#расмий_маълумот
Магистрал газ қувуридаги ҳодиса бўйича расмий маълумот
Жорий йилнинг 30 март куни соат тахминан 22:50 ларда Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли, 1984 йилда ишга туширилган, юқори босимли, диаметри 1020 мм бўлган “Пахтакор-Янгиер” магистрал газ қувури I тармоғининг 38 км.да ёрилиш ҳодисаси рўй берди. Ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган. Вазиятнинг ёнғин хавфини инобатга олган ҳолда Жиззах вилояти ФВБ тезкор бошқарув маркази ходимлари ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмаси айтилган манзилга етиб борди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан аварияни бартараф этиш ва магистрал газ қувури фаолиятини йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда узилишлар бўлмайди.
Жиззах вилояти ФВБ Ахборот хизмати
👉🏻 @jizzaxfvb 👈🏻