Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
4.51K subscribers
27.4K photos
3.07K videos
171 files
9.34K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

❇️ Бугун Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори Зарипбой Норметов туман фермерлари билан учрашув ўтказди.

❇️ Учрашувда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли Қарори мазмун-моҳияти ҳамда 2023 йил 1 апрелдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли Қарорига мувофиқ сув тежовчи технологияларни жорий қилишни рағбатлантириш тартиблари тушунтириб ўтилди.

❇️ Шунингдек, сув ресурсларини тежаш, ундан мақсадли ва самарали фойдаланишда сув тежовчи технологияларнинг алоҳида аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛЛАРНИ ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН АСРАШ МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимининг юристи Эльмира Ембергенова ҳамда психологи Гулбахар Ембергенова иштирокида сув хўжалиги тизим ташкилотларида фаолият юритаётган аёллар билан давра суҳбати ўтказилди.
Унда бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқий асослар яратилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Хотин-қизларнинг оилавий турмуш муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш, ҳаётий ҳақ-ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш, ҳаётини қайта йўлга қўйишда моддий ва манавий, тиббий-психологик ёрдам бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Соҳага оид янгиликларни расмий тармоқларимизда кузатиб боринг!
https://t.iss.one/krminwater/
https://krminwater.uz/
Forwarded from TOMCHI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Maftuna Zuhriddinova, Buloqboshi tumani "Suv yetkazib berish xizmati" DM rahbari, o‘z tumanida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2024 yil 5 yanvardagi PQ-5-son qarorini, hamda «Suv yetkazib berish xizmati» faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasining 2024 yil 9 fevraldagi 79-son qarorini amalga oshirish jarayoni xaqida so‘z yuritmoqda.

Mazkur qarorga muvofiq endilikda qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilar (fermer va dehqon xo‘jaliklari, klasterlar)ga suv yetkazib berish xizmatlari uchun to‘lovlar bekor qilingan. Tuman irrigatsiya bo‘limlari va maxsus xizmatlari o‘rnida «Suv yetkazib berish xizmati» davlat muassasalari tashkil etildi. Bunda suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqdan 40 foizi muassasa faoliyatini moliyalashtirishga, ularga tegishli ob’yektlarni saqlash va texnik holatini yaxshilashga yo‘naltiriladi.


Kanalga ulanish 💬 Savollar 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти

НАВОИЙДА ТИЗИМ РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА СУВ КОДЕКСИ ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Бугун Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрлаш учун давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи О.Садинов олиб борди.

Тадбирда бошқарма бўлим бошлиқлари, тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок эди.

Давра суҳбатини бошқарма бошлиғи О.Садинов кириш сўзи билан очар экан, Сув кодексининг аҳамияти, кўзда тутилаётган янгилик ва ўзгаришлар юзасидан тўхталиб ўтди.
Шунингдек, Сув кодекси лойиҳаси бошқарма томонидан китобча шаклида тайёрланиб, тизим ташкилотлари раҳбарларига танишиб чиқиш учун тарқатилди.

Сув кодекси ўта муҳим ва тарихий ҳужжат эканлигини таъкидлаб, уни такомиллаштириш, халқчил кўринишга келтириш учун таклифлар беришга чақирди. Келгусида мазкур кодекс ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар ҳужжат лойиҳаси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

https://t.iss.one/QuyiZarafshonITHB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон: Семинарлар маҳаллий телеканалларда кенг ёритилмоқда

Ушбу лавҳада Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Жасур Халмуратов электр энергия ва сувни иқтисод қилиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида интервью берган.

Соҳага оид янгиликларни расмий тармоқларимизда кузатиб боринг!

https://t.iss.one/krminwater/
https://krminwater.uz/
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

🔹“АҚЛЛИ СУВ” ҚУРИЛМАЛАРИ ИШЛАШИ ЎРГАНИЛДИ


🔹2024 йилнинг 6 август куни Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ мутахассислари томонидан Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобидаги Хонқа туманидаги “Р-9” каналида ишчи-ходимлар, гидротехниклар, шунингдек, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ходимлари иштирокида каналга ўрнатилган “Ақлли сув” ва мелиоратив кузатув қудуқларидаги “Дайвер” қурилмаларининг ишлашини ўрганиш ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича объектларни бошқарувга бериш юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди.

🔹Унда гидротехник иншоотларда инсон омилини камайтириш ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда маълумотларни масофадан туриб бошқаришни такомиллаштириш хусусида тушунтиришлар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА

Навоий вилоятида қишлоқ хўжалиги экин майдонларида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар вилоят телерадиокомпаниясининг “Диёр 24” кўрсатувида эферга узатилди.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

https://t.iss.one/QuyiZarafshonITHB
МЕҲНАТДА ИЖОБИЙ НАТИЖАЛАР САЛМОҒИ ОШИРИЛАДИ

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (ИТҲБ) нинг автотранспорт хизматлари ва механизация ишлари бўлими иш режасига биноан Жиззах бош насос станциялари бошқармаси (ЖБНС)да семинар ташкил этилди.
Тадбирда мазкур бошқарма тасарруфидаги 20 дан ортиқ техника воситаларининг жорий ҳолати, уларни заҳира қисмлари ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари билан таъминлаш, таъмирлаш ва тиклаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
ЖБНС жамоаси металлни қайта ишлаш корхоналарига иккиламчи қора ва рангли металл парчаларини етказиб бериш борасида жорий йилнинг январь-июль ойларига белгиланган режани ортиғи билан уддалади.
Семинарда ана шундай ижобий натижалар салмоғини ошириш, мавжуд техникаларнинг ишга шайлигини таъминлаш орқали вегитация мавсумининг кўнгилдагидек якунланишига муносиб ҳисса қўшиш ҳақида сўз борди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#mahalla_yangiliklari

Istiqbolli loyihalar- suv tejovchi texnologiyalar.

🗓 05.08.2024

@mahalla_yangiliklari_tv
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM