Surxondaryo viloyati soliq boshqarmasi
1.2K subscribers
7.62K photos
2.37K videos
92 files
6.8K links
Download Telegram
#солиқчи_кўмакчи
#ЭҲФ

Солиқ тўловчилар диққатига ‼️

⚡️ Давлат солиқ қўмитаси электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимида “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ 2020 йил 1 ноябрдан қуйидаги шартлар амалиётга жорий қилинишини маълум қилади:

👉 Ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган 🗓календарь санада расмийлаштирилади;

👉 Товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинадиган ҳолларда ҳисобварақ-фактура товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан 👩🏻‍💻 расмийлаштиралади ва товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг 📤ўнинчи кунига қадар тақдим этилади;

👉 Объектлар қурилишида 🏗 ҳисобварақ-фактура ҳар бир календарь ойнинг охирги санаси билан расмийлаштирилади ва хизматлар реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг📤 ўнинчи кунига қадар тақдим этилади;

👉 Етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура 🗓ўн календарь куни ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо 🔐✍️билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.

✔️Сотиб олувчи томонидан белгиланган 🗓муддатда, тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#солиқчи_кўмакчи
#ЭҲФ

⚡️ЭҲФ фойдаланувчилари учун яна бир қулайлик

💳 Хўжалик юритувчи субъектлар корпоратив карта ва банк карталари тўлови учун тақдим қилинган онлайн-НКМ (виртуал касса) чекини солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида қайд этган ҳолда харидларни ҳисобварақ-фактуралар реестрига киритиш ҳамда ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.

🖥 my.soliq.uz орқали шахсий кабинетидан “Корпоратив карта орқали тўлов учун тақдим қилинган онлайн-НКМ чекини ҳисобга олиш” хизмати танланади;
🧾 Керакли ойнада акс этган сатрларга чек маълумотлари киритилади;
👩🏻‍💻Уларни 2 ҳил усулда киритиш мумкин:
👉 Чекнинг QR-кодини сканер қурилмаси орқали сканер қилиш (ёки QR-коди URLни 1-майдонда тўлдириш);
👉 Чекнинг фискал белгиси ва фискал модул рақамини киритиш;
🧾Чек тизимда мавжуд бўлса (ёки аксинча), бу ҳақдаги хабар экранда✔️ пайдо бўлади;
⚙️ Маълумотлар киритилгач, тадбиркорлик субъекти СТИРи, чек рақами ва суммаси, ҚҚС суммаси жами ҚҚС билан суммаси билан автоматик тарзда шаклланади.
📤“Жўнатиш” тугмаси орқали маълумотлар сақланади.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи
#ЭҲФ

📹 Ҳурматли хўжалик юритувчи субъектлар ❗️

⚖️ Ҳуқуқларингизни билинг, мажбуриятларингизни унутманг❗️

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ #ЭСФ

Электрон ҳисобварақ-фактураларга 2️⃣ та янги устун қўшилди:

🔸маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари (МХИК)ни киритиш учун;

🔸товар (хизмат)ларнинг штрих кодини киритиш учун.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ #ЭСФ

В электронные счета-фактуры добавлены 2️⃣ новых столбца:

🔸для ввода идентификационных кодов продукции и услуг (ИКПУ);
🔸для ввода штрих-кода товаров (услуг).

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ #ЭСФ

Ҳурматли солиқ тўловчилар !

📢 Аввал хабар берганимиздек, (https://t.iss.one/soliqnews/5209) электрон ҳисобварақ-фактураларга 2️ та янги устун қўшилди:

🧾 маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари (МХИК)ни киритиш учун;

🧾товар (хизмат)ларнинг штрих кодини киритиш учун.

❗️Ушбу янгилик синов тариқасида жорий этилди ва электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимида 📶 товарлар ҳисобини тўғри юритишга ёрдам беради.

Электрон ҳисобварақ-фактурани тўлдириш жараёнида идентификация кодлари ва штрих кодлардан фойдаланмайдиган субъектларга нисбатан солиқ идоралари томонидан маъмурий чоралар қўлланилмайди.

🛠Техник носозликлар юз берганда 📞ДСҚ call-марказининг 1198 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз ❗️

————————————————

Уважаемые налогоплательщики ❗️

📢 Как мы отмечали ранее (https://t.iss.one/soliqnews/5210), в электронные счета-фактуры добавлено два специальных столбца:

🧾 для ввода идентификационных кодов продукции и услуг (ИКПУ);

🧾 для ввода штрих-кода товаров (услуг).

❗️ Данное нововведение внедряется в экспериментальном порядке и 📶способствует точному учету товаров в системе электронных счетов-фактур.

Налоговые органы не применяют мер административного взыскания в отношении к субъектов, не использующих идентификационные коды и штрих-коды в процессе заполнения ЭСФ.

🛠 При возникновении технических ошибок, просим обращаться в 📞 Call-центр по короткому номеру 1198❗️

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭҲФ
#ЭСФ

Электрон ҳисобварақ-фактурадаги янги устунлар қандай тўлдирилади

✔️ Бу оддий ва ⚙️осон
__________________________

Как заполнить новые столбцы в электронных счетов фактур

✔️Легко и ⚙️просто

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ЭҲФ
#солиқчи_кўмакчи

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

💬 Электрон ҳисобварақ-фактура шаклларига иккита устун (маҳсулотлар (хизматлар) идентификация коди ва товарларнинг (хизматларнинг) штрих-коди) қўшилиши билан боғлиқ янгилик 🎛 синов режимида амалга оширилаётганлиги муносабати билан, 🗓ноябрь ойи учун ЭҲФ тақдим этиш муддати 2020 йил 18 декабргача УЗАЙТИРАДИ.

🗓 Яъни, электрон ҳисобварақ-фактураларни 2020 йил 18 декабрдан кечиктирмай шакллантириш ва тақдим этиш мумкин.

ДСҚ Матбуот хизмати

👉
Тизимдан фойдаланиш бўйича йўриқнома
👉 Электрон ҳисобварақ-фактураларга 2️⃣ та янги устун қўшилди
👉 Видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ #солиқчи_кўмакчи
#ЭСФ #клиентоориентированность

Синовдан амалиётгача

⚡️Давлат солиқ қўмитаси томонидан “Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ягона электрон классификатори: ЭҲФ даги янги устунлар – МХИК, штрих-кодлар” мавзусида онлайн-семинар ташкил этилди. ZOOM платформаси орқали ўтказилган семинар 100 дан зиёд иштирокчини қамраб олди.

📥 Янгиликни жорий этиш бўйича долзарб саволларга ДСҚ ва "Янги технологиялар" ИАМ мутахассислари батафсил жавоб берди.

👉 Онлайн-семинар тафсилотлари
___________________________

От тестового режима – к практическому внедрению

⚡️Государственным налоговым комитетом организован практический онлайн-семинар "Единый электронный классификатор товаров (работ, услуг): новые столбцы в ЭСФ, ИКПУ, штрих-коды", который прошел на платформе ZOOM и собрал более 100 участников.

📥 Специалисты ГНК и НИЦ "Новые технологии" подробно ответили на актуальные вопросы по внедрению нововведения.

👉 Подробности онлайн-семинара

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ #онлайн_семинар
#солиқчи_кўмакчи

🔴Агар my.soliq.uz да маҳсулотни қўшган бўлсам, tasnif.soliq.uz да ҳам танланганга киритиш шартми

🔵 Агар my.soliq.uz да маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди (МХИК) қўшилган бўлса, tasnif.soliq.uz да ✖️киритиш шарт эмас.

