЗ ВА ҚИШДА АРИҚ-ЗОВУРИНГНИ ЯХШИ СОЗЛАСАНГ, БАҲОР ВА ЁЗДА ЎЙНАБ ЮРИБ СУВ ТУТАСАН

Фарғона вилоятининг сувчилари тез-тез йиғилишиб, бажарилган ишларни сарҳисоб қилишга ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар ҳақида гаплашиб олишга одатланишган. Бунинг аҳамияти жуда катта эканини ҳамма яхши билади. Қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил етиштиришда сувнинг аҳамияти қай даражада эканини ҳисобга олса сувчининг меҳнатига тенг келадигани йўқ деган гапни баралла айтиш мумкин. Экинга ўғит вақтида тушса ҳам, тракторга ёнилғи истаганча бўлса ҳам, агар сув топиб бериш қийин бўлса бирон бир самарага эришиб бўлмаслигини ҳамма билади. Шунинг учун сув, уни етарли даражаси етказиб келиш, дала бошигача исрофгарчиликсиз олиб бориш шу куннинг асосий вазифаси бўлиб келган ва шундай бўлиб қолаверади.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2677

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
УМИД УЙҒОНДИ

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Эко DRIP” заводи тежамкор технологиялар ишлаб чиқариш бўйича вилоятдаги энг йирик корхона ҳисобланди. Бу ерда сув тежовчи технологиялар учун 850 хилдан зиёд бутловчи қисмлар тайёрланади. Бугунги кунда ушбу корхона билан кўпчилик фермерлар қизиқ қолди. Энг муҳими, уларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Заводда Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ томонидан ташкил этилган навбатдаги учрашув Пискентлик фермерлар билан бўлди.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2678

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
МУҲИМ МАВЗУДА СЕМИНАР

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 октябрдаги қарорига мувофиқ тасдиқланган “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари”ни ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят сув хўжалиги ташкилотлари раҳбар-мутахассислари иштирок этди.
– Давлат хизматчилари хизматдан ташқари вақтларда ҳам умум қабул қилинган ахлоқ нормаларига риоя қилишлари ва уларга зид бўлган хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийишлари шарт, – дейди Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими масъул ходими Ф.Пардабоев.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2679

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
СУВ РЕСУРСЛАРИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ ВА ТЕЖАШ БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Боёвут тумани ҳокимлиги мажлислар залида келгуси йил ҳосили учун сув тежовчи технологияларни жорий этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Қайд этилдики, туманда деҳқончилик қилинаётган 31 000 гектардан зиёд экин майдонларининг қарийб 90 фоизи эскича услубда суғорилмоқда.

Йиғилишда ҳудудларнинг сув таъминотидан келиб чиқиб экинларни жойлаштириш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш соҳадаги энг асосий вазифа эканлиги таъкидланди.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2680

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ОЗАРБОЙЖОНЛИКЛАР ЎЗБЕКИСТОНЛИК СУВЧИЛАР ТАЖРИБАСИНИ ЎРГАНАДИ

Сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва сувни бошқаришда замонавий технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида Ўзбекистон тажрибаси хорижий давлатлар томонидан ўрганилмоқда.

Озарбайжон Республикаси делегациясининг Самарқандга ташрифи чоғида Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ўтказилган учрашув мисолида айни фикр яна бир бор тасдиғини топди.

– Озарбойжонда сув танқислиги туфайли 2 йил олдин муаммоларга ечим излаб, соҳада янгича тизимни йўлга қўйиш мақсадида ҳукумат комиссияси тузилган эди, – деди Озарбайжон Иқтисодий тараққиёт вазири ўринбосари Сохиб Алекперов. – Лекин, натижадорлиги биз хоҳлагандек бўлмаганлиги сабабли, яқин ҳамкоримиз – Ўзбекистон тажрибасини ўрганишни маъқул кўрдик.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2681

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Национального проект управления водными ресурсами в Узбекистане
#4nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сув хўжалиги соҳасидаги раҳбар кадрлар малакасини ошириш маркази иш бошлади
#4nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
ФАРҒОНАДА “ЯШИЛ МАКОН” КЕНГ ҚУЛОЧ ЁЙМОҚДА

“Исфайрам-Шоҳимардон” ирригация тизими бошқармаси жамоаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада “Долзарб 40 кунлик” тадбири эълон қилингандан буёт ўтган қисқа вақт давомида сув тақсимлаш бўлимлари, канал қирғоқларига 1500 тупдан зиёд турли манзарали ва мевали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

– Ўтган йили ушбу лойиҳа доирасида худудимиздаги сув иншоотлари бўйларига, йўллар қирғоқларига эккан манзарали ва мевали дарахтларимиз яхши кўкарди, – дейди “Исфайрам-Шоҳимардон” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Сардорбек Муротов.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2683

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ИЖРО ИНТИЗОМИ – САМАРАДОРЛИК ГАРОВИ

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида марказий аппарат ҳамда унинг тасарруфидаги Республика ва тизим ташкилотларида идоравий иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро назоратини янада мустаҳкамлашга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда таъкидландики, тартиб-интизом ҳар жойда зарур. Кўзланган мақсадга ҳам, юксак самарадорликка ҳам қатъий тартиб-интизом туфайлигина эриша оламиз. Ўз навбатида, ҳар бир давлат органининг вазифа ва функцияларини амалга оширишда ижро интизоми муҳим ўрин тутади. Давлат органига келиб тушаётган ҳар бир ҳужжатни рўйхатга олиш, унинг ижро муддатини белгилаш ва ижросини таъминлаш қатъий тартиб асосида амалга оширилади.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2685

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАШРИФ

Тожикистонлик сувчилар Бухородаги насос станциялари фаолияти билан танишди.

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ" «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг долзарб 40-кунлиги доирасида вилоятимизда ҳам салмоқли ишлар қилинмоқда.

📱Расмий телеграм каналимиз
👉
https://t.iss.one/qashqadaryo_trk
МУТОЛАА

"Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги"
журналининг жорий йил 11-сони нашрдан чиқди.

Уни мутолаа қилинг, сув хўжалигига оид мақолалар билан танишинг!
Forwarded from "O'zbekiston Qishloq va Suv xo'jaligi" va "Agro Ilm" jurnallari (Rasmiy kanal) (Улугбек Рустамович)
11-сон 2022.pdf
7.7 MB
“Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали 11-сон (2022)

Журналимиз веб сайтидан юклаб олиш
: https://qxjurnal.uz/load/jurnal_2022/o_39_zbekiston_qishloq_va_suv_xo_39_jaligi_zhurnali_11_soni_juklab_olish/11-1-0-512
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ" Қарши ирригация ва агротехнололгиялар институти талабалари амалиётда ўз билим кўникмаларини мустаҳкамлашди.

📱Расмий телеграм каналимиз
👉
https://t.iss.one/qashqadaryo_trk
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноатни янада ривожлантириш борасида мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по задействованию имеющихся возможностей и новых резервов для дальнейшего развития местной промышленности.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёдаги мураккаб вазият, транспорт-логистика ва ишлаб чиқариш занжирларидаги узилишлар, энергоресурслар билан боғлиқ муаммолар мамлакатимизга ҳам таъсир қилаётгани таъкидланди.

Жаҳон молия бозорларидаги ўзгаришлар таъсирида четдан жалб қилинадиган ресурслар нархи ошаётгани қайд этилди.

Шу боис, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар бу қийин шароитда имконият излаши, бор салоҳиятни ишлатиши, таклиф ва ташаббус кўрсатиши кераклиги, келгуси йилга ўзига аниқ режа ва масъулият олиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Жорий йил 9 ойида саноат 5,3 фоизга ўсди. Лекин 65 та йирик ҳудудий корхонада ишлаб чиқариш 1,6 триллион сўмга камайган.

Вазирлар Маҳкамасига ишлаб чиқариш қисқарган тармоқлардаги корхоналарга айланма маблағи, солиғи, транспортига ёрдам бериб, тўла қувватга чиқариш бўйича топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Саноат зоналари инфратузилмасига бу йилда 1,2 триллион сўм ажратилди. Лекин, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида маблағларнинг 40 фоизини ҳам ўзлаштирилмаган.

Мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига ҳалигача инфратузилма олиб борилмаган саноат зоналарига шахсан бориб, ишларни охирига етказиш топширилди.

Охирги 6 ойда ҳамкор давлатлар бозорларига маиший техника экспорти3 баробар, трансформатор – 3,6 баробар, тиббий буюмлар – 9 баробар, трикотаж мато – 2 баробар ошди.

Агар мис, ПВХ, металл, полипропилен хом ашёларини кўпроқ олиш имконияти яратилса, тадбиркорларимиз экспортни бир неча баробар ошириши мумкин.

Лекин масъул вазирликлар бу масалалар билан шуғулланмаётгани танқид қилинди.

Мисол учун, гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун йилига 70 минг тонна полипропиленга талаб бор. Бироқ, биржага 2 баробар кам полипропилен қўйилмоқда. Натижада нарх 30 фоизга ошиб, тоннаси 1 минг 800 долларга кўтарилган.

Худди шундай, мебелчиликда ишлатиладиган формалин ички бозорда 260 доллардан сотилаяпти (рақобатчи бозорларга нисбатан 60 долларга қиммат).

Яратилган шароитлар ва маблағ борлигига қарамасдан, масъул вазирликлар ва мутасаддилар бу муаммолар билан шуғулланмаётгани танқид қилинди.

1 декабргача ишлаб чиқарувчи ва трейдерлар билан ишлаб, етишмаётган хом ашёни четдан олиб келиш ҳисобига захира яратиш ва график асосида уни биржага қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон “GSP+” тизимига қўшилганига бир йилдан ошди. Европа бозорида сотиладиган тайёр маҳсулотлар учун транспорт харажатларига 70 фоизгача субсидия берилмоқда.

Лекин, “GSP+”га кирадиган 6 минг 200 та божсиз маҳсулотнинг бор-йўғи 325 тури экспорт қилинаётгани кўрсатиб ўтилди.

Сабаби - корхоналаримиз йирик етказиб бериш занжирларига қўшила олмаяпти, халқаро сертификати йўқ. Сифати яхши бўлса ҳам, маҳсулотини сота олмаяпти.

Шу муносабат билан мутасаддиларга Европага келгуси йилда саноат экспортини 600 та маҳсулотга, экспорт ҳажмини 700 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter