Surxondaryo viloyati soliq boshqarmasi
1.11K subscribers
7.45K photos
2.33K videos
91 files
6.67K links
Download Telegram
#якка_тартибдаги_тадбиркорлик

Якка тартибдаги тадбиркорлик билан боғлиқ саволларга Давлат солиқ қўмитаси мутахассисидан жавоблар

🔹Рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай?

🔹ЯТТ лар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари билан қандай танишиш мумкин?

🔹Қандай солиқлар тўланади?

📹
Батафсил "Интервью 24" дастурида

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_кодекси

🔴 Отам II гуруҳ ногирони, уй унинг номида, мол-мулк ва ер солиқларидан қандай имтиёз бор

🔵 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мол-мулки 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади;
(Солиқ кодексининг 421-моддаси)

👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод этилган.

👉 Мазкур имтиёз 📄пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
(Солиқ кодексининг 436-моддаси)

👉 Жисмоний шахслар эгалидаги мол-мулк ва ер участкалари учун ҳисобот йилига ҳисобланган солиқлар тенг улушларда 15 апрель ва 15 октябрга қадар тўланиши лозимлиги белгиланган.
(Солиқ кодексининг 423-моддаси)

📲 Жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини уйдан чиқмаган ҳолда Soliq, Payme, Click ва бошқа мобил иловалар орқали тўлашлари мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#дайджест

Мазкур ҳафтада солиқ соҳасида рўй берган янгиликларни батафсил

СОЛИҚ ВАҚТИда билиб олинг!

🗓 1️⃣8️⃣2️⃣3️⃣ЯНВАРЬ

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#семинар #қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалий семинар ташкил этилди

🔹Семинарда 2021 йилдаги солиқ қонунчилигидаги янгиликлар тадбиркорлик субъектларига етказилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Мурожаатнома_2021
#Послание_2021

🇺🇿Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари учун Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #онлайн_НКМ

🗄"Онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари" интерактив хизмати ҳақида биласизми

📧 my.soliq.uz солиқ тўловчининг шахсий кабинетида онлайн НКМ ва виртуал касса фойдаланувчилар учун бир қатор интерактив хизматлар жорий қилинган.

Жумладан фойдаланувчи:

Кассалар рўйхати;

Ҳар бир чоп қилинган чеклар тўғрисидаги маълумот;

Ҳар бир касса ёки шохобча кесимидага исталган давр оралиғидаги кунлик реализацияси тўғрисидаги маълумотлар;

Z-ҳисоботлар тўғрисидаги маълумотлар;

Маҳсулотлар кесимида маълум бир касса ёки шохобчанинг исталган давр оралиғидаги реализациялари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириши мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_кодекси

🔴 Ўзини ўзи банд қилганлар бу йил учун қанча солиқ тўлайди
Мен меҳнат шартномаси асосида чет давлатда ишлайман. Солиқ тўлаш менга мажбурийми ёки ихтиёрий

🔵 Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ўзини ўзи банд қилган шахслар, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ижтимоий солиқни йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда ҳисобот йилининг 1 декабригача тўлайди (Солиқ кодекси, 408-модда).

Бунда солиқнинг миқдори тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан (январь ойида 223000 сўм, 1 февралдан 245000 сўм) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Батафсил
____________________________
#налоговый_кодекс #клиентоориентированность

🔴 Подскажите пожалуйста, каков налог для самозанятых в этом году
Я работаю за границей на основе трудового контракта, мне в добровольном порядке платить или в обязательном

🔵 Для исчисления трудового стажа самозанятые лица, граждане Республики Узбекистан, работающие за границей по найму на основе трудового договора, в 2021 году уплачивают социальный налог в размере не менее одного размера базовой расчетной величины в добровольном порядке до 1 декабря текущего года (статья 408 Налогового кодекса).

При этом размер налога исчисляется исходя из размера базовой расчетной величины (в январе 223000 сумов, с 1 февраля - 245000 сумов), установленной на день уплаты.

Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Тайинлов

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиғига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғига асосан, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи Шуҳрат Жумаев Инспекция бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун:
Ш.Жумаев — 1980 йилда Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. Термиз давлат университетида (2003 йил), Банк-молия академиясида (2005 йил) ва Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабида (2015 йил) таҳсил олган.

Шуҳрат Жумаев — Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Матбуот хизмати
@MRI_pressa
#ютуқли_ўйинлар #призовые_игры

Ютуқли чек ўйинларининг 2021 йилдаги илк тиражи санаси маълум бўлди

Ўтган йилнинг энг оммабоп ижтимоий лойиҳаси 2021 йилда ҳам давом этади – ютуқли чек ўйинлари-2021нинг биринчи тиражи 30 январь, шанба куни соат 18:00 да «O‘zbekiston» телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Ютуқли чек ўйинларида қуйидаги совринларни ютиб олиш мумкин🎁🎁🎁:

🔹5 дона💰 пул мукофоти;
🔹3 дона 🖥телевизор;
🔹3 дона ❄️кондиционер;
🔹3 дона🔥газ плитаси;
🔹3 дона 📱уяли алоқа телефони;
🔹3 дона«Хумсон» санаториясига йўлланма;
🔹4 дона 🚲 велосипед.

Супер ютуқ – Chevrolet Spark 🚘 автомобили.

👉
Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ютуқли_ўйинлар #призовые_игры

Объявляем дату первого тиража чековых игр 2021 года

Популярный социальный проект прошлого года возобновляется и в 2021 году – в эту субботу 30 января в 18:00 в прямом эфире телеканала «O’zbekiston» состоится I тираж призовых чековых игр-2021.

В призовой чековой игре можно выиграть🎁🎁🎁:

🔹5 💰денежных вознаграждений;
🔹3 🖥телевизора;
🔹3 ❄️кондиционера;
🔹3 🔥газовые плиты;
🔹3 📱мобильных телефона;
🔹3 путевки в санаторий «Хумсан»;
🔹4 🚲 велосипеда.

Суперприз – автомобиль 🚘 Chevrolet Spark.

👉
Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_жавоб #ўзини_ўзи_банд_қилиш

🔴 Биз уч киши устачилик билан шуғулланамиз, буюртмага мебел ясаймиз. Ҳозирда кредитга ускуна олиб ижарада ишлаяпмиз. Ўзини ўзи банд қилганлар сифатида рўйхатдан ўтиб ишласак бўладими

🔵 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатда “Уйда жисмоний шахсларнинг мебелларини таъмирлаш ва йиғиш” фаолият тури мавжуд.

👉 Қарорда ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда иш берувчига эга бўла олмаслиги белгиланган.

👉 Юқоридагилардан келиб чиқиб, фақатгина ўзингиз (якка) мебелларни таъмирлаш ва йиғиш фаолият тури билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият юритишингиз мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ютуқли_ўйинлар
#призовые_игры

Давлат солиқ қўмитаси 2021 йилда ўтказиладиган ютуқли чек ўйинлари бўйича энг кўп учрайдиган саволларга жавобларни тақдим этади.

👉Жавоблар билан танишинг

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ютуқли_ўйинлар
#призовые_игры

Государственный налоговый комитет представляет ответы на популярные вопросы по чековым играм 2021 года.

👉Ознакомьтесь с подробными ответами

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram