Sirdaryo FVB / O'zingizni asrang!
2.51K subscribers
21.5K photos
2.43K videos
5 files
5.62K links
🚒Sirdaryo viloyatida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish borasidagi tadbirlar va xabarlar.

📨Murojaat uchun @Davronbek_FVB
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қўмондонлик_штаб_ўқув_машқи
#Видеоролик

Ўтказилаётган қўмондонлик-штаб ўқув машқи давомида “Турли даражадаги вайроналиклар остидан жабрланган аҳолини қидириб топиш, қутқариш ва тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини олиб бориш, эвакуация ишларини ташкиллаштириш бўйича ФВДқТ хизматлари, маҳалла фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулот давомида бошқарма ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан ёнғиндан қутқариш имкони бўлмаган жабрланувчини бинонинг том қисми орқали қутқариш тадбирлари амалга оширилди.

Машғулот якунида бажарилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, масъулларга қўшимча йўриқномалар берилди.

Сирдарё вилояти ФВБ.
👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоролик
#Куз_қиш_профилактикаси

Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ғуломжон Мухамедов раҳбарлигида Гулистон шаҳридаги буюм бозори, аҳоли хонадонлари, қурилиш масканлари ва таълим даргоҳларида кенг қамровли тарғибот ва назорат тадбирлари олиб борилди.


👉Сирдарё вилояти ФВБ
👍3👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ойлик_доирасида
#Видеоролик

Ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасида Сирдарё туманида кенг қамровли тарғибот тадбирлари давом этмоқда.


Туман Прокуратураси ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга масъул идоралар вакиллари томнидан олиб борилган тадбирларда дастлаб шахсий таркибга хизмат олди йўриқномалари берилди.

Шундан сўнг, ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида ёқилги-энергетика заҳиралари мавжудлиги, биноларда ёнғин хавфсизлиги талаблари бажарилганлиги назоратдан ўтказилди.

Аҳоли хонадонларида давом этган тадбирларда, хонадон эгаларига ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши каби ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида йўриқномалар берилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

📡 Сирдарё вилояти ФВБ
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеоролик

Аҳоли хавфсизлиги ва ҳотиржамлигини сақлаш мақсадида тунги вақтда хам хизмат давом этади.


ФВБ томонидан Сардоба туманидаги кўп қаватли уйларда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Сирдарё вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи раҳбарлигида ФВДқТ хизматларига ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш, содир бўлганда бартараф этиш борасида йўриқномалар берилди.

Шундан сўнг, шартли равишда ёнғин содир бўлди. Бино электр ва газ таъминотидан узилганидан сўнг, баланд қаватда қолган фуқаролар эвакуация қилиниб, тутун таъсирида жабрланган инсонлар соҳа ходимлари томонидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилди.

@SirdaryoFVB
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоролик

Назарий билимлар амалий кўникмалар билан мустаҳкамланди


Янгиер газокомпрессор станцияси
(КС-3Б)да “Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда объект фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг туман ФВДқТ хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасида вилоят ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи Шерали Эрназаров раҳбарлигида ўтказилган ўқув машқи барча иштирок этувчи шахсий таркибга йўриқнома бериш билан бошланди.

Машқ давомида, корхона ФМ тузилмалари шахсий таркибининг содир бўлган фавқулодда вазиятлар вақтида талофатларни қисқа муддатларда бартараф этиш, жабрланганларни қутқариш ва уларга ёрдам кўрсатиш бўйича билимлари назоратдан ўтказилди.

Машқ якунида бажарилган тадбирлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, объект раҳбарлар таркибига қўшимча йўриқномалар берилди.

📡 Сирдарё вилояти ФВБ
👍3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видеоролик

Сирдарё вилояти Божхона бошқармаси тасарруфидаги “Сирдарё” чегара божхона пости орқали контрабанда йўли билан кириб келган ионлаштирувчи нурланиш манбалари аниқланганда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимининг (ФВДқТ) хизматлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти жараёнларидан тайёрланган махсус видеоролик.

@SirdaryoFVB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоролик

"Гулистон нефт базаси" МЧЖда содир бўлган "ёнғин" ўз вақтида бартараф этилди
— ўтказилган навбатдаги махсус-тактик ўқув машқи жараёнларидан тайёрланган видеоролик.

Сирдарё вилояти ФВБ
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини зилзилага тайёрлаш хафталигида “Сирдарё ИЭС" АЖда ўтказилган махсус-тактик ўқув машқи жараёнларидан тайёрланган #видеоролик

@SirdaryoFVB
🔥3👍1