⚙️ Бу тизимлар ўзаро интеграциялашган.
_______________________________________
#ЭСФ #онлайн_семинар
#клиенторитированность

🔴 Если я добавил товар на my.soliq.uz, нужно ли мне добавлять его в избранные на tasnif.soliq.uz

🔵 Если вы добавили иденфикационный код товаров и услуг (ИКПУ) на my.soliq.uz, то в tasnif.soliq.uz его добавлять нет необходимости.

⚙️Потому что системы интегрированы между собой.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ #онлайн_семинар
#солиқчи_кўмакчи

🔴 Электрон ҳисобварақ-фактура шакллантиришда “товар штрих коди” устунини тўлдириш мажбурийми

🔵 ЭҲФ шакллантиришда янги қўшилган “товар штрих коди” устуни фақат ушбу товар (хизмат) штрих коди мавжуд бўлган тақдирда тўлдириш учун киритилган.

👉 Агар товар (хизмат) нинг “штрих коди” мавжуд бўлмаса, тўлдириш шарт эмас.
_______________________________________

#ЭСФ #онлайн_семинар
#клиенторитированность

🔴 Обязательно ли заполнять поле «Штрих-код товара» при формировании электронной счет-фактуры

🔵 Добавленное новое поле "Штрих-код товара" заполняется при наличии у товаров (услуг) соответствующих кодов.

👉 Если товар (услуга) не имеет штрих-кода, нет необходимости в его заполнении.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ #онлайн_семинар
#солиқчи_кўмакчи

🔴Янги қўшилган маҳсулотлар ва хизматлар коди (вақтинчалик) кейинчалик ўзгарадими

🔵 Янги қўшилган маҳсулот (хизмат) ларнинг кодлари тегишли таҳлиллар ва ўрганишлардан сўнг ⚙️автоматик тарзда ўзгаради.

🗂 Бунда 10 та рақамли коднинг ўрнига 5 та рақамли код пайдо бўлади ҳамда солиқ тўловчининг товар (хизмат)лар 🖇 рўйхатида автоматик янгилаш орқали амалга оширилади.
_______________________________________
#ЭСФ #онлайн_семинар
#клиенторитированность

🔴 Изменятся ли новые добавленные (временные) коды товаров и услуг

🔵 Новые 🖇 добавленные коды ИКПУ после изучения изменятся и приобретут вид 5-значных (вместо 10-значных).

🗂 В личном кабинете налогоплательщика соответствующие коды поменяются ⚙️автоматически.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ #онлайн_семинар
#солиқчи_кўмакчи

🔴Корхона иккита ташкилотдан бир турдаги товарни иккита МХИК билан харид қилган.
Бунда бир ташкилот мавжуд МХИКни танлаган ва иккинчиси янги МХИКни танлаб ЭҲФ шакллантирилган товарларни реализация қилганда қандай тартиб асосида иш олиб бориш мақсадга мувофиқ

🔵 Бу кодлар бир-бирига ўхшаш товарларга берилган бўлса, ҳеч қандай ноқулайликлар келтириб чиқармайди.

🎛 Шунингдек, тест даврида бунга ўхшаш ҳолатлар кузатилиши мумкин.

⚙️Кейинчалик янги 🖇қўшилган МХИК тегишли ўрганишлардан сўнг янгисига алмаштирилади ва бу жараён автоматик амалга оширилади.

👉 Товарларни сотиш учун харид қилган корхона ўзининг шахсий кабинетида тегишли кодни танлаган ҳолда мавжуд МХИКдан фойдаланиб ♻️ЭҲФ шакллантириш тавсия этилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ #онлайн_семинар
#солиқчи_кўмакчи

🔴 Улгуржи савдо бўйича ҳар бир товарларни алоҳида киритиш керакми
Ёки улгуржи савдо деб киритилса бўладими

🔵 Улгуржи савдода 🚛 шартномада 📝кўрсатилган ҳар бир маҳсулот ва хизматлар учун идентификация коди ( МХИК)ни алоҳида кўрсатган ҳолда ЭҲФ шакллантирилиши лозим.
_________________________________
#ЭСФ #онлайн_семинар
#клиенторитированность

🔴 Нужно ли включать в оптовую торговлю каждый товар отдельно? Или можно написать "оптовая торговля"

🔵 При оптовой торговле 🚛 ЭСФ формируются в соответствии 📝с договором, с указанием идентификационного кода каждого товара или услуги по отдельности.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ #онлайн_семинар
#солиқчи_кўмакчи

🔴 Чакана савдода жисмоний шахсларга маҳсулот сотилганида "код" қай тартибда танланади

"Кондитерлик маҳсулотлари"ни ҳаммасини битта қилиб, битта код билан ўтказса бўладими

🔵 Йўқ, бунда озиқ-овқат ва ноозиқовқат товарлари номи остида янги вақтинчалик МХИК оласиз ёки мавжудларидан фойдаланган ҳолда ЭҲФ расмийлаштиришингиз лозим.

❗️Товарлар (хизматлар) ҳисобварақ-фактура тақдим этмаган ҳолда реализация қилинганда етказиб берувчи ҳар календарь ой якуни билан бир марта умумлаштирилган ҳолда бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактурани шакллантиради (ВМ 489-сон қарори).
_______________________________________
#ЭСФ #онлайн_семинар
#клиенторитированность

🔴 В розничной торговле, если продаем физическому лицу, то какой код использовать

Можно ли использовать все "кондитерские изделия" под одним общим кодом

🔵 Нет, создайте временные ИКПУ с названием "продовольственные" и "непродовольственные" товары или используйте имеющиеся.

❗️При реализации товаров (услуг) без выставления счетов-фактур, поставщик формирует обобщенные односторонние электронные счета-фактуры один раз по окончании каждого календарного месяца (ПКМ №489).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ #онлайн_семинар
#солиқчи_кўмакчи

🔴 Классификатордан маҳсулотларни товар белгиси орқали топиш мумкинми
Масалан: “Coca-Cola” ёки “Samsung”.

🔵 Классификаторда маҳсулотлар товар белгисига боғланмаган.
Маҳсулотларни товар белгисисиз қидириш лозим.

Масалан: “газланган ичимликлар”, "маиший техника".
__________________________________

#ЭСФ #онлайн_семинар
#клиентоориентированность

🔴 Можно ли найти товар в классификаторе под торговой маркой, например: «Coca-Cola» или «Samsung»

🔵 В классификаторе товары не привязаны к торговой марке, поэтому Вам необходимо искать 🔍 товары (услуги) без указания бренда или торговой марки.

Например: "газированные напитки", "бытовая техника".

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#МХИК #савол_жавоб #ЭҲФ
#ИКПУ #вопрос_ответ #ЭСФ

❗️МХИК савол-жавобларда

Маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари ҳақида.

👉 Батафсил
_______________________

ИКПУ в вопросах и ответах

❗️Все про идентификационные коды продукции и услуг (ИКПУ).

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ
#солиқчи_кўмакчи

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

💬 2021 йилнинг 1-3- январь кунлари дам олиш кунларига тўғри келганлиги муносабати билан ҳамда кейинги кунларда техник сабабларга кўра, my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари портали иш фаолиятида узилишлар бўлганлигини ҳисобга олиб🗓декабрь ойи учун ЭҲФ тақдим этиш муддати 2021 йил 16 январгача УЗАЙТИРИЛАДИ.

🗓 Яъни, электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш ва тақдим этишнинг охирги куни 2021 йил 15 январь.

ДСҚ Матбуот хизмати

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ЭҲФ #эълон

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар❗️

Аввалроқ 1 мартдан бошлаб Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ЭҲФларни расмийлаштириш муддатлари кечиктирилганлиги учун жарималар қўлланилиши ҳақида хабар берилган эди
(Солиқ кодекси, 23-модда).

❗️Истисно тариқасида ушбу норманинг амалга оширилиш муддати жорий йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

🗓 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўтган даврлар учун ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш имконияти бўйича чекловлар бекор қилиниши режалаштирилмоқда, лекин шу билан бирга товарларни (хизматларни) расмийлаштирмасдан реализация қилганлик ва электрон ҳисобварақ-фактураларни ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жарималарга тортилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, товарларни (хизматларни) жўнатилган санада ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаслик, шунингдек, ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилмаган товарларни (хизматларни) сотиб олиш солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади ва яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 20% миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (Солиқ кодекси, 223-модда)

🔹Шу муносабат билан, жавобгарликка тортилиш хавфининг олдини олиш учун ўз вақтида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз.

Товарлар жўнатиш ёки хизматлар кўрсатишда ҳисобварақ-фактура, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санасида расмийлаштирилиши лозимлигини маълум қиламиз.

🔹Электр ва (ёки) иссиқлик энергиясини, сувни, газни, коммунал хизматларни, алоқа хизматларини, темир йўл транспортини, транспорт-экспедиторлик хизматларини, қувурларда ташиш тизими орқали юкларни ташиш бўйича хизматларни реализация қилишда, шунингдек бошқа ҳолатларда товарлар (хизматлар)ни доимий (узлуксиз) равишда реализация қилишда, ҳисобварақ-фактура календарь ойининг охирги кунида маълум бир ой ичида етказиб берилган маҳсулотлар (кўрсатилган хизматлар)нинг бутун ҳажми учун бир марта расмийлаштирилади.

Бундай ҳолда, ҳисобварақ-фактура реализация қилинган ойнинг охирги санасида расмийлаштирилади ва товарлар (хизматлар) сотилган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача (яъни 9-кунни ҳисобга олган ҳолда) расмийлаштирилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Эълон #ЭҲФ

Ҳурматли солиқ тўловчилар !

Ҳисобварақ-фактура – товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу бирламчи ҳужжатсиз товарларни (хизматларни) юклаб жўнатиш ва кирим қилиш солиққа оид ҳуқуқбузарлик (солиқ базасини яшириш) ҳисобланади.

Амалдаги қонунчиликка асосан ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатилган (хизматлар кўрсатилган) календарь ойида тақдим этилиши шарт.

Давлат солиқ қўмитаси жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўтган даврлар учун ЭҲФларни расмийлаштириш бўйича барча чекловлар бекор қилинишини маълум қилади.

Шу билан бирга Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан Солиқ базасини яшириш, яъни товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум суммасини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик - яширилган солиқ базаси суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантиради.

Тадбиркорлик субъектларидан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, Давлат солиқ қўмитаси томонидан жорий йилнинг 10 мартигача ўтган даврлар учун ҳисобварақ-фактурани шакллантириш имконияти берилади.

Бунда, Солиқ кодексининг 83-моддасига асосан расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар асосида солиқ ва молиявий ҳисоботларга зарур тузатишларни киритиш ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш лозим бўлади.

Тадбиркорлик субъектлари ўтган давр учун расмийлаштирган ҳисобварақ-фактуралар Хавфни бошқариш автоматик тизими орқали таҳлил қилиниб, қалбаки битимлар тузиш ёки ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга ошириш орқали солиқни тўламаслик (камайтириш) ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эканлигини эслатиб ўтамиз. (Солиқ кодексининг 14,15 ва 266-моддалари).

Ўтган даврлар учун мунтазам равишда ёки кирим қилинмаган маҳсулотлар учун ҳисобварақ-фактура расмийлаштирган солиқ тўловчилар (сотувчи ва харидор) юқори хавф гуруҳига киритилади ва уларга нисбатан солиқ назорати тадбирлари ўтказилади. (Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2021 йилдаги 1-сон қарори).

Давлат солиқ қўмитаси барча тадбиркорлик субъектларидан ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш борасида берилган имкониятни суиистеъмол қилмасдан ундан тўғри ва унумли фойдаланишларини сўрайди.

Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати


Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram