Sirdaryo FVB / O'zingizni asrang!
2.52K subscribers
21.6K photos
2.44K videos
5 files
5.65K links
🚒Sirdaryo viloyatida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish borasidagi tadbirlar va xabarlar.

📨Murojaat uchun @Davronbek_FVB
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога оид расмий маълумот

Бугун, 31 март куни ижтимоий тармоқларда пойтахт кўчаларидан бирида бинонинг бир қисми қулаб тушгани акс этган видео тарқалди. Aслида, ушбу холат Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг Aмир Темур кўчасида жойлашган собиқ “Aурум” ресторани жойлашган бинони режали бузиш ишлари акс этган тасвирлардир.
Маълумот учун, ушбу жойда кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши режалаштирилган. Ушбу ишлар барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда девор билан ўраб олиниб бузиш ишлари амалга оширилмоқда.
------------
Официальная информация, касательно видеозаписи, распространившейся в социальных сетях

Сегодня, 31–го марта в социальных сетях распространилась видеозапись, где видно как на одной из столичных улиц обрушилась часть здания. На самом деле это процесс планового сноса бывшего ресторана «Аурум», расположенного в Юнусабадском районе Ташкента по улице Амира Темура. В качестве справки добавим, что на этом месте запланировано сооружение многоэтажного жилого дома. Данные работы ведутся на огороженной территории с соблюдением всех норм техники безопасности.
Forwarded from Davronbek Sulaymonov
Мирзаобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан боқувчиси йўқ оиланинг томорқасида кучли ёғингарчилик оқибатида йиғилиб қолган ёмғир сувлари чиқариб ташланди.

Мирзаобод тумани Наврўз махалла фуқаролар йиғини "Фаробий" кўчаси 14-уйда истиқомат қилувчи, боқувчиси йўқ фуқаро М.Дарвешеванинг яшаш хонадони томорқасида кучли ёғингарчилик оқибатида ёмғир сувлари йиғилиб қолган. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан кўрсатилган амалий ёрдам натижасида ушбу тўпланган сувлар чиқариб ташланиб, фуқаронинг томорқаси экин экишга тайёр ҳолга келтириб берилди.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
#расмий_маълумот

Магистрал газ қувуридаги ҳодиса бўйича расмий маълумот

Жорий йилнинг 30 март куни соат тахминан 22:50 ларда Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли, 1984 йилда ишга туширилган, юқори босимли, диаметри 1020 мм бўлган “Пахтакор-Янгиер” магистрал газ қувури I тармоғининг 38 км.да ёрилиш ҳодисаси рўй берди. Ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган. Вазиятнинг ёнғин хавфини инобатга олган ҳолда Жиззах вилояти ФВБ тезкор бошқарув маркази ходимлари ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмаси айтилган манзилга етиб борди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан аварияни бартараф этиш ва магистрал газ қувури фаолиятини йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда узилишлар бўлмайди.
Жиззах вилояти ФВБ Ахборот хизмати

👉🏻 @jizzaxfvb 👈🏻
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятида "Ёш қутқарувчи" мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ховос туманининг "Мадад" жамоаси Республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган мусобақада шаҳар ва туманлардаги мактаблар жамоалари ўртасида ғолибликни қўлга киритган 11 та жамоа иштирок этди. Берилган вазифалар ва шартларда энг зўр деб топилган "Мадад" жамоаси ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Эндиликда, ушбу жамоа Фарғона вилоятида бўладиган "Ёш қутқарувчилар" мусобақасининг Республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладилар.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#rasmiy_munosabat

Кеча ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятининг Жиззахга чегарадош ҳудудида гумбурлаш овози эшитилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Гулистон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ташаббуси билан жойларда кучли ёғингарчилик оқибатида тўпаниб қолган сувларни чиқариб ташлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Гулистон шаҳар Бодомзор кучасидаги 37-уй, Тараққиёт ҳамда Фирдавсий кўчаларидаги 2/2, 4/1, 4/2-уйлар ҳамда Шодлик МФЙ И.Каримов ку́часидаги "Малика" номли хусусий Мактабгача таълим ташкилотида ту́планиб колган сувлар шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан чиқариб ташланди.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
👍1