Оқолтинда туманлараро перинатал марказ иш бошлади
Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлими негизида бир вақтнинг ўзида 70 нафар туғруқ ёшидаги аёлларга, ҳомиладорларга хизмат кўрсатадиган янги туманлараро перинатал марказ фойдаланишга топширилди.
Мазкур муассасада бюджет маблағлари ҳисобидан 760 миллион сўмлик мукаммал таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилди. Тиббий асбоб-ускуна ҳамда жиҳозларга 547 миллион сўм йўналтирилди.
Айтиш жоизки, янги марказ Мирзаобод ва Сардоба туманлари аҳолисига ҳам тиббий хизмат кўрсатади.
Telegram | Facebook | Instagram

Сирдарё вилояти филармонияси жамоаси халқаро фестивалда
Жорий йилнинг 19-22 октябрь кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида “Living arts culture” ўтказилди. Унда 30 дан ортиқ давлатлардан кўплаб санъаткорлар ташриф буюрди.
Фестивалда юртимиз номидан Ўзбекистон давлат филармонияси Сирдарё вилояти бўлими муносиб иштирок этиб, миллий куй қўшиқларимиз айниқса, ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган бахшичилик термалари ҳамда лазги рақси барчанинг олқишига ва ҳайратига сазовор бўлди.

Xanchjou-2023: Наталия Семёнова кумуш медаль соҳибасига айланди
Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, сирдарёлик Наталия Семёнова Ўзбекистон делегацияси жамғармасига яна бир медаль келтирди. Аёллар ўртасида F56 классидаги найза улоқтириш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз 17,40 метр натижа кўрсатиб кумуш медални қўлга киритди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Радиомониторинг тадбирлари давомида радиоэлектрон воситалардан рухсатномасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги “Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар va юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги 801-сонли қарори 5-иловасига мувофиқ ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Шунча мувофиқ жорий йилнинг 9 ойи давомида «Ўзкомназорат» инспекциясининг вилоят ҳудудий шубаси ҳамда вилоят Элекртомагнит мослашув хизмати ходимлари билан ҳамкорликда 15 га яқин радиомониторинг тадбирлари ўтказилиб, мобил алоқа вa мобил интернет қамрови, ҳудудлардаги база станцияси ҳолати вa ишлаш юкламалари ўрганилган.
Тадбирлар давомида иккита ҳолатда жами 4 дона радиоэлектрон воситалардан тегишли рухсатнома олмасдан фойдаланиш ҳолатлари аниқлади вa дастлабки ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини кўриб чиқиш учун суд органларига тақдим этилди.
Маълумот ўрнида, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Электромагнит мослашув марказига радиоэлектрон воситалар ёрдамида радиочастота спектридан фуқаролик мақсадларида фойдаланишни тартибга солиш – радиочастоталар вa радиоэлектрон воситаларни ҳисобга олиш, тақсимлаш вa назорат қилишнинг энг муҳим давлат вазифалари юклатилган.

Қозон давлат Энергетика университети ва Ширин энергетика коллежи ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Вилоят ҳокими Қозон давлат энергетика университети ректори Эдворд Абдуллазянов билан видеоконференцалоқа орқали мулоқот қилди.
Унда 4-5 октябрь кунлари ўтказилган “Ўзбекистон–Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг III форуми” доирасида кўрилган масалалар, келишувларни амалий босқичига ўтиш чора-тадбирлари муҳокама этилди.
Акмалжон Махмудалиев Сирдарёнинг электр энергия ишлаб чиқариш салоҳияти тўғрисида маълумот бериб, амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳақида тўхталди.
Мулоқот чоғида Қозон давлат энергетика университети ва Ширин энергетика коллежи ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, энергетика тизим корхоналари учун замонавий билимларга эга малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш, қисқа муддатли курслар ташкил қилиш борасида сўз юритилди.
Томонлар ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни фаоллаштиришдан манфаатдор эканлигини қайд этишди.
Эдворд Абдуллазянов келгуси ой якунида олийгоҳ раҳбариятидан иборат делегация Ширин энергетика коллежи фаолияти ва бу ерда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш мақсадида Сирдарёга келишини билдирди.
Таъкидланишича, ушбу ташрифи давомида “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ҳамкорлик меморандуми имзоланиши ҳам кўзда тутилган.

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари!
Барчангизни 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин юракдан қутлаймиз.
Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда, агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар соҳаси, десак, айни ҳақиқат бўлади.
Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азизларга фидокорона меҳнатингиз, Ватанимиз ва халқимизга садоқатингиз учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз.
Ушбу кунда эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур соҳа ходимларининг хотирасини ҳурмат-эҳтиром билан ёд этиб, уларнинг оилалари ва фарзандларига байрам табригимиз ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.
Қадрли соҳа фидойилари! Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файзу барака, ғоят масъулиятли ва серқирра фаолиятингизда янги зафарлар тилаймиз.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Сирдарёда аҳолини интернет тармоғи билан қамраб олиш даражаси 98,9 фоизга етказилди
Вилоят аҳоли масканларини мобил алоқа билан қамрови даражаси 100 фоизга ва мобил интернет тармоғига кенг полосали уланиш қамрови даражаси 98,9 фоизга етказилди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси маълум қилди.
Қайд этилишича, вилоятда жорий йилнинг 9 ойи давомида телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилаш мақсадида:
➖1,78 минг км оптик толали алоқа линиялари қурилди;
➖26,64 минг портга тенг телекоммуникация ускуналари ўрнатилди;
➖2G, 3G, 4G технологиялари кесимида 212 та янги база станциялари ўрнатилиб, ишга туширилди;
➖200 та мавжуд база станциялар модернизация қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram
Вилоят аҳоли масканларини мобил алоқа билан қамрови даражаси 100 фоизга ва мобил интернет тармоғига кенг полосали уланиш қамрови даражаси 98,9 фоизга етказилди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси маълум қилди.
Қайд этилишича, вилоятда жорий йилнинг 9 ойи давомида телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилаш мақсадида:
➖1,78 минг км оптик толали алоқа линиялари қурилди;
➖26,64 минг портга тенг телекоммуникация ускуналари ўрнатилди;
➖2G, 3G, 4G технологиялари кесимида 212 та янги база станциялари ўрнатилиб, ишга туширилди;
➖200 та мавжуд база станциялар модернизация қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти бўйича ичимлик сувидан истеъмолчиларнинг 49,2 млрд сўм дебитор қарздорлиги мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар мазкур қарздорликнинг 3,1 млрд сўм миқдори ундирилган. Бу ҳақида “Сирдарё сувтаъминоти” МЧЖ томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Қарздорликни ундириш бўйича энг паст кўрсаткич:
— Гулистон шаҳрида 812,6 млн сўм ( 8,8 фоиз);
— Боёвут туманида 283,7 млн сўм (12,2 фоиз);
— Гулистон туманида 214,2 млн сўм (11,1фоиз);
— Сайхунобод туманида 160,1 млн сўм (10,9 фоиз)ни ташкил этмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram
Қарздорликни ундириш бўйича энг паст кўрсаткич:
— Гулистон шаҳрида 812,6 млн сўм ( 8,8 фоиз);
— Боёвут туманида 283,7 млн сўм (12,2 фоиз);
— Гулистон туманида 214,2 млн сўм (11,1фоиз);
— Сайхунобод туманида 160,1 млн сўм (10,9 фоиз)ни ташкил этмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Сирдарё вилояти ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси" бўлиб ўтади.
Гулистон шаҳридаги "Тадбиркорлар ва ҳунармандлар" марказида ташкил этиладиган ярмаркада тўқимачилик ва ипакни қайта ишлаш, чарм-пойабзал, мебелсозлик, нефть ва газ саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, қурилиш материаллари, кимё саноати, электротехника корхоналари маҳсулотлари ва вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган бошқа турдаги саноат маҳсулотлари намойиш қилинади.
Азиз ҳамюртлар, ишбилармон тадбиркорлар! Мазкур ярмаркада иштирок этинг ва ўзингиз учун манфаатли шартномалар тузиш имкониятига эга бўлинг.
Қўшимча маълумот учун телефон: (67) 225-63-03

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Мирзаобод туманидаги бир қатор ижтимоий соҳа объектларини қуз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди
Таъкидлаш жоизки, шу кунларда тунги вақтларда совуқ ҳаво кузатилмоқда. Айни ҳолат қишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоли нуқта — ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимини барқарор ишлашини реал шароитларда текшириш имконини беради.
Шу мақсадда ўтказилган ўрганишлар давомида айрим объектлардаги “қониқарсиз” деб баҳоланган ҳолатларни яхшилаш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

"Янги авлод" маҳалласида ёғин сувлари йиғилиб қолиши билан боғлиқ муаммолар ўрганилди
Вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Боёвут туманининг Гулистон шаҳрига туташ бўлган "Янги авлод" маҳалласида бўлиб, ёғин сувларини тўпланиб қолиши ва уни бартараф этиш имкониятларини ўрганди.
Маҳалла ҳудудида 2009-2022 йиллар давомида намунавий лойиҳалар асосида 400 га яқин якка тартибдаги, 10 дан зиёд кўп қаватли уйлар қурилган. Вақт ўтиши билан массив атрофидаги очиқ коллекторларнинг айримлари ўзбошимчалик билан кўмиб юборилган. Бунинг оқибатида ёмғир суви йиғилиб қолиб, ҳудуд аҳолисига қатор ноқулайликлар туғдирмоқда.
Бу ерда ёғин сувлари ва ер ости сизот сувларини чиқариб ташлаш мақсадида 8 та ёпиқ дренаж қурилган. Аммо бу мавжуд муаммони ҳал этиш учун етарли эмас.
Юқоридаги ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни бартараф этиш бўйича соҳа мутахассислари билан фикр алмашилди ва таклифлари тингланди.
Акмалжон Махмудалиев массив шимолидаги кўмиб юборилган коллекторни очиш, ёпиқ коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш чораларини кўриш бўйича масъулларга топшириқ берди.