САРБАДОРЛАР ҚЎШИҒИ
Самарқанд сойида тошлар йўқ,
ой йиғлар, кўзида ёшлар йўқ,
дорлар бор, муносиб бошлар йўқ…
Бу зулмат замонда нур эдик,
Ҳуррият, удумга кир, дедик,
ҳур келдик, кетайлик ҳур, дедик…
Силқ, десак, ойдан нур силқмади,
балқ, десак, қуёш ҳам балқмади,
қалқ, десак, халойиқ қалқмади…
Босмадик, бизларни босдилар,
эзмадик, бизларни эздилар,
осмадик, бизларни осдилар.
Жаҳонда ҳар ёрнинг ёри бор,
ёри бор ҳар жоннинг ори бор,
ори бор ҳар жоннинг дори бор…
Бирубор ишонган ёр бўлди,
эътиқод биз учун дор бўлди,
дор бизга Эрк бўлди, Ор бўлди!..
Шу боис кексаю ёшимиз,
бахш этдик дорга ўз бошимиз.
Қандай ҳур солланар лошимиз!..
Ай, наслим, еганинг ош бўлсин,
ёш бошинг тик бўлсин, тош бўлсин,
бош дорга муносиб бош бўлсин!..
1984
Сулаймон РАҲМОН
t.iss.one/Sulaymon_Rahmon
Самарқанд сойида тошлар йўқ,
ой йиғлар, кўзида ёшлар йўқ,
дорлар бор, муносиб бошлар йўқ…
Бу зулмат замонда нур эдик,
Ҳуррият, удумга кир, дедик,
ҳур келдик, кетайлик ҳур, дедик…
Силқ, десак, ойдан нур силқмади,
балқ, десак, қуёш ҳам балқмади,
қалқ, десак, халойиқ қалқмади…
Босмадик, бизларни босдилар,
эзмадик, бизларни эздилар,
осмадик, бизларни осдилар.
Жаҳонда ҳар ёрнинг ёри бор,
ёри бор ҳар жоннинг ори бор,
ори бор ҳар жоннинг дори бор…
Бирубор ишонган ёр бўлди,
эътиқод биз учун дор бўлди,
дор бизга Эрк бўлди, Ор бўлди!..
Шу боис кексаю ёшимиз,
бахш этдик дорга ўз бошимиз.
Қандай ҳур солланар лошимиз!..
Ай, наслим, еганинг ош бўлсин,
ёш бошинг тик бўлсин, тош бўлсин,
бош дорга муносиб бош бўлсин!..
1984
Сулаймон РАҲМОН
t.iss.one/Sulaymon_Rahmon
Telegram
Сулаймон РАҲМОН
Бошим билан етиб келдим мен
сиз оёқда етган манзилга...
сиз оёқда етган манзилга...
👍4❤3🔥1
Сулаймон Раҳмон 1946 йилда Навоий вилоятида туғилган. «Илдиз нима дейди?» (1973), «Хаёл» (1975), «Ҳилол» (1977), «Биллур қўнғироқлар» (1979), «Учинчи қиз» (1984), «Ойдин диёр» (1985), «Яйнаған ўлке» (1986, қорақалпоқ тилида), «Дарахтларни уйғотади шаббода» (1987) номли китоблари чоп этилган. Бир қатор шеърлари рус, испан, болгар, турк, туркман, тожик, қорақалпоқ тилларига таржима қилинган. Москвада, Ашхабодда, Исфарада бўлиб ўтган адабий анжуманларда (семинарлар, фестивалларда) иштирок этиб, ўша даврнинг машҳур шоирлари Қайсин Қулиев ва Давид Қуғултинов назарига тушган.
Сулаймон Раҳмон таржимасида шеърият мухлислари А. Пушкин, Ҳ. Ҳайне, А.Блок, Ю. Марцинкявичюс, А.Вознесенский, Қ.Қулиев, Ў. Сулаймонов, Г. Эмин, А.Софронов, Н.Грибачев, Ю.Воронов, Т.Қобулов ва жуда кўплаб бошқа рус, Оврупо ҳамда Африка шоирлари ижодидан баҳраманд бўлдилар. У Ж.Байроннинг «Дон Жуан» шеърий рўмонини, П. Неруданинг «Муштарак қўшиқ» шеърий эпопеясини ва Ж.Румийнинг «Маънавий маснавий» асарининг биринчи дафтарини она тилимизга ўгирди.
Наср ишқибозлари япон адиби К.Абэнинг «Яшик одам», рус ёзувчиси В.Шукшиннинг «Хўроз уч қичқиргунча», туркман Ў. Эминовнинг «Шиддат», болалар ёзувчиси Э.Успенскийнинг «Фёдор амаки кучук ва мушук», «Кафолат одамчалари» каби рўмон ва қиссаларини унинг таржимасида ўқидилар.
t.iss.one/Sulaymon_Rahmon
Сулаймон Раҳмон таржимасида шеърият мухлислари А. Пушкин, Ҳ. Ҳайне, А.Блок, Ю. Марцинкявичюс, А.Вознесенский, Қ.Қулиев, Ў. Сулаймонов, Г. Эмин, А.Софронов, Н.Грибачев, Ю.Воронов, Т.Қобулов ва жуда кўплаб бошқа рус, Оврупо ҳамда Африка шоирлари ижодидан баҳраманд бўлдилар. У Ж.Байроннинг «Дон Жуан» шеърий рўмонини, П. Неруданинг «Муштарак қўшиқ» шеърий эпопеясини ва Ж.Румийнинг «Маънавий маснавий» асарининг биринчи дафтарини она тилимизга ўгирди.
Наср ишқибозлари япон адиби К.Абэнинг «Яшик одам», рус ёзувчиси В.Шукшиннинг «Хўроз уч қичқиргунча», туркман Ў. Эминовнинг «Шиддат», болалар ёзувчиси Э.Успенскийнинг «Фёдор амаки кучук ва мушук», «Кафолат одамчалари» каби рўмон ва қиссаларини унинг таржимасида ўқидилар.
t.iss.one/Sulaymon_Rahmon
Telegram
Сулаймон РАҲМОН
Бошим билан етиб келдим мен
сиз оёқда етган манзилга...
сиз оёқда етган манзилга...
👍7❤2
* * *
Тоғ душман изламас асрий қорлардан,
ёр душман изламас ўзга ёрлардан,
боғ душман изламас тиканзорлардан,
гулзорга гулзорнинг ўз гули душман.
Қолоқнинг душмани – қолоқлигидир,
булоқнинг душмани – булоқлигидир,
суллоҳнинг душмани – суллоҳлигидир,
пулдорга пулдорнинг ўз пули душман.
Гадо ҳам гадога душман-да доим,
шоҳнинг душманлари кишанда доим,
мазлумлар золимга кушанда доим,
қулдорга қулдорнинг ўз қули душман.
Дўстнинг луқмасини душман ютолмас,
дўстнинг имлосини душман битолмас,
дўстнинг дарёсидан душман ўтолмас,
душманга душманнинг ўз йўли душман.
Ўзлигин билган эл ёвга эл бўлмас,
эл билан тиллашган тил унутилмас,
тўғри тўғрига ҳеч душманлик қилмас,
ўғрига ўғрининг ўз қўли душман.
Тулкининг душмани мўйнаси деб бил,
жонидан айрилар суяги деб фил,
бегуноҳ оҳуга ўз мушки қотил,
нодонга нодоннинг ўз тили душман.
Юзи чиройлининг душмани – юзи,
кўзи чиройлининг душмани – кўзи,
душман излаганнинг душмани – ўзи,
душманга душманнинг ўз дили душман.
1987
Сулаймон РАҲМОН
t.iss.one/Sulaymon_Rahmon
Тоғ душман изламас асрий қорлардан,
ёр душман изламас ўзга ёрлардан,
боғ душман изламас тиканзорлардан,
гулзорга гулзорнинг ўз гули душман.
Қолоқнинг душмани – қолоқлигидир,
булоқнинг душмани – булоқлигидир,
суллоҳнинг душмани – суллоҳлигидир,
пулдорга пулдорнинг ўз пули душман.
Гадо ҳам гадога душман-да доим,
шоҳнинг душманлари кишанда доим,
мазлумлар золимга кушанда доим,
қулдорга қулдорнинг ўз қули душман.
Дўстнинг луқмасини душман ютолмас,
дўстнинг имлосини душман битолмас,
дўстнинг дарёсидан душман ўтолмас,
душманга душманнинг ўз йўли душман.
Ўзлигин билган эл ёвга эл бўлмас,
эл билан тиллашган тил унутилмас,
тўғри тўғрига ҳеч душманлик қилмас,
ўғрига ўғрининг ўз қўли душман.
Тулкининг душмани мўйнаси деб бил,
жонидан айрилар суяги деб фил,
бегуноҳ оҳуга ўз мушки қотил,
нодонга нодоннинг ўз тили душман.
Юзи чиройлининг душмани – юзи,
кўзи чиройлининг душмани – кўзи,
душман излаганнинг душмани – ўзи,
душманга душманнинг ўз дили душман.
1987
Сулаймон РАҲМОН
t.iss.one/Sulaymon_Rahmon
Telegram
Сулаймон РАҲМОН
Бошим билан етиб келдим мен
сиз оёқда етган манзилга...
сиз оёқда етган манзилга...
👍8🔥3👏2
Навоий вилоятида Одил Ҳотам ижод мактаби очилиши керак деб ўйлайман. Қарийб ярим аср "Кармана овози" газетаси қошида "Чашма" ижодий тўгарагига раҳбарлик қилди, ёш ижодкорларга йўл-йўриғ кўрсатди.
Умуман Навоий вилояти ижодий муҳити ҳақида гап кетганда, бу инсонни эсламай илож йўқ.
t.iss.one/Feruz_Nematullayev
Умуман Навоий вилояти ижодий муҳити ҳақида гап кетганда, бу инсонни эсламай илож йўқ.
t.iss.one/Feruz_Nematullayev
🔥8👍5
* * *
Оҳимни ич, воҳимни ич, воламни ич,
юракларни вайрон қилган жоламни ич,
фиғонларни фиғон этган ноламни ич,
жоним замон, ичиб-ичиб тўй энди,
менга ортиқ ситамингни қўй энди.
Оми кўпми оламингда, олим кўпми?
Шод ҳолатим ёхуд ношод ҳолим кўпми?
От устида ҳалим кўпми, золим кўпми?
Золимларинг кўзларини ўй энди,
замон, менга ситамингни қўй энди.
Ҳурлик истаб, хўр бўлдим-у, ҳур бўлмадим,
терга ботиб дурлар тердим, дур олмадим,
шуурларга нурлар бердим, нур олмадим,
шудир менга теккан феълу хўй энди,
замон, менга ситамингни қўй энди.
Ҳақни айтиб, дучор бўлдим тиғингга мен,
қаҳратонда исинмадим чўғингга мен,
гуноҳимми, сиғинмасам туғингга мен,
гуноҳларим савобларга йўй энди,
замон, менга ситамингни қўй энди.
Тазйиқларинг тоқатимни кемирди-ку,
таҳсилларинг тоатимни емирди-ку,
қайғуларим қаҳрингни еб семирди-ку,
семирган шу қайғумни ол, сўй энди,
замон, менга ситамингни қўй энди.
Узлату ғам зиндонидан чиқай мен ҳам,
эл қалбида эзгу ўтлар ёқай мен ҳам,
дунё кўриб, бу дунёни уқай мен ҳам,
бўлсин бизнинг кулбада ҳам тўй энди,
замон, менга ситамингни қўй энди…
1986
Сулаймон РАҲМОН
t.iss.one/Feruz_Nematullayev
Оҳимни ич, воҳимни ич, воламни ич,
юракларни вайрон қилган жоламни ич,
фиғонларни фиғон этган ноламни ич,
жоним замон, ичиб-ичиб тўй энди,
менга ортиқ ситамингни қўй энди.
Оми кўпми оламингда, олим кўпми?
Шод ҳолатим ёхуд ношод ҳолим кўпми?
От устида ҳалим кўпми, золим кўпми?
Золимларинг кўзларини ўй энди,
замон, менга ситамингни қўй энди.
Ҳурлик истаб, хўр бўлдим-у, ҳур бўлмадим,
терга ботиб дурлар тердим, дур олмадим,
шуурларга нурлар бердим, нур олмадим,
шудир менга теккан феълу хўй энди,
замон, менга ситамингни қўй энди.
Ҳақни айтиб, дучор бўлдим тиғингга мен,
қаҳратонда исинмадим чўғингга мен,
гуноҳимми, сиғинмасам туғингга мен,
гуноҳларим савобларга йўй энди,
замон, менга ситамингни қўй энди.
Тазйиқларинг тоқатимни кемирди-ку,
таҳсилларинг тоатимни емирди-ку,
қайғуларим қаҳрингни еб семирди-ку,
семирган шу қайғумни ол, сўй энди,
замон, менга ситамингни қўй энди.
Узлату ғам зиндонидан чиқай мен ҳам,
эл қалбида эзгу ўтлар ёқай мен ҳам,
дунё кўриб, бу дунёни уқай мен ҳам,
бўлсин бизнинг кулбада ҳам тўй энди,
замон, менга ситамингни қўй энди…
1986
Сулаймон РАҲМОН
t.iss.one/Feruz_Nematullayev
Telegram
ФЕРУЗШОҲ
Муқаддас сўз — сақланган жимлик.
Сўзла!
Сўзла!
👍3🔥3❤2
***
Сенга хотин эмас, дўст керак сенга.
Мумкин бўлсин қўмсамок токи.
Мумкин бўлсин суянмоқ унга,
ҳўнграб-хунграб йиғламоқ ёки.
Сенга хотин эмас, дўст керак сенга.
Олижаноб бир ҳамдард керак.
Ишониб, ўзини топширсин унга,
тортинмай ечинсин олдида юрак.
То олмаса кўнглига малол
хаста кўнглинг оҳ-воҳларини.
Ҳузурида айтсанг бемалол
айтиб бўлмас гуноҳларингни.
Сигмай қолган чоқларда, лекин
далаларга, шаҳарга, тоққа,
ташлай олсанг ўзингни эркин
энтикиб шу азиз қучоққа...
Сенга хотин эмас, дўст керак сенга...
1978
Сулаймон РАҲМОН
t.iss.one/Sulaymon_Rahmon
Р.га
Сенга хотин эмас, дўст керак сенга.
Мумкин бўлсин қўмсамок токи.
Мумкин бўлсин суянмоқ унга,
ҳўнграб-хунграб йиғламоқ ёки.
Сенга хотин эмас, дўст керак сенга.
Олижаноб бир ҳамдард керак.
Ишониб, ўзини топширсин унга,
тортинмай ечинсин олдида юрак.
То олмаса кўнглига малол
хаста кўнглинг оҳ-воҳларини.
Ҳузурида айтсанг бемалол
айтиб бўлмас гуноҳларингни.
Сигмай қолган чоқларда, лекин
далаларга, шаҳарга, тоққа,
ташлай олсанг ўзингни эркин
энтикиб шу азиз қучоққа...
Сенга хотин эмас, дўст керак сенга...
1978
Сулаймон РАҲМОН
t.iss.one/Sulaymon_Rahmon
Telegram
Сулаймон РАҲМОН
Бошим билан етиб келдим мен
сиз оёқда етган манзилга...
сиз оёқда етган манзилга...
👍8🔥4❤1
***
Ҳатто йўл четида симёғочлар ҳам
дарахтлигин олар ўз ёдларига.
Ажойиб кунларни қалдирғочлар ҳам
ортиб кела бошлар қанотларига.
Аёллар — гуллардан жонли нусхалар,
йўлкалар — мисоли гуллар дарёси.
Қуёш ҳақиқатга ўхшаб юксалар,
кўлкаларни қувар унинг зиёси.
Автобуслар каби тизилиб уйлар
тирқираб кетади турфа йўлларга.
Қайтади лабларни тарк этган куйлар,
нигоҳлар очилар ҳудди гуллардай.
Чинорлар ҳавога чаяди қўлин,
ҳаво сув сингари илиқ ва тоза.
Юраклар кўкракда ой каби тўлин:
ҳозир рўй бергудай ажиб мўъжиза...
Данаклар сиғмайди ўз қобиғига,
одам — терисига, пўстига дарахт...
Гуё келган каби ҳамма соғинган
ва ҳамма зориққан жаҳоншумул бахт.
1978
Сулаймон РАҲМОН
t.iss.one/Sulaymon_Rahmon
Ҳатто йўл четида симёғочлар ҳам
дарахтлигин олар ўз ёдларига.
Ажойиб кунларни қалдирғочлар ҳам
ортиб кела бошлар қанотларига.
Аёллар — гуллардан жонли нусхалар,
йўлкалар — мисоли гуллар дарёси.
Қуёш ҳақиқатга ўхшаб юксалар,
кўлкаларни қувар унинг зиёси.
Автобуслар каби тизилиб уйлар
тирқираб кетади турфа йўлларга.
Қайтади лабларни тарк этган куйлар,
нигоҳлар очилар ҳудди гуллардай.
Чинорлар ҳавога чаяди қўлин,
ҳаво сув сингари илиқ ва тоза.
Юраклар кўкракда ой каби тўлин:
ҳозир рўй бергудай ажиб мўъжиза...
Данаклар сиғмайди ўз қобиғига,
одам — терисига, пўстига дарахт...
Гуё келган каби ҳамма соғинган
ва ҳамма зориққан жаҳоншумул бахт.
1978
Сулаймон РАҲМОН
t.iss.one/Sulaymon_Rahmon
Telegram
Сулаймон РАҲМОН
Бошим билан етиб келдим мен
сиз оёқда етган манзилга...
сиз оёқда етган манзилга...
👍6❤2🔥2
Audio
***
Ҳар кун томоғимга тиқилар бир сўз,
бўғзимни куйдирар ҳар кун бир калом.
Оғзимдан чиқару йиқилар зўр сўз,
гурсиллаб тушгандай беалик салом.
Мен ёниб ўзимни отаман шу зум
муқаддас бу сўзга — табаррук чўққа
ва ҳар кун шу тахлит бўламан маҳкум
«Эрк» деб аталгувчи ширин оғриққа.
У мени ёндирар, мен аста ёниб
оҳ дерман, оҳимдан шамоллар тинар,
оҳ дерман, оҳимдан жунжикар Жануб,
оҳ дерман, оҳимга Шимол исинар.
Оҳ дерман, Албруз гулдираб чукар,
жун тепага дўнар Ҳимолай бирдан.
Осмон бир силкиниб юлдузин тўкар,
Ҳиндикуш семурғдай қўзғолар ердан...
Оҳ дерман, қоялар қисирлайди жим,
оҳ дерман, барг ёзиб, ниш урар тахта...
Фақат сен, жон халқим, онажон халқим,
мен билан ишинг йўқ, терасан пахта...
1981
Сулаймон РАҲМОН
Ижро:
ФЕРУЗШОҲ
Ҳар кун томоғимга тиқилар бир сўз,
бўғзимни куйдирар ҳар кун бир калом.
Оғзимдан чиқару йиқилар зўр сўз,
гурсиллаб тушгандай беалик салом.
Мен ёниб ўзимни отаман шу зум
муқаддас бу сўзга — табаррук чўққа
ва ҳар кун шу тахлит бўламан маҳкум
«Эрк» деб аталгувчи ширин оғриққа.
У мени ёндирар, мен аста ёниб
оҳ дерман, оҳимдан шамоллар тинар,
оҳ дерман, оҳимдан жунжикар Жануб,
оҳ дерман, оҳимга Шимол исинар.
Оҳ дерман, Албруз гулдираб чукар,
жун тепага дўнар Ҳимолай бирдан.
Осмон бир силкиниб юлдузин тўкар,
Ҳиндикуш семурғдай қўзғолар ердан...
Оҳ дерман, қоялар қисирлайди жим,
оҳ дерман, барг ёзиб, ниш урар тахта...
Фақат сен, жон халқим, онажон халқим,
мен билан ишинг йўқ, терасан пахта...
1981
Сулаймон РАҲМОН
Ижро:
ФЕРУЗШОҲ
👍6
ДОНОНИНГ СЎЗЛАРИ
Дононинг сўзлари очларга — ёвгон,
яланғочга — либос, авайлаб кияр.
Дононинг сўзидан қўрқади ёлғон,
нафси бетийиқлар нафсини тияр.
Дононинг сўзлари суғорар дилни,
гуллар ўстиради дилларда бу сўз.
Офатни тўхтатар, жиловлар селни,
қўрқувни қуврайдай қувратади тез.
Дононинг сўзлари тўфондир, дўстлар,
дарёни тоширар, ғовни ўпирар.
Дунёни тўнтарар, дунёни ростлар,
шуурларни босган тоғни қўпорар.
Бу сўзлар — болғадир, эзғилар, туяр
армонли дилларнинг ҳасрат тошини.
Начора, бу сўзлар гоҳ сотиб қўяр
жаллод болтасига доно бошини...
1981
Сулаймон РАҲМОН
t.iss.one/Sulaymon_Rahmon
Дононинг сўзлари очларга — ёвгон,
яланғочга — либос, авайлаб кияр.
Дононинг сўзидан қўрқади ёлғон,
нафси бетийиқлар нафсини тияр.
Дононинг сўзлари суғорар дилни,
гуллар ўстиради дилларда бу сўз.
Офатни тўхтатар, жиловлар селни,
қўрқувни қуврайдай қувратади тез.
Дононинг сўзлари тўфондир, дўстлар,
дарёни тоширар, ғовни ўпирар.
Дунёни тўнтарар, дунёни ростлар,
шуурларни босган тоғни қўпорар.
Бу сўзлар — болғадир, эзғилар, туяр
армонли дилларнинг ҳасрат тошини.
Начора, бу сўзлар гоҳ сотиб қўяр
жаллод болтасига доно бошини...
1981
Сулаймон РАҲМОН
t.iss.one/Sulaymon_Rahmon
Telegram
Сулаймон РАҲМОН
Бошим билан етиб келдим мен
сиз оёқда етган манзилга...
сиз оёқда етган манзилга...
👍5🔥4❤1
"Ҳаёт шовқини" нашр этилди. Ниҳоят!
Пушкин, Цветаева, Есенин, Платонов, Висоцкий, Рождественский, Асадов...
Китоб нархи: 20000
Нашриёт: "Муҳаррир"
Таржимон: ФЕРУЗШОҲ
t.iss.one/Feruz_Nematullayev
Пушкин, Цветаева, Есенин, Платонов, Висоцкий, Рождественский, Асадов...
Китоб нархи: 20000
Нашриёт: "Муҳаррир"
Таржимон: ФЕРУЗШОҲ
t.iss.one/Feruz_Nematullayev
🔥3🥰1👏1
Муболағасиз айтиш мумкинки, ҳимоясиз яшик-одам учун бундай нигоҳ — ўзини ҳимоя қилишнинг камдан-кам воситаларидан биридир. Қани энди, кўзи кўзимга тушганда пинагини бузмайдиган одамни бир кўрсам!
ЯШИК-ОДАМ
Кобо АБЕ
Таржимон: Сулаймон РАҲМОН
ФЕРУЗШОҲ
ЯШИК-ОДАМ
Кобо АБЕ
Таржимон: Сулаймон РАҲМОН
ФЕРУЗШОҲ
🔥3👍2❤1
МАДИНАНИНГ ҚОФИЯЛИ
САВОЛЛАРИГА ЖАВОБ
– Ада, нима бўлади одам
йўлини йўқотса?
– Фожиа.
– Ада, нима бўлади одам
тилини йўқотса?
–Фожиа.
– Дилини йўқотса-чи?
– Фожиа.
– Элини йўқотса-чи?
– Фожиа.
– Вой, ҳаммаси фожиа!
Фожиангиз у нима ўзи?
– Оламдаги ҳамма йўқолган
нарсаларнинг ўрни у, қизим.
1981
Сулаймон РАҲМОН
САВОЛЛАРИГА ЖАВОБ
– Ада, нима бўлади одам
йўлини йўқотса?
– Фожиа.
– Ада, нима бўлади одам
тилини йўқотса?
–Фожиа.
– Дилини йўқотса-чи?
– Фожиа.
– Элини йўқотса-чи?
– Фожиа.
– Вой, ҳаммаси фожиа!
Фожиангиз у нима ўзи?
– Оламдаги ҳамма йўқолган
нарсаларнинг ўрни у, қизим.
1981
Сулаймон РАҲМОН
Telegram
Сулаймон РАҲМОН
Бошим билан етиб келдим мен
сиз оёқда етган манзилга...
сиз оёқда етган манзилга...
🔥4👍3👏1
* * *
Мени ташлаб кетди мен севган баҳор,
бўлди бу кенг олам кўзларимга тор,
Тангрим, ҳаётимга ёғдулар юбор,
қуёш ила ойга ошнолик бергин,
зимистон кўнглимга рўшнолик бергин.
Кўзларим ғарқ бўлиб хўрлик ёшига,
бош қўйиб ётибман сабр тошига,
ё келсин, ё ўзим борай қошига,
омад парисига ошнолик бергин,
сиқилган дилимга рўшнолик бергин.
Маломатим йўқдир чархи гардунга,
гоҳ кунга итқитар мени, гоҳ тунга,
саодат ато эт мендай маҳзунга,
яхши одамларга ошнолик бергин,
золимлар зулмидан рўшнолик бергин.
Дўстман деганлардан етди озорлар,
ўкситди қадримга етмаган ёрлар,
бадбин хаёлимга сепиб ифорлар,
эзгу умидларга ошнолик бергин,
хўрланган севгимга рўшнолик бергин.
Бевафо дунёнинг макридан тўйдим,
сенга қурбонлиққа кўнглимни сўйдим,
бошимни беш маҳал саждага қўйдим,
ё Тангрим, ўзингга ошнолик бергин,
сиғинган кўнглимга рўшнолик бергин.
2007
Сулаймон РАҲМОН
Мени ташлаб кетди мен севган баҳор,
бўлди бу кенг олам кўзларимга тор,
Тангрим, ҳаётимга ёғдулар юбор,
қуёш ила ойга ошнолик бергин,
зимистон кўнглимга рўшнолик бергин.
Кўзларим ғарқ бўлиб хўрлик ёшига,
бош қўйиб ётибман сабр тошига,
ё келсин, ё ўзим борай қошига,
омад парисига ошнолик бергин,
сиқилган дилимга рўшнолик бергин.
Маломатим йўқдир чархи гардунга,
гоҳ кунга итқитар мени, гоҳ тунга,
саодат ато эт мендай маҳзунга,
яхши одамларга ошнолик бергин,
золимлар зулмидан рўшнолик бергин.
Дўстман деганлардан етди озорлар,
ўкситди қадримга етмаган ёрлар,
бадбин хаёлимга сепиб ифорлар,
эзгу умидларга ошнолик бергин,
хўрланган севгимга рўшнолик бергин.
Бевафо дунёнинг макридан тўйдим,
сенга қурбонлиққа кўнглимни сўйдим,
бошимни беш маҳал саждага қўйдим,
ё Тангрим, ўзингга ошнолик бергин,
сиғинган кўнглимга рўшнолик бергин.
2007
Сулаймон РАҲМОН
Telegram
Сулаймон РАҲМОН
Бошим билан етиб келдим мен
сиз оёқда етган манзилга...
сиз оёқда етган манзилга...
🔥3❤1