Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
4.51K subscribers
27.8K photos
3.2K videos
172 files
9.43K links
Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi

O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali
Download Telegram
“БАҲОР” РАҚС АНСАМБЛИНИНГ ХОРАЗМДАГИ КОНЦЕРТИ

Жорий йилнинг 20 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳомийлигида Хоразм вилояти мусиқали драма театрида “Баҳор” давлат рақс ансамблининг концерт дастури бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирга Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасидан ҳам борган ходимлар гўзал рақслардан баҳраманд бўлиб, маданий ҳордиқ чиқаришди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати
Forwarded from Gulnoza Olimova
МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ:
БИЛИМЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАЁТГАН ДАРСЛАР


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказилган Ҳайъат йиғилишида берилган топшириқларни ўз вақтида самарали ташкил қилиш мақсадида Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан туман "Сув етказиб бериш хизмати" Давлат муасассаларининг ҳодимлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди.

Мазкур курсларда иштирокчиларга сув ҳисоб-ҳисоботини тўғри йўлга қўйиш, сув ресурсларини адолатли тақсимланишини таъминлаш юзасидан тушунчалар берилмоқда.

Ўқувлар давомида яхши натижаларни қайд этган сувчи ҳодимлар учун сертификат ва фаҳрий ёрлиқлар топширилиши белгиланган.

Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
“УЗУНБУЛОҚ” ИККИ КИЛОМЕТР БАЛАНДЛИККА СУВ ЧИҚАРАДИ
Бахмал тумани ҳудудида жойлащган “Узунбулоқ” насос станцияси ўтган 2023 йилда давлат хусусий шериклик лойиҳаси асосида фаолият юритиши учун “Гидрострой мегастрой” МЧЖ ихтиёрига берилди.
Ушбу иншоотда ташкил этилган семинарда илғор инновацион усулда бошқарувнинг ўзига хосликлари ҳақида сўз борди.
- Мазкур иншоотнинг янгича усулда бошқарилиши 20 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва ҳудуд аҳли томорқалари учун узлуксиз равишда оби-ҳаёт етказиб берилишини кафолатлайди, - дейди Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантириш ва жорий этиш бўлими бошлиғи Ш.Миртозаев.
“Гидрострой мегастрой” МЧЖ раҳбари Б.Ғойипназаров эса, ўз чиқишида қисқа муддат ичида мавжуд 7 та насос агрегатининг 4 таси жорий таъмирдан чиқарилгани ҳақида маълумот берди.
Тадбирда шунингдек, ДХШ усули насос станциясини замонавий техник талаблар асосида ушлаб туриш, меҳнат жамоасини мунтазам равишда моддий ва маънавий рағбатлантириб бориш учун кенг имкониятлар яратиши таъкиб ўтилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
Forwarded from Amu-Qashqadaryo ITHB
ҚАШҚАДАРЁДА СУВЧИЛАР УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги сув хўжалиги тизим ташкилотлари ходимлари учун 72 соатлик ўқув курслари ташкил этилди.

Ушбу ўқув курслари Касби сув хўжалиги ва мелиорация коллежи ҳамда Қамаши сув хўжалиги ва мелиорация коллежларида ташкил этилиб, вилоятдаги тизим ташкилотларининг 155 нафар ходимлари жалб этилди.

Малака ошириш курсларида сув ресурслари ва сувдан фойдаланиш, гидрометрия ва диспетчерлик, гидротехник иншоотлардан фойдаланиш ҳамда насос ва насос станцияларидан фойдаланиш каби мавзулар ўқитиляпти.

Ўқув курслари коллежнинг юқори малакали ўқитувчилари томонидан презентация ва кўргазмали асбоблар ёрдамида олиб бориляпти.
Курс якунида ходимларга сертификатлар берилади.

https://t.iss.one/AmuQashqadaryoITHB
Жарқўрғон сув тақсимлаш иншооти:

СЕЛ СУВЛАРИ ХАВФСИЗ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 16-22 май кунлари республикамизнинг айрим жойларида кучли ёмғир ёғиши, тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши ҳақида хабар қилинган эди.
Сурхондарё вилоятига сафаримиз чоғида йирик сув хўжалиги объектларининг сел-тошқинга тайёргарлигини ўргандик. Сурхон-Шеробод ИТБ бошлиғи Шайдулла Раҳмонов билан бирга Жарқўрғон сув тақсимлаш иншоотига борганимизда сел сувлари ўтаётганининг гувоҳи бўлдик.
Бу ерда 8 киши ишлайди. 2 кишидан 4 сменада навбатчилик йўлга қўйилган. Навбатчилар учун ётоқ жой ташкил этилган.
Участка бошлиғи Даврон Холиёровнинг айтишича, Сурхондарё дарёси ўзанидан секундига 250 метр куб сел сувлари келаяпти.
Шундан 42 метр куб сув “Занг” каналига олинаяпти, 192 метр куб сув ташлама орқали ўтказиб юборилаяпти.
Сув тақсимлаш иншоотининг сув ўтказиш қобилияти секундига 1086 метр куб бўлиб, барча хавфсизлик чоралари кўриб қўйилган.

Ахборот хизмати