Sirdaryoavtoyol
322 subscribers
49.9K photos
2.11K videos
13 files
4.36K links
Сирдарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси

📞 (99867) 227 34 02

Facebook: https://www.facebook.com/sirdaryoviloyati.ayhbb
Download Telegram
Forwarded from Cардор Tошпулатов
#Расмий_муносабат
Халкаро ахамиятдаги М-39, М-34, А-373 асосий йўлларида доимий равишда жорий таьмирлаш ишлари бажариб келинмокда. Айни вақтда республикамиз бўйлаб кузатилаётган об-хавонинг кескин ўзгариши, ёғингарчилик туфайли ушбу автомобил йўлида юзага келган ноқулайлик холатлари бўйича, тез фурсатда буни Сирдарё автомобил йўллари тезкор ташкил қилинган ишчи гурух таркибида Сирдарё йуллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси, Сирдарё ТЙФУК, Сайхунобод ТЙФУК, Мирзаобод ТЙФУК, корхоналарининг ишчилари ва махсус техникаларни жалб қилган ҳолда автомобил йўлида хосил булган чуқурларни иссик асфальтобетон қопламаси билан бартараф қилиниб, Мазкур Халкаро аҳамиятидаги автомобил йўлларидаги носоз бўлган қисмларини соз холатга келтирилганлигини маълум қиламиз.

Сирдарё автомобил йуллари бош бошқармаси Матбуот хизмати.
Forwarded from Cардор Tошпулатов
#Расмий_муносабат.

Ховос тумани худудида йўл ўтказгич кўприк бузулиб кайта таьмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли вақтинчалик айланма йўлини таьмирлаб текислаб бериши тўғрисида хабарга
муносабат.

Ховос туманидан ўтувчи халқаро ахамиятга эга А376 "Қўқон-Жиззах" автомобил йўлининг 214+300 километрдаги йўл ўтказгич кўприкда кайта курулиш ва таьмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли Ховос туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг ишчи-ходимлари томонидан вақтинчалик айланма йўлига қум шағал аралашмаси тўкилиб автогрейдер ёрдамида текисланиб, камчиликлар бартараф етилиб харакат хавфсизлигини қайта йўлга қўйилганлигини маьлум қиламиз.

Сирдарё автомобил йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати.
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 13 октябрь куни ижтимоий тармоқларда "Бешбулоқ МФЙ"га олиб борувчи вайрон йўл сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат юзасидан Сирдарё Автомобиль йўллари  Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур мурожаат Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари Бош бошқармаси тасарруфидаги Гулистон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи гуруҳи томонидан тезкор тартибда ўрганилди.

Мурожаатда кўрсатилган Гулистон тумани "Бешбулоқ" МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-26 автомобиль йўлининг 48-49 км оралиғидаги қисми "Карер" заводига меъёридан ортиқ тарзда, талабларга риоя қилмай бир ўққа тушган оғирлиги ўртача 30 тоннани ташкил этган оғир юк ташувчи транспорт воситалари қантови натижасида қопламага жиддий шикаст етиб, йўл тўлиқ таъмирга мухтож ҳолатга келган.

Мазкур мурожаат юзасидан, 2023 йил тўла таъмирлаш дастурига киритилиши ҳамда дастур доирасида маблағ ажратилганидан сўнг ушбу автомобиль йўлда тўлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилишни маълум қиламиз.

Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати.
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

💥Телеграм ижтимоий тармоғидаги
@muxbirdaliev саҳифасидан тарқалган мурожаат юзасидан Сардоба туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ қуйидагиларни маълум қилади:

Сардоба тумани ҳудудида жойлашган «Сардобасувомбори»нинг айланма йўли, Зомин маҳалласидан Гулистон шаҳрига борувчи, Қўрғонтепа маҳалласини боғловчи автомобиль йўли бугунги кунда жуда таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

«Сардобасувомбори»нинг айланма йўли туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансида эмаслиги, ушбу йўлга сув омбори комплекс қурилиш асосида буюртмачи этиб Сирдарё вилояти сув қурилиш инвест давлат муассасаси ва бош пудратчи этиб «Узтемирйўл қурилиш монтаж» унитар корхонаси қошидаги Гидротехник иншоатлар қуриш дирекцияси тайинланган.

Шартномада кўрсатилганидек, мазкур объектдаги таъмирлаш ишларидан ташқари транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан барча йўл қисми элементларини сақлаш ишлари пудратчига юклатилган.

Ушбу объектни қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топширилганидан сўнг, Сардоба туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан сақлаш ва таъмирлаш ишлари бажарилишини маълум қиламиз.

Сардоба туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 1 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат юзасидан Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари  Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур мурожаат Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари  Бош Бошқармаси тасарруфидаги Сирдарё тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Мурожаатда кўрсатилган ушбу ички йўл Сирдарё тумани Баҳмал маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли "Шайдо кўчаси" ички хўжалик йўли бўлиб, Сирдарё туман ҳокимлиги балансидаги ички хўжалик йўли ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил
2 октябрдаги "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги  117-сонли Қонуннинг 7-моддасига кўра вилоят ҳудудидаги хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар,туман марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктлари кўчалари тегишлилиги бўйича шаҳар ва туман ҳокимликлари балансида эканлигини, сақлаш ишлари туман Ободонлаштириш бўлимлари томонидан амалга оширилиши, таъмирлаш ишлари дастурининг шаклланиши, молиявий манбасига аниқлик киритиш шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан амалга оширилишини маълум қиламиз.

Мурожаатда келтириб ўтилган  ички хўжалик йўли Манзилли дастурга киритилиб, давлат бюджетидан маблағ ажратилганидан сўнг таъмирлаш ишлари олиб борилишини ҳам маълумот ўрнида келтириб ўтамиз.

Сирдарё вилояти автомобиль йўллари Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Forwarded from Cардор Tошпулатов
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ.

💥Телеграм ижтимоий тармоғидаги
@SirdaryoSadosi сайти орқали эълон қилинган материал юзасидан Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ қуйидагини маълум қилади;

Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ушбу масала юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш натижаларига кўра, Ховос туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-ходимларининг ойлик иш ҳақини тўлаб беришда қарздорликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Мазкур, ишчи гуруҳ томонидан тезкорлик билан қисқа муддат ичида иш ҳақиларини тўлаб бериш юзасидан чора-тадбирлари ишлаб чиқилганлиги ҳамда амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз.

Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси Матбуот хизмати.
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ.

💥Телеграм ижтимоий тармоғидаги  @bloggerlar_ittifoqi сайти орқали эълон қилинган материал юзасидан Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ қуйидагини маълум қилади:                                                           

Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси ишчи гуруҳи томонидан мазкур, масала юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Натижага кўра, Сирдарё туман Деҳқонобод МФЙ худудидан ўтувчи умумфойдаланувдаги М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 102 километрларига пиёдалар ўтиши кўрсатилган йўл белгилари ўрнатилди.

Ушбу жойда “Гулистон” йўналиши йўлининг ўнг томонига “Бекат” қуриш ишлари эса, 2023 йилда жорий таъмирлаш ишлари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилишини маълум қиламиз.

Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

@Sirdaryoavtoyol
#Расмий_Муносабат

Ахоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар туфайли айни пайтда Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан халқаро аҳамиятидаги А373 «Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-
Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 26-36 км.да хосил бўлган носозликни бартараф этиш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

@Sirdaryoavtoyol
#Расмий_Муносабат

Ахоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар туфайли айни пайтда Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан халқаро аҳамиятидаги А373 «Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-
Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 36-54 км.да хосил бўлган носозлик бузулишларни бартараф этиш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

@Sirdaryoavtoyol