Surxondaryoliklar | Расмий Саҳифа🗣
126K subscribers
23.6K photos
20.8K videos
36 files
33K links
Aссалому алейкум 🖊

Сиз Сурхондарёнинг энг оммабоп каналидасиз👌

Реклама: @ReklamaUchun75

Мурожаат учун : @Oybek_Qayumov
Download Telegram
Банк картасининг пин-коди эълон қилиниши ортидан ўғирлик жинояти содир этилди.
————
Сурхондарё вилояти Узун туманида яшовчи фуқаро Д.Қ. ариза билан мурожаат қилиб, унда банк картасини туманда жойлашган "Пайнет” шаҳобчасида номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлиги, банк картасида бўлган жами 9.222.000 сўм пуллари ечиб олинганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, банк картаси пин-кодини "Пайнет" шаҳобчасида жабрланувчи томонидан ошкор қилинганлигидан фойдаланиб, банк картасини ўғирлаб, пулларни талон-торож қилган шахс, Узун туманида яшовчи, 1978 й.т., Н.А. эканлиги аниқланган.
Н.А.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Ҳурматли фуқаролар банк картангиз пин-кодини бегона шахсларга айтманг, эълон қилманг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

❗️Жиноятлар туркумидан.

↪️(Сурхондарёликлар)
Тарқатинглар❗️❗️❗️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFPwXpssSNOiNyR2Sg
👍10
❗️ДИҚҚАТ ЁЛҒОН (ФЕЙК). Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг!
————
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "QISHLOQQRULISHBANK" АТ банки номидан фойдаланиб тарқатилаётган "Ассалому алайкум, ҳозир Қишлоқ қурилиш банк томонидан 50 млн сўмгача ва 5 йилгача 0 фойиз кредит берилвотти! Ман ўзим сайтида анкетани тўлдирдим ва оператор қайтариб телефон қилди ва 50 млн сўм 5 йилга фойизсиз олдим, сиз ҳам қараволин кере бўса" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун V.CYBER102.UZ платформасидан рўйхатдан ўтинг ва танишиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар.

↪️(Сурхонда
рёликлар)
Тарқатинглар❗️❗️❗️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFPwXpssSNOiNyR2Sg
👍10
ОГОҲ БЎЛИНГ!

⚡️⚡️⚡️ "Халқ
банки" номидан такроран сохта ҳавола тарқалмоқда
————
"Фейсбук" ижтимоий тармоғи ҳамда "Телеграм" мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "АТ Ҳалқ банки" номидан фойдаланиб тарқатилаётган "Зудлик билан пул керакми? тўғридан-тўғри уйдан пул олинг, 60 ойгача ҳужжатсиз фақат 3% остида" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ.

Онлайн кредит бўйича маълумот олиш учун "АТ Халқ банки" нинг расмий манбасига мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.

➡️ Огоҳ бўлинг! Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг, ўзингиз ва яқинларингизни ҳимоя қилинг.

➡️ Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️ Фейк хабарлар.

Сурхондарёдаги тезкор янгиликлар каналига обуна бўлинг ❗️❗️❗️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFPwXpssSNOiNyR2Sg
👍12
⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
————
“Инстаграм” ва “Фейсбук” ижтимоий тармоқлари орқали ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил кўринишларда тарқатилаётган интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган “Начни без вложений” мазмунидаги хабарларга ИШОНМАНГ.

Огоҳ бўлинг! Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг, ўзингиз ва яқинларингизни ҳимоя қилинг.

Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

❗️Фейк хабарлар

Батафсил бу ерда🔽🔽🔽

https://t.iss.one/surxondaryo_cyber
👍4🥰2