Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
4.53K subscribers
27.3K photos
3.05K videos
170 files
9.33K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БУХОРО

Олот тумани сувчилари куз-қиш мавсумида бажараётган юмушлар ҳақида лавҳа.

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
«ЯШИЛ МАКОН»ГА ҲИССА

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва бошқарма тасарруфидаги барча тизим ташкилотлари аъзолари ҳар йили иқлими иссиқ воҳани кўкаламзорлаштириш, дов-дарахтлар экиш ҳисобига чор-атрофни яшилликка буркашга муносиб улуш қўшмоқдалар. 2021 йилнинг куз ҳамда жорий йилнинг эрта баҳор ойларида ҳавза бошқармаси раҳбаридан тортиб, тизимдаги оддий мутахассисгача барча кўчат ҳамда гул ниҳоллари ўтқазиш юмушларида фаол иштирок этгани учун белгиланган режа ортиғи билан уддаланганди. Тизимдаги ташкилотлар тасарруфидаги каналлар ва бошқа суғориш тармоқлари атрофи, шунингдек, гидроучасткаларга тегишли майдонлар, ариқ, зовурлар бўйидаги бўш жойларга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш шартлигини яхши билган соҳа мутахассислари ҳар хил дарахтлар қаламчаларини кўчатхоналарда тайёрлашга катта эътибор беришмоқда. Бу эса дарахт кўчатлари ўтқазиш мавсумида соҳа ходимлари ташвишини ҳар томонлама енгиллатиш баробарида харажатларни камайтиришга хизмат қилаяпти.
Белгиланган режага кўра, ҳавза бошқармаси ва унинг тизим ташкилотлари ишчи-хизматчилари томонидан жорий йилнинг декабрь ойигача ҳамда келгуси йилнинг март ойи якунигача жами 770 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилади. 20 октябрдан бошлаб «Яшил макон» лойиҳаси доирасида туманлар ирригация бўлимлари ҳамда «Тўпаланг-Қоратоғ», «Аму-Занг», «Сурхон-Шеробод» ирригация тизими бошқармалари, «Сурхондарё» магистрал тизим бошқармаси , Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Мелиоратив экспедиция мутахассислари каналлар, ички суғориш тармоқлари, насос станциялари, коллектор- дренаж тармоқлари, «Сувчилар уйи», гидроучасткалар атрофидаги ерларга тут, жийда, тол, терак ва бошқа турдаги манзарали дарахт ниҳоллари ҳамда қаламчаларини ўтқазишмоқда. Ниҳоллар ва қаламчалар Жарқўрғон туман ирригация бўлими ҳамда ҳар бир тизимдаги ёрдамчи хўжаликлар кўчатзорларидан келтирилиб экилмоқда. Бу ишда Ангор, Музработ, Денов, Жарқўрғон ирригация бўлимлари ходимлари пешқадамлик қилишмоқда.
-2022-2023 йиллар куз ва баҳор ойларида тизим тасарруфидаги 33 та канал ҳимоя ҳудудидаги бўш жойларга 38,6 минг туп мевали ҳамда манзарали дарахтлар кўчатини экишга қарор қилдик,- дейди «Сурхондарё» магистрал тизим бошқармаси бошлиғи Рустам Алимов. - Ўтган йил кузи ва жорий йил баҳорида ҳам ходимларимиз «Яшил макон» лойиҳасига асосан 100 минг тупдан кўпроқ дарахт кўчатлари ўтқазиб, бошқаларга ўрнак кўрсатишганди. Ўйлайманки, бу галги топшириқ ҳам сўзсиз бажарилади. Кўчат экишни бошлашдан олдин барча каналлар ҳамда сув тақсимлаш иншоотлари раҳбару мутахассисларини йиғиб, ҳар бир ўтқазиладиган ниҳолни қаровсиз қолдирмаслик, парваришига бир мутахассисни масъул қилиб тайинлаш, кўзбўямачилик қилмай сифатли экиш, бугун экилаётган ниҳоллар вақти соати келиб мева бериши, ҳеч бўлмаганда соясидан сувчиларнинг ўзлари баҳраманд бўлишини обдон тушунтирдик. Ҳозир ҳар куни 35-40 нафар ходим кўчат ўтқазишга сафарбар қилинмоқда. Аллақачон 1000 туп мевали ва манзарали дарахтлар кўчати экилди.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
САМАРҚАНДДА 200 МИНГ ТУПДАН
ЗИЁД ТЕРАК ҚАЛАМЧАЛАРИ ЭКИЛДИ

Айни кунларда Самарқанд вилоятидаги барча сув хўжалиги ташкилотлари томонидан мавжуд сув хўжалиги объектлари, канал, ариқ, гидропост, гидротехник иншоотлар ва хизмат уйлари атрофларида манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатларини экиш, кўкаламзорлаштириш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
– Дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” тадбири эълон қилингандан бўён ўтган қисқа вақт давомида тизимимиз ходимлари томонидан 200 минг тупдан ортиқ терак қаламчалари, 1130 туп ёнғоқ, 750 туп тол ҳамда юзлаб игна баргли арча кўчатлари экилди, – дейди Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Ф.Ражабов. – Бу борадаги тадбирларимиз барча ҳудудларда тобора кенг қулоч ёйиб, сув хўжалиги ходимлари фаол қатнашмоқдалар.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ҲАР КУННИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК

Риштон туманидаги “Пахтакор қирол” фермер хўжалигида кузги-қишки ишларни жадал олиб бориш, шу жумладан шўр ювиш, чилла суви бериш, ариқ-зовурларни, хўжаликлараро ички сув йўлларини тозалашга ҳашар йўли билан фермер хўжаликлари ишчилари ва маҳалла фаолларини жалб этиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туманлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги, Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарлари, туман ирригация бўлимлари раҳбарлари ва мутахассислари, кластер ва фермер хўжалиги вакиллари қатнашди.
Тадбир якунида совуқ тушишигача бўлган фурсатда бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби.

Сайтда
ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2651

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
КЎКДАЛА ТУМАН ИРРИГАЦИЯ БЎЛИМИГА КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАСИ ТОРТИҚ ЭТИЛДИ

Хабарингиз бор, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси”нинг 2-босқичи доирасида барча туман ирригация бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида уларга беғараз ёрдам берилмоқда.
Кўкдала республикамиздаги энг кенжа туманлардан бири. Ушбу туман бу йил баҳорда Қашқадарё вилоятида ташкил этилди.
“Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси”ни молиялаштираётган Швейцария элчихонаси ва лойиҳа вакиллари Қашқадарё вилоятидаги Кўкдала туман ирригация бўлимида махсус жиҳозларни тақдим этиш тадбирини ўтказиб келдилар. Кўкдалалик сувчиларга 2 та компьютер жамланмаси ва 1 та принтер, электрон рақамлаштириш штанген циркуллари ва китоблар совға қилинди.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2652
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИЛАР ЁДИ

Умрини сув хўжалиги соҳаси ривожига бағишлаган, ўз меҳнати билан эл-юрт орасида катта обрў-эътибор қозонган Комил Амиров хотирасига бағишлаб Қарши шаҳрида тадбир ўтказилди.
МУЗРАБОТ ТУМАНИДА 104 КИЛОМЕТР КАНАЛ ТОЗАЛАНАДИ

Музработ туманида фермер хўжаликлари ҳамда кластер ташкилотлари тасарруфидаги экинзорлар ва боғ-роғлар, шунингдек, аҳоли томорқаларини ҳисобга олганда умумий майдон қарийб 45 минг гектардан ортиқ. Бу далалар Амударёдан сув олувчи «Занг» канали орқали туман ҳудудидаги «Р-9», «Р-10», «Р-5а», «Жайхун» ва бошқа каналлар ёрдамида суғорилади. Ушбу суғориш тармоқлари сув билан қўшилиб оқиб келадиган лойқа ва бошқа чиқиндилардан тозалаб турилмаса, обиҳаётнинг бир қисми исроф бўлади ва равон оқмайди. Шу боис, туман ирригаторлари доимий равишда суғориш тармоқларини тозалаб, таъмирлашмоқда. Жумладан, кузги – қишки мавсумда каналларнинг 104 километр қисмини механизмлар ёрдамида тозалаш режалаштирилган.
Бугунгача ҳомий ташкилотлар экскватори ва бошқа техникаларини ишлатиш ҳисобига каналларнинг 33 километри лойқадан тозаланди. Ушбу суғориш тармоқларидаги гидротехник иншоот ҳамда гидропостларнинг 10 таси таъмирдан чиқарилди.
Белгиланган режага кўра, ички суғориш тармоқларининг 145,3 километри механизмлар ёрдамида, 494,6 километри қўл кучи билан тозаланади. Туманда фаолият кўрсатаётган «Инденем Агрофирма» ҳамда «Сурхон бошоқли дон» МЧЖ кластерлари ва фермер хўжаликлари ажратаётган маблағ, ишчи кучи, техникалар эвазига ички суғориш тармоқларининг 22,5 километр қисми механизмлар ҳамда 144,5 километри қўл кучи билан тозаланиб, сув равон оқишига шароит яратилди.
Режага кўра, ички суғориш тармоқларидаги гидротехник иншоотларнинг 215 таси, гидропостларнинг 213 таси таъмирланиши белгиланган.Октябрь ойи охиригача 47 та гидротехник иншоот, 45 та гидропост таъмирланди, бўёқланиб ишга шай ҳолга келтирилди.Каналлардан фермер хўжаликлари далаларига сув очиладиган қулоқларни жиҳозлаш ҳам 50 фоиз амалга оширилди.
-Ҳозирча ғаллазорларга сув етказиб берилаётгани учун барча суғориш тармоқларида кузги-қишки тадбирларни тўлиқ бажариш имкони бўлмай турибди, - дейди туман ирригация бўлимининг ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Баҳром Султонов. - Декабрь ойи охиригача канал тозалаш, ариқ қазиш, гидротехник иншоот, гидропостлар таъмири тўлиқ якунига етказилади.
Айни дамларда туман ирригация бўлими мутахассислари ғаллазорларга сув етказиб бериш баробарида қўшимча даромадга эга бўлиш мақсадида каналлар ва гидроучасткалар атрофидаги бўш ерларга тўқсонбосди экинлар экишмоқда. Ҳозиргача 2, 5 гектар ерга кўкат, бир гектардан ортиқ далага пиёз, 4 гектар майдонга бошоқли дон экинларини экиб, парваришлашаяпти. Гидроучасткалардаги қўраларда 20 бош қўй, 200 та товуқ боқилаяпти. Белгиланган ҳамма юмушларни бажаришда Зокир Чоршанбиев, Алишер Хўжанов, Бахтиёр Тангиров каби мутахассислар бошқаларга ўрнак бўлишмоқда. «Яшил макон» лойиҳаси доирасида каналлар ва бошқа суғориш тармоқларининг ҳимоя ҳудудидаги далаларга тут кўчати, тол, терак, жийда қаламчалари ўтқазилмоқда.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

Сайтда
ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2653

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
АНДИЖОНЛИК СУВЧИЛАРНИНГ "ЯШИЛ МАКОН"ГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ

«Яшил макон» умуммиллий акцияси доирасида Норин-Қорадарё ИТҲБ ва унинг тасарруфидаги тизим ташкилотларидан жами 250 нафар ишчи-ходим 650 тупдан зиёд павлония кўчатларини экишди.
Андижонлик сувчилар "Долзарб 40 кунлик" бўйича кўчат экиш тадбирларини давом эттиришмоқда.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2654