#Энергетик_мустақиллик❗️
Қанчалик даъво қилишмасин, энергетик мустақиллик аслида аскарият давлатлар учун осмондаги орзу. Марказий Осиёнинг бирор мамлакати энергетик жиҳатдан мустақил эмас, аксинча ҳамон совет давридан қолган тизимда. Унинг сақлаб қолиниши ортида муҳим техник сабаблар бор. Янгисини шакллантириш осон эмас. Бу гапларни кўп эшитганмиз🧐
Аммо Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон бир таъминот системасида экани боис ҳам бугунги каби инқирозда. 25 январь куни нима учун ток узилгани ҳақида Қозоғистон электр тармоқларини бошқариш компанияси (KEGOC) баёнот бериб, муаммо унинг ҳудудида чиққанини билдирди. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги дастлабки баёнотларидан бирида Қозоғистондаги авария ҳақида ёзди, лекин бироз ўтиб, Телеграмдаги матн ўзгартирилди. Ўзбекистон ҳукуматига хос одат: гаплар қайтиб олинаверади, сабаб тушунтирилмайди 🤨
Халқ доимгидек чидайди, ток келади албатта ва келмоқда. Аммо мамлакатни қувватсиз қолдирган масала ўзи нима? Комиссия тузилибди, ишлашаётганмиз. Демак, сабаблар конкрет тушунтирилиши керак. Давлатлар бир-бирини айбламасликка ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин, лекин уч мамлакатни токдан айирган омил ҳақида аҳоли билишга ҳақли. Бу узилиш келтирган зарар хусусида ҳам ҳали бирор гап йўқ ёки мутасаддилардан бу борада эшитдикми❓
® Навбаҳор Имамова
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA