Forwarded from Avtomobil yo'llari qo'mitasi
#kun_tarixi
4️⃣ МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🤴 1113 йил—Владимир Мономах Киев тахтига ўтирган;
☂1715 йил— Парижда илк йиғма соябон ишлаб чиқарилган;
🌗1783 йил— инглиз астрономи Уилям Хершел ойда қизил чироғни кўрган;
🤝1807 йил —Франция ва Эрон ўртасида Финкенштейн шартномаси имзоланган, Англия ва Россияга қарши француз-форс иттифоқи тузилган;
⚔1852 йил — Имом Шомилнинг наибларидан бири, ўз гуруҳи билан руслар томонига ўтган Ҳожимурод соқчиларни тўхтатиб, тоғларга чиқиб кетган. Ҳожимуроднинг боши ҳали ҳам Санкт-Петербургдаги Кунсткамерада сақланмоқда;
📌1878 йил —Томас Алва Эдисон биринчи бўлиб опера театри биносида ўзи ихтиро қилган фонографини намойиш қилган;
📰 1896 йил — Daily Mail газетасининг биринчи сони Лондонда нашр этилган;
🎥 1896 йил—Петербургдаги Аквариум боғида Россиядаги илк киносеанслар бошланган;
🌊1904 йил —Панама канали қурилиши бошланган;
🚗 1904 йил —Англияда Генри Ройс ва Чарлз Роллс Rolls Roys номи остида машиналар ишлаб чиқаришни бошлашган;
🇫🇷1924 йил— Парижда VIII ёзги Олимпия ўйинлари очилган. 27 июлгача давом этган. Франциянинг пойтахти Олимпия ўйинларини ташкил этиш икки марта ишониб топширилган илк шаҳар бўлган. VIII олимпиада Пер де Кубертен бошқарган сўнгги олимпиада эди. Унда биринчи марта Олимпия шиори пайдо бўлди, у учта лотин сўзидан иборат — "Citius, Altius, Fortius!" ("Тезроқ, баландроқ, кучлироқ!"). Марафон масофасининг узунлиги 42 195 метрга тенглаштирилган;
📺 1927 йил —АҚШда Кино санъати академияси ташкил этилган, тез орада Оскар мукофотини таъсис этган;
📽1929 йил— британиялик таниқли актриса Одри Хепбёрн (асл исми Одри Кетлин Хепбёрн-Растон) туғилган;
📜1961 йил — СССР паразитизмга қарши курашни кучайтириш тўғрисида фармон қабул қилган;
🇬🇧1979 йил — Маргарет Тетчер Британиянинг биринчи аёл бош вазири бўлган;
🇪🇺1994 йил —Европа Парламенти аъзолари 1995 йил 1 январдан бошлаб Финляндия, Норвегия, Австрия ва Швециянинг Европа Иттифоқига тўлиқ аъзо бўлишига овоз беришган;
🇺🇿1996 йил— Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитаси ташкил топган;
🇺🇿 2010 йил— Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.Каримов Оқсарой қароргоҳида Жаҳон божхона ташкилоти Бош Котиби Кунио Микурияни қабул қилган.
🔎 @unutilgan_tarix

5️⃣ МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
👑 1260 йил —Хубилай Мўғуллар империясининг Буюк хони бўлган;
🌍 1494 йил — Христофор Колумб Ямайкага тушган;
🌎1788 йил— Испаниялик сайёҳ Мартинез Ванкувер оролини ( Канада) Испания мулки деб эълон қилган;
📌 1789 йил — Қирол Людовик XVI 1614 йилдан бери биринчи марта Генерал штатлар (парламент)ни чақирган. Йиғилиш давомида муросага келмаслик Буюк Француз инқилоби учун туртки бўлган;
📌 1821 йил — Наполеон Бонапарт вафот этган;
🚉1836 йил — Европада илк қитъалараро темир йўл Бельгияда фойдаланишга топширилган. У Мехелен ва Брюссел шаҳарларини боғлаган;
⛹♀1912 йил — Швециянинг Стокгольм шаҳрида V Олимпия ўйинларига старт берилган;
📚 1918 йил — Ўзбекистон ФА академиги, адабиётшунос Матёқуб Қўшжонов таваллуд топган;
🚫 1925 йил— АҚШнинг Дайтон шаҳрида (Теннеси) 24 ёшли мактаб ўқитувчиси Жон Скопс ҳибсга олинган. У Чарлз Дарвиннинг тақиқланган эволюцион назариясини ўргатишга журъат этган. Икки ойдан сўнг бошланган суд жараёни "Маймун" деб номланиб бутун дунё эътиборини тортган;
⚔ 1936 йил —Эфиопия Италия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган;
⚔ 1945 йил—Голландияда немис қўшинлари таслим бўлган;
⚔ 1945 йил —Чехия ватанпарварлари томонидан уюштирилган ва Қуролли кучлар томонидан қўллаб-қувватланган Прага қўзғолони бошланган;
📜 1949 йил — Лондонда 10 та давлат вакиллари Европа Кенгаши Низомини имзолашган;
🇵🇾 1954 йил — Парагвайда ҳарбий тўнтариш натижасида Алфредо Строснер ҳокимиятга келган;
🤼♂ 1956 йил — Токиода дзюдо бўйича биринчи жаҳон чемпионати бошланган;
🇺🇿1961 йил — Ўзбекистон халқ артисти Нўъмон Муродов туғилган;
📺 1988 йил —Эверест чўққисидан биринчи телевизион эшиттириш олиб борилган;
📣1992 йил —Қрим парламенти Қримнинг мустақиллигини эълон қилган ва август ойида референдум тайинлаган;
🇰🇬 1993 йил —мустақил Қирғизистоннинг биринчи Конституцияси қабул қилинган;
📄1994 йил —Арманистон, Тоғли Қорабоғ ва Озарбайжон парламент тузилмалари Бишкек протоколини имзолашган;
🇺🇿 1994 йил — «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони, «Олтин юлдуз», «Жасорат», «Шуҳрат» медаллари, «Мустақиллик», «Дўстлик» орденлари таъсис этилган;
✍ 2004 йил — Тайван парламенти барча расмий ҳужжатларни чапдан ўнгга ёзишни талаб қиладиган янги ёзув қонуни қабул қилган.

3️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🥔1586 йил— Англияга биринчи марта Колумбиядан картошка олиб келинган;
🤝 1912 йил —Болгария, Греция, Сербия ва Черногория Туркия билан Чаталжон сулҳини имзолашган;
🫀1967 йил —Кейптаун (Жанубий Африка) касалхонасида тиббиёт тарихидаги биринчи юрак трансплантацияси операцияси амалга оширилган;
⚔️1971 йил— учинчи Ҳинд-Покистон уруши бошланган;
🇮🇳 1984 йил —Бҳопал фалокати: пестицид заводидан метил изосиянатнинг тўкилиши натижасида 3800 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва юз минглаб одамлар жароҳатланган;
❌ 1989 йил —АҚШ президенти Жорж Буш ва КПСС Марказий Қўмитаси Бош котиби Михаил Горбачёв ўз мамлакатларининг энди душман эмаслигини эълон қилишган. Бу кун тарихга Совуқ уруш тугашининг расмий санаси сифатида кирган;
📌1991 йил —СССР КГБ тарқатиб юборилган;
📱1992 йил — тарихдаги илк СМС хабар юборилган;
🇺🇳1992 йил— 3 декабрь БМТ Бош Ассамблеясининг 47-сессиясида Халқаро ногиронлар куни деб белгиланган;
📜 1997 йил —пиёдаларга қарши миналардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва экспорт қилишни тақиқлаш бўйича Оттава шартномаси имзоланган;
⚔️1999 йил —Иккинчи Чечен уруши: Россия қўшинлари Чеченистоннинг учинчи йирик шаҳри Аргунни эгаллаб олган;
🇸🇴 2009 йил — Сомали пойтахти Могадишода теракт содир бўлган.

2️⃣1️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🏀 1891 йилда АҚШда баскетбол ўйинига асос солинган;
👨🏫1898 йилда Пьер ва Мария Кюри радийни кашф этган;
📜1913 йилда "New York World" газетасида Артур Уинн томонидан тузилган дунёдаги илк кроссворд босилган;
👰1937 йилда "Оппоғой ва етти гном" мултфильмининг илк премьераси бўлиб ўтган;
🚂1953 йил Тулада болалар учун темир йўл ишга тушган;
🇫🇷 1958 йилда Шарл де Голл Франциядаги бешинчи республиканинг биринчи президенти этиб сайланган;
🚀1968 йилда Ой орбитаси бўйлаб айланувчи "Аполлон-8" космик кемаси учирилган;
🛩1988 йил Ан-225 катта сиғимли транспорт реактив самолётининг илк парвози амалга оширилган;
🎶 2012 йилда YouTube тармоғидаги видеоклип кўришлари сони илк маротаба 1 миллиардга етган – бу PSYнинг "Gangnam Style" клипи эди;
🏀 Баскетболнинг туғилган куни;
📝 Кроссворднинг туғилган куни;
👩🦰 АҚШда калта бўйли қизларни қадрлаш куни (National Short Girl Appreciation Day);
🇮🇱 Исроилда ўқитувчилар куни;
🇺🇸 АҚШда бошпанасиз одамларни хотирлаш куни (National Homeless Person`s Memorial Day);
🍸 АҚШда миллий коктейл куни (National Coquito Day);
🇵🇭 Филиппинда қуролли кучлар куни;
🇹🇲 Туркманистонда Биринчи президентни хотирлаш куни;

2️⃣4️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР
🇻🇦1294 йил —Бенедетто Каэтан Бонифаций VIII номи билан Рим Папаси бўлган;
⛵️1777 йил —капитан Жеймс Кук "Инқилоб" ва "Кашфиёт" кемаларида Крисмас оролини каш этган;
🚙 1801 йил —инглиз механик-конструктори Ричард Тревитик илк буғ автомобилини намойиш этган;
🛥 1811 йил —Ютландия соҳилларида Британиянинг "Defence" ва "St-George" кемаларини фалокати юз берди. 1318 одам ҳалок бўлган;
🗡 1865 йил — Ку-клукс-клан ташкилоти ташкил топган;
⚔️ 1914 йил —Биринчи жаҳон урушининг ғарбий
фронтида сулҳ тузилган;
🇦🇱 1924 йил— Албания республикаси ташкил топган;
🛡1941 йил— Иккинчи жаҳон уруши даврида Брянский фронти шакллантирилган;
📝1942 йил —РСФСР "Ё" ҳарфини жорий этиш тўгрисида қарор қабул қилган;
🇱🇾 1951 йил —Ливия мустақил давлат дея эълон қилиниб, Ливия Бирлашган Қироллиги ташкил топган;
🚀 1979 йил— "Ариан" француз ракетасининг илк муваффақиятли парвози амалга оширилган;
🇺🇿🇹🇲1993 йил—Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов МДҲ давлат ва ҳукумат бошлиқларининг Ашхободда бўлган учрашувида иштирок этган;
📌 1993 йил—Бошқирдистон республикасининг амалдаги Конституцияси қабул қилинган;
🇺🇿🗳1994 йил—Республикамиз ҳудудидаги 250 та сайлов округида Ўзбекистон Республикаси Парламенти—Олий Мажлисга биринчи марта кўппартиявийлик асосидаги сайловларнинг биринчи босқичи бўлиб ўтган.

2⃣5⃣ декабрь санасида содир бўлган муҳим воқеалар
👑 800 йил— Буюк Карл Римда "Ғарб императори" бўлди;
👑1130 йил— Рожер II Сицилия қироли бўлди;
🏝1492 йил— Эспаньола оролида Колумб Ла-Навидад шаҳрига асос солди;
🇻🇦 1559 йил— кардинал Жованни Анжело Медичи Пий IV номи билан Рим Папаси бўлди;
🤝 1745 йил —Дрезденда тинчлик шартномаси имзоланди;
🇺🇦1917 йил —Украинада Совет ҳокимияти ўрнатилди;
🚀 1946 йил —СССРда Европада биринчи ядро реактори ишга туширилган;
🇮🇱🇪🇬 1977 йил— Исроил бош вазири Менахем Бегин ва Миср президенти Анвар ас-Садатом Мисрда учрашишди;
🇦🇫 1979 йил— совет аскарлари Афғонистонга киритила бошланди.
Қобулда Ил-76 самолёти портлаб 47 одам ҳалок бўлди;
🇷🇴 1989 йил— Руминия президенти (1965-1989) Николай Чаушеску отиб ўлдирилди;
🇷🇺 1991 йил —Михаил Горбачёв СССР
президентлигидан истеъфога чиқди. Давлат номи РСФСРдан расман Россия Федерациясига ўзгартирилди;
📌 1993 йил — Россия Конституцияси қабул қилинган;
✈️ 2003 йил —Boeing 727нинг Котону (Бенин)даги ҳалокати. 140 дан зиёд одам ҳалок бўлган.

2️⃣8️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР
🇬🇧 1065 йил – Лондонда Вестминстер aббатлигига асос солинган;
🚢 1810 йил – Ирландия соҳиллари яқинида инглизларнинг "Elisabeth" кемаси бўрон сабабли ҳалокатга учраган; тахминан 400 киши вафот этган;
🇺🇸 1869 йил – Огайо штатида (АҚШ) Уильям Семпл томонидан илк сақич патентланган;
📰 1895 йил – Вюрцбургда немис физиги В.Рентген томонидан рентген нурлари кашф этилганлиги эълон қилинган;
📢 1905 йил – Сочи Pеспубликаси ташкил топган;
🇮🇹 1908 йил —Сицилиядаги зилзила оқибатида 75 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган;
🇺🇦 1917 йил— Украина ССРда дастлабки Совет миллий ҳарбий бўлими — Қизил казакларнинг биринчи полки ташкил топган. Виталий Маркович Примаков атаман (қўмондон) этиб тайинланган;
📌 1943 йил — СССР Олий Кенгаши Президиумининг НКВД қўшинлари томонидан Қалмоқ АССРни тугатиш тўғрисидаги фармони билан қалмоқларни Сибир ва Узоқ Шарқ минтақаларига кўчириш бўйича операция ўтказилган;
🛫 1968 йил — Байрут халқаро аэропортидаги рейд пайтида Исроил махсус кучлари 14 йўловчи самолётини йўқ қилган;
📚1973 йил — Парижда Солженициннинг "ГУЛАГ архипелаги" романи нашр этилган;
🇹🇲 1999 йил — Сапармурат Ниёзов умрбод Туркманистон Президенти деб эълон қилинган;
🇳🇵2007 йил — Непал Федерал Демократик Республикаси ташкил топган;
🇮🇩 2014 йил — Индонезиянинг AirAsia авиакомпаниясига тегишли AirBus А320 самолёти Ява денгизида қулаб тушган ва 162 киши ҳалок бўлган.

2️⃣9️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📆 1699 йил— Пётр I Юлий календарига ўтиш бўйича фармон берган;
📜 1708 йил— Пётр I Россия империяси ҳудудини 8 та губернияга бўлган;
⚔️ 1941 йил — совет десантлари Феодосийга ташланган;
🚀 1967 йил— СССРда Космик мудофаа дастури қабул қилинган;
💣1975 йил— АҚШнинг "La Guardia" аэропортида бомба портлаши оқибатида 11 киши вафот этган;
🇮🇳1984 йил— Индира Гандининг ўғли Ражив Ганди сайловда ғалаба қозониб, Ҳиндистон бош вазири бўлган;
🇨🇿🇸🇰1989 йил— Ватслав Гавель Чехословакия президенти бўлган;
🇺🇿 1991 йил— Ўзбекистон Республикасида мустақиллик учун референдум ва умумхалқ президентлик сайлови бўлиб ўтди. И. А. Каримов президент этиб сайланган;
📋 1993 йил — Биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенция кучга кирган;
🇬🇹 1996 йил — Гватемалада
36 йил давом этган фуқаролар уруши тугаган;
🇰🇭1998 йил — Камбоджада 1975-1979 йилларда содир этилган қизил кхмерлар геноциди кечирилди. Қатағонда 3 млнга яқин киши ҳалок бўлган;
🦍 2007 йил— АҚШда дунёдаги энг кекса (55 ёшли) Суматра орангутани ўлган.

3️⃣0️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🚤 1790 йил —Англияда дунёда биринчи марта қутқарув кемаси денгизда синовдан ўтказилган;
📜 1801 йил — Пол I Грузиянинг Россияга қўшилиши тўғрисида манифест эълон қилган;
👩❤️👨 1853 йил —Нотр Дам соборида 45 ёшли Франция императори Наполеон III ва Испания графиняси Евгения Монтижонинг никоҳ маросими бўлиб ўтган;
⛴ 1915 йил — Германия Франциянинг Ле Гавр портига ҳужум қилишда биринчи марта сувости кемаларидан фойдаланган;
📌 1930 йил— Совет метеорологи Павел Молчанов томонидан ихтиро қилинган дунёдаги биринчи атмосфера тадқиқотлари учун радио зонд ишга туширилган;
📌 1933 йил— Германия Президенти Гинденбург Адольф Гитлерни канцлер этиб тайинлаган;
1934 йил— "Осоавиахим-1" стратосфера шари дунёда биринчи марта 22 км баландликка кўтарилган. Тушиш пайтида у қулаб тушган ва учала экипаж аъзолари ҳам ҳалок бўлган;
📐1935 йил —Америкалик сейсмолог Чарлз Рихтер зилзила кучини ўлчаш учун махсус ўлчовни таклиф қилган. Бугунги кунда у Рихтер шкаласи сифатида танилган;
🇺🇿1938 йил— Ўзбекистон Республикаси 1-президенти Ислом Каримов туғилган;
⚔️ 1943 йил —Иккинчи жаҳон урушидаги бурилиш нуқтаси содир бўлган— 6-немис армияси Сталинградда таслим этилган;
📌 1998 йил — МДҲга аъзо давлатларнинг Мудофаа вазирликлари шахсий таркиби билан ишлаш бўйича қўмита тузилган;
❗️2000 йил — "Иккинчи Чернобыль фалокати" юз берган: Руминия-Австралия қўшма компанияси Аурул заводидан Дунайга 100 минг кубометрдан ортиқ металл чиқиндиси ташлаган ва оқибатда 100 тоннадан зиёд ўлик балиқ овланган;
🚀 2009 йил — Россиянинг Плесецк космодромидан Циклон-3 ракетаси ёрдамида "Коронас-Фотон" космик кемаси
учирилган.

9⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
📝 1441 йил— Ҳирот шаҳрида шоир, мутафаккир ва давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер (тахаллуси Навоий) туғилган;
👑 1654 йил — Швеция қироличаси Кристина тахтдан воз кечган;
⚔ 1695 йил —Морай уруши: Иноуссес ороллари яқинида денгиз жанги бўлиб ўтган ва дуранг билан тугаган. 10 кундан кейин жанг яна давом этган ва турклар Венеция флотини мағлубиятга учратган;
⚔ 1788 йил —Австрия Туркияга қарши уруш эълон қилган;
🤝 1801 йил —Луневил шаҳрида Франция ва Австрия ўртасида тинчлик шартномаси имзоланган. Франция томонидан Жозеф Бонапарт, Австрия томонидан ташқи ишлар вазири Кобензл имзолаган. Шартнома французларга қарши иккинчи коалициянинг тугатилишига сабаб бўлган;
📌 1849 йил — Миллатлар баҳори: Жузеппе Гарибалдининг таклифига биноан Италия республика деб эълон қилинган;
🇯🇵 1889 йил — Япония Конституцияси кучга кирган;
✈️ 1920 йил — инглиз мустамлакачилари қўшинлари Дервиш давлатининг пойтахти Талеҳга кириб келишган. Дервиш қўшинлари биринчи марта самолётларга дуч келиб, қочиб кетишган;
📌 1924 йил —Озарбайжон ССР таркибида Нахичеван АССР ташкил топган. (1990 йил ноябрдан — Озарбайжон Республикаси таркибидаги Нахичеван Автоном Республикаси).
🤝 1929 йил —Москвада СССР Ташқи ишлар халқ комиссари ўринбосари Максим Литвиновнинг ташаббуси билан СССР, Польша, Руминия, Латвия ва Эстония ўртасида миллий сиёсат воситаси сифатида урушдан воз кечиш тўғрисида битим имзоланган;
🇮🇷 1979 йил — Эронда Паҳлавийлар сулоласи ағдарилган;
⛓ 1990 йил — Нельсон Мандела озодликка чиққан;
💣 1998 йил —Грузия президенти Эдуард Шеварднадзега қарши суиқасд уюштирилган. Тбилисининг марказида унинг автоуловига граната улоқтирилган ва автоматлардан ўққа тутилган. Бироқ, зирҳли Мерcедес унинг ҳаётини сақлаб қолган;
📌 2016 йил — Гравитация тўлқинлари кашф этилган.

1⃣4⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
📌 842 йил— француз тилининг туғилган куни: немис Луи II ва Карл II қадимги француз тилида Страсбург қасамёдини қилишган;
🔥1349 йил — Қора ўлим: ўлатни тарқатишда айбланган 2000 га яқин яҳудийлар Страсбургда ўлдирилган, улардан 900 нафари тириклайин ёқиб юборилган;
🤴📝 1483 йил— Буюк шоир ва Темурийлар сулоласидан чиққан машҳур давлат арбоби, Ҳиндистондаги йирик Бобурийлар империяси асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган;
🗡 1779 йил — денгизчи Жеймс Кук Гавайи ороллари аҳолиси томонидан ўлдирилган (баъзи маълумотларга кўра ейилган);
⚔ 1804 йил— Усмонийлар ҳукмронлигига қарши Георгий Петрович бошчилигидаги сербларнинг биринчи миллий озодлик қўзғолони бошланган;
📢 1834 йил —Лионда тўқувчиларнинг умумий иш ташлаши бошланган, биринчи марта ишчиларнинг инқилобий курашининг рамзи сифатида қизил байроқ кўтарилган;
☎️ 1876 йил— Александр Грехем Белл АҚШ ҳукуматидан "нутқ ва бошқа товушларни телеграф орқали электр тўлқинлари ёрдамида узатиш аппарати", яъни телефон учун патент олган;
📆 1918 йил — Совет Россияси Грегориан тақвимига ўтган;
🔫 1929 йил — Чикагода Валентин куни қирғини. Аль Капоне мафиозлари ўзларининг рақиблари бўлган ирландларнинг Моран тўдасининг 7 нафар аъзосини отиб ўлдиришган;
✈️ 1945 йил — Германия қўл остидаги Чехословакия пойтахти Прага АҚШ ҳаво кучлари томонидан бомбардимон қилинган. Натижада 700дан зиёд киши ҳалок бўлган ва 1184 киши яраланган, уларнинг барчаси оддий фуқаролар бўлган;
🇺🇸 🇦🇫 1979 йил — АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Адольф Дубс гаровга олинган ва кейинчалик ўлдирилган. Бу воқеа АҚШнинг Афғонистонга нисбатан сиёсатини кескин кучайишига олиб келган. АҚШнинг Афғонистондаги элчиси лавозими 2002 йилгача бўш қолган;
💻⛓ 1995 йил —афсонавий хакер Кевин Митник АҚШ ҳукумати томонидан ҳибсга олинган;
⏯ 2005 йил — YouTube ишга тушган;
⚔ 2011 йил — Араб баҳори: Баҳрайнда қўзғолон бошланган.

1⃣5⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
📜 438 йил — Рим империясининг биринчи расмий қонунлар тўплами бўлган Феодосий кодекси қабул қилинган;
🏛 1045 йил — Россияда Ярослав Мудрый ташаббуси билан Авлиё София ибодатхонаси қурилиши бошланган;
📌 1565 йил —Иван Грозный опричнинанинг амалга оширилиши тўғрисида эълон қилган;
🤝 1763 йил — Лейпсиг яқинидаги саксонларнинг Ҳубертусбург қасрида Пруссия, Австрия ва Саксония ўртасида етти йиллик урушни тугатилиб, тинчлик шартномаси имзоланган;
🇫🇷 1794 йил — Франция Республикасининг уч рангли байроғи қабул қилинган;
⚖ 1922 йил — Гаага Халқаро судининг биринчи сессияси очилган;
🧨 1933 йил— Майамида анархист Жузеппе Зангара АҚШнинг янги сайланган президенти Франклин Рузвельтни ўлдиришга уринган;
🇸🇬 1942 йил — Япония Сингапурни босиб олган;
📌 1943 йил— СС Обергруппенфуюрери Пол Хуссер Гитлернинг шахсий буйруғини очиқдан-очиқ бузиб Харков яқинидан СС Панзер корпусини эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ берган;
🚫 1947 йил — "СССР фуқаролари ва чет элликлар ўртасида никоҳни тақиқлаш тўғрисида" фармон чиқарилган;
🇮🇱 1949 йил — Кнессет Исроилнинг биринчи президенти этиб Хаим Вейцман номзодини маъқуллаган;
📺 1950 йил — Уолт Дисней студияси Чарлз Перронинг "Золушка" эртаги асосида яратилган мултфилмни намойиш этган;
🇦🇫 1989 йил — СССР армиясининг Афғонистондан олиб чиқилиши ниҳоясига етган;
🛸 2013 йил —Челябинск вилоятига йирик метеорит қулаб тушган. Чебаркул кўли ҳудудига тушган "космик меҳмон"нинг ташрифи натижасида 1,5 мингдан ортиқ одам жароҳат олган.

1⃣6⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
🗡 1568 йил —Испания инквизицияси Нидерландиянинг барча аҳолисига ўлим жазосини эълон қилган;
⚔ 1704 йил — Варшава Конфедерацияси амалдаги қиролни лавозимидан бўшатиши оқибатида Польшада фуқаролар уруши бошланиб кетган;
📜👑 1722 йил — Пётр I тахтга меросхўрлик тўғрисидаги фармонни имзолаган, унга кўра император меросхўрни ёшига эмас, балки ўз хоҳишига кўра ворис тайинлаши белгиланган;
🛳 1837 йил — Ман ороли яқинида инглизларнинг "Жейн" ва "Маргарет" кемалари ҳалокатга учраши оқибатида икки юздан ортиқ одам ҳалок бўлган;
🇰🇿 1854 йил — 1929-1997 йилларда Қозоғистон Республикасининг пойтахти бўлган Верный (1921 йилдан —Олма-ота) қалъасига асос солинган;
⚔ 1916 йил — генерал Юденичнинг Кавказ қўшини оғир кечган жангларда Туркиянинг учинчи армиясини мағлубиятга учратиб, Эрзурумга кириб келган;
🇱🇹 1918 йил — Литванинг Россия ва Германиядан мустақиллиги эълон қилинган;
📌 1918 йил — Мустақил Кубан Халқ Республикаси ташкил топганлиги эълон қилинган;
🧱 1923 йил— Ховард Картер фиръавн Тутанхамон қабрини очган;
🎖1957 йил — СССРда "Чўкаётган одамларни қутқарганлиги учун" медали таъсис этилган;
👮♂1968 йил —Алабама штатининг Хейливилл шаҳрида АҚШда биринчи марта 911 қутқарув хизмати иш бошлаган;
🚛 1976 йил — СССРда биринчи КАМАЗ автомобили "Кама" автомобиль заводининг конвейеридан чиқарилган;
📌 1978 йил — биринчи компьютерлаштирилган электрон эълонлар тахтаси— BBC яратилган;
📌 1992 йил — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ECO) йиғилишида Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзоликка қабул қилинган;
💣 1999 йил — Тошкентда теракт содир этилган, шаҳарда бир қатор портлашлар юз берган. Жумладан, биринчи Президент Ислом Каримов раислигида парламент мажлиси ўтказилаётган Олий Мажлис биносида ҳам портлашлар бўлган;
💣 2001 йил — Приштина шаҳрида (Косово) теракт содир этилган; "Nish Express" автобуси портлатиб юборилган;
📄 2005 йил — Киото протоколи кучга кирган.

Forwarded from Унутилган тарих
#kun_tarixi
1️⃣8️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
⚔️ 1268 йил — Раковор жангида Тевтон ордени улкан мағлубиятга учраган;
👰♀️ 1386 йил —Литва Буюк князи Жагиелло поляк маликаси Ядвигага уйланган;
📌 1405 йил— Амир Темур Хитойга юриш пайтида Ўтрорда вафот этган;
⚔️ 1814 йил — Монтре жангида Наполеон Вюртемберг валиаҳд шаҳзодасининг қўшинини мағлуб этган;
🇺🇸 1861 йил— Жефферсон Девиснинг инаугурация маросими бўлиб ўтган ва Америка Конфедератив Штатлари Президенти лавозимига киришган;
✈️ 1911 йил — Ҳиндистонда биринчи марта почта парвози амалга оширилган. Учувчи Анри Пикуэт Оллоҳободдан Нейни шаҳрига (оралиғи 13 км) 6,5 мингта хат ва 250 та откриткаларни етказиб берган;
📌 1913 йил — Фредерик Содди изотоп атамасини фанга киритган;
🎞 1929 йил — Оскар мукофоти илк соҳибларига топширилган;
🪐 1930 йил — Америкалик астроном Клайд Томбау Лоуэлл расадхонасида Қуёш тизимидаги тўққизинчи сайёра— Плутонни кашф этган;
📌 1948 йил — СССР ва Бирма Иттифоқи (ҳозирги Мянма Иттифоқи) ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган;
🇬🇲 1965 йил — Гамбия Буюк Британиядан мустақилликка эришган;
❄️ 1979 йил — Саҳрои Кабирга қор ёғган;
📌 1986 йил — Борис Елцин КПСС Марказий Қўмитаси Сиёсий бюросининг аъзолигига сайланган;
🇺🇿🇬🇧 1992 йил — Ўзбекистон ва Бирлашган Қироллик ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилган;
📌 1995 йил — Тошкентда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг биринчи таъсис съезди бўлиб ўтган. Партиянинг Низом ва дастури тасдиқланган;
🔥 2003 йил — Жанубий Кореянинг Тегу шаҳрида ёнғин содир бўлган ва натижада 198 киши вафот этган;
💣 2004 йил — Эроннинг Нишопур шаҳрида поезд портлаб тахминан 300 киши ҳалок бўлган, беш юзга яқин киши жароҳат олган;
📌 2015 йил — Дебалцеве учун жанглар тугаб шаҳар устидан Донецк Халқ Республикаси назорати ўрнатилган.

1⃣9⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
⚔ 197 йил — Лугдун жанги бошланган бўлиб, унда узурпатор Клодий Альбин Рим императори Септимий Север қўшинлари томонидан мағлубиятга учраган;
🪐 1473 йил— буюк поляк астрономи ва математиги Николай Коперник туғилган;
📌 1726 йил— Россия императори Екатерина IIнинг фармони асосида Олий Махфий Кенгаш ташкил этилган;
🚫1793 йил— Россия империясининг инқилобий Франция билан барча алоқалари тўхтатилган;
🇫🇷 1800 йил — Наполеон Бонапарт ўзини Франциянинг биринчи консули деб эълон қилган;
🛳 1841 йил— АҚШнинг "Говенер Феннер" кемаси Ливерпулдан Нью-Йоркка сузиб кетаётганида ҳалокатга учраб 122 киши вафот этган;
🌍 1855 йил — француз математик олими ва астрономи Урбан Ле Верриер Париж Фанлар академиясига дунёдаги биринчи об-ҳаво харитасини намойиш қилиб, ўша куни эрталабки Европа учун об-ҳаво маълумотини харита орқали тақдим этган;
🎙1878 йил — Америкалик ихтирочи Томас Эдисон фонографни патентлаган;
⚔ 1905 йил — Рус-япон уруши давридаги Мукден жанги бошланган, бир ойдан ортиқ давом этган тўқнашувларда Япония ғалаба қозонган;
⚔ 1915 йил — Биринчи жаҳон уруши давридаги Дарданелл операцияси бошланган;
📌 1938 йил —дунёдаги биринчи шимолий қутб станцияси— "Шимолий қутб-1" ўз ишини якунлаган;
🇺🇦 1954 йил — Қрим вилоятини РСФСР таркибидан Украина ССР таркибига ўтказиш тўғрисида СССР Олий Кенгаши Президиумининг Фармони қабул қилинган;
📑 1990 йил— "Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида"ги қонунни амалга ошириш давлат дастури қабул қилинган, иш юритиш рус тилидан ўзбек тилига ўтказила бошланган;
🇮🇷 ✈️ 2003 йил— Эрондаги Ислом инқилобий кучларнинг Ил-76МД самолёти Кирмон шаҳри яқинида қулаб тушиши оқибатида 275 киши ҳалок бўлган;
🇨🇺 💼 2008 йил — Куба раҳбари Фидель Кастро сиёсатдан кетишини эълон қилган;