Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Гулистондаги абгор аҳволдаги ётоқхонани бориб кўрди
Гулистон шаҳар Навбаҳор маҳалласида жойлашган Ногиронлар жамияти вилоят бўлимига қарашли икки қаватли мазкур ижтимоий ётоқхона биноси 1968 йилда қуриб, фойдаланишга топширилган. Бу ерда якка ёлғиз, ногирон ва имконияти чекланган, ойлаб, ҳатто йиллаб ижарама-ижара сарсон-саргардонликда яшаб келган, мададга муҳтож оилалар истиқомат қилади.
Бино бугунги кунда таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Умумий хожатхона ва ҳаммом санитария талабларига умуман жавоб бермайди. Шунингдек, марказлашган иситиш тизими мавжуд эмас. Подъездлар ва кўча ёритиш тизимида ҳам муаммолар бор.
Акмалжон Махмудалиев ётоқхонани таъмирлаш, атрофини ободонлаштириш, бу ерда истиқомат қилаётганлар учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиш бўйича масъулларга топшириқ берди.
Telegram | Facebook | Instagram

October 26, 2023
Янгиер шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиер шаҳар, А.Жомий МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.А. ва К.Н. қалбаки 8 370 АҚШ долларини фуқаро А.А.га ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланиб, 101 дона 50 АҚШ доллари, 33 дона 100 АҚШ доллари ва 1 дона 20 АҚШ доллари кўринишидаги қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

October 27, 2023
October 27, 2023
Гулистонда «Ёшлар сайлгоҳи» қурилади
У шаҳар марказидан оқиб ўтувчи «Дўстлик» канали атрофида жойлашади ва истироҳат боғи билан яхлит ансамблни ташкил этади.
Қарийб 9,5 гектар майдонда йигирмага яқин объектлар — конференциялар зали, ёзги ва қишки амфитеатр, музей, замонавий кутубхона, аквапарк, болалар ўйингоҳи, теннис, футбол, баскетбол, волейбол, “Workоut”, “Strееtbol” майдонлари, фитнес клуби, югуриш ва велосипед учиш учун алоҳида йўлаклар, фавворали хиёбонлар, боғ ва сайр зоналари, ресторан, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашади.
Сайлгоҳ лойиҳасининг умумий қиймати 120 миллион АҚШ долларига яқин бўлиб, қурилиш ташаббускорлар, яъни, хорижий инвестиция иштирокида амалга оширилади.
Бугун вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Хитойнинг "Shaanxi Banghan Marketing Consuting" компанияси вакилларини қабул қилди. Вилоятнинг инвестицион жозибадорлиги ва инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар ҳақида маълумот бериш билан бошланган учрашув давомида «Ёшлар сайлгоҳи» лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.
Компания раҳбари Ванг Динг Чао амалга оширилиши режалаштирилаётган янги лойиҳада иштирок этиш ва қурилиш учун ажратилган ҳудудларни кўздан кечириш истагини билдирди. Якунда компания томонидан лойиҳага инвестиция йўналтириладиган бўлди.

Сирдарёда барпо этилаётган янги иссиқлик электр станциясининг биринчи босқичи ишга туширилди
Ширин шаҳри ва Боёвут тумани ҳудудида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан барпо этилаётган, умумий қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси бугун, 27 октябр соат 10:45 да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланди. Ҳозирги вақтда станция 120 МВт қувватни тармоққа узатмоқда.
Жорий йил якунига қадар станциянинг қуввати босқичма-босқич 1000 МВтга, 2024 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ 1500 МВт қувватга чиқарилади.
Станция тўлиқ ишга туширилгач, йилига 12 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Унда энг замонавий, энергия тежамкор технологиялар ўрнатилиши ҳисобига йилига 1,1 млрд куб метр табиий газ тежалади.
Яна бир аҳамиятли жиҳати, станция қурилиши давомида 2000 нафаргача одам иш билан таъминланган бўлса, у ишга тушганидан кейин бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилади.

ЯНГИ СИРДАРЁ № 31.pdf
3.1 MB
October 28, 2023
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда ҳар бир мактабда "Устозлар боғи" ташкил этилади
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Боёвут туманидаги 7-мактабда "Устозлар боғи" яратилди.
Кўчат экиш тадбирида иштирок этган вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев таълим даргоҳларида яшил майдонларни кўпайтириш, бу ўз навбатида ўқувчиларда табиатга, дарахт экишга, гул ўстиришга ҳавас уйғотишини, қолаверса, мактаб фондини ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Бу борада тумандаги 19-мактаб тажрибаси намуна сифатида кўрсатилди.

Қонликўл ёшлари Сирдарёда
Жорий йилнинг 29-31 октябрь кунлари вилоятимизда "Сайхун ва Жайхун" ёшлар дўстлик фестивали ўтказилади.
Бугун фестиваль меҳмонлари – қонликўллик бир гуруҳ ёшлар Гулистон шаҳрига етиб келишди. Уларни «Ёшлар маркази» да сирдарёлик тенгдошлари тантанали кутиб олдилар. Дастлаб «Ёшлар маркази» фаолияти билан яқиндан танишилди. Вилоятимиз ёшларининг турли йўналишдаги янги лойиҳалари ва ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси намойиш этилди.
Сўнгра вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев билан учрашув бўлиб ўтди. Вилоят раҳбари ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг дўстлиги азалий ва абадийлиги ҳақида сўзлар экан, сўнги йилларда сабр-тоқатли, матонатли қорақалпоқ эли фаровонлигини янада ошириш, ҳудуд ривожи, ёшларнинг интилиш ва ғояларини такомили йўлида катта қадамлар ташланганлигини таъкидлади.
Қонликўл ёшлари Сирдарёга ташрифнинг илк куни таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Шу ернинг ўзида ижодий кеча ҳам уюштирилди. Унда дўстлик фестивалининг аҳамияти таъсирчан талқинларда ифодаланди. Халқ достонларидан парчалар, куй-қўшиқлар ижро этилди. Ёшлар ўзлари ёзган шеърлардан намуналар ўқиди.
Вилоят раҳбари ёшлар ижодини юқори баҳолади. Сирдарё ва Қонликўл ёшлари дўстлигини тараннум этувчи қўшиқ ва мусиқа асарлари яратиш таклифини берди. Учрашув якунида иштирокчиларга "Сайхун ва Жайхун" ёшлар дўстлик фестивали статуэткаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Вилоятимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат ҳам ташкиллаштирилди. Кун якунига келиб фестиваль қатнашчилари ва "Жасорат мактаби" ўқув йиғинининг навбатдаги мавсумига жалб қилинган ёшлар билан гулхан атрофида давра суҳбати ташкил этилди. Ёш иқтидорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва бадиий чиқишлар йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.
Фестиваль дастурига мувофиқ, "Зомин" оромгоҳида уч кун давомида турли маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилиши назарда тутилган